Абуюсуф   08-02-2012, 05:23 PM
#1
Ассалому алейкум азиз биродарлар.Бизнинг масжидимизда алхамдулиллах 2 йилдан бери рамазон ойи Курьон хатм килиняпти(хар куни 1 порадан).Аммо мана иккинчи йилдирки витрни имом хатибимиз буйруги билан тарових намозидан олдин укияпмиз(жамоат булиб).Шу жоизми?Билишимча витр -охирги намоз.Имом хатибимизга илмли кишилар айтса хам шу йулда туриб олди.Жавобингиз купчилик учун зарур.Аллох барокат берсин.
mutaallim   08-02-2012, 08:31 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Витрдан кейинги тунги намоз саҳиҳ бўладими?

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/005303.mp3[/mp3]
Савол: “Ҳуфтон ва витр намозини адо қилдим сўнг уйқуга кетдим. Тун ярмидан кейин турдим. Витрдан кейин тунги намоз (ўқишлик) жоиз бўладими?”.
Жавоб: “Мўмин киши қодир бўлганча тундаги намоз вақтига риоя қилишлиги суннатдир. Агар туннинг охир(ги қисми)да туришга қодир бўлса тунги намозини кечанинг охирига кечиктирсин. Чунки ана шу афзали ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган кўплаб саҳиҳ ҳадисларда келганидек илоҳ (азза ва жалла)нинг тушишлиги вақтидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Раббимиз ҳар кеча туннинг охирги учинчи қисми бўлганда дунё осмонига тушиб, шундай дейди: Ким Менга дуо қилади?, уни ижобат қиламан. Ким Мендан сўрайди?, унга ато қиламан. Ким Мендан мағфират сўрайди?, уни мағфират қиламан. То тонг отгунга қадар (шундай бўлади)”. Ушбу вақт Раб азза ва жалла тушиши боис улуғ бир вақтдир. Ўзи субҳанаҳу ва таолонинг улуғлигига лойиқ бўлгудек тушишдир. Бу борада У Зот шундай дейди: “Бирор бир дуо қилгувчи борми?, уни ижобат қиламан. Бирор бир сўрагувчи борми?, унга сўраганини бераман. Бирор бир мағфират сўрагувчи борми?, уни мағфират қиламан”. Бир ривоятда эса: “Бирор бир тавба қилувчи борми?, унинг тавбаси қабул қилинади”. Ушбу улкан фазлдир. Ушбу вақтга риоя қилишлик лозим бўлади. Нузул ҳақидаги ушбу саҳиҳ ҳадисга биноан у кечанинг охири, охирги учинчи қисмидир. Ушбу нузул-(тушишлик) субҳанаҳу ва таолога лойиқ бўлгудек Раббимиз азза ва жалланинг васфидир. Кайфиятга солинмайди ва тамсил қилинмайди. Балки бу борада шундай дейилади: Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек нузулдир. Ушбуда ҳам бошқа сифатлари каби субҳанану ва таоло махлуқотларига ўхшаш эмасдир. Аршга Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек олий бўлишлик ила олий бўлди деб айтганимиз каби. Махлуқотлари ичида У субҳанаҳуга ўхшаши йўқдир. Илми Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек, Раҳмати, шунингдек Юзи, Қўли ва бошқа сифатларида айтганимиз каби. Бари ҳақдир. Барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолода собитдир, Ўзи жалла ва алага лойиқ бўлгудек равишда. Субҳанаҳу айтганидек: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро/11). Ўзига эшитишлик ва кўришликни исбот қилди ва Ўзидан -субҳабаҳу ва таоло- бирортаси Унга ўхшаш эканлигини рад этди. Ана шу аҳли сунна вал жамоа юриб бораётган ҳақдир. Ушбу (йўл) – Азиз Китобда ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган пок, саҳиҳ суннатда ворид бўлган барча исм ва сифатларни исбот қилишликдир. Ушбуларни (махлуқотларига) ўхшатмай исбот қиламиз ва таътил-(инкор қилишлик)дан поклаймиз. Айтамизки: Нузул, Олий бўлишлик, Раҳмат, Ғазаб, Юз, Қўл, Бармоқлар ва ушбудан бошқаларидан иборат Раб таолонинг исм ва сифатларини исбот қилишлик вожибдир. Ушбуларни Аллоҳга ҳужжатларда келганидек (махлуқотларига) ўхшатмай исбот қиламиз. Ҳамда Унинг сифатларини таътил-(инкор)дан пок бўлган ҳолатда махлуқотларига ўхшаш эканлигидан пок деб биламиз. Аҳли сунна вал жамоа ана шундай дейди. Нузул ҳам ушбу бобдандир. Кечанинг охирида Рабнинг нозил бўлишлиги ушбу бобдандир. Уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзига лойиқ бўгудек равишда исбот қилиб, арш устига олий бўлганига иймон келтирамиз. У жалла ва ала арш устидадир. Унинг сифатлари махлуқотларининг сифатларига ўхшаш эмасдир. Унинг ҳаққида (ворид бўлган) нузул арш устига олий бўлганига зид келмайди -субҳанаҳу ва таоло-. У азза ва жалланинг ҳаққида (ворид бўлган) бу (нузул) ана у (аршга олий бўлганига) зид келмайди. Ушбу нузулнинг моҳияти ва кайфийяти фақатгина У субҳанаҳу ва таолога маълумдир. У Аллоҳга лойиқ бўлгудек нузулдир. Ана шу дамда улкан яхшилик бор. Ана шу онда субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Тавба қилувчи борми?, тавбаси қабул қилинади. Сўрагувчи борми?, сўрагани берилади. Мағфират сўрагувчи борми?, мағфират қилинади”. Ушбу улкан фазл бўлиб, ана шу вақтда намоз ва қироат билан дуони ҳам кўпайтиришлик лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай йўл кўрсатгандилар. Энди, ушбуга қодир бўлмаса ва ухлаб қолишликдан чўчиса, бас, кечанинг аввалида витр ўқисин. Кечанинг аввалида муяссар бўлгунча намоз ўқисин. Уч, беш, етти ёки кўпроқ ёки камида бир ракат бўлса-да витр ўқисин. Ҳечқиси йўқ, ҳуфтоннинг суннатидан кейин бир ракат ҳам кифоя қилади. Агар хуфтонни (фарзи), икки ракат суннати ва бир ракат витрни ўқиса, бас, кифоя қилади. Агар уч ракат витр ўқиса афзалдир. Агар кўпроқ ракат витр ўқиса у ҳам афзалдир. Сўнг кечанинг охирида ёки кеча асносида турса ва тунги намозни ўқишликни хуш кўрса ҳечқиси йўқ. Агар кечанинг охирида турса ва витр намозисиз икки ёки тўрт ёки кўпроқ ракат намоз ўқишликни хуш кўрса зарари йўқ. Витрни қайта ўқимайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир кечада икки витр бўлмайди”. Бироқ кеча асносида ёки кечанинг охирида жуфт қилиб ўқийди. Икки, тўрт, олти, саккиз (ракат) витрсиз. Аввалги витри унга кифоя қилади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу нарса собит бўлганки, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баъзан витрдан кейин ўтирган ҳолатларида икки ракат намоз ўқирдилар. Ушбу -валлоҳу Аълам- витрдан кейин намоз ўқишлик жоиз, ҳаром эмаслигини одамларга баён қилишлик учундир. Афзали витр охирги намоз бўлмоқлиги, намози витр билан якун топмоқлигидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кечадаги намозларингизнинг охирини витр қилинглар”. Демак, афзали витр билан якун топмоқлигидир. Бироқ шундай юз берсаки, у витр ўқиди сўнг унга нашот-(фаоллик) муяссар қилинди ва кечанинг охирида қоим бўди, бунда зарар йўқ. Муяссар бўлганча намоз ўқийди. Икки ёки тўрт ракат. Бу борада хараж-(танглик) йўқ. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир”.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/15559
Биз аслида кишининг тунги намози хоҳ Рамазон ойида бўлсин, хоҳ бошқа ойларда бўлсин ўн бир ёки ўн уч ракатдан ошмасин деган қарашни илгари сурган шайх Албоний роҳимаҳуллоҳнинг қарашларини рожиҳ деб биламиз. Бироқ сиз айтган вазиятда жамоатда тафриқа кузатилмасин деган мақсадда асримиз алломаси шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг фатволарини нақл қилдик.
Абуюсуф   08-02-2012, 11:03 PM
#3
Жазаколлоху хойрон.
Меҳмон   10-03-2013, 07:01 AM
#4
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/076025.mp3[/mp3]

Savol: Men doim vitrni tunning avvalida o`qiyman, so`ngra tunning oxirgi qismida turamanda, undan keyin vitr o`qimasdan, ikki rak`at, ikki rak`atdan qodir bo`lganimcha namoz o`qiyman. Mening bu amalim to`g`rimi? Vitrni takror o`qishlikning hukmi nima?

Javob: Xa, sening bu fe`ling to`g`ri. Agar inson tunning avvalida vitr o`qisa, so`ngra Alloh unga tunning oxirida turishlikni muyassar qilsa, u ikki rak`at, ikki rak`atdan Alloh unga muyassar qilganicha namoz o`qiydi va unga tunning avvalida o`qilgan vitri kifoya qiladi. Unga vitrni ikkinchi marta o`qishligi Nabiy sollallohu a`layhi va sallamning qovlidan makruhdir: ''Bir kechada ikkita vitr yo`qdir''. Va balki Nabiy sollallohu a`layhi va sallam unda haraj-tanglik yo`qligini bildirishlik uchun vitrdan keyin ikki rak`at namoz o`qigandirlar. Lekin agar unga qodir bo`lsang, vitrni tunning oxiriga kechiktirishliging afzaldir. Sollallohu a`layhi va sallamning so`zladanki, agar unga qodir bo`lsang, vitr tunni oxirida bo`ladi: ''Tundagi namozingizni oxirini vitr (toq) qilinglar''. Agar shuni qila olsang, shunisi senga afzalidir. Va illo qodir bo`lganingni ol va tunning avvalida vitr o`qi. Agar Alloh tunning oxirida turishlikga muyassar qilsa, vitr o`qimasdan Alloh qodir qilganicha ikki rak`at, ikki rak`atdan namoz o`qigin. Alloh sizlarni yaxshilik bilan mukofotlasin.

Ibn Boz rohimahulloh, Nur a`la ad-darb

manba: http://www.binbaz.org.sa/mat/15357
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.