(05-10-2012, 08:00 PM)ali ali Wrote: assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ўлимнинг еттинчи ва қирқинчи кунлари эҳсон қилиш
Савол: Серфарзанд ота вафот этди. Фарзандларнинг молу мулки кўп. Улар мусулмонларни ўлимининг еттинчи ва қирқинчи кунлари чақириб, қўй сўйиб, нон пишириб, савобини оталарига бағишлашса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Маййит номидан садақа қилиш машруъ ишдир. Фақиру фуқаронинг қорнини тўйдириш, уларга бирон нарсаларни бериш, қўшниларга ҳамдардлик ва мусулмонларни турли йўллар билан ҳурматини ерига келтириш шариат рағбатлантиргна ишлардандир. Бироқ,
маййит учун ўлим кунлари ёки ўлимидан сўнгра муайян кунлар, масалан, еттинчи ёки қирқинчи кунлари қўй ёки мол ёхуд туя ёда бирон паррандани бўғизлаш, бидъатдир. Шунингдек, ўлимдан кейинги еттинчи ёки қирқинчи кунлар каби муайян кунларда, ёки пайшанба ёхуд жума кунлари ёки кечалари нон қилиб тарқатиш ҳам, бидъат ва янги пайдо одатлардан ҳисобланиб, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на салаф солиҳ замонида бўлмагандир. Шунинг учун бу бидъатларни қилмаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Ким бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (иш қилган одамнинг ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа «Муқаддима» 14; Имом Аҳмад 6/270);
«Янги пайдо бўлган нарсалардан узоқ турингиз! Чунки барча янги пайдо бўлган – бидъат, ва барча бидъат – залолатдир» (Абу Довуд 4607; Доримий «Муқаддима» 95).
Ворисларнинг ўз маййитлари учун кунларини белгиламай ва шариатда белгиланган услубдагина садақанинг фойдаси бўлади деган эътиқод билан садақа қилишлари машруъдир. Масалан, замонининг фазилати ва савобларининг кўпайиши каби рамазон ойи ва зулҳжжа ойининг биринчи ўн кунида садақа қилиш каби.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1275-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён