SALIHAN   06-17-2012, 07:48 AM
#1
Ассаламу алайкум!

Савол: Маълумки, шайх Робеъ ибн Ходи Мадхалий “жарҳ ва таъдил” бўйича таниқли шайхдир. Мен унинг шайх Аднон Оли Аръурадан сақланишликка чақирган “Бидъатчиларга нисбатан аҳли суннанинг муносабати” деб номланган маърузасини эшитдим. Бу эса Жазоирда бизнинг хавотиримизга сабаб бўлди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Жавоб: “Робеъ Мадхалий “жарҳ ва таъдил” масаласида сўзи қабул қилинадиган одам эмас. Чунки унинг китобларидаги хатолар, унинг саводсизлигини ва гапираётган гапларида эҳтиётсизлигини кўрсатади. Шунингдек унинг шайх Аднон Оли Аръура каби даъватчиларни ва машҳур олимларни айблаган кўплаб асарлари мавжуд. Ваҳоланки шайх Аднон Оли Аръурани биз аҳли сунна уламоларидан деб таниймиз ва биз ундан яхшиликдан бошқа нарсани кўрмаганмиз. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида ҳеч кимни мақтамаймиз.

Бизнинг олимларимиз бир вақтда яшаб, айниқса бир-бирлари билан баҳслашиб қолган олимлар тарафидан ўзаро айбловларни қабул қилмасликка келишишган. Бундай ҳолатлар Ибн Исҳоқ билан Малик ибн Анас ўртасида, Ибн Ҳажар ва ал-Ъийний ўртасида, ҳамда Саховий билан Суютийлар ўртасида ҳам бўлиб ўтган эди. Ва биз улардан бирининг сўзини бошқасининг зиддига қабул қилмаймиз ва уларни тўғрилаб қўйиб, ораларини ислоҳ қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бу ишда фақат Аллоҳ ёрдам беради ва У Билгувчироқдир.”

Аллома ибн Жибрийннинг № 1108 рақамли фатвоси
Фатвонинг асл манбаси:
http://www.ibn-jebreen.com/ftawa.php?vie...arent=3225

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   06-24-2012, 09:11 PM
#2
(06-17-2012, 07:48 AM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
SALIHAN биродар, охирги вақтлар баъзи шубҳали манбалардан фатволар келтирябсиз. Бундан аввалроқ Саййид Қутб ҳақида фатво келтирдингиз, асл манбаси бўлмагани учун форум маъмурияти томонидан чиқарилмаган эди. Сиздан асл манба талаб қилинганида, бунга жавоб ҳам бермадингиз. Аслида ўша келтирган ва мана бу фатволарингиз қайси манбалардан олинаётгани биз учун махфий эмас эди.
Энди эса шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳнинг шайх Робиъ ҳақида фатвони келтиряпсиз. Бу билан нимани мақсад қиляпсиз? Агар ушбу форумда фитна чиқариб, шубҳали маълумотларни келтириб мусулмонлар қалбига шайх Робиъга нисбатан адоват қўзғамоқчи бўлсангиз, бу ишингиз самара бермайди. Чунки, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу каби шубҳаларга керакли ўринларда аллақачон жавоб бериб бўлинган.
Мақсадингиз нима бўлса ҳам, буни Аллоҳ таоло кўриб турувчи зот. Ўзи барчани амалига яраша жазо-мукофотини беради иншааллоҳ.

Сизга насиҳатимиз эса, ҳар бир эшитган ёки ўқиган нарсангизни тарқатаверишга шошилманг!
Биринчидан, бу эски фатво. Сиз келтирган манба ҳам эски. Ушбу фатвони ҳозирда мана бу манбадан топишингиз мумкин:
http://ibn-jebreen.com/?t=fatwa&view=vmasal&subid=1108
Иккинчидан, Ибн Жибрийн шайх Робиъ Мадхалийни жарҳ ва таъдил масаласида сўзи қабул қилинадиган одамлардан эмас деб айтилибди. Лекин ҳадис илмида Ибн Жибрийндан кўра олимроқ бўлган шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ эса шайх Робиъ Мадхалийни замонасининг жарҳ ва таъдил байроғини тутиб турувчи деб атаганлар. “Мувазанат бидъатул асри” кассетасида роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келади: “Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир”.
Энди бу масалада кимнинг гапини олишимиз керак деб ўйлайсиз, Ибн Жибрийнними, ёки Ибн Жибрийннинг устози бўлган шайх ибн Боздан «Бу асрнинг мужаддиди ким?» деб сўралганида: «У – Шайх Муҳаммад Носириддин Албонийдир. Менимча у мужаддид бўлган, Аллоҳ билгувчироқдир» деб айтган шайх Албонийни сўзлари олинадими?
Бу сўзлар фақатгина Албонийдан чиқмаган, масалан шайх Муқбил ҳам шайх Робиъ Мадхалий ҳақида шундай деганлар.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Банно роҳимаҳуллоҳ ҳам шайх Робиъ ҳақида айтадиларки: “Аллоҳга шуни дин деб эътиқод қўяманки, шайх Робиъ ўн тўртинчи асрнинг жарҳ ва таъдил бобидаги мужаддидидир.
Ундан ташқари кўпчилик уламолар шайх Робиъ Мадхалий ҳақида илиқ, мақтовли сўзларни айтишган ва у кишининг илмларидан фойда олишликка толиби илмларни тарғиб қилишган.
Мана бу манзилда баъзи уламоларнинг сўзлари келтирилган, марҳамат қилиб ўқиб чиқишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?t...64#pid1464
Шунинг учун ҳам Ибн Жибрийннинг шайх Робиъ Мадхалий ҳақидаги сўзлари олинмайди. Чунки бу ўринда бир ишончли олим ўзиданда ишончли кўп олимларга хилоф гапни айтди ва шу сабабли унинг гапи қабул қилинмайди.
Учинчидан, агарда сиз ва фатвони олиб келган манба соҳиблари учун шайх Ибн Жибрийн сўзлари осмондан тушган ваҳий ҳукмида бўлса ва бошқа уламоларнинг сўзларини тан олишмаса, эътиборларига айни шайх Жибрийн сўзларини ҳавола этамиз.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳдан кўпгина уламолар ва уларга нисбатан таргақалган фитналар ҳақида савол берилди. Саволда мана бундай ҳам дейилганди: “Яна улар шайх Албонийни ёмон кўришади ва шайх Робиъ Мадхалийни ёмон отлиқ қилиб: “улар салафиймас, улар залафий (лаганбардорлар)” деб айтишмоқда. Яна улар шайх Аҳмад Нажмийни ҳақорат қилишмоқда”. Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ бу ва бошқа саволларга узоқ жавоб бериб айтадиларки: “Робиъ Мадхалий ва шайх Нажмийларга келсак, у иккилари салафий уламолардан иншааллоҳ”.
Мана бу эса фатвонинг асл манбаси бўлиб, сиз келтирган фатво ҳам айни ўша манбадан олинган:
http://ibn-jebreen.com/?t=fatwa&view=vmasal&subid=4356
Эътибор берган бўлсангиз бу фатво 4356 рақамли бўлса, сиз келтирган фатво эса 1108 рақам билан келган.
Хўш, бунга ҳавои-нафс аҳли энди бунга нима дейди?! Нима учун энди ўша “содиқ” даъватчилар нафсларига хуш келган эски фатвони таржима қилиб, шайх Ибн Жибрийннинг шайх Робиъ Мадхалий ҳақидаги келтирган фатволаридан кейин чиққан фатвони таржима қилишмади?! Қани холислик, қани адлолат, қани содиқлик?!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
SALIHAN   06-27-2012, 10:07 PM
#3
Жавоб учун рахмат Муслим биродар

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.