Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ!
Тарвузни бундай кесишда қулайлик бор ҳолос. Агар шундай қилмасангиз тарвузни қийшик кесасиз.
Сиз айтган гап шариатда бор деб бўлмайди.
Ким бу гапни таъкидласа хужжат билан гапирсин.
Ва Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи вассалламга бирор бир гапни нисбат беришда ўзини тийсин!
Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким мен айтмаган сўзни менинг номимдан гапирса, дўзахдан ўз жойини ҳозирлаб олсин» (Бухорий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг номимдан ёлғон сўзлаган кимсага дўзахда бир уй бино қилинади» дедилар (Аҳмад ривояти, «Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1618).
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мендан кўп ҳадис ривоят қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Ким менинг номимдан гапирса фақат ҳаққи-рост сўзласин! Ким мен айтмаган сўзни менинг номимдан гапирса, дўзахдан ўз жойини ҳозирлаб олсин» деганларини эшитганман (Аҳмад ривояти, «Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1753).
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).