Abu Solih   08-18-2011, 04:22 PM
#1

Савол: Исломий кўрсатувларидан бирида бир Мутафаккир олимни шундай деганини эшитдим: Дунёвийлар ва бошқаларнинг қаршисига Исломий жамоатлар ўзаро бир-бирларига кўмаклашишлари – ҳикматдир. Шу сўз тўғрими?

Аллома Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоб бериб, шундай дедилар: Йўқ, бу тўғри эмас. Биз ботил аҳли билан ўзаро кўмаклашмаймиз, залолатдаги фирқалар билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаймиз. Биз Аллоҳнинг тоатида ва соғлом манҳажда мустақийм бўлган биродарларимиз билан ҳамкорлик қиламиз. Аммо (ҳақдан) оғганлар, адашганлар ва аҳли суннага мухолиф бўлганлар билан ҳамкорлик қилмаймиз. Чунки бундай ҳамкорлик гуноҳ ва маъсият йўлида бўлган ҳамкорликдир ва уларнинг йўлини оқлашдир. Улар бизга ҳеч қандай фойда келтиришмайди. Айтадилар-ку: “Сени динингда бўлмаган сенга ёрдам бермайди”, улар оми (оддий халқ) кабидирлар. Шу сўз тўғридир: “Сени динингда бўлмаган сенга ёрдам бермайди”.

Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121939
Admin   08-11-2012, 04:24 PM
#2
Залолатга оғган фирқалар билан ҳаракат қилиш

Савол: Илмонийлик, коммунизм ва бундан бошқа бузуқ асосларга юз тутаётган гуруҳлар билан ҳаракат қилиш ҳикматдан бўладими ёки ушбу гуруҳларни ва мутлақо сиёсий ҳаракатни тарк этиш ҳикматдан бўладими?
Жавоб: Ушбу ҳизблар борасидаги ҳикмат шуки, биз авваламбор ўзимиз борамизда тўғри йўлдан юриш, сўнг эса бошқаларни ислоҳ қилишдан иборат салаф-солиҳларнинг йўли бўйлаб ҳаракат қиламиз. Ушбу иш душманларни даф қилишда кифоя қиларликдир. Ўзини Исломга нисбат берадиган бошқа залолатга оғган фирқалар билан ҳаракат қилиш эса душманларнинг шиддатини оширади холос. Чунки улар бизга залолатга оғган бидъатларини киргизадилар. Ва яна: сизлар фалон-пистон деяпсизлар, деб айтишади. Чунки биз уларнинг рўбарўларида битта тоифамиз. Демак, бизга бидъат ва суннатни ўз ичига олган ушбу жамланишлик сабаб зарар етади. Демак, биз буларнинг барчасини четлаб ўтиб, ягона йўлга чақирамиз. У ҳам бўлса салаф-солиҳларнинг йўлидир. Шунинг ўзи кифоя қиларли-етарлидир. Ушбу, барчамиз хоҳ аҳли сунна бўлсин, хоҳ аҳли бидъат бўлсин душманларнинг рўбарўсига жамланамиз, деб айтаётган фикр, ушбу қараш – қуйидагича айтадиган кимсанинг қараши кабидир: Заиф ҳадисларни олиб келда, тарғиб бобида жамла ва яна бошқа заиф ҳадисларни тарҳиб (қўрқитув) бобида жамла, тоинки одамлар тоат-ибодатларга рағбат ҳосил қилсинлар ва гуноҳ-маъсиятлар(ни қилиш)дан қўрқишсин. Бу эса хато. Шунинг учун биз заиф ҳадисларни заифлигини баён қилиш билан келтиришни тўғри деб биламиз. Чунки саҳиҳ ҳадисларни ўзи етарли-кифоя қиларлидир. Ҳудди шундай, ҳар қандай бидъат кирларидан ҳоли бўлган салаф-солиҳ йўлида ҳам етарлилик-кифоя қиларлилик бордир.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.