Pages (16):    1 4 5 6 7 8 16   
Меҳмон   08-25-2012, 10:20 PM
#51
4. Ҳижрат қилиш ҳаром бўлган ҳолат.

Ҳижрат сабабли муҳим масолиҳ-манфаъатларга путур етса ва уларни ҳижрат диёрида амалга ошириб бўлмаса, бундай ҳолатда ҳижрат қилиш мумкин эмас. Масалан, дин-диёнатини зоҳир қилишга қодир, фитна-балолардан омонда бўлган киши ўз эътибори ва мавқеидан фойдаланиб кофирларни даъват этиш, заиф биродарларини исломда бардам бўлишга чорлаш ва уларни ҳимоя қилиш каби хайрли ишларни бажара олса, унга ҳижрат қилиш ножоиздир. Агар бундай шахслар ҳижрат қилсалар, бало-офатларга йўл очиб, хайрли ишларга путур етказганлари боис гуноҳкор бўладилар.

Айнан шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам куфр юртида яшаётган Нажошийни Мадинага ҳижрат қилишини буюрмадилар. Бунга сабаб Нажошийнинг ўз юртида қолиши унинг ҳижрат қилишидан кўра мусулмонлар учун фойдалироқ эди. Чунки у Маккадан Ҳабаш юртига бошпана истаб келган саҳобаларни ҳимоясига оларди. Ҳатто у вафот этганида юртида унга жаноза ўқийдиган одам топилмади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига буюрдилар:

- Ўзга юртда вафот этган биродарингизга жаноза ўқинглар!

- Ким у?- сўрашди саҳобалар.

- Нажоший!- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Ибн Можа ривояти)

Яна бир ривоятда:

«Биродарингиз Нажоший вафот этди. Унга жаноза ўқинглар!» (Муслим ривояти)

Имом Шавконий ёзади: «Агар бир кишининг ҳижратдан қолиши кўпчилик мусулмонлар учун фойдали эканлиги аниқ бўлса, масалан унинг амри маъруф ва наҳйи мункар қилишга ёки дин таълимини беришга имкони бўлса, бундай шахснинг динини фитналардан олиб қочиб ҳижрат қилишига қараганда юртида қолиши фойдалироқ бўлади ва ушбу улкан манфаат учун у ҳижрат қилмай туриши лозим. Чунки ҳижрат сабабли бу киши эришадиган шахсий манфаат – агар у ҳижрат қилмаганида мусулмонларга келтириши мумкин бўлган фойда олдида манфаат бўлишдан чиқиб ёмонликка айланади».

Имом Шавконий ифодалаган ҳукм қуйидаги ҳадис доирасига кирса ажаб эмас.

«Одамлар билан аралашиб юриб, улардан етувчи озорларга сабр қилган мўмин одамларга қўшилмайдиган, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшироқдир». (Ибн Можа ривояти)

Шайхул ислом Ибн Таймийя ёзади: «Мазкур масала қуйидаги умумий қоида таркибига киради: Фойда-зарар, яхшиликлар ва ёмонликлар бир вақтда рўбарў келганда рожеҳ яъни, зарари камроқ, фойдаси кўпроқ жиҳат эътиборга олинади. Агар бир хайрли амал ортидан келадиган зарар кўпроқ бўлса, унга буюрилмайди. Ҳатто фойдасидан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин бўлган хайрли амални қилмоқлик ҳаром ҳисобланади. Албатта бунда фойда ва зарар шариат мезони билан ўлчанмоғи шарт...».
Ўтган фаслларда ҳижратнинг қиёматга қадар давом этиши ҳақидаги ҳадисларни кўриб чиқдик. Ўша ҳадислар билан қуйидаги ҳадис ўртасида қандай боғланиш бор деб ўйлайсиз:

«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ. Лекин жиҳод ва ният (қолади). Агар жиҳодга чорлансангиз, (албатта) отланинг!». (Муттафақун алайҳ).



Бир қарашда ушбу ҳадис юқоридаги далилларга зиддек кўринади. Бироқ бу ерда алҳамду лиллаҳ ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ» сўзлари олимлар томонидан қуйидагича шарҳланган:

- Биринчи маъно: Фатҳдан кейин Макка ислом ва омонлик шаҳрига айланди. Энди аввал бўлганидек, бу ердан бошқа юртларга ҳижрат қилишни тақозо этувчи сабаб қолмади.

- Иккинчи маъно: Бошқа ҳижратлардан ажралиб турадиган Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага қилинадиган хос ва муфаззал ҳижрат тугади. Бу мартабага фақат Макка фатҳига қадар ҳижрат қилган муҳожирларгина ноил бўлдилар.

Қуйида келтирилган ҳадислар ҳам уламоларнинг мазкур шарҳини қувватлайди.

Мужошеъ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади.

«Мен биродарим Абу Маъбад билан Макка фатҳидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим.

- Ё Расулуллоҳ, биродаримдан ҳижрат қилишини шарт қилиб байъат олинг,- дедим.

- (Сен айтаётган) ҳижрат аҳли ўтиб бўлди,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Унда нимани шарт қилиб байъат оласиз?

- Ислом, жиҳод ва яхшилик шартини қўйиб,- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Ушбу ҳадисдаги "ҳижрат аҳли ўтиб бўлди" деган сўз - "Маккадан Мадинага қилинадиган хос ҳижрат вақти ўтди. Бу мартабага Макка фатҳигача ҳижрат қилганлар эришди. Макканинг фатҳ этилиб ислом ва омонлик юртига айланиши билан бу яхшилик эшиги беркитилди", деган маънони англатади.

"Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ", жумласини Нававий қуйидагича шарҳ қилган:

«Аслида, дорул-ҳарбдан дорул-исломга ҳижрат қиёматга қадар мавжуд бўлади. Аммо бу ҳадисни уламолар икки хил тушунтирадилар: 1) – Фатҳдан сўнг Макка ҳам ислом ерига айлангани боис энди у ердан ҳижрат қилинмайди. 2) – Афзал, муҳим ва фарз бўлган ҳижрат муддати Макка фатҳ қилиниши билан тугади, бу ҳижратни ўз вақтида бажарган аввалги муҳожирлар бошқалардан тамомила фарқ қиладилар (яъни ана шу афзал ҳижратни қилган муҳожирларга фазлда ҳеч бир муҳожир баробар бўлолмайди)».

Ибн Ҳажар шарҳи: «Маккада яшаган мусулмонларга фарзи айн саналган – уй-жойларини тарк этиб, Мадинага йўл олиш шарт қилинган ҳижрат - тугади. Бироқ жиҳод учун ватанни тарк этиш ҳечам йўқ бўлмайди. Шунингдек, куфр еридан қочиш, илм қидириш ёҳуд динини фитналардан сақлаш каби солиҳ мақсадларда ҳижрат қилиш ҳамда шу нарсаларни ният қилиш қиёматгача боқийдир».

Ибн Арабий ёзади: «Ҳижрат дорул ҳарбдан дорул исломга қочиш демакдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида фарз эди. Пайғамбаримиздан кейин хавф-хатар домида қолганлар учун давом этди. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етишиш мақсадида қилинган ҳижрат тугади».

Ибн Таймийя ушбу ҳадислар тўғрисида шундай дейди:

«Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ. Лекин жиҳод ва ният (қолади). Агар жиҳодга чорлансангиз, (албатта) отланинг!» ва «Модомики жиҳод бор экан, ҳижрат тўхтамайди» ҳадисларнинг иккиси ҳам - ҳақ. Биринчи ҳадисдан мурод – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги маълум ҳижрат, яъни Макка ва бошқа шаҳарлардан Мадинага сари ҳижратдир. Ушбу ҳижрат Макка ва бошқа ерлар куфр ерлари бўлган, иймон эса Мадинада тўпланган бир вақтда машруъ эди. Ўшанда куфр диёридан ислом диёрига ҳижрат қилиш бунга қодир ҳар бир мусулмонга вожиб эди. Кейин Макка фатҳ этилиб ислом ерига айланди, қолган араблар ҳам исломга кириб уларнинг ҳам ерлари ислом ватани бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ", деб айтдилар.

Аммо мўминнинг куфр ва маъсият еридан ислом ва тоат-ибодат юртига ҳижрат қилиши- худди унинг куфру маъсиятдан тавба қилиб иймон ва ибодатга қайтиши сингари - Қиёматга қадар давом этаверади. Зеро Аллоҳ таъоло айтади:

«(Муҳожир ва ансорлардан) сўнг ҳижрат қилган ва сизлар билан бирга жиҳод қилган зотлар - ана ўшалар сизлардандир».

Бир гуруҳ салаф уламолари ушбу оятда зикр қилинганлар қаторига қиёматга қадар иймон келтирган, ҳижрат қилган ва жиҳод қилган барча мўминлар кириб кетади, дейишган».
Меҳмон   08-26-2012, 09:13 AM
#52
Ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга қилинадими ёки унинг бошқа кўринишлари мавжудми?



Ҳижратнинг ўз сабаблари, ғоялари бор. Қачон ушбу сабаблар ва ғоялар вужудга келса, ҳижрат муаммоси ҳам вужудга келади. Бинобарин, ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга қилинадиган сафар эмас. Ҳижрат дорул куфрдан дорул исломга, мураккаб куфр еридан соддароқ куфр юртига, зулм ва фосиқлик авж олган макондан зулм камроқ ерга, хавф-хатар бор жойдан тинч-хотиржамлик диёрига - шариат қоидасига биноан енгилроқ зарарга рози бўлиб, кичик зарар билан улкан зарарни дафъ этиб - ҳижрат қилиш мумкин.

Имом Шавконий ёзади: «Ҳижрат ёлғиз куфр еридан бўлиши шарт этилмаган. Қаерда мункар тантана қилса ва амри маъруф, наҳйи мункар қилиш имкони бўлмаса, ҳаромхўрларнинг таъзирини берадиганлар топилмаса, мўмин бандага бундай ердан жони ва динини қутқариб қочмоқ вожиб бўлади. У қурби етса, маъсият авж олмасдан бошқа бир ерни ватан тутади».

Демак, бир ўлкада жойлашган икки шаҳарнинг биридан иккинчисига, бир қишлоқдан бошқасига ва ҳатто бир маҳалладан қўшни маҳаллага ҳам ҳижрат қилиш мумкин экан. Чунки бир шаҳар иккинчисидан, бир маҳалла бошқа бир маҳалладан фарқи дин эътибори билан яхшироқ, солиҳроқ бўлиши мумкин.

Баъзида шаҳарнинг бир бурчаги зулм, маъсият ва фисқу фужур билан тўлиб-тошган бўлса, иккинчи қисми тоат-ибодат ва солиҳ амаллар билан яшнаётган бўлади. Яхшилар орасида яшаш, маъсиятларнинг кўзга ташланмаслиги, исломий жамоатлар бўлиши албатта, кишига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда, ҳеч шубҳасиз Аллоҳ таъоло учун ҳижрат қилиш ниятида фисқ ва аҳлоқсизлик маконини тарк этиб, яхшилар даврасига кўчиб ўтмоқ мандуб амал ҳисобланади. Айрим ҳолатларда (юқорида баён қилиб ўтганимиздек) фарз ҳам бўлиши мумкин.

Исломий жамоатлардан холи, жумъалар ўқилмайдиган фосиқлар маконини тарк этиб, яхшилар даврасига - солиҳлар жамоатига қўшилмоқ лозим. Азонлар баралла айтиладиган ва хайрли амаллар макони бўлган юртни ватан тутинг.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Қишлоқда ёки саҳрода уч киши бўлсаю улар ўртасида намоз жамоат қоим қилинмас экан, шайтон уларни эгаллаб олади. Сизлар жамоатни маҳкам тутингиз. Бўри ҳам суровидан ажралиб қолган қўйни ейди». (Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).



«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Кимки заруратсиз уч жумъани тарк қилса Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Кетма-кет учта жумъани тарк қилган кимса исломни орқасига улоқтирган бўлади».

Шундай экан эй азиз биродар, ҳеч қачон жумъа ва жамоатга нисбатан эътиборсиз қараманг. Зеро, исломда уларнинг шаъни улуғ.

Тақво қилмоқчи бўлган мўмин учун ҳижрат фақат дорул куфрдан дорул исломга кўчиш билан чекланмайди. Агар сиз холис ният қилиб динингиз ва жонингизни фитна-зулмлардан асрашга киришсангиз, Аллоҳ сизни чорасиз қолдирмайди.

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлини (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир (яъни, Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир». («Талоқ»-2,3).

Бугун кўпчилик мусулмонлар ғарбга ҳижрат қилишаяпти. Уларнинг ана шу сафарлари ҳам Аллоҳ йўлидаги ҳижрат ҳисобланадими?



Бу ерда асосан икки нарсага қараб хулоса чиқарилади.

Биринчидан улар нима сабабдан ғарбга йўл олдилар? Иккинчидан, мазкур сафардан кўзланган ниятлар қандай?

Агар шаръий эътиборга молик ва муҳим сабаб туфайли ҳижрат қилишга мажбур бўлган бўлса, бу шаръий жоиз сабаблардандир. Масалан, муслим ўз ватанида динини зоҳир эта олмаса ёки ўлим, қамоқ каби зулм тури унга таҳдид солаётган бўлса, бошпана бўладиган исломий диёр топилмаса ва фақат бегона ғарб юртида динига, жонига ибодатига омонлик ҳамда имконият берилса, ушбу ҳижрат сабаби шаръан саҳиҳдир.

Албатта мўминнинг ҳижратидан ва кофирлар юртида яшашидан мақсад фақат дини, жони ва аҳли оиласини омон сақлаб, Парвардигорига яхшироқ ибодат қилиш бўлмоғи керак. Ҳижрат мол-дунё ёҳуд бир аёл жамолига етишиш учун қилинган бўлмасин.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Амаллар ниятлар биландир (яъни, амал ниятга қараб бўлади). Ҳар кимга ният қилгани бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, бас, унинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учундир. Кимнинг ҳижрати мол-дунё учун ёки бирон аёлни никоҳга олиш учун бўлса, бас, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир.

Хуллас, агар ният тўғри, сабаблар яроқли бўлса, кишининг ҳатто ғарбга қилган сафари ҳам ҳижратдир. Агар ният нотўғри, сабаблар фосид бўлса, ундай кимсанинг сафари Аллоҳ йўлидаги ҳижрат дейилмайди. Бошқа мақсадлар учун кофир юртни ватан тутиб, динидан тойилиб кетган кимсалар гуноҳкор бўладилар.

Биз юқорида бир қанча далилларни келтириб ўтдик. Саҳобалар ҳам куфр юртига – Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Уларнинг ниятлари тўғри, сабаблари ўринли эди. Шу боис улар Аллоҳ йўлидаги муҳожирлар номини олишди.

Ибн Ҳазм бошқа имконият топа олмаган киши муайян зулмдан қутулиш учун дорул ҳарбга қочиб ўтса ва мўминларга қарши кофирларга ёрдам бермаса, унинг ҳижратида ҳеч қандай ҳараж йўқ, деб фатво берди.

Машҳур ислом олими Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб Зуҳрий халифалик замонида, ислом ерлари кенг пайтда яшаган бўлишига қарамасдан, зулм кўрмаслик учун рум юртларига кетишга азм қилган эди. Зеро, Ибн Ҳазм таъкидлаганидек, унинг бошқа чораси қолмаганди. Сабаби - ўша даврдаги шаҳзода Валид ибн Язид ҳукм тепасига келиши билан уни қатл қилишга онт ичганди.

«Муставрид ал-Қураший Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳузурида шундай деди:

- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Қиёмат қоим бўлганда одамларнинг кўпи Румликлар бўлади», деганларини эшитганман».

- Нима деяётганингни ўйлаб гапир!- деди Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу.

- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганимни айтдим.

- Агар айтганларинг рост бўлса, мен Румликларда бор тўртта хислатни айтай:

1. Улар фитна вақтида энг ҳалим бўладиган;

2. Мусибатдан сўнг ўзларини энг тез ўнглаб оладиган;

3. Чекингандан кейин энг тез фурсатда ҳужумга қайтадиган;

4. Мискинларга, етим ва заифларга энг яхши муомала қиладиган одамлар бўладилар.

Яна жуда чиройли бешинчи хислатлари ҳам бор – улар подшоҳлар зулмидан энг узоқ одамлар бўлади». (Муслим ривояти).

Улуғ саҳобийнинг 1400 йил муқаддам билдирган мулоҳазаси бугун айрим ғарб давлатларида ўз тасдиғини топган.
Меҳмон   08-26-2012, 12:01 PM
#53
Модомики Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтган сифатлар душманларимизда мавжуд экан, уларга бўлган нафратимиз туфайли бу шаҳодатни инкор этмаслигимиз лозим. Биз ҳатто душманимизга нисбатан ҳам адолатли бўлиб, улардаги бор сифатни тан олмоғимиз лозим. Чунки ислом ҳамиша адолат қилишга буюради.

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан гувоҳлик берувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка чорламасин. Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ҳабардордир». («Моида»-8)

«Эй мўминлар, адолат билан тургувчи, (шунингдек), ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун (тўғри) гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни, гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафс-ҳавога эргашиб кетманглар!». («Нисо»-135)

Америка ва бошқа ғарб давлатларида яшовчи айрим мусулмонлар ана шу давлатларнинг қуролли кучларида ҳизмат қилаяптилар. Уларнинг ҳукми нима бўлади? Агар ана шу қўшинлар сафида туриб мўминларга қарши жанг қилишга мажбур бўлсалар уларнинг мажбурликлари эътиборга олинадими?



Жавоб: Кофир давлатлар қуролли кучларида (ўз хоҳиши билан) ҳизмат қилиш мутлақо мумкин эмас. Чунки бу кофирларни дўст тутиш ва мўминларга қарши уларга ёрдам беришдан бўлиб, шариат ҳукмига биноан кишини исломдан чиқаради.

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас». («Моида»-51)

Қуртубий ёзади: «Аллоҳ таъоло «Бас, у ўшалардандир» деди. Яъни унинг ҳукми яҳудий ва насороларнинг ҳукмидек бўлади. Кофирларга қарши урушилганидек, у ҳам душман саналади. Унинг ҳам жойи жаҳаннам бўлади».

Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб юқоридаги оятга таяниб мусулмонларга қарши мушрикларга ёрдам бермоқ ва уларнинг ёнини олмоқ кишини диндан чиқаради, дейди.

Шайх Сулаймон ёзади: «Куфр юртида кофирлар билан дўст-иноқ бўлиб, улар сафида жанг қилмоқ каби амаллар куфрдир».

Ибн Ҳазм ҳам юқоридаги оятга таяниб шундай дейди: «Оятдан кўриниб турибдики, яҳуд ва насороларни дўст тутган кимса кофирлар жумласидан саналади. Ушбу ҳақиқат хусусида биронта мусулмон бошқача фикр билдирмаган».



Савол: Агар мусулмон ўз биродарига қарши жангга чиқишга мажбурланса, унинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Аввало унинг мажбурланиши шаръий эътиборга молик бўлмоғи шарт. Яъни у то мажбурлангунга қадар ўзини бу жиноятдан қутқаришга қодир эдими? Агар қодир бўла туриб юртини, мол-давлатини, аҳли оиласини хуллас, дунёни яхши кўргани учун ўзини қутқармаган бўлса, унинг мажбурлиги шаръан эътиборга олинмайди. Дунёда ҳам, охиратда ҳам унинг ҳукми кофирларнинг ҳукми билан бир хил бўлади.

Қуртубий Икримадан ривоят қилади:

«Исломни қабул қилсалар-да, лекин ҳижрат қилмасдан Маккада қолган айрим мусулмонлар Бадр жангига мушриклар сафида чиқишга мажбур бўлдилар. Ораларида кимлардир ўша жангда ҳалок бўлишди. Шунда Аллоҳ таъоло қуйидаги ояти каримани улар хусусида нозил қилди:

«Албатта (мусулмонлар билан бирга «ҳижрат» қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда эдингиз?», деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар»... («Нисо»-97)».

Агар мушриклар сафида жанг қилишга мажбурланганлар Аллоҳ таъоло санаб ўтган кекса, ногирон, чорасиз эркак-аёллар ва гўдаклардан бўлишса, уларнинг ҳукми қуйидагича:

Мажбурланган мусулмонлар мусулмонларга қарши фитна-тузоқ қўймайдилар, уларга қарата ўқ отмайдилар. Бироқ мужоҳидлар уларни ўлдириб қўйишлари мумкин. Мажбурланганларнинг бу ҳатти-ҳаракати кофирлар томонидан уларнинг ўлдирилишига ёки ҳибсга олинишига олиб борса ҳам, мажбурланганлар ҳеч қачон биродарларига қарши иш қилмайдилар. Чунки мушриклар сафида жанг қилишга мажбур бўлган мусулмоннинг қони мужоҳид биродарларининг ҳаётидан қимматроқ турмайди. Мажбурлик айрим ўринларда узр саналса-да, у ҳеч қачон бошқа бир мусулмоннинг қонини тўкишга рухсат бермайди. Чунки ҳар иккисининг қони бир хилда ҳаром.

Мусулмонлар ўзаро урушаётган фитна жангида эса ҳеч кимга қўшилмасдан жангни тарк қилмоқ лозим. У чекиниш ҳатто унинг ўлдирилишига сабаб бўлса ҳам, мўмин қўлига қурол олмасин, ўшанда барча гуноҳ қотилнинг зиммасида бўлади. Фитна жангида ёки кофирлар сафида мажбуран мусулмонларга қарши жангга чиққан пайтда мусулмонга қарши қурол кўтармаслик керак.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Ҳали фитна, фирқаланиш ва ихтилоф бўлади. Ана шу кунлар келганида қиличингни Уҳуд тоғига уриб синдириб ташла! Сўнг сенга то бир хатокор қўл ёки ажалинг етгунга қадар уйингда ўтир!». (Ибн Можа ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Мусулмонлар ўртасида фитна чиққан пайтда қиличингни ёғочдан (қилиб) ол. (Яъни фитна жангида иштирок этма)». (Ибн Можа ривояти)

Савол: Мусулмонлар ўқидан ҳалок бўлган мажбурланганларнинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Кофирлар сафида жанг қилишга мажбур бўлган мусулмонлар ўз диндош биродарлари ўқидан ҳалок бўлсалар, ниятларига кўра тириладилар. Уларни ўлдирган мусулмонлар гуноҳкор бўлмайдилар. Чунки жангда кофирлар сафида турган кишини ҳеч ким мусулмон деб ўйламайди.

Ибн Таймийя ёзади: «Биз кофирлар сафида жангга чиқишга мажбур бўлган мусулмонни душмандан фарқлай олмаймиз. Агар уларни ўлдириб қўйсак, биз узрли саналамиз ва қилган ҳаракатимизга ажр оламиз. Улар эса ниятларига яраша бўладилар. Чиндан ҳам мажбур бўлгани учун кофирлар сафида жангга чиққан бўлса, қиёматда ниятига кўра тирилади. Агар дин учун ўлдирилса, унинг ўлими мусулмонлар сафида ҳалок бўлаётганларнинг ўлимидан улканроқ (мусибат) эмас... Агар бир киши бошқа бир мусулмонни ўлдиришга мажбурланса, унинг мажбурланганлиги билиттифоқ узр саналмайди. Чунки у ўз жонини сақлаб қолиши учун бошқа бир бегуноҳ биродари қонини тўкиши мумкин эмас..».

Агар мусулмон киши кофирлар сафида мусулмонларга қарши - ҳаттоки номига бўлса ҳам - жангга чиқиш билан қамоқа олиниш ўртасида ихтиёрли бўлса, ўз диндош биродарларига қарши кофир сафида урушгандан кўра қамоқни афзал билмоғи шарт.

САВОЛ: Муслима аёл тазйиқга учраса, жони, шаъни ва аёллик шарафига қилинадиган тажовуздан хавотирга тушса, ўзга юртларга маҳрамсиз ҳижрат қилиши мумкинми?



Жавоб: Ана шундай мушкул аҳволда қолган муслима агар зулмдан қутулишнинг бошқа чорасини топа олмаса, маҳрамсиз ҳам ҳижрат қилаверади. Иншааллоҳ, бу масалада ҳараж йўқ. Чунки заруротлар маҳзуротларга рухсат беради.

Ибн Қудома ёзади: «Муслима аёл ёки қиз кофирлар орасидан чиқиб кетишга йўл қидирса, ҳар қандай мусулмоннинг уни кофирлар орасидан чиқариб қўйиши жоиз. Бунга қуйидаги ривоят далил бўлади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани тарк этдилар. Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қизи йўл бўйида ўтирарди. Йўлдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди.

- Эй Амакимнинг ўғли, мени кимга ташлаб кетяпсиз?- деди Ҳамзанинг қизи.

Али розияллоҳу анҳу қизни олиб, Фотима розияллоҳу анҳуга топширдилар. Улар Мадинага бирга ҳижрат қилишди».

Бироқ ҳижрат фарз эмас мустаҳаб бўлса, маҳзуротларга йўл очадиган зарурот йўқлиги туфайли аёлнинг маҳрамсиз ҳижрат қилиши мумкин бўлмайди.
Меҳмон   08-26-2012, 03:39 PM
#54
Барча кофирлар бир ҳилда ҳажр қилиниб четга суриб қўйиладими?



Жавоб: Кофирлар билан муомала қилишдаги асл асос уларни ҳажр қилиш - четга суриб қўйишдир. Кофирнинг исломга адовати қанчалик ортса, уни ҳажр қилиш ҳам шунчалик қаттиқлашади. Шунга биноан Аллоҳ каломини эшитишни истаб, омонлик сўраган кофир билан душман мақомида турган ашаддий кофирга бир ҳилда муомала қилинмайди. Қалби исломга ошно этилаётган ғайридин билан исломга қарши курашувчи кофирга ҳам бир хил муомала қилинмайди.

Хуллас, куфр, даҳрийлик ва ҳақдан юз ўгириш қанчалик ашаддий кўриниш олса, ҳажр ва алоқани узиш ҳам шунчалик кескинлашади. Аксинча, кофирда ҳаққа мойиллик, динга рағбат уйғонишига қараб унга бўлган муносабат ҳам юмшайди. Ушбу ҳолатларда кофир билан алоқа боғлашнинг ўзига хос сабаблари ва шаръий оқловлари бўлади. Яна Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.

Кофир билан муомала қилишдаги асл - ҳажр ва ўртани узишликдир. Бироқ айрим мустасно ҳолатларда маълум маънода алоқа қилишга рухсат берилади. Масалан:

а) Муслим фарзанд кофир ота-онасига яхшиликлар қилади. Фақат дин ва ақида масаласида уларга бўйсунмайди.

«Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма!». («Луқмон»-15).

Албатта кофир ота-онани ҳикмат ва чиройли мавъиза билан мудом ҳақ йўлига даъват этмоқ ва Аллоҳдан ҳидоят тиламоқ уларга қилинадиган энг улкан яхшиликлардандир. Шояд Аллоҳ таъоло уларни фарзандлари сабабли ҳаққа йўллаб, жаҳаннам ўтидан халос этса.

«Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан: Онам – у мушрика эди – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида меникига келди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нима қилиш кераклигини сўрадим:

- Онам (бирон нарса беради деб) умидвор бўлиб келибди. У билан алоқа (яхшиликлар) қилсам бўладими?

- Ҳа- дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Унга силаи раҳм қилгин».



б) Бирон мушрик ёки кофир Аллоҳ каломини эшитиш учун омонлик сўраса, уни ҳимояга олиш мумкин.

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ўз ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг! Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир». («Тавба»-6).



в) Агар қўшнингиз кофир ёки мушрик бўлса, унга ҳам чиройли муносабатда бўлиб, яхшиликлар қилишга мажбурсиз. Чунки қўшнининг – ҳатто кофир бўлса ҳам – ҳақлари бор. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу қўй сўйди ва:

- Менинг яҳудий қўшнимга ҳам гўшт чиқариб бердингларми?- деди у - Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Жаброил менга қўшнига яхшилик қилишни айтаверганидан, қўшни ҳам мерос олса керак, деган гумонга бордим. (Яъни, қўшни ҳам меросхўр қилинса керак...)».



г) Исломга мойиллиги кўриниб турган, қалби динга ошно этилаётган кофирни ҳаққа етаклаш мақсадида у билан яхши муносабатда бўлиб, яхшиликлар қилинади.

«Албатта садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кимсаларга...». («Тавба»-60).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа-эҳсонлар билан айрим мушриклар қалбини эгаллаганлари ва уларнинг исломни қабул қилганлари тарихдан маълум.



д) Ислом даъватчилари динсиз кимсалар орасига киришга мажбурлар. Улар кофирларни исломга даъват этиш, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш учун уларнинг давраларига кириб, озорларига сабр қиладилар. Иншааллоҳ, бунинг асло зарари йўқ. Аксинча бундай ҳатти-ҳаракат Аллоҳ таъолога яқинлаштирувчи энг яхши амаллардан саналади.

«(Одамларни) Аллоҳ (нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» («Фуссилат»-32).

Бироқ, ушбу муҳим вазифага киришувчи киши қуйидаги муҳим шартларга эътибор қилмоғи лозим:

- Даъватчи нимага буюриб, нимадан қайтараётганини яхши тушуниши керак. Ўзи ҳеч нарсани тушунмайдиган киши бошқаларга бирон нарсани ўргатиши маҳол. У бир мункарни ундан ҳам ёмонроқ мункар билан инкор этса ёки бир фитнага ундан ҳам улканроқ фитна билан қарши чиқса, буни илм ёҳуд тушунча деб аташ мумкин эмас.

- Кофирлар даврасида - уларга Аллоҳ даъватини етказиб, устларига ҳужжатни қоим қилиш учунгина - ўтириш мумкин. Улар орасида бундан ортиқ ушланиб қолмаслик керак.

- Мункарни кўрганида жим турмасин. Чунки унинг сукути тасдиқ маъносида тушунилади.

- Агар наҳйи мункар қила олмаса ёки кофирлар унинг гапларига қулоқ солишмаса, ўзи ҳам кофирлар билан бир хил бўлиб қолмаслиги учун мўмин киши уларнинг даврасини дарҳол тарк этсин.

Демак, Фақат юқоридаги шартларга биноан динсизлар даврасига кириш мумкин.



е) Кофирнинг яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтармоқ. Жавоб тариқасида кофирга яхшилик қилмоқнинг иншааллоҳ, ҳаражли жойи йўқ.

Оғир кунларда Мутъим ибн Адий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз ҳимоясига олиб, яхшилик қилганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг яхшилигини зиёдаси билан қайтаришга тайёр эканликларини Бадр жангидан сўнг қуйидагича ифодаладилар:

- Агар Мутъим ибн Адий ҳаёт бўлиб, манави бадбўйлар (асир тушган мушриклар)ни деб ўртага тушганида, унинг учун асирларни озод қилиб юборардим. (Абу Довуд ривояти)

(Мутъим ибн Адий Бадрдан анча олдин мушрик ҳолида вафот этган).

Бу яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш қабилидандир.

Юқоридаги васл, чиройли муомала ва яхшилик қилиш ҳақида келтирилган мисолларни ҳиссиётга берилиб, ислом ақидасига зид ҳаракат ёки мушрикларни дўст тутиш, деб тушунмаслик лозим. Биз қайси кофирларга қачон ва нима учун яхши муомала қилинишни баҳоли қудрат баён этиб ўтдик. Яна Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.
Шариатда ҳижрат қилишга маълум бир жой тавсия этилганми? Ватан тутиб яшаш афзал саналган юрт мавжудми?



Жавоб: Айрим юрт ва минтақаларни ватан тутмоқнинг ҳамда мазкур ерларда яшашнинг фазли хусусида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Ана шундай афзал юртлар сирасига Шом ерлари ва Мадина шаҳри киради. Қуйида Шом ва Мадина ҳақида айтилган ҳадисларнинг бир қисмини келтириб ўтамиз.

Биринчи: Мадина ва унда яшаш хусусидаги ҳадислар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Агар билсалар, Мадина улар учун яхшироқдир. Ким Мадинадан юз ўгириб, уни ташлаб кетса, Аллоҳ таъоло Мадинага ундан яхшироқ кишини беради. Ким Мадинанинг кўргулик ва қийинчиликларига сабот билан турса, қиёматда мен унга шафоатчи ёки гувоҳ бўламан». (Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Мадинанинг бошига шундай замонлар келадики, одамлар қишлоқларга кетишади. Улар (ўзлари учун) қулай жойни излашади, қулай жойни топадилар ҳам. Сўнг Мадинага келиб, оилаларини ҳам олиб кетадилар. Агар улар билсалар, Мадина улар учун яхшироқдир». (Аҳмад ва бошқалар ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Қай бирингиз Мадинада (яшаб, шу ерда) вафот этишга имкон топса, шундай қилсин. Ким Мадинада вафот этса, қиёмат куни мен унга гувоҳ ёки шафоатчи бўламан». (Термизий ва бошқалар ривояти).



Иккинчи: Шом хусусидаги ҳадислар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Шомга барокотлар ёғилсин! Шомга барокотлар бўлсин!

- Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай деяпсиз?- сўрашди саҳобалар.

- Шом узра Аллоҳ фаришталари қанотларини ёзиб турибди!-дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Агар Шом аҳли бузилса, сизларда хайр-яхшилик қолмайди. Умматимдан бир тоифа то қиёмат қойимга қадар ғолиб бўлиб туради. Ёрдамсиз ташлаб кетганлар уларга зарар беролмайди». Бир ривоятда: «Улар Шомда бўлади», дейилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Ҳали ҳижрат кетидан ҳижрат бўлади. Ер аҳлининг энг яхшилари Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган ерларни ватан тутганлардир».

Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фаластин ва унинг атрофига ҳижрат қилганлар.

Ҳадисдаги Шом калимаси бугунги Фаластин, Сурия, Ливан ва Урдун ерларини ифодалайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, У зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин! Сўзимиз сўнгида Аллоҳ таъолога ҳамду санолар айтиб қоламиз.
Antikufr   08-30-2012, 05:15 PM
#56
Assalomu alaykum, hurmatli forumdosh birodarlar, forumni qizitish uchun o'rtaga bir savol tashlamoqchiman. O'z o'rnida bu savolning javobi ham men uchun o'ta muhim. Xullas savolim:
Hozirgi kunda hukm yuritayotgan Karimov, Nazarboyev kabi hukmdorlarning dindagi hukmi qanday. Biz ularga itoat qilishga va qarshi chiqmaslikka ma'murmizmi?
abdulvadud_andijoniy   09-09-2012, 07:49 PM
#57
Ва алайкумуссалам ва рохматуллохи ва барокатух.

Шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳақида.
Буҳоро ўлкасида зиёлилар оиласида туғилди. Ёшлигиданоқ илмга қаттиқ қизиққанлиги учун даставвал ўз юртининг маҳад ва мадрасаларида талим олди. Ўз юритининг ўша даврдаги энг катта олимларидан талим ва тарбия олди. Кейинчалик эса илмини ривожлантириш учун Покистон, Сурия ва бошқа ўлкаларнинг катта муфассир, муҳаддис ва фақиҳлардан барча илм ва фанларда ижозат ва санатларини олишга мушарраф бўлди.
Ҳозирги кунда Туркиянинг Истанбул шаҳрида илмий фаолият олиб бормоқда. Бир илмий марказ ташкил қилиниб, катта-ю кичик ҳаммага Қуръон, Ҳадис нурлари ва гўзалликларини ёйишликка, кенг миқёсда хизматлар қилинаяпди. Ҳар бир ватандошнинг ҳаққини адо қилишлик этиборидан уларнинг савиясига қараб талим тарбия ишлари олиб борилмоқда.
Ёши улуғ ва касб - ҳунар билан машғул булган кишиларга кунлик въаз насиҳатлар;
аёлларга ўзларига хос шароитларда қобилиятли аёл устозлар раҳбарлигида талим тарбиявий хизматлар;
динини чуқурроқ ва далилларни ўрганмоқчи бўлган кишиларга илмий тафсилий дарслар;
ёш болалар ва янги бошловчиларга Қуръон, иймон, намоз каби дастлабки зарурий талим ва бошқа илмлардан талим берилади.

Илмни чуқурлаштирмоқчи бўлган кишиларга қуйидаги китоблардан билим берилмоқда:

Қуръон тафсирлари:
1 - Қисқа изоҳли таржима.
2 - Тафсирул Насафий (Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий);
3 - Тафсиру Қуранул Азийм. (Имодуддин Исмоил Ибн Касир);
4 - Руҳул Маоний фи тафсирил Қуранил Азийм вас сабул масаний (Абу Фазл Шиҳобиддин Маҳмуд Алусий Ал-Бағдодий);
5 - Анварут танзил (Носириддин Абул Ҳойр Ал- Байзовий);
6 - Ал-Жомэ Ал-Аҳкам Ал-Қуран (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ал- Қуртубий).

Улумул Қуръон:
1 - Итқон (Жалолиддин Суютий);

Тажвид:
1 - Жазария (Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф Жазарий);
2 - 10 қироат китоби (Шотибий);
3 - Вазиҳ (Жазариянинг шарҳи) Иззату Абид Даъас;

Ҳадис китоблари:
1 - Риёзус Солиҳийн (Имом Нававий);
2 - Мишкатул Масобийҳ (Ҳатиб Табризий);
3 - Саҳиҳул Буҳорий (Муҳаммад Ал-Исмоил Ал-Бухорий);
4 -Саҳиҳул Муслим (Муслим ибн Ал-Ҳажож Ал-Қурайший);
5 - Суннатут Термизий (Муҳаммад ибн Иса ат-Термизий);
6 - Сунану Абу-Довуд (Сулаймон ибн ал-Ашас Ас-Сижистоний Ал-Аздий);
7 - Сунану ибн-Можа (Муҳаммад ибн Язид Ал-Қазвиний);
8 - Сунану Насоий (Аҳмад ибн Шуайб Ан-Насоий);
9 - Мирқотил Мафотийҳ (Али ибн Султон Муҳаммад Ал-Қорий);
10 - Умдатул Қорий (Бадруддин Айний);
11 - Фатҳул Борий (Аҳмад ибн Ҳажар Ал-Асқолоний);

Улумул ҳадис:
Тадрийбул Ровий (Жалолиддин Сютий);

Фиқҳий китоблар:
Фиқҳда талабаларнинг талабига биноан ҳоҳлаган мазҳабидан дарс берилади. Ҳанафий мазҳабига оид ўқитиладиган китоблар эса қуйидагилардир:
1 - Муҳтасарул Қудурий (Абулҳасан Аҳмад ибни Муҳаммад ибни Жафар ал-Бағдодий ал-Қудурий);
2 - Ал-Ихтиёр ли Талилил Мухтор (Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ал - Мусулий ал-Ҳанафий);
3 - Шархулвиқоя (Убайдуллаҳ ибн Масъуд ибн Тожyшария);
4 - Ал-Ҳидоя (Бурҳонуддийн Маргиноний);
5 - Роддул Мухтар ала Дуррул Мухтор ( Муҳаммад Амийн Ибн Обидийн);

Ақида китоблари:
1 - Фикҳул акбар (Имом Азам Абу Ҳанифа);
2 - Ақидаий Таҳовия (Имом Абу Жафар Мисрий Таҳовий);
3 - Усул Саласа (Муҳаммад бин Абдулваҳҳаб);
4 - Китобут Тавҳид (Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб);
5 - Ақидатул Насафийя (Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий);
6 - Ақидатул Васитийя (Ибн Таймия).

Буларнинг ҳар бирининг шарҳлари билан:
Балоғат илми
1 - Талҳис (Жалолиддин ибн Абдурраҳман Шофеъ Дамашқий, Хатиб Қазвиний).
2 - Атвол (Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Арабшоҳ Исомиддин Ҳанифий);
3 - Мутаввал (Масъуд ибн Умар Тафтазоний);
4 - Муҳтасур Маоний(Масуд ибн Умар Тафтазоний).

Усул китоблар:
1 - Усулу Шоший (Низомиддин Шоший Ҳанафий);
2 - Нурул Анвор (Шайҳ Аҳмад ибн Абу Саид);
3 - Аттавзиҳ шарҳут Танқиҳ (Содру Шария Убайдуллоҳ ибн Масуд);
4 - Талвиҳ ила Кашфи ҳақоиқит Танқиҳ (Масуд ибн Умар Тафтазоний).

Наҳу китоблар:
1 - Авомил (Биргивий);
2 - Авомил(Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний);
3 - Изҳор (Биргивий);
4 - Қотрун Надо (Жамолиддин Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Ансорий);
5 - Шузуруз Заҳаб(Жамолиддин Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Ансорий); Шархлари билан.
6 - Кафия (Ибн Ҳожиб);
7 - Алфия(Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик);
8 - Шарҳу Жомий (Абдураҳмон Жомий);
9 - Баҳжатул Марзия фий шарҳил Алфия (Суютий);
10 - Шарху ибни Ақил (Ибн Ақилнинг ибн Молик алфиясига қилган шархи).

Сарф китоблар:
1 - Амсила (Ҳасан Шавқий бин Усмон Ал-Ваҳбий);
2 - Бино.
3 - Мақсуд.
4 - Марохул Арвох (Убайдуллоҳ Айюбий Абу Фазл Қандахорий).
(Мана шу китоблардан ижоза ва сaнадлар берилади. Муфассир, муҳаддис вa муфтийлар eтиштирилади).
abdulvadud_andijoniy   09-09-2012, 08:08 PM
#58
Куйидаги линклардан Абдуллоҳ Бухорийнинг аудио дарсликларини юклаб олишингиз мумкин:

Сунан ут Термизий - (Ҳадислар) - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/ter...oblar.html
Василага оид дарсликлар - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/vasila.html
Жаннат ва Жаҳанам ҳақидаги дарслар - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/ohirat.html
"Кабоир" шархи - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/kaboir.html
"Усул Саласа" шархи - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/uch_asos.html
Қурони Каримни қисқа муддатда ёд олиш - http://www.ihsanilim.com/uz/lectures/yodlash.html

"Фатволар" бу'лимидан баъзи саволларга берган фатволарини укишингиз мумкин:
http://www.ihsanilim.com/uz/fatwa/index.html

"форум"дан хам у кишининг баъзи фатволарини топишингиз мумкин:
http://www.ihsanilim.com/fikr/forum.php

(Сайтнинг баъзи бу'лимларида созлаш ишлари бу'ляпти, тез кунда сайт админлари носозликларни бартараф килади деган умиддамиз, иншааллох)
abdulvadud_andijoniy   09-09-2012, 08:11 PM
#59
Эҳсон Илм маркази ҳақида умумий маълумот...

Савол: Ассалому алейкум. Шайҳ ҳазратлари сиздан мадраса хақида сўрамоқчи эдим. Менга "Эҳсон Илм" маркази ҳақида умумий маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат. Ассалому алeйкум...

Жавоб: Ассаламу алайкум азиз биродар. Мадрасамиз ҳақида сўраган экансиз... Мадрасамиз унвонда айтилганидек Туркия, Истанбулда жойлашган. Илмий савияси алҳамдулиллаҳ олий ва оламий. Яъни ким манҳажимизни оҳиригача истиқомат билан ўқиса оламий таълим тарбияга жавоб бера оладиган ва хатто оламий ислоҳатлар ижро қила оладиган даражада илм ҳосил қилади албатта Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан. Фақат мамлакатимга ёки шаҳаримга ёки маҳалламга eтарли илм олмоқчиман деган биродарлар шунга яраша қисқароқ манҳаждаги илмларни олиб ҳидматга шуруъ қила олади. Ўқиладиган китоблар саҳифамизда ёзилган. Марказимиз шартлари Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мадрасасининг шартлари кабидир. Эркак-ҳотин ёшу қари ҳар ким кела олади. Эркакларга алоҳида ва ҳотинларга алоҳида маҳсус дарслар берилади. Талабалар таҳажжудга, ҳафтада икки кун рўза ва бошқа суннатларни тадбиқ қилишга ҳаракат қиладилар. Яна сизни қизиқтирган саволлар бўлса шу адресга яна бемалол ёзишиз мумкин. Аллоҳ таола бизни, сизни ва ҳамма мўъминларни Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган амалларга тавфиқ ҳидоят қилсин.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
abdulvadud_andijoniy   09-09-2012, 08:32 PM
#60
Ёлғондан мусиқани жоиз дeган имомларга раддия. (Абдуллох Бухорий фатволаридан)

Савол: Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. Олдинги саволимга жавоб олганимдан кўнглим тўлди. Аллоҳ рози бўлсин. Марузаларингизни мириқиб эшитиб ислом оламида анча тафакурим кенгайди. Яна бир саволим бор эди сиз мусиқани харом диб оятни ҳужжат қилибсиз бошқа уламолар жоиз деб мана бу ҳадисларни келтиришади. Жумладан Руббаъя бинти Муаввиз р.а. дан келтирилган ҳадисда айтилади-ки, «Менинг никоҳ куним Расулуллоҳ уйимга келдилар ва кўрпачамнинг устига ўтирдилар. Икки қиз менинг оталаримни мадҳ қилиб қўшиқ айтишар эди. Шунда улардан бири "Бизни ичимизда пайғамбар бор-ки, у киши эртанги кунни хабарини беради" деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в "Буни қўй-да, аввалгисини айтгин" дедилар". Мана шу eрда Расулуллоҳ с.а.в ўзлари шахсан тўйда ҳозир бўлганлар ва қўшиқни тинглаб маъноси бузилганда маънони тўғри айтишга даъват қилганлар деб айтади уламоларимиз. Яна машҳур ҳадислардан биттаси "Бир куни ҳазрати Абу Бакр р.а. ўзларининг қизлари Оиша онамизнинг ҳужраларига кирсалар, Пайғамбаримиз с.а.в. тескари қараб бошларини ўраб ётибдилар. Оиша онамиз ўтирибдилар ва у кишининг ҳузурларида иккита қиз қўшиқ айтмоқда. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. ни ҳолларини кўрган ҳазрати Абу Бакр р.а. тезда юриб келиб Оиша онамизга дўқ қилиб "Расули акрамнинг хоналарида шайтоннинг нағмаси бўлаяптими?" деганларида, Расулуллоҳ с.а.в бошларини кўтариб "Эй, Абу Бакр, қўй уларни, ҳар бир қавмнинг ўзининг ийд куни бор. Бугун бизнинг ийд кунимиздир", - деганлар.
Шунингдек Ҳабашистонлик Ахбош, қора танли кишилар масжидда харбий ўйинларни қилиб рақсга тушишганда, Оиша онамиз р.а. Пайғамбаримиз с.а.в. eлкаларига бошларини қўйиб томоша қилганлар. Расулуллоҳ с.а.в "Бўлдинг-ми, тўйдинг-ми?" деб ўйин тугаганда тарқалишган. Бунга ўхшаш бир қанча ҳадислар бор. Мен бу ҳадисларни "Ҳадис ва Ҳаёт" китобини 13 жузида "Никох, Талоқ ва Идда" номли китобдан келтирганман. Бу ҳадислар заифми ёки бошқа бир сабаб борми. Илтимос жавоб беринг. Ҳадисларни тафсир қилиб беринг.
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари бундан олдинги хатимда мусиқа ҳақида сўрагандим илтимос агар жавоб берсангиз ҳурсанд бўлардим мани мақсадим ҳужжатларни қарама қарши қилишмас ҳақни билиш Аллоҳ қилаётган ҳайирли ишизда кўмакчи бўлсин.
Жавоб: Алҳамду лиллаҳи роббил аламин вал ақибату лилмуттақин вас солату вас саламу ала росулина Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаин. Амма бад:
Аллоҳ таоло Али имрон сурасида айтадики:



يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ )-102)
«Эй иймон келтирган кишилар Аллоҳдан тақвонинг ҳаққича тақво қилинглар. Ва сизлар фақатгина муслим ҳолларингизда вафот қилинглар» (102-оят).



عن عبد الله -هو ابن مسعود-{ اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ } قال: أن يُطاع فلا يُعْصَى،
وأن يُذْكَر فلا يُنْسَى، وأن يُشْكَر فلا يُكْفَر .
وهذا إسناد صحيح موقوف،
Абдуллоҳ ибн Масуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, "Аллоҳдан тақвонинг ҳаққисича тақво қилинглар" оятнинг тафсирида айтиладики: "Аллоҳга итоат қилиниши ва ҳеч исён қилинмаслигидир ва Аллоҳни доим зикр қилиниши ва ҳеч унутмаслигидир ва Аллоҳга доми шукр қилиниши ва ҳуч куфрони неъмат қилинмаслигидир".

Азиз биродар! Албатта ҳар бир муъмин энг мукаммал ҳолда тақводор бўлишни ҳоҳлайди. Бунинг бирдан бир йўли эса бу буйруқ саҳобанинг айтган уч амалидир.
Азиз биродар мен сизни тўғри тушундим. Бирор далил бўлмасдан бир муъмин ҳақида ёмон гумон қилиш катта гуноҳлардандир. Мен сиз тўғрингизда энг яҳши фикрдаман, лекин Қурбон байрамигача бизнинг бутун дунёда ҳозирги замонда биринчилардан бўлиб қойим қилаётган қисқа муддатда кўп илмлар берадиган дарсларимиз бўлгани сабабли вақтларимиз eтишмай қоляпти. Ёқса мактубингиз ва фикрларингиздан ҳақиқатга интилган кишилардан эканлигингиз кўриниб турибди. Жавобга киришсак, сиз нақл қилган ҳадислар ҳаммаси саҳиҳ. Лекин ачинарлиси шуки бундай муборак ва пок сўзларни ҳаромларни ҳалол қилиш ва шайтонга ҳизмат учун ишлатилганидир. Бу муборак ҳадислар малъун шайтоннинг овози бўлган мусиқани ҳалоллиги эмас наузубиллаҳ (Аллоҳ асрасин) балки ҳаром эканлигининг далилидир. Лекин илмни даво қилган бази шаҳслар қандай қилиб Аллоҳ ва Росулининг сўзини уларга қарши қурол қилиб қўйишади, Аллоҳ ҳидоят қилсин.
Мусиқанинг ҳаромлиги тогрисида саҳифамизда янги бир рисола ёзмоқдамиз.У рисоладан муфассир,муҳаддис ва фуқаҳоларнинг созлари билан танишиб борсангиз болади.Бу eрда мэн фақатгина сиз нақл қилган уч ҳадис тогрисида таҳқиқи қиламан.Ва оқувчилар қайсиниси тогри экан нариги тарафдаги шаҳс ҳам олим дэб машҳур-ку дэган тараддудга тушмаслиги учун буюк мужтаҳидлар,ҳусусан Ҳанафий мазҳаб олимларининг яна ҳам ҳусусан Буҳоро олимларининг фатволаридан базиларини зикр қиламан.Токи Буҳорийлик ва Ҳанафийлик ниқоби остида,у азиз уламоларимизга ҳам ва энг даҳшатлиси Аллоҳ ва росулига ҳам туҳмат-боҳтон қилинганлиги очиқ равшан болсин.
1-ҳадис:

49 -باب ضرب الدف في النكاح والوليمة.
5147-
حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ ، حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْمُفَضَّلِ ، حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ ذَكْوَانَ قَالَ : قَالَتِ الرُّبَيِّعُ بِنْتُ مُعَوِّذٍ ابْنِ عَفْرَاءَ جَاءَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَدَخَلَ حِينَ بُنِيَ عَلَيَّ فَجَلَسَ عَلَى فِرَاشِي كَمَجْلِسِكَ مِنِّي فَجَعَلَتْ جُوَيْرِيَاتٌ لَنَا يَضْرِبْنَ بِالدُّف وَيَنْدُبْنَ مَنْ قُتِلَ مِنْ آبَائِي يَوْمَ بَدْرٍ إِذْ قَالَتْ إِحْدَاهُنَّ وَفِينَا نَبِيٌّ يَعْلَمُ مَا فِي غَدٍ فَقَالَ دَعِي هَذِهِ وَقُولِي بِالَّذِي كُنْتِ تَقُولِينَ.
Имом Буҳорий роҳимаҳуллоҳ Соҳиҳларида айтадилар:

49-Никоҳда ва валимада даф уриш тогрисидаги боб.
5147-Бизга Мусаддад ҳадис айтди, бизга Бишру бнул Муфаззал ҳадис айтди, бизга Ҳолиду бну Закван ҳадис айтди, дедики: "Муаввиз ибну Афронинг қизи Рубаййии айтдики: "Менга (никоҳ маросими) қурулганда, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам келиб (ичкари) кирдилар. Ва менга нисбатан ўтирганидек тўшагимга ўтирдилар. Бизларнинг кичик қизчаларимиз дафни уриб, Бадр кунида оталарим орасидан ўлдирилган кишиларни мадҳ қила бошладилар. Шунда улардан бири: "Бизнинг ичимизда эртага нима болишини биладиган Пайғамбар бор деди". (Росулуллоҳ) айтдиларки: "Буни ташлагида айтаётган мадҳингни айтгин".
Аввало бу ҳадиснинг таржимасига диққат қилайлик. Сиз нақл қилган китобда шундай таржима қилибди: "Икки қиз менинг оталаримни мадҳ қилиб қўшиқ айтишар эди". Ҳўш бу таржима тўғрими? Бу таржима Росулуллоҳга бўҳтон ва исломга ифсоддир. Чунки ҳадисда қўшиқ калимаси келмаган. Бу ҳадиснинг бошқа ривоятларини ҳам текшириб чиқдим, бирортасида бу калима мавжуд эмас. Қўшиқ айтишади дегани арабчасига يغنين "юғоннийна" бўлади, ҳадиснинг бутун ривоятларида эса يندبن
"яндубна" деб зикр қилинган. Шунинг учун мен таржимада мадҳ қила бошладилар дедим. Ҳадисда мавжуд бўлмаган қўшиқ калимасини зиёда қилиш билан исломийятга ва инсонийятга ҳиёнат бошланяпти. Росулуллоҳ айтмаган гапни айтди дейишлик буюк гуноҳ ва буюк туҳматдир. Бундай кишилар тўғрисида:



وعن ابن عباس رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " اتقوا الحديث عني إلا ما علمتم فمن كذب علي متعمدا فليتبوأ مقعده من النار " . رواه الترمذي

Ибну Аббас розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинди дедики: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: "Менинг тарафимдан гапиришдан қўрқинглар лекин билган нарсаларингиз мустасно. Кимда-ким қасддан менга ёлгонни нисбат берса жойини дўзаҳдан ҳозирлаб қўйсин". Ҳадисни Термизий ривоят қилди, саҳиҳдир.
Ҳадисдаги иккинчи нуқта нозик масала. جويريات жувайрияат калимасининг келишидир. Бу калима "жувайриятун" калимасининг кўплигидир. "Жувайриятун" кучук қизча демакдир. Бу сўз "жариятун" сўзининг тасгири кичиклаштирилганидир. Жариятун калимаси икки манода келади 1-қиз, 2-чўри.
Буюк муҳаддис, фақиҳ, муфассир ва ҳанафий олим аллома Алийюл Қорий роҳимаҳуллоҳ Мишкатул Масобийҳ нинг шарҳи Мирқотул Мафотииҳ китобларида айни ҳадиснинг шарҳида айтдиларки:



( وَجُوَيْرِيَّاتٌ لنا) بِالتَّصْغِيرِ قِيلَ الْمُرَادُ بِهِنَّ بَنَاتُ الْأَنْصَارِ دُونَ الْمَمْلُوكَاتِ ( يَضْرِبْنَ بِالدُفِّ) قِيلَ تِلْكَ الْبَنَاتُ لَمْ تَكُنْ بَالِغَاتٍ حَدَّ الشَّهْوَةِ ، وَكَانَ دُفُّهُنَّ غَيْرَ مَصْحُوبٍ بِالْجَلَاجِلِ

Бизнинг кичик қизчаларимиз-тасгир биландир. (Бази олимлар тарафидан) айтилдики: "Улардан мурод Ансорларнинг қизларидир чўрилар эмас". Дафни урадилар- айтилдики: "у қизлар шаҳват ҳаддига eтишган бўлмаган эди. Ва уларнинг дафлари ҳалқалар бирлаштирилмаган эди".
Аллома Алийюл Қорийнинг сўзларига диққат қилинг. Бошқа олимлар ҳам айни шарҳларни келтирган, лекин мен қасддан ҳанафий олимининг шарҳини зикр қилдим. Токи бу бошқа мазҳабларнинг фикри, биз ҳанафийда бундай эмас деган ёлгон ва туҳматга eр қолмасин. Бу шарҳдан қуйидаги ҳикматлар ҳосил бўлади,

1-Ҳадисда келган қизларнинг жуда кичик қизлар эканлиги, чунки кичик қиз калимаси яна кичиклаштирилиб келди.
2-У қизчалар Ансорларнинг қизчалари эканлиги, бунга кўра улар ҳур бўлади.
3-Чўри қул қизчалар ҳам бўлиши мумкинлиги. Чунки Алийюл Қорий айтилдики деди, бу эса бу илмнинг қатий эмаслигини билдиради. Яни бу қизчалар ҳур бўлиши ҳам ва ёки чўри бўлиши ҳам мумкин.
4-У қизчалар ҳур бўлсин ё чўри бўлсин икки ҳолда ҳам ҳали шаҳватни келтирадиган ёшга келмаган эканликлари.
5-Уларнинг дафи ҳалқалардан ҳоли эканлиги.

Шу ҳикматларнинг ҳаммаси бу ҳадис, қўшиқ жоиз эмаслигининг далили эканлигини очиқ равшан кўрсатади. Қандай дейсизми? Мана диққат қилинг:

1-Ҳикмат қизларнинг жуда кичиклиги. Биринчидан, қизчалар мукаллаф эмасдир. Мукаллаф билан мукаллаф эмаснинг орасида eр билан осмонча фарқ бор-ку. Мукаллаф бўлмаган кишилар бир мункар ишни қилсалар ҳам гуноҳкор бўлмайдилар. Буни ҳамма яҳши билади. Албатта у никоҳ маросимида ёши катта мукаллаф бўлган эркак ва аёллар кўп эди, лекин нима учун дафни фақатгина мукаллаф бўлмаган қизчалар чаляпти, катталардан эса ҳеч ким бу ишга яқинлашмаяпти? Тафаккур қилинг. Катталар даф урмоқ мункар эканлигини жуда яҳши билар эдилар. Энди бу ҳадисда тўйга келган мукаллафларга эргашамизми ёки мукаллаф бўлмаган кишиларгами??? Ҳадисни қўшиқнинг жоизлиги учун далил қилганлар мукаллаф бўлмаганларга эргашаётганларини ва ўзларини ақилсиз деб эълон қилганларини сезмаяптиларми?
Иккинчидан, бу қизчалар жуда кичик қизчалардир. Кичик қизчалар ва болачалар ҳар-ҳил ойинларни ойнашади, масалан қўшни болачалар бири ота, яъна бири она ва бошқалари фарзандлари бўлишиб eрга уй чизиб ўйнашади. Бу ҳадисдаги кичик қизчаларни ўзларига далил қилган кишилар, болачаларнинг оила ойинини ҳам ўзларига далил қилиб, рўбаро келган эркак ва ҳотинлар билан оила бўлиб ўйнашаверсин. Бу ҳол ҳозир бизга кулгили ва ҳаёл кўринади-ю, лекин бу олимлар ҳали умматни ўша ҳолга олиб боришади. Саҳиҳ ҳадисларда келганидек одамлар кўчаларда ҳайвонлардек зино қиладиган қора кунлар келади Аллоҳ сақласин.

2-ҳикмат, у қизчалар Ансорларнинг қизчалари эканлиги ва ҳурлиги. 4-ҳикматда айтганимиздек бу қизлар ҳур бўлса ҳам кичик қизчалар бўлгани ва шаҳватни келтирадиган ёшга бормаган эканликлари. Бу eрда ҳам 1-ҳикматда айтилган тафсилот бўлади. Лекин бу муборак ҳадисни ҳаром нарсани ҳалол қилиш учун истэъмол қилган ёлгончи кишилар бу қизлар катта қизлар эди, мукаллаф эди десалар, яна бир ҳиёнат қилган бўладилар-у, майли қизлар катта ёшда эди деб фараз қилайлик. Барибир ҳадис уларнинг фатвосини ёлгонга чиқаради ва қўшиқ ҳаром дейди. Қандай қилиб дейсизми? Мана кўринг! Биринчидан, қизларни катта дейишлик Ансорий саҳобаларнинг номусига туҳмат бўлади. Чунки сиз саҳобаларни ўз ҳолига қўйинг, маҳаллангиздаги оддий тақволи биродарингиз ўзининг катта қизларини тўйда ҳамманинг ортасида даф уришига ва шаҳидларни баланд овоз билан мадҳ қилишига рози бўлишини тасаввур қила оласизми. Оддий бир мўъминнинг иймони ва ғайрати бу разилликни қабул қилмаса, Аллоҳнинг ва Росулуллоҳнинг ёрдамчилари ва дўстлари бўлган саҳобалар қандай қилиб изн берсин??? Лекин Аллоҳга ва Росулига туҳмат қилган саҳобаларга ҳам туҳмат қилаверади. Ўзининг ботил ва ҳаром фатвосини ҳар қандай разиллик билан ҳимоя қилади. Биз яна рад қилиб айтамизки: Иккинчидан дафни уриш фақатгина аёлларга маълум шартлар билан мубоҳ қилинди. Эркакларга эса ҳаромлигича қолди. Аёллар даф урса ҳам ўзларининг ичида, маҳрам бўлмаган эркаклардан ўзларини ва овозларини эҳтиёт қиладилар, ёқса жоиз эмас. Лекин мусиқани ҳалол деган кишиларнинг фатволарининг ҳабис натижаларига қаранг, аёллар: биз яҳши маъноли жоиз қўшиқларни айтяпмиз деб инсонларнинг олдига чиқиб ва ҳатто ТВ ларда қўшиқ айтиб ўзини ҳам овозини ҳам ҳаммага элон қилиши ва эркакларнинг шаҳватини қўзгаб эркакларни ҳам аёлларни ҳам ҳаёсизликка чақиришига бу шармандалик ва дайюсликка қаранг. Мусиқани ҳалол дейиш билан миллионларча инсонларни гуноҳ ва ҳалокат денгизига ғарқ қилаётган кишилар қиёматда қайта тирилишга ишонадими ё шу ҳаётдан бошқаси уларга керак эмасми? Ёки ботил ва ҳаром фатволарининг инсонийятга ва исломийятга бераётган зарарларини кўрмаяптими? Ҳадисда аёллар масаласи келди, қандай қилиб эркакларга ҳам ҳалол дейди? Бирорта саҳобий қўшиқ айтмаганку, ва саҳобалар замонида эркакларнинг қўшиқ айтиши ҳаромлиги билан бирга эркакликка зид деб қаралар эди. Қошиқ айтиб рақс қилганларни ҳунаса ёки фосиқ ёки мунофиқ дейишар эди. Қандай қилиб аёлларга берилган руҳсатни эркакларга ҳам тадбиқ қилиб, уларни ҳунасаликка ва ҳотинга ўҳшашликка дават қиладилар. Росулуллоҳ алайҳис салом ҳотинларнинг амалини қилган ва ҳотинларга ўҳшаган эркакларни ланатлаган-ку!!!

Манба: Ihsanilim.com
Pages (16):    1 4 5 6 7 8 16   
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.