Abbos
01-12-2013, 02:40 AM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд.
Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳ.
Абдулҳақ бин Сайфуддин бин Саъдуллоҳ ал-Бухорий ад-Деҳлавий ал-Ҳанафий 959-1052 ҳижрий саналарда яшаб ўтганлар. Ҳиндистондаги Деҳли шаҳрининг аҳлиданлар, ўз замоналарида Ҳиндистоннинг муҳаддис олимларидан бўлганлар. 4 йил давомида икки Ҳарамда (Макка ва Мадинада) яшаб, у ердаги олимлардан илм олдилар. Араб ва форс тилида ёзган китоблари юзга яқиндир. Шулардан "Муқаддима фи Мусталаҳил Ҳадис" - араб тилида, "Сабат" - форс тилида. (Заркалийнинг "Аълам" китобларидан олинди.)
Сўфийларнинг Қодирийялик йўналишини Шайх Муса ал-Қодирийдан олганлар. Шайх Муса Шайх Абдулқодир Жийлонийнинг авлодидан. Абдулҳақ ад-Деҳлавий Ҳанафий фиқҳида кўп илмга эга эдилар. (Сиддиқ Ҳасан Хоннинг "Абжадул Улум" китобидан.)
Валлоҳу таъала аълам. Ва соллаллоҳу васаллама ъала Муҳаммад, ва барик алайҳи.