Admin   05-14-2012, 12:29 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum xurmatli "tavhid.com" jamoasi savollarimizga irinmasdan izlanib javob berayotganlaring uchun silarga kup raxmat .Savol berib javobini intizorlik b.n kutaman va javobni olgach juda kunglim kutariladi,olloh ishlaringga rivoj ilimlaringga yanada ilim bersin.Silardan tokli pashsha uldiraydigandan foydalansa buladimi shuni suramokchi idim?
Муслим   05-14-2012, 01:23 PM
#2
Quote:Assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Silardan tokli pashsha uldiraydigandan foydalansa buladimi shuni suramokchi idim?
Савол: Уйдаги пашша ва бошқа зарали ҳашоротларни электрик жиҳоз ёрдамида ёқиб юборишлик жоизми ёки ҳаромми?
Жавоб: Менимча у бугунги кунда одамлар ишлатадиган, люстрага ўхшаган ва чивин, пашша ва шу кабиларни тутадиган (жиҳоз)ни назарда тутмоқда. Бунга бизнинг жавобимиз шуки, бунинг зарари йўқ. Бу нарсалардан фойдаланишнинг зарари йўқ. Чунки ушбу ҳашоротларнинг ундаги ўлими разряд сабабидан бўлади, ёқиб юбориш билан эмас. Агар ўлим (электр) разряд сабабидан бўлиб, (оловда) ёқиб юбориш сабабидан бўлмаса, бунинг зарари йўқ. Ҳатто агар ёқиб юборишлик оқибатида ўлади деб фараз қилсак ва уларнинг зараридан фақатгина уларни ёқиб юборишлик билангина халос бўлишдан бошқа услуб бўлмаса, унда бунинг зарари йўқ. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлардан бири ҳақидаги ривоятларидир. Уни чумоли чақиб олганда, у бутун чумолилар уясини ёқиб юборишга буйруқ беради. Шунда Аллоҳ айтдики: (فهلا نملة واحدة) “Нега сен фақатгина сени чақиб олган чумолини ёқиб юбормадинг?” (Бухорий 3141, Муслим 2241). Бу шунга далолат қиладики, агар зарар келтирувчидан ҳимояланишнинг уларни ёқиб юбориш йўлидан бошқа имкони бўлмаса, бунинг зарари йўқ. Чунки инсон уларни азоблашни мақсад қилмади. Бироқ у уларнинг йўқ қилишни истайди ва унда бунга эришиш учун ёқиб юборишликдан бошқа йўли йўқ.

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин
"Нур ала дарб" (Йўлдаги ёғду) 368 А, 08:13.

http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_8931.shtml

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
SALIHAN   05-16-2012, 10:22 AM
#3
Assalamu alaykum! Chumoli haqidagi hadisning to'liq matnini keltirsangizlar, iltimos!

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   05-16-2012, 10:39 AM
#4
(05-16-2012, 10:22 AM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-16-2012, 10:22 AM)SALIHAN Wrote: Chumoli haqidagi hadisning to'liq matnini keltirsangizlar, iltimos!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Пайғамбарлардан бирини чумоли чақди. У амр қилди, чумолилар қишлоғи (ини) ёқиб ташланди. Аллоҳ таъоло Унга: «Битта чумоли чаққани учун тасбеҳ айтадиган бир умматни йўқ қилдингми?! Битта чумоли кифоя эмасмиди?!» – дея ваҳий қилди» (Имом Бухорий: «ал-Жиҳод вас-сияр», ҳадис № 3019; имом Муслим: «ас-Салом», ҳадис № 2241; Насаий: «ас-Сойд ваз-забаиҳ», ҳадис № 4358; Абу Довуд, «ал-Адаб», ҳадис № 5266; ибн Можжа: «ас-Сойд», ҳадис № 3225; имом Аҳмад 2/402).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.