Форумда рўйхатдан ўтишда CAPTCHA функциясини жорий қилдим. Аъзо бўлиш вақтида юзерга шу расмча кўринади.
Спам-ботлардан янада кучлироқ ҳимояланиш учун e-mail активацияни ёқиб қўйдим. Ҳозиргача "instant activation" турган эди, яъни юзер рўйхатдан ўтиши билан унга форумга доступ очиларди. Энди аъзо бўлишни истаган одам мавжуд e-mail манзилини киритиши керак бўлади. Ўша e-mailга активация учун линк юборилади. Линкни очиб босмагунича юзер профили фаоллаштирилмайди.
Бундан ташқари, форумга спамга қарши AKISMET плагинини ўрнатдим. Бу плагин Wordpressда ҳам бор. Яхши ишлайди.
Қани кўрайлик-чи, энди инша Аллоҳ спам-ботлар анча камаяди.
«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)