Admin   05-29-2012, 12:35 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum
Turmush qurayotganda kelin kuyovning familiyasiga o`tishi mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat, Alloh ajringizni bersin.
Муслим   05-29-2012, 02:24 PM
#2
Quote:Assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Turmush qurayotganda kelin kuyovning familiyasiga o`tishi mumkinmi?
Ҳар бир инсон, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўзини фақат отасигагина нисбат беришлиги лозим. Бунга Қуръон ва Суннат далолат қилади. Аллоҳ таоло айтадики: “Уларни ўз оталари (исми) билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида тўғрироқдир” (Аҳзоб: 5).
Қиёмат куни ҳам ҳар бир инсонни айни отасининг исми билан чақирилади. Бу ҳақида кўпгина саҳиҳ ҳадисларда хабари келган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, Қиёмат кунида ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ тикланади. Ўша орқали одамлар уни танишади ва: “Бу фалончи ўғли фалончи хиёнати” айтишади» (Бухорий 5709, Муслим 3265).
Шунинг учун ҳам салафлар ва улардан аввал ўтганлар ҳар доим “фалончининг ўғли фалончи” ёки “фалончининг қизи фалончи” деб айтиб келишган. Улар “фалончининг хотини фалончи” деб айтишмаган.
Шайх Бакр Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Инсон ўз отасига нисбат берилиши, унинг насли ва унинг (қолганлардан бўлган) фарқига энг гўзал услубда кўрсатма беради. Ахир ота – оила бошлиғи, у унга (оилага) ғамхўрлик қилади” (Қаранг: “Тасмия ал-мавлуд” 30).
Шуни унутмаслик керакки ҳар қандай фамилия ушбу насл ота-боболари исмидан олинади. Шариатда эса ўзини бошқа наслга нисбат беришлик борасида қаттиқ қайтариқлар бор. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир кимса билатуриб, отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса, у аниқ кофир бўлибди. Одамлари билан қариндошлик алоқаси бўлмай туриб бирор халққа тегишли эканини даъво қилувчига келсак, у ўзининг дўзахда бўлган ўрнини эгаллашга ҳозирлик кўраверсин» (Бухорий 3508, Муслим 61).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки отасидан бошқа кишини «отам» деб даъво қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлур» (Ибн Можа 2609. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» 6104).
Шундай қилиб ушбу аниқ шариат матнлари бундай қилишлик ҳаром эканига кўрсатма бермоқда. Агар аёлни эри ёки унинг оила аъзолари мажбур қилса ҳам, эрининг фамилиясини олишида уларга итоат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
muhammad   08-26-2012, 12:52 AM
#3
(05-29-2012, 02:24 PM)Муслим Wrote: Шундай қилиб ушбу аниқ шариат матнлари бундай қилишлик ҳаром эканига кўрсатма бермоқда. Агар аёлни эри ёки унинг оила аъзолари мажбур қилса ҳам, эрининг фамилиясини олишида уларга итоат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.

assalamu aleykum
birodar, bu so'zlar aslida otchestvaga tegishli emasmi?
Familiya huddi laqab yoki tahallusga o'xshagan narsamasmi (ya'ni laqab kabi joiz emasmi)?
Otchestvaniku hechkim o'zgartirmaydi, lekin familya nimaga ham dalolat qilardi?
Xato gapirgan bo'lsam uzur!
abdulxaq   05-24-2014, 07:37 PM
#4
Assalamu aleykum! Men ham shuni aytmoqchi edim! Men ayolimni ilmsizligimdan o'z familiyamga o'tkazganman. Birodarimiz aytganlaridek bu narsa faqat familiyaga tegishli emasmi? Otasini ismida qolganku.endi men nima qilishim kerak?
Abdulloh Salafiy   05-26-2014, 11:34 AM
#5
(08-26-2012, 12:52 AM)muhammad Wrote:
(05-29-2012, 02:24 PM)Муслим Wrote: Шундай қилиб ушбу аниқ шариат матнлари бундай қилишлик ҳаром эканига кўрсатма бермоқда. Агар аёлни эри ёки унинг оила аъзолари мажбур қилса ҳам, эрининг фамилиясини олишида уларга итоат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.

assalamu aleykum
birodar, bu so'zlar aslida otchestvaga tegishli emasmi?
Familiya huddi laqab yoki tahallusga o'xshagan narsamasmi (ya'ni laqab kabi joiz emasmi)?
Otchestvaniku hechkim o'zgartirmaydi, lekin familya nimaga ham dalolat qilardi?
Xato gapirgan bo'lsam uzur!
Quote:Assalamu aleykum! Men ham shuni aytmoqchi edim! Men ayolimni ilmsizligimdan o'z familiyamga o'tkazganman. Birodarimiz aytganlaridek bu narsa faqat familiyaga tegishli emasmi? Otasini ismida qolganku.endi men nima qilishim kerak?
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Кунья билан фамилияни фарқи бор, кунья исм ўрнида келади Фамилия эса қайси оилага тегишли эканини билдириш учун ҳизмат қилади, шунга кўра хулоса қилишингиз мумкин. Асли аёл эрининг оиласига тегишлими йўқми? Йўқ албатда. Эртага ажрашса, ва янги турмуш қурса унда у қайси оилага тегишли бўлади?
Валлоҳу аълам!

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.