Хотин киши одат кунларининг саноғи ортса нима қилади?
Савол: Одат кунлари олти кун бўлган, кейин эса кўпайган хотиннинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Агар хотин кишининг одати олти кун бўлиб, кейин кўпайиб тўққиз ё ўн ёки ўн бир кун бўлса, бу кунлар давомида намоз ўқимай, (қон тўхташини) кутади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўриш одати учун муайян кунларни белгиламадилар. Аллоҳ таоло эса:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир...»» (Бақара: 222) - деди.
Модомики ҳайз қони келар экан, хотин пок бўлгунича ўз ҳолида қолади. Кейин эса ғусл қилиб, намозини ўқийверади. Агар келгуси ойда одатидан оз кунлар давомида келса, хо-тин қон тўхтагач ғусл қилаверади. Диққатга олиш керак бўлган нарса шуки, қачон ҳайз қони келса ва келган кунлар аввалги одатига мувофиқ ёки оз ёки кўп келса ҳам, ўша кунлари хотин киши намоз ўқимайди. Қон тўхтаб, ғусл қилганидан кейингина намоз ўқийди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ