Ассаламу алайкум!
Савол: “Ҳозирда динига амал қилувчи ёшлар ўртасида (ҳалигача) қарор топмаган масала шуки, бу ўринда соқол олишни ҳаром эканлиги ҳақида сўзлар юрар экан. Ушбу (сўз) саҳиҳми? Шундай (соқол олиш ҳаром) бўлди ҳам дейлик, қай бири вожиброқ? Ота-онага итоатми ёки соқол қўйишми? Улар соқолни олишга буюришяпти. Агар киши сартарошлик қилиб тирикчилик ўтказаётган бўлса (бошқа) эркакларнинг соқолини олишлиги жоизми ёки жоиз эмасми? Хоссатан улар ушбу (сартарош) ҳузурида соқолларини олишмаса ҳам уни (соқолни) бошқа (сартарош)га олдиришади”.
Жавоб: “Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг элчисига, аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин. Сўнг:
Биринчидан: Соқол олиш ҳаромдир.
Иккинчидан: Ота-онага соқол олишга буюрганларида итоат қилишлик жоиз эмас. Чунки у Аллоҳга маъсият ўрнидаги итоатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Холиққа маъсият ўрнида махлуққа итоат йўқдир”. (Бухорий (7257), Муслим (1840), Насоий (4205), Абу Довуд (2625), Аҳмад (1/94)). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: “Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур”. (Талоқ/4)
Учинчидан: Мусулмон кишига на ўзининг ва на бошқасининг соқолини олишлиги жоиз бўлади. Чунки ушбу ишда гуноҳ ва тажовузда ҳамкорлик қилиш бордир. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбудан мана бу қовли билан қайтарди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2)
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.
Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaChapters....1&BookID=3
Савол: “Мен динига амал қиладиган мусулмонман. Қўл остимда эркакларга хизмат кўрсатадиган сартарошхона бор. Бу мени ёшлигимдан бери тирикчилигимдир. Мени тирикчилик ўтказишим мумкин бўлган бошқа ишим йўқ. Сўнг мен ушбу иш давомида мижозларнинг соқолини оламан. Мен гуноҳга қўл уряпманми ва бу борадаги диннинг ҳукми нима?".
Жавоб: “Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг элчиси, аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин. Сўнг...
Биринчидан: Мусулмон кишига саҳиҳ далилларга кўра соқолини олишлиги ҳаром бўлади. Ва бошқа кишига ҳам ушбу ишда гуноҳда ҳамкорлик қилиш бўлгани учун унинг соқолини олишлиги ҳаром бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ишдан мана бу қовли билан қайтарди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2).
Иккинчидан: сенга эркак кишининг сочини тараб, тартиблаб, ёғлаб, атр сепиб қўйишинг жоиздир. Ва номаҳрам аёлларга нисбатан бундай қилишинг жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.
Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaChapters....1&BookID=3
Савол: “Баъзи сартарошхона соҳиблари айрим инсонларнинг соқолларини оладилар. Ушбу ишлари сабаб оладиган пулларининг ҳукми нима?”.
Жавоб: “Соқолни олиш ва уни қисқартиришлик ҳаром ва очиқ-ойдин мункар ишдир. Мусулмон кишига ушбу ишни қилишлик ва унда кўмак беришлик жоиз эмас. Ушбу иш эвазига маош олишлик ҳаром ва маън этилгандир. Ушбу ишга қўл урган кимсага Аллоҳ таолога тавба қилишлик ва бунга қайтиб қўл урмаслик ҳамда соқол олишликни ҳаром экани борасидаги Аллоҳ субҳанаҳунинг ҳукмини билгач ушбу (касби)дан кирим бўлган бўлса садақа қилиб юборишлиги вожиб бўлади. Агар билмаган бўлса ўтган ишида унга ҳараж-(танглик) йўқ. Унга келажакда ушбу ишдан ҳазир бўлишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалла рибо еювчилар ҳақида айтган ушбу қовлига биноан: “Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар”. (Бақара/275).
Саҳиҳайнда Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мўйловни қисқартиринглар, соқолни мўл қўйинглар, мушрикларга зид иш тутинглар”. (Бухорий (5893), Муслим (259)). Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Мўйловни қисқартиринглар, соқолни мўл қўйинглар, мушрикларга зид иш тутинглар”. (Бухорий (5892)). Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Мўйловни қисқартиринглар, соқолни мўл қўйинглар, мажусийларга зид иш тутинглар”. (Муслим (260)). Демак, ҳар бир мусулмонга соқолни мўл қилиб қўйишлик ва мўйловни қисқартиришликда Аллоҳнинг амрига бўйинсунмоқлиги вожиб бўлади. Мусулмон киши ушбу суннат амалга хилоф қилаётган ва Раббисига очиқчасига маъсият қилаётганларнинг кўплиги билан алданиб қолмаслиги лозим бўлади.
Аллоҳ таолодан мусулмонларни Ўзи рози бўладиган ҳар бир ишга муваффақ айламоғини ҳамда уларга Ўзи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишликларида ёрдамини дариғ тутмаслигини, Аллоҳ ва Унинг Расулига хилоф иш тутганларга эса Раббисига холис тавба қилишлик ҳамда Унинг ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига дархол бўйинсунишликни марҳамат қилмоқлигини сўраймиз. Албатта У Эшитгувчи, Қориб (Бандаларига яқин) Зотдир”.
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%ad%d9%89
Савол: “Мендан соқол олишни талаб этадиган ишда ишлашни истасам нима қиламан?”.
Жавоб: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дедилар: “Итоат фақат маъруфдадир”. (Бухорий (7145), Муслим (1840)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Холиққа маъсият ўрнида махлуққа итоат йўқдир”. (Аҳмад “Муснад” (1098)). Сенга эса Аллоҳдан тақво қилишинг ва ушбу шартга кўнмаслигинг вожиб бўлади. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, ризқ (топиш) боблари кўп бўлиб, ёпиқ эмас. Балки очиқдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барч ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур”. (Талоқ/2).
Аллоҳга маъсият бўлган ҳар қандай ишга рози бўлмагин. Хоҳ ушбу иш аскарлик (вазифаси)да бўлсин, хоҳ бундан бошқа ишларда бўлсин. Ушбу ишни тарк эт ва Аллоҳ азза ва жалла мубоҳ-(ҳалол) қилган бошқа иш изла. Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилма! Чунки Аллоҳ таоло айтадики: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида/2).
Сенга ҳам, бизга ҳам Аллоҳнинг изни билан тавфиқ кутиб қоламиз.
Исломий давлатлардаги ҳукмдорлар ва барча масъулларга Аллоҳдан тақво қилишликлари ва одамларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсани мажбур қилмасликлари ҳамда бошқараётган ва буюраётган барча нарсаларида Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилмоқликлари вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо/65).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”. (Моида/50).
У Зот жалла ва ъала шундай дейди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо/59).
Демак, вожиб – Аллоҳ ва Расулига бўйинсунишликдир. Одамларнинг муаммоли бўлиб кўринган ишлари Аллоҳ ва Расулига, Аллоҳ Китобида зикр қилган ёки Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ворид бўлган) пок суннатга қайтарилади. Ушбуни олиб, (амалий) ижро этишлик вожиб бўлади.
Масъулларга соқол, рибо, одамлар ўртасида ҳукм чиқариш ва барча ишларда вожиб бўлгани ана шудир. Уларга Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилмоқликлари вожиб бўлади. Ана шу -Аллоҳга қасамки- азизлик, нажот ва дунё-ю охиратда саломат қолишликлари йўлидир. Комил азизлик ва Аллоҳнинг тамомий розилигига фақатгина У субҳанаҳуга итоат ва шариатига эргашишлик билан эришадилар. Аллоҳ таолодан бизни ва уларни Ўзи рози бўладиган йўлга муваффақ айламоғини сўраймиз”.
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%8a%d8%a9