Admin   11-02-2009, 04:13 PM
#1

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!» (Оли Имрон: 103).
0280   01-10-2016, 11:20 AM
#2
Ассаламу алайкум! Аллоҳнинг арқони дегани нима дегани?
Admin   01-10-2016, 11:43 AM
#3
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллома Муҳаммад Омон ибн Али ал-Жомий раҳимаҳуллоҳ Олти асос рисоласига қилган шарҳида ушбу оят борасида шундай дедилар:
Иккинчи асосга келсак: Аллоҳ таоло динда жамланишга буюриб, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетишдан қайтарди. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) оми одам ҳам тушунадиган даражада, етарлича баён қилиб берди. Ва бизни ўзимиздан олдингилар фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганлари натижасида ҳалок бўлганлари каби йўл тутишимиздан қайтарди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида очиқ-ойдин буйруқ ва аниқ-тиниқ қайтарув келди: «Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» (Оли Имрон: 103).
Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз оятининг маъносини араб тилини биладиган ҳар бир киши тушунади. Бу ўринда инсон сўраши мумкин бўлган нотаниш сўзнинг ўзи йўқ. Фақатгина «Аллоҳнинг арқони» жумласининг маъноси: Аллоҳнинг дини, Китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли дея изоҳланади. Ушбу ихтилоф лафздаги ихтилоф холос, асл маъно бирдир. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга боғланингиз.
Сўнг Аллоҳ таоло ушбу боғланишни мана бу қовли билан изоҳлаб берди: «Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз…!». Ушбу биринчи жумлани мана бу иккинчиси изоҳлаб беради: «Ва бўлинмангиз!». Динда фирқа-фирқа, гуруҳ-гуруҳ ва жамоат-жамоат бўлиб бўлиниб олмангиз!
Бу ўринда бундан ҳам очиқ-ойдин буйруқ бўлиши мумкинми?
Ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан ушбу қайтарувдан-да аниқ-тиниқ қайтарув бўлиши мумкинми?
Шундай бўлишига қарамай турли жамоат ва гуруҳлар тузиш билан ушбу очиқ-ойдин амрдан (умматни) янглиштираётганлар нақадар кўп. Ушбу оят ёдга олинса янглиштириш услубида шундай дейдилар: ахир барчамиз бир динда бўлсак… Жамоатларнинг бари бир динда-ку!
Жамоатлар бир динда бўлса, унда нега ихтилоф кузатиляпти?!
Ушбу очиқ-ойдин янглиштиришлик кўплаб ёшларимизга зарар берди. Ўша даъвогарларнинг айтишича, ушбу (даъват) майдонидаги кўплаб жамоатлар динда ўзаро ҳамкорлик қилармиш. Ахир, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фирқа-фирқа бўлиб бўлининглар дедими ёки боғланиб, фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар, дедими?
(Бироқ Аллоҳ таолонинг ҳикмати эканки, даъват) майдонидаги ушбу оятга зид ўлароқ мавжуд бўлган бугунги жамоатлар бўлмаган-да, оятни қандай тушунардик?!
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.