mutaallim   04-22-2012, 08:49 PM
#1
Олти асос шарҳи

Шайхул ислом, мужаддид
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
-роҳимаҳуллоҳ-
Аллома
Муҳаммад Омон ибн Али Ал-Жомий
-роҳимаҳуллоҳ-
шарҳи асосида


Шайх роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Подшоҳ, (Ўз ишида) Ғолиб Зотнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатларнинг энг ажабтовур ва улкани Аллоҳ таоло очиқ-ойдин оммабоп тарзда, турли ўй-гумонлардан йироқ ўлароқ баён қилган олти асосдир. Сўнгра, ниҳоятда озчиликни ҳисобга олмаганда, оламдаги донишманд ва одам болаларининг ақли расоларидан иборат кўпчилиги ушбу бобда хатога йўл қўйди.
Биринчи асос

Динни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун холис адо этмоқ. Ва бунинг зидди бўлмиш Аллоҳга ширк келтиришни ёритиб бериш. Ҳамда Қуръоннинг аксар (қисми) ушбу асосни турли услубларда, фаҳмлаш (савияси пас), саводсиз киши тушунадиган сўз билан баён қилиб берган эканлиги. Сўнгра умматнинг аксар қисми (элчилар рисолатидан) юз ўгирганча юз ўгиргач, шайтон уларга (ҳақиқий) ихлосни (ўтган) солиҳ кишиларнинг обрўларига путур етказиш ва уларнинг ҳақларини оёқости қилиш суратида, Аллоҳ таолога ширк келтиришни эса (ўтган) солиҳ зотларга муҳаббат қўйиш ва уларга эргашиш суратида намоён қилди.
Иккинчи асос

Аллоҳ таоло динда жамланишга буюриб, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетишдан қайтарди. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) оми одам ҳам тушунадиган даражада, етарлича баён қилиб берди. Ва бизни ўзимиздан олдингилар фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганлари натижасида ҳалок бўлганлари каби йўл тутишимиздан қайтарди. Ҳамда У Зот элчиларга динда жамланишга буюргани ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарганини ёд этди. Ушбу (асосни) суннатда айни мавзуда ворид бўлган асарлар янада зиёда баён қилиб беради. Сўнгра ҳолат динниг асли ва фаръида-динни ўқиб, уқиш бобида ажралишга қараб кетди. Ҳолат шу даражага етдики, динда жамланишликдан фақат зиндиқ ёки девонагина сўз очадиган бўлди!

Барча мақтовлар оламларнинг Робби Аллоҳга хосдир. Пайғамбарларнинг сўнггиси, элчиларнинг имоми Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га, аҳли-оилалари ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин!
Ушбу олти асос Аллоҳ таолонинг Китоби ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан истинбот қилингандир.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Подшоҳ, (Ўз ишида) Ғолиб Зотнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатларнинг энг ажабтовур ва улкани Аллоҳ таоло очиқ-ойдин оммабоп тарзда, турли ўй-гумонлардан йироқ ўлароқ баён қилган олти асосдир”. Яъни, авом ҳам тушунадиган услуб билан ёритиб берилган.
Авом ҳам тушунадиган даражада етарлича баён қилингач: “Ниҳоятда озчиликни ҳисобга олмаганда, оламдаги донишманд ва одам болаларининг ақли расоларидан иборат кўпчилиги ушбу бобда хатога йўл қўйди”. Бунинг сабаби улар Китоб-у Суннатни ўрганишдан юз ўгириб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлни ўқиб-ўрганишга ҳафсала қилмадилар. Гоҳида фойдали, гоҳида эса зарарли бўлган бошқа-(турли) илмлар билан машғул бўлиб, ушбу буюк асос ва ана шу бобдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни билишга аҳамиятсизлик қилдилар.
Ушбу асосларнинг биринчиси: динни шериксиз, ёлғиз Аллоҳ таоло учун холис адо этмоқ. Ҳамда ихлоснинг зидди бўлмиш ширкни баён қилмоқ. Шак-шубҳа йўқки ҳар бир мусулмон Аллоҳга (чин) ихлос боғлаганини, яъни, динни Аллоҳ учун холис адо этаётганини даъво қилади. Бироқ амалда қандай татбиқ қилинаётгани аҳамиятга молик жиҳатидир. Бироқ кўплаб оқил ва ақли расо кишилар аксар дин ишларини тушунсалар-да, ибодат ва унинг турлари ҳамда ширк ва унинг турлари борасида тафсилий билимда оқсоқ эканликлари (кўзга яққол ташланиб туради). Қуръоннинг аксар қисми турли услублар ила ушбу асосни ёритиб берган. Қуръоннинг бари, бошидан охиригача тавҳид борасидадир. Ё Аллоҳ таолони ибодатда яккаламоққа чорлайди ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони (ибодатда) яккалаганларнинг дунё ва охиратдаги мукофотлари ҳамда У Зот уларни (муваҳҳидларни) дунёда Ўз изни билан қандай мукаррам қилиши, гоҳида эса Ўз изни билан имтиҳон-синовга солиб, охиратда улар учун ҳозирлар қўйган неъматларини ва тавҳиддан юз ўгирганларнинг жазо ва уқубатлари, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни дунё-ю охиратда қандай азобга гирифтор қилиб, қаттиқ азобга солишини баён қилиб беради. Қуръоннинг бари ана шу мавзудадир.
Демак, Қуръоннинг аксар қисми турли услублар ила ушбу асосни ёритиб берган:
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди: “Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ... буюрилган эдилар”. (Баййина/5). Демак, улар ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолда ибодат қилишга буюрилган эдилар. У Зот учун динни холис қилмайдиган динга эмас...
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни … амр этди”. (Исро/23). Ана шундай қилиб Қуръон турли услублар ила ширк муаммосини муолажа қилиб, (динни Аллоҳ учун) холис қилишга даъват қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен шерикларниг шериклик қилинмоғидан Беҳожат Зотман. Кимда-ким бирор амал қилиб, ушбу амалда Менга ўзга бир нарсани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман”. (Муслим/2985).
Ушбу маънода келган ана шу ҳужжатлар кўплаб талаба ва маданиятлилар наздида унут бўла ёзган. Шу сабабли ўзлари билмаган ҳолларида ширкка қўл уриб қўядилар. Ё сўфийларнинг кўплаб издошларида кузатилаётгандек ибодатдаги ширкка ёки қонуншуносларнинг кўпларида рўй бераётгандек итоат ва эргашувдаги ширкка қўл урадилар.
Сўнг муаллиф роҳимаҳуллош шундай дедилар: “Сўнгра умматнинг аксар қисми (элчилар рисолатидан) юз ўгирганча юз ўгиргач”. Ушбу юз ўгириш биз ишора қилиб ўтганимиздек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини таълим олишдан бош тортиш эди. Шайтон уларга ихлосни солиҳ зот ва уларнинг ҳақларини оёғости қилиш суратида намоён қилди. Ибодатни Аллоҳ таоло учун холис адо этаётган кишига кўзлари тушса, унга солиҳ зотларни оёқости қиляпти, ҳақларини поймол қилди дея туҳмат ёғдиришди.
Солиҳ зотларнинг ҳаққини Аллоҳ таолонинг ҳаққидан ҳам юқорида дея баралла айтишди. Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи, барчага маълум бўлганидек, Унга ибодат қилиб, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир.
Ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этган кишини солиҳ зотларнинг ҳақ-ҳуқуқларини зое қилди дея туҳмат қилишгандаги солиҳ зотларнинг ўша ҳақ-ҳуқуқлари аслида нималардан иборат эди? Ушбу ҳақ-ҳуқуқлар Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатининг қай бир ўрнида ёдга олинди-ки?, кўпчиликнинг ўй-фикри солиҳ зотларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларга таъзим бажо қилиб, муҳаббат қўйиш ва улар борасида ғулувга кетиш билан машғул бўлиб қолди.
Тўғри, Аллоҳнинг бандалари орасидаги солиҳ зотлар борасида гарданимиздаги вожибот – уларни Аллоҳ йўлида яхши кўришлигимиздир. Бироқ уларга бўлган муҳаббатдан аввал Аллоҳга бўлган муҳаббат муқаддам қилиниб, Аллоҳни севгандек севилмасликлари лозим.
Солиҳ зотларнинг ҳаққи ушбу солиҳ кишини Аллоҳни севгандек севиб, Аллоҳга шерик қилишимиз эмас. Балки бизга уни Аллоҳнинг йўлида яхши кўришимиз лозим бўлади.
Демак, ушбу асосларни жамловчи (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) айтганларидек, ушбу икки иш орасини ажратиб олишда кўплаб ақли расолар оқсоқлик қилишиб, Аллоҳнинг йўлидаги муҳаббат билан Аллоҳни севгандек севиш орасини ажратиб ололмадилар.
Ҳозирда исломий жамиятларда (ўтган) солиҳ зотлар дея номлашаётган сағана-(мавзолей)ларда юз бераётган ҳолатнинг аксар қисми Аллоҳни севгандек севиш бўлиб, Аллоҳ йўлида яхши кўриш эмас. Аллоҳни севгандек севиш катта ширк турларининг энг улканларидандир.
Кимда-ким Аллоҳдан ўзгасига Аллоҳга муҳаббат қўйгандек муҳҳабат қўйиб, муваҳҳидлар оламларнинг Роббисини улуғлаганларидек улуғласа ва муваҳҳидлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хокисор бўлганларидек хокисор бўлиб, таъзим бажо қилишда ушбу солиҳ зот-(пир) қалблардаги сирлани билади, фойда ва зарарга эга дейиш каби эътиқод даражасига чиққан бўлса, ушбу ҳолат авом мусулмонлар солиҳ ва солиҳ бўлмаганларнинг кўплаб сағана-(мавзолей)ларининг олдида бўғизларигача ботган катта ширкдир. Уларни ушбу ишга руҳлантираётганларнинг кўпчилиги илмга нисбат бериладиганлар бўлиб, ушбу қабрлар олдида бажаришаётган тавоф, жонлиқ сўйиб, назр аташ каби қилмишларини солиҳ зотларга муҳаббат қўйиш ва уларни восита қилиш, асло уларга қилинган ибодат эмас дея зийнатли қилиб кўрсатишяпти. Ана шу воқеликдир. Гўёки ушбу асосларни жамловчи (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) мусулмонларнинг ҳолатларини, бугунги кундаги мусулмонларнинг воқелиги ва хоссатан ушбу диёрнинг ташқарисидаги воқеликни ўз кўзлари билан кўриб тургандекдир.
“Шайтон уларга (ҳақиқий) ихлосни (ўтган) солиҳ кишиларнинг обрўларига путур етказиш … суратида намоён қилди”. Кимда-ким (динни) Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис қилиб, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш, Ундан ўзгасига хокисор бўлишга қарши курашиб, сағана-(мавзолей)ларни тавоф қилиш ва уларга жонлиқ сўйишдан узоқ бўлса, ушбу иш солиҳ зотларни оёқости қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш бўлиб, шайтон уларга Аллоҳга ширк келтиришни солиҳ зотларга муҳаббат қўйиш ва уларга эргашиш суратида намоён қилди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ўтган солиҳ зотларнинг сағаналарини тавоф қилиб, улардан фақатгина Аллоҳ таоло қодир бўладиган ишлар борасида ўтиниб ёрдам ва мадад сўраб, сўфийларнинг китобларида очиқ айтилганидек улар коинотда ўз бошқарувларига эга, авлиёлар ҳаётлик чоғларида ибодат билан машғул бўлиб, вафот этишгач ўз издошлари учун борлиқда бошқарувга эга бўлиб, издошларига фойда етказиш ва улардан зарарни даф қилиш каби ишларга эга дея очиқ куфрни эътиқод қилиш каби Аллоҳга ширк келтириш атрофга кенг тарқалди. Сўфийларнинг кўплаб китоблари ушбу ширкка чорлайди. Ана шундай қилиб шайтон ғолиб келиб, омма мусулмонлар наздида ҳақиқатлар акс кўриниш ҳосил қилди.
Ушбу биринчи асос атрофидаги қовл эди.
Иккинчи асосга келсак: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўминларни динда бирлашишга амр этиб, фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарди. Аллоҳ таоло ушбу амрни авом ҳам тушунадиган даражада етарлича баён қилди ва бизни аввалгилар фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб, натижада ҳалок бўлишгани каби бўлишимиздан қайтарди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида очиқ-ойдин буйруқ ва аниқ-тиниқ қайтарув келди: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!”. (Оли Имрон/103).
Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз оятининг маъносини араб тилини биладиган ҳар бир киши тушунади. Бу ўринда инсон сўраши мумкин бўлган нотаниш сўзнинг ўзи йўқ. Фақатгина “Аллоҳнинг арқони” жумласининг маъноси: Аллоҳнинг дини, Китоби, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли дея изоҳланади. Ушбу ихтилоф лафздаги ихтилоф холос, асл маъно бирдир. Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга боғланингиз.
Сўнг Аллоҳ таоло ушбу боғланишни мана бу қовли билан изоҳлаб берди: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз...!”. Ушбу биринчи жумлани мана бу иккинчиси изоҳлаб беради: “Ва бўлинмангиз!”. Динда фирқа-фирқа, гуруҳ-гуруҳ ва жамоат-жамоат бўлиб бўлиниб олмангиз!
Бу ўринда ушбудан ҳам очиқ-ойдин буйруқ бўлиши мумкинми?
Ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан ушбу қайтарувдан-да аниқ-тиниқ қайтарув бўлиши мумкинми?
Шундай бўлишига қарамай турли жамоат ва гуруҳлар тузиш билан ушбу очиқ-ойдин амрдан (умматни) янглиштираётганлар нақадар кўп. Ушбу оят ёдга олинса янглиштириш услубида шундай дейдилар: ахир барчамиз бир динда бўлсак... Жамоатларнинг бари бир динда-ку!
Жамоатлар бир динда бўлса, унда нега ихтилоф кузатиляпти?!
Ушбу очиқ-ойдин янглиштиришлик кўплаб ёшларимизга зарар берди. Ўша даъвогарларнинг айтишича, ушбу (даъват) майдонидаги кўплаб жамоатлар динда ўзаро ҳамкорлик қилармиш. Ахир, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фирқа-фирқа бўлиб бўлининглар дедими ёки (Қуръонга) боғланиб, фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!, дедими?
(Бироқ Аллоҳ таолонинг ҳикмати эканки, даъват) майдонидаги ушбу оятга зид ўлароқ мавжуд бўлган бугунги жамоатлар бўлмаган-да, оятни қандай тушунардик?!
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ ушбу: “Аллоҳ таоло динда жамланишга буюриб, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетишдан қайтарди. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) оми одам ҳам тушунадиган даражада, етарлича баён қилиб берди”, деган сўзларидан ирода қилганлари юқорида ўтган жумлалар эдики, фитрат-(хилқат)лари турли ташвиқотлар заҳридан саломат бўлган, турли жамоат ва гуруҳлардан йироқда ҳаёт кечирадиган оми одам (ушу асосни) бирор англашилмовчиликсиз, аниқ-тиниқ суратда англай олади.
Ва Аллоҳ таоло бизни, ўзимиздан аввалги яҳуд ва насоролар каби фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва ихтилофлашишдан қайтарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу уммат фирқа-фирқа бўлиб бўлинишда яҳуд ва насороларнинг изидан юриб, бўлиниб кетишини баён қилдилар. Ушбудан қочиб қутулиб бўлмайди. Чунки бу аввал Аллоҳ таолонинг илмида ўтгандир. Гарчи ушбу иш буюрилмаган (аксинча қайтарилган бўлса-да), бироқ бу Аллоҳ таоло билиб, Ўз ҳузурида битиб қўйган ёмонликдир. Зеро ушбу борлиқда юз бераётган ҳар бир яхшилик ва ёмонлик аввал Аллоҳ таолонинг илми, Китоби ва умумий хоҳишида ўтгандир. Ушбуларнинг бари қазои қадар боби остига дохилдир. Рўй бераётган барча нарса ҳам Аллоҳнинг наздида севикли эмасдир. Балки биз Аллоҳнинг шаръий, диний иродаси билан кавний иродаси ўртасини ажратиб олишимиз лозим. Ушбу (фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш) Аллоҳнинг кавний иродаси ила юз берди, шаръий иродаси билан эмас. Яъни, Аллоҳ таоло бутун инсониятни иймон келтиришга амр этди. Энди, одамларнинг бари иймон келтирганми? Йўқ.
Аллоҳ таоло одамларнинг барчасини намоз ўқишга буюрди. Энди барча одамлар намоз ўқийдими? Йўқ.
Демак, диний амр ёки диний ирода-хоҳиш гоҳида амалга ошади, гоҳида эса рўёбга чиқмайди. Аллоҳ таоло кавнан ирода қилган нарса рўй беришидан ўзга илож йўқ. Хоҳ у ёмонлик ёки яхшилик, куфр ёки иймон, маъсият ёки тоат бўлсин. Аллоҳ таоло кавний ва қадарий жиҳатдан ирода қилган нарса рўй беришлиги чорасиздир. Бу эса ушбу рўй берган нарса Аллоҳнинг наздида севикли эканига далолат қилмайди. Аллоҳнинг кавний иродаси ила юз берган куфр Аллоҳнинг наздида севикли эмас. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига асло куфрни раво кўрмайди. У Зот фаҳш ва мункар ишлардан қайтарган. Бироқ ушбуларнинг бари Унинг кавний иродаси ила рўй беради, шаръий, диний иродаси билан эмас. Яъни, ушбу ишлар буюрилмаган ва Аллоҳнинг назидида севикли ҳам эмас. Бироқ ушбуларнинг бари Аллоҳнинг кавний иродаси ила юз беради. Модомики Аллоҳ таоло ушбу иш рўй беришини ирода қилган экан, ўзга чора йўқдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу уммат яқин келажакда етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берган эканлар, ушбу иш содир бўлишидан ўзга чора йўқдир. Бироқ ушбу ишнинг содир бўлиши, у Аллоҳнинг наздида севикли иш эканига далолат қилмайди. Тушунтирмоқчи бўлаётганим шу эдики, гарчи ушбу иш Аллоҳнинг кавний иродаси ила юз берган бўлса-да, бироқ у севикли амал эмас. Балки қайтарилгандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу иш рўй беришидан хабар қилишлари, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ўз тасдиғини топиши учун ҳам албатта содир бўлиши муқаррардир. Ушбу хабар фирқа-фирқа бўлиб бўлинишнинг Аллоҳ наздида севикли эмаслиги ва ушбу фирқаларнинг нажот топувчи биттасидан ташқари барчаси дўзахда экани ҳамда ушбу битта фирқа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари йўлини маҳкам тутиб, шунда сабр қилиши ва ана шу (фирқа) жамоат эканига далолат қилади. Демак бу ўринда (бир) жамоат ва (кўплаб) жамоатлар мавжуд. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида бўлган жамоат – мусулмонларнинг жамоатидир. Хоҳ уни ҳукмдори бўлсин ёки бўлмасин.
Агар жамоат бўлиб, унинг ҳукмдори ҳам бўлса, бас, ҳар бир мусулмонга ушбу жамоатга қўшилиши ва ушбу жамоат ҳукмдорига итоат остида ҳаёт кечириши вожиб бўлади.
Бироқ маълум бир ерда ҳукмдорга эга бўлмаган жамоат бўлса, мусулмон кишига ушбу жамоат билан ҳаёт кечириши лозим бўлади.
Агар Аллоҳнинг динини маҳкам тутиб, Унинг шариатини тушуниб етадиган мусулмонларнинг жамоати бўлмаса, бас, ёлғиз бўлиб ҳаёт кечираверади. Ана шу дамда унинг ёлғиз ўзи уммат ва жамоат бўлади.
Бироқ (ҳозирда даъват майдонида мавжуд бўлган кўплаб) жамоатларни (ҳужжатларда келган) жамоат дея изоҳлаш, одамларни чалғитиш ва қўпол хатодир. Ушбу иш толиби илмга ярашадиган иш эмас. (Ҳозирги) жамоатлар (ҳужжатларда ёд этилган) жамоат эмас.
Биз доимо ягона жамоат бўлишликка буюрилганмиз. Жамоат-жамоат бўлиб олишимиз жоиз эмас. Агар мусулмонларнинг жамоати мавжуд бўлиб, уларнинг ҳукмдорлари бўлса, бошқа жамоатлар тузиш ҳаром бўлади. Чунки бошқа жамоатлар, улар сиёсий жамоат бўлиб, мавжуд ҳукмни қўлга киритишга интиладилар. Ислом ушбу ишга ниҳоятда жиддий эътибор қаратганки, агар икки ҳукмдорга байъат бериладиган бўлса, бас улардан иккинчисини қатл қилинглар.
Сиёсий жамоатлар вужудга келиб, бўй кўтаришлиги билан байъат бериладиган (ўз ҳукмдорини) тайин қилишни назарда тутади. Ҳукмга интилиб, иқтидорга келишни хоҳлайди. Хоҳ мавжуд ҳукмдор одил бўлсин, хоҳ фожир бўлсин. Модомики Аллоҳ таоло мусулмонларни ушбу ҳукмдор бошқарувида жамлаган экан, ушбу ҳукмни қўлга киритишга интилиш ва иқтидорга келиш учун бирор амир тайин қилиш ҳаром бўлади. Бугун майдонда мавжуд бўлган кўплаб жамоатлар ана шу тур остига дохилдир. Гарчи ўзларини исломга даъват қилувчи жамоатлар дея жар солсалар ҳам. Бироқ воқелик ҳар бир ақли расо кишига шуни гувоҳлик беряптики, ушбулар сиёсий жамоатлардир, даъват қилувчи эмас. Агар даъват қилувчи жамоат бўлганида очиқ ойдин дин ва манҳаж-дастурда ихтилоф юз бермаган бўларди.
Унда нима учун ушбу ўзаро рақобатга юз тутган жамоатлар кўп ҳолларда ўз фаолиятларини сирли-(пичир-пичир йиғилишларда) ўтказадилар?
Демак, бу ерда сиёсий рақобат ва ғаразлар бор экан. Шундай қилиб ёшларга дин ишларини чалғитиб кўрсатишяпти, натижада ҳақ нима-ю ботил нима эканини тушунмай қолишди.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ шундай деяптилар: “Ва бизни ўзимиздан олдингилар фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганлари натижасида ҳалок бўлганлари каби йўл тутишимиздан қайтарди”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деяпти: “Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз!”. (Оли Имрон/105).
“Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин” анавилар каби фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар! Демак, ишнинг бари аниқ-равшан. Диннинг на асли, на фаръи-(фиқҳи)да, на ақида ва на шариатда чигаллик ва ноаниқлик бор. Шу сабабли ҳам бугунги кунда бошимиздан ўтказаётган ушбу хатарли фирқа-фирқа бўлиб бўлинишларнинг бари ушбу ҳужжатларга тўқнаш-(зид) келяпти. Муаллиф роҳимаҳуллоҳ ҳам ҳайрат ила айтмоқчи бўлганлари ана шудир.
Сўнг роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳамда У Зот элчиларга динда жамланишга буюргани ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарганини ёд этди. Ушбу (асосни) суннатда айни мавзуда ворид бўлган асарлар янада зиёда баён қилиб беради”.
“Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсага рози бўлди: Аллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликларингизга, Аллоҳнинг арқонига маҳкам боғланиб, фирқа-фирқа бўлиб бўлинмасликларингизга ҳамда Аллоҳ таоло ишларингизга бошлиқ қилган кимсага насиҳат-холис муносабатда бўлмоқларингизга”. Ушбу пайғамбар ҳадиси саҳиҳ бўлиб, юқоридаги оят билан қўллаб-қувватлангандир. Китоб-у Суннатнинг иккиси ҳам бирлашиш ва жамланишга буюриб, фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарди. Сўнг диннинг асли ва фаръида фирқа-фирқа бўлиб бўлинишлик, илм ва динни уқиш дея қараладиган бўлди.
Диннинг аслий масалаларида фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш аввалги бор муфаззал асрлардан кейин рўй бериб, ушбу бўлинишлар барчага маълум бўлганидек Аббосийлар замонида кенг қулоч ёзди.
Мусулмонларнинг ушбу фирқаларга бўлинишлари сабаби, ишнинг бошида калом илми бўй кўтариб, сўфийлик вужудга келиши билан бўлганди. Шайхул ислом роҳимаҳуллоҳ зикр қилишларича тасаввуф аввал Басрада, ибодатгўйлар томонидан содир бўлди. Тарки дунё қилиб, динда зоҳидлик қиламиз дея, Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун узлатга чиқишди. Бироқ ушбу таркидунёчилик ва зуҳд жоҳиллик сабабли юз бергани боис шайтон уларга баъзи амалларни зийнатли қилиб кўрсатди:
Аввал жун кийиб, пахта ва зиғирпоядан тўқилган матодан фойдаланмай қўйишди. Атрофга номлари чиқиб, жундан (либос) кийиш ила машхур бўлишди. Шу сабабдан ҳам улар “Сўфий”лар деб айтилади. Гарчи улардан бир даъвогар чиқиб, сўфийликка нисбат бериш бу “Суффа аҳли”га нисбат беришдир ва улар ушбу масжиддаги суффа аҳли дея даъво қилса-да. Ҳатто бу луғавий жиҳатдан ҳам хатодир. Суффага нисбат берилса “Суффий” деб аталади, “Сўфий” эмас. Шунингдек, тасаввуф мусаффоликка нисбат берилади деган даъво ҳам маъно ва луғат жиҳатидан хатодир. Чунки мусаффоликка нисбат берилса “Софааий” деб айтилади. Демак ушбу сўфийлик суф-(жун)га нисбат берилади. Ахир бу ўринда қандай мусаффолик бўлсин, аксинча (уларнинг юриш-туришларини ўзи) мусаффоликка хилофдир.
Ушбу тасаввуф фирқаси бўй кўтаргач, уларга зиндиқлик ва кўплаб бидъатлар кириб борди. Иш ҳатто ваҳдатул вужуд ақидаси пайдо бўлишигача борди. Ибн Аробий, ибн Фариз, ибн Сабъийн ва ибн Ажийбаларнинг гуруҳи кўплаб мусулмонларнинг дин ва ибодатларини булғадилар.
Иккинчи нуқта эса мусулмонларнинг ақида бобида фирқа-фирқа бўлиб бўлинишлари Аббосий халифа Маъмун замонида мўтазилалар фаоллашган вақт калом уламолари томонидан рўй берди. Бунинг кетидан эса ашъарийлик фаолияти рўй берди. Мусулмонларнинг диннинг аслига оид масалаларда фирқа-фирқа бўлиб бўлинишлари сабаби ана шулар эди. Ҳатто имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг бошларига тушган оғир синовлардан кейин, то имом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ зоҳир бўлгунларига қадар салаф манҳажи унутила ёзилди. Сўнг (Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ) ҳақ ила (ботилни) янчиб, салаф манҳажига ёрдам қўлини чўзган эдилар ҳам-ки, Аллоҳ таоло у кишининг қўлида ушбу манҳажни янгиттан ғолиб қилди. Мана бугун биз ушбу манҳажни дарс қилиб ўтирибмиз.
Демак, Аббосийлар замонидан бизнинг бугунги кунимизгача одамлар кўплаб ҳолатларда диннинг асли ва ибодат бобида фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетдилар. Чунки Аллоҳ таолога ибодат қилишда сўфийлик олиб кирган бутпараслик рўй берди. Юқорида ўтганидек Аллоҳдан ўзгаларга ибодат ва дуолар қилинди.
Исм ва сифатлар бобида эса сифатларни инкор қилишлик тавҳид дея исбот қилинди. Мўтазилаларнинг аввалги асоси тавҳиддир. Хўш, ушбу тавҳид нимадан иборат? Сифатларни инкор қилишдан иборат. Сифатларни инкор қилиш тавҳид, ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш деб аталди. Ана шундай қилиб мусулмонлар Аббосийлар замонидан бугунги кунимизгача ушбу фирқалар сабабли бўлиниб кетишди. Бироқ Аллоҳ таоло мусулмонларни барчалари залолатга кетишларига ташлаб қўймади. Уммат ҳар сафар (ушбу манҳажни) янгиттан (ғолиб қилинишига) муҳтож бўлгани они Аллоҳ таоло умматга дин ишларини янгиттан (қоим қиладиган) бир мужаддидни бағш этди. Аббосий халифа Маъмун, Мўтасим ва Восиқлар замонида фитна шиддатли тус олгани маҳал Аллоҳ таоло ушбу умматга аҳли сунна вал жамоа имоми, бидъатни белини синдирувчи Аҳмад ибн Ҳанбал (роҳимаҳуллоҳ)ни бағш этди. Имом роҳимаҳуллоҳ сабр қилиб, ажрни Аллоҳдан умид қилиб, азият чекиб, зарба едилар. Ҳатто Аллоҳ таоло у кишининг сабр ва азиятларни кўтара билишлари сабабидан ушбу ақидани боқий қилди. Бироқ Мақризий айтганидек салафийлар имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан сўнг дунёнинг турли бурчакларида фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетдилар. Натижада ушбу манҳаж унутила ёзилди.
Ахийри Аллоҳ таоло мазлум қаҳрамон Аҳмад ибн Таймийни бағш этди. Аллоҳ таоло у киши сабаб ушбу динни янгилади-(тирилтирди)ки, биз ушбу янгиланишнинг асарини бугун яшаяпмиз.
Мулоҳаза қилинадиган нуқта шуки, Аллоҳ таоло ушбу вақтгача ишлари зоҳир бўлган имом Аҳмад (роҳимаҳуллоҳ)ни қўллаб-қувватлайдиган кишини насиб этмади. Чунки ҳукмдорнинг ўзи у кишига қарши курашарди.
Демак, Аллоҳ таолонинг қонунияти шундай жорий бўлдики, ҳақ икки чинакам шижоатли даъватчи киши қўлида ғолиб бўлиб, нусрат қозонди.
Тарихга назар ташлар эканмиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни йўлига даъват қилиб, қабилаларга ўз даъватларини илиниб, шундай дердилар: “Роббимни рисолатини етказишим учун ким мени ўз ҳимоясига олади”. Шунда Аллоҳ таоло у кишини қўллаб-қувватлайдиган кишини насиб этди. Қизиғи шундаки, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Роббиларининг рисолатини етказишларида чинакам қўллаб-қувватлаган кишининг ўзи у кишининг рисолатларига иймон келтирмаганди. Бироқ у у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рисолатлари ҳақ эканини биларди. Ва ўзи ёдга олган қандайдур сабаблар (ушбу рисолатни қабул қилишдан) уни тўсиб қолди!
Абу Толиб – гарчи иймон келтирмаса-да, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларини аввалги қўллаб-қувватловчисидир.
Айтиб ўтганимиздек Аллоҳ таоло имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳни қўллаб-қувватлайдиган кишини насиб этмади. Шу сабабли у киши мужаддид бўлсалар-да, даъватларидан ўша кезлари кўпчилик сезиларли фойда ололмади.
Ибн Таймия (роҳимаҳуллоҳ) келиб, Аллоҳ таоло у кишига қўллаб-қувватлайдиган кишини насиб этдими? Йўқ. Жамият ва ҳукмдорлар у кишини илм ва шижоатлари сабабли яхши кўриб, ҳурмат қилишарди. У кишининг душманлари баднафс уламолар эди.
Баднафс уламолар халқ ва ҳукмдорларнинг кўзини шамғалат қилиб, ҳар сафар Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни Қоҳира ёки Искандарияга сургун қилиш ёки ҳибс қилишни талаб қилсалар, ҳокимият ушбу ишни амалга оширарди.
Демак, у кишининг мужаддид бўлиб, ҳаёлга сиғмайдиган даражадаги кўплаб асарларидан ўша кезлари кўпчилик фойда ололмади.
Аллоҳ таоло ўн иккинчи (ҳижрий) асрда ушбу динни янгиттан (ёдга солинишини) ирода қилган маҳал ушбу охирги мужаддидни қўллаб-қувватлайдиганларни насиб этди. Ушбу қўллаб-қувватлов сабабли бугун имом Аҳмад ва Ибн Таймия (роҳимаҳумаллоҳ)ларнинг китоб ва асарларидан фойдаланяпмиз. Чунки ушбу китобларнинг аксари мусулмон диёрларнинг ташқарисига чиқариб ташланганди. Бироқ ушбу биз унинг асарини туяётганимиз муборак мужаддидлик сабаб ушбу китоблар бир жойга жамланиб, нашрдан чиқиб, одамлар ораси ва кутубхоналарда тарқатилди. Ҳатто кўплаб маданиятлилар жоҳил қолган ислом дини ҳақиқатларини одамлар била бошладилар. Ушбу ишга шоҳид ўлароқ бир воқеани ёдга олсак, Азҳарийларнинг баъзилари калом илми, мантиқ ва фалсафада мутахассис бўлиб етишгач, шайхул ислом Ибн Таймия (роҳимаҳуллоҳ)га раддия беришни хоҳлади. Раддия бериши учун (Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг) китоблари бир жойга жамланди. Ушбу китобларни ўқиганидан уч ой ўтгач, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлнинг ҳақиқатини ушбу китобларни мутолаа қилгач англаб етганини эълон қилади. Дарҳол Аллоҳга тавба қилиб, Ибн Таймия салафий дея у кишини мақтаб бир рисола битади.
У кишига раддия берай деб ушбу китобларни жамлагач, (у кишига мақтов айтиб битган) докторлик ишини ёқлайди.
Ушбу мужаддидлар силсиласидан кейин салафий манҳажини ўрганмаслик, ҳануз кўплаб одамлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўл ҳақиқатини англаб етмасликларига сабаб бўляпти. Ана шу сабабли диннинг асли ва фаръида фирқа-фирқа бўлиб бўлиняптилар. Натижада пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўл ҳақиқатини инкор қилган кимса олим ва фақиҳга айланди-қолди.
Бир қиз катта ва машҳур доктор билан муноқаша қилди. Агар ушбу докторнинг исмини ёд олсак ҳозир бўлган мутааллимларнинг кўпчилиги уни танишади. Ушбу радио дастурдаги хабар ногаҳон қулоғимга чалиниб қолди.
Ушбу қиз доктор билан Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичиш масаласида баҳслашаётганди. Қиз далил ва ҳадисларни зикр қилди. Доктор эса: биз буни тўғри деб билмаймиз. Биз Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичишни ширк деб билмаймиз, деяпти.
Қиз далилларни такрор ёдга олди. Доктор эса: баъзи муташаддид-(радикаллашган) кимсалар Аллоҳдан ўзгасининг номи ила онт ичишни ширк деб биладилар. Биз эса буни тўғри деб билмаймиз, дея ўзини катта олиб гапирди. Ва ўзининг раъйига бирор далил зикр қилмади. Ҳолбуки у доктор!
Кўплаб мутааллим ва докторлар ушбу даражага етиб, ҳануз Аллоҳдан ўзгасининг номи билан қасам ичиш, мадад сўраш, жонлиқ сўйиш ва назр аташ ширк деб айтадиганларни муташаддид-(радикал)лар деб эътиқод қилсалар, ахир, ёшларимиз Аллоҳнинг динини қандай уқсинлар?! Муаллиф роҳимаҳуллоҳ ажабланаётган ҳолат ҳам айни шудир.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ айтяптиларки: “Сўнгра ҳолат диннинг асли ва фаръида-динни ўқиб, уқиш бобида ажралишга қараб кетди. Ҳолат шу даражага етдики, динда жамланишликдан фақат зиндиқ ёки девонагина сўз очадиган бўлди!”. Ушбу иборалар бироз оғир ботса-да, бироқ воқелик шуни кўрсатяптики, жамланиш, фирқа-фирқа бўлиб ажралмаслик, мусулмонларнинг бирлиги борасида уларнинг наздида фақат фаҳми ноқис кишигина даъват қиляпти!
Ҳозирги асрда тараққий топган, фаҳми ўткир, оқил киши эса ушбу чақириққа чорламайди. Чунки бугунги кунда мусулмонларни жамланишлик, фирқа-фирқа бўлиб бўлинмаслик, жамоатлар тузмаслик, ҳолатга қараб ўзгариб кетаверадиган қонунлар ишлаб чиқмаслик, мусулмонлар ўз динлари, ақидалари ва ҳукмлари борасида бир манҳаж-(дастур)да қолишларига чақираётган киши эса кўплаб маданиятлилар, афсуслар бўлсинким, адолатнинг бари ғарбий демократияда, мусулмонлар модомики ушбу демократияни татбиқ қилмас эканлар ниҳоятда ортда қолиб кетадилар дея ғарб маданиятидан таъсирланган кўпчилик наздида қолоқ бўлиб кўринади.
mutaallim   04-24-2012, 09:05 PM
#2
Учинчи асос

(Динда) жамланишлик устимизга бошлиқ бўлган кишига қулоқ солиб, итоат қилиш билан тамомий-мукаммал бўлади. Агарчи (ушбу бошлиқ) қора қул бўлса ҳам. Аллоҳ таоло ушбу (асосни) ҳам шаръан ва ҳам кавнан турли кўринишларда, етарлича баён қилиб берди. Сўнгра ушбу асосни, илмни даъво қилганларнинг кўпчилиги тан олмайдиган бўлиб қолди. Унга амал қилиш ҳақида гапирасиз-а?!
Тўртинчи асос

(Аслида) саводсиз ким-у, уламо ким, фиқҳ нима-ю, фуқаҳолар ким экани ҳамда уламоларга ўзини ўхшатган-у, бироқ улардан бўлмаган кимсани(нг ҳақиқатини) ёритиб бериш. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ушбу асосни Бақара сурасининг аввалида, ушбу: "Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни эсланг.." (Бақара/40) қовлидан бошлаб, Иброҳим алайҳиссаломни зикр қилишдан олдинги ушбу қовлигача баён қилди: "Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни … эсланг!". (Бақара/122). Ҳудди аввалги оят каби. Ушбу мавзуга фаҳми оз омига ҳам аниқ-равшан тарзда очиқ баён қилган суннат янада зиёда аниқлик киритади. Сўнг ушбу (асос) энг ғариб-бегона нарсалардан бирига айланди! Илм ва фиқҳ-фаҳм бидъат ва залолатга айланди-қолди. Уларнинг наздидаги энг яхши-олий нарса: ҳақни ботилга аралаштиришдир! Аллоҳ таоло халқларга фарз қилган ва мадҳ этган илм ҳақида энди фақат зиндиқ ёки мажнун сўз қотадиган бўлди! Ушбу (илмни) инкор қилиб, очиқ душманлик қилган ва ундан огоҳлантиришда жидду-жаҳд кўрсатиб, қайтарган кимса фақиҳ ва олимга айланди-қолди!!

Учинчи асос (динда) жамланишлик мавзуси борасида тўлиқ тўхталмоқда. Чунки (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) иккинчи асосда Аллоҳ таолонинг динда бирлашишга бўлган амри ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишдан қайтарувини ёдга олдилар.
Юқорида динда бирлашишнинг вожиб экани ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишни жоиз эмаслиги ҳамда ушбу иш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин моҳиятига зид экани борасида гапириб ўтилди.
Ушбу учинчи асосда (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) динда бирлашишлик (ҳукмдорга) қулоқ солиб, итоат қилиш ила тўла-(мукаммал) бўлишини айтяптилар. Зеро, (динда) бирлашиш рўёбга чиқиши ва бошқарув мустақим-(тўғри) бўлишлиги фақат ва фақат (ҳукмдорга) қулоқ солиб, итоат қилиш ила амалга ошади. Дин фақат бошарув билан тўғри бўлади. Ва бошқарув (ўз навбатида) қулоқ солиб, итоат қилиш ила тўғри бўлади. Демак бизга ҳукмдор бўлган киши гарчи қора қул бўлса-да, (унга) қулоқ солиб, итоат қилиш ушбу диннинг асосий вожиботларидан биридир. Гарчи ушбу ҳукмдор қайси жинс, қандай танли ва одил ёки фожир бўлишлиги (қулоқ солиб, итоат қилишликда) аҳамиятсиздир.
Ушбу қулоқ солиб, итоат қилиш ва унинг ҳаққига дуо қилишлик вожиб бўладиган ҳукмдор одил бўлишлиги шарт қилинмайди. Балки мусулмонларнинг бошқарувини қўлга олган ва Аллоҳ таоло унинг қўлида мусулмонларнинг бирлигини таминлаган кишига қулоқ солиб, итоат қилишлик вожиб бўлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ушбу асосни) атрофлича, барчанинг кўз ўнгида баён қилиб бердилар. (Ушбу асос) қадимда ва ҳозирда, ҳам шаръий, ҳам қадарий жиҳатдан мусулмонлар орасида маълум-у машхур бўлиб кетди. Ушбу асос Аллоҳ таоло (шаръан) жорий қилгани ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўл ила Аллоҳнинг ўлчаб-белгилаб қўйган қадари жиҳатидан маълум бўлиб улгурди. (Аллоҳ таоло) ушбуни билиб, Ўзининг ҳузурида китобат қилиб, (шундай рўй беришини) хоҳлади.
(Ҳукмдорларга) қулоқ солиб, итоат қилинишни (шаръан) хоҳлади. Ва ушбу иш рўй бермаслигини қадарий жиҳатдан хоҳлади.
Аллоҳ таоло шаръан ва дин-диёнат жиҳатидан (бирор ишни) ирода қилса ва унга чорлаб, амр этса, ушбу иш рўйобга чиқишлиги лозим-(шарт) бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло жамийки башариятни иймон келтиришга амр этди. Ва барча инсонлар иймон келтиргани йўқ. Ва Аллоҳ таоло барча бандаларни тоатга буюрди. Тоат-ибодат қилганлар қилиб, қолганлар акс йўл тутди. Бироқ Аллоҳ хоҳлаганда рўёбга чиқишлигидан ўзга чора бўлмаган ирода – қадарий, кавний иродадир. Демак, шаръий ва кавний ирода ўртасидаги фарқни англаб етдик.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча бандаларни пайғамбарлар ва ҳукмдорларга итоат этишга, ва улардан аввал Ўзига итоат этишга амр этди. Энди бандалар орасида итоат қилганлари ҳам, итоатсизлик қилганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло ушбу итоат қилган ва қилмаганларни ҳам (азалда) билиб, ўлчаб-белгилаб қўйган. Аллоҳ таоло кавний жиҳатдан хоҳлаб, билган, китобат қилган, ўлчаб-белгилаб қўйган ва хоҳлаган нарса рўёбга чиқишлигидан ўзга чора йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кавний иродаси ила иймон ва куфрни, тоат ва маъсиятни, яхшилик ва ёмонликни хоҳлайди. Зеро Унинг мулкида У истаган нарсагина рўй беради.
Баъзи инсонларнинг Аллоҳ таоло фақат яхшиликни ирода қилади деб эътиқод қилишлари хатодир. Шаръий, диний иродаси ила фақат яхшиликни хоҳлайди деб айтишлиги тўғридир. Ушбу қайдловни инобатга олмай Аллоҳ таоло кавний, қадарий иродаси билан фақат яхшиликни хойлайди деб мутлақ айтиш хатодир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу қадар-ўлчов ила барча вужудга келиш керак бўлган нарсани ирода қилгандир. Аллоҳ хоҳлаганигина бўлиб, У хоҳламагани бўлмайди. Шундан сўнг ушбу (ҳукмдорга) қулоқ солиб, итоат қилиш борасидаги буйруқ илмни даъво қилган кўпчиликнинг наздида номаълум бир нарсага айланди. Илмни даъво қилган кўпчиликнинг наздида ушбу асос ўз ҳақиқатига кўра маълум эмас. Унга амал қилиш ҳақида гапирасиз-а?! Ушбу билимни ўзи топилмай турган бир кезда унга амал қилинмаслиги авлороқдир.
Гоҳида ўшаларнинг баъзилари қулоқ солиб, итоат қилиш ва байъат бериш ҳукмдор одил ва олим бўлгандагина вожиб бўлади деб биладилар. Агар ҳолат шундай бўлмас экан қулоқ солиб, итоат қилиш ва байъат бериш ҳам йўқдир дейдилар. Ушбу (эътиқод) бугунги кунда одамлар орасида кенг тарқалгандир. Ва бу шаръий ва ақлий нуқтаи назардан (олиб қараганимизда) ҳам хатодир.
Кимгаки Аллоҳ таоло соғлом ақл насиб этган бўлса ва у ишларни ўзининг ҳақиқатига кўра идрок қилса ҳамда салафларимиз тарихи ва диндан хабардор бўлса қулоқ солиб, итоат қилиш, байъат бериб, ушбуларга қатъий риоя қилиш мутлақ вожиб эканини тўла идрок қилади. Ҳукмдор хоҳ одил, хоҳ фожир, хоҳ ҳудбин, хоҳ қўли очиқ, хоҳ яхшилик қилувчи, хоҳ ёмонлик қилувчи бўлишидан қатъий назар.
Модомики ундан очиқ куфр содир бўлмаган экан, очиқ куфр маъноси идрок қилинмайдиган даражадаги махфий куфр бўлмай, балки эълон қилиб, ушбуга чорлаётган куфрдир.
Агар ҳукмдор намозни ташлашга чақирса ёки ишлаб чиқаришда заифлик кузатилмасин дея жамиятни Рамазон рўзасини тарк этишга буюрса очиқ-(баваҳ) куфрни эълон қилган кофир бўлиб, унга итоат ҳам, байъат ҳам, қулоқ солиш ҳам йўқдир. Агар (ушбу ҳукмдор) исломий шариат ҳозирги вақтда (ҳаётга) татбиқ қилинишликка яроқсиз, аввалги замонда яроқли эди, ҳозир эса ярамайди, одамларнинг хоҳиш-истакларига мувофиқ келадиган ё хориждан ёки ўзаро қонун ишлаб чиқишимиз даркор, ушбу шариат бемаъни бўлиб, ярамайди деб очиқ айтса, очиқ куфрни эълон қилибди. Унга итоат, қулоқ солиш, байъат бериш йўқдир. Ана шу куфр баваҳ-очиқ куфрнинг маъносики, у ушбу куфрни эълон қилди ва ушбу куфр махфий бўлиб қолмади. Модомики ҳукмдор ушбу даражага бормаган экан унга итоат қилиб, қулоқ солишлик вожиб бўлади.
Тарихимизга назар ташлар эканмиз, баъзи саҳобаларнинг Ҳажжож каби зўравон, золим халифа ва подшоҳлар замонида яшаб, уларнинг ортида намоз ўқиганликларига воқиф бўламиз. Чунки аввалги замонларда халифалар одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берардилар. Одамлар уларнинг байроғи остида жиҳод қилиб, модомики маъсиятга буюрмас эканлар барча буйруқ ва қайтариқларида уларга бўйинсунардилар. Кўплаб ҳукмдор ва раҳбарларнинг хулқи бузилгандаги ҳавои нафс замонларини яшаган салафларимиз ана шундай йўл босиб ўтдилар.
Қадимда одамлар-(салафлар) ана шундай йўл босишган экан бугунги мусулмонларнинг аввалгилар йўлидан юришдан ўзга ҳаққи йўқдир. Ҳижрат диёрининг имоми Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади”.
Бугунги мусулмонларнинг ҳолати аввалги мусулмонларнинг ҳолати ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади. Аввалгиларнинг ҳолати (динда) жамланишлик, фирқа-фирқа бўлиб бўлинмаслик, (ҳукмдорларига) қулоқ солиб, итоат қилиш ва уларга қарши бош кўтариб чиқмаслик ила ўнгланганди.
Бош кўтариб чиқишлик бу фақат қурол билан эмас, балки исён-ғалаён кўтариш ҳам ҳукмдорга қарши бош кўтариш дея эътибор қилинади. Илмга нисбат бериладиганларнинг кўпчилиги бундан жоҳил қолган. Илмсизлар ҳақида энди нима дейиш мумкин?! Модомики бу борада билимга эга эмас эканлар, амал ҳам унга тобе бўлади. Чунки илм сўз ва амалдан олдиндир. Авваламбор илм, кейин эса амалдир. Илм ҳужжатлардан хабардор бўлиб қўйишни ўзи билан тугал-тамомий бўлмайди. Чунки ҳужжатларни ҳам одамлар ўз хоҳишларига бурадилар. Демак, ҳужжатлар салаф солиҳ фаҳми ила тушунилмоғи даркор. Модомики, Китоб-у Суннат ҳужжатларини салаф солиҳ фаҳми ила англаб етишга интилар эканмиз, яхшиликда бардавом бўламиз. Агар уларнинг манҳаж-(дастур)лари ва фаҳм-тушунчаларидан бош тортиб, салаф солиҳларни қўйиб Аллоҳнинг йўли узра юришимиз учун янги йўл очар эканмиз, фақат тавба ва ортга қайтиш ила муолажа қилиш имкони бўлган ҳолда (ер юзидан) ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетамиз.
Бугунги кунда кўплаб мусулмонларнинг ҳолати ушбу (тубанликка) етди. Ушбу уммат салафлари эътиқод қилган салафий ақида тарк этилди. Китоб-у Суннат ҳукмлари очиқдан-ойдин орқага ташланиб, юз ўгирилди. Уларнинг ўрнига (одамлар томонидан) ишлаб чиқилган ҳукмлар ўртага олиб чиқилиб, шаръий сиёсатдан батамом жоҳил қолинди. Ушбу шаръий сиёсат ҳозирги асрдаги бари ёлғон ва мунофиқлик бўлган сиёсатга алиштирилди. Ана шундай қилиб Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳнинг динидан кўплаб мусулмонлар, хоссатан маърифатпарварлар бош тортиб туришибди. Демак динда жамланишлик лозим-у лобуддир. (Динда) жамланишлик эса юқорида айтиб ўтилганидек (ҳукмдорга) қулоқ солиб, итоат қилиш ила амалга ошади.
“Тўртинчи асос: (Аслида) саводсиз ким-у, уламо ким, фиқҳ нима-ю, фуқаҳолар ким экани … ёритиб бериш”.
Уламолар деб кимга айтилади? Авваламбор илм нима у ўзи? Фиқҳ ден нимага айтилади? Фуқаҳолар ким?
Илм – барчага манзур бир сифатдир. Ҳудди жоҳиллик мазамматланган бир сифат бўлгани каби.
Агар юзга юз жоҳил бўлган кишига: эй жоҳил, десангиз ғазабланади. Асло бундай номланишга рози бўлмайди. Жоҳиллиги яширин-махфий бўлиб, эълон қилинмаслигини истайди. Бир кун келиб таълим олиб, жоҳиллигини аритишга муваффақ бўлмаса-да, бироқ (жоҳил деб номланишга) асло рози бўлмайди. Ҳатто жоҳил ҳам жоҳилликни кариҳ кўради. Илмни эса барча яхши кўради.
Агар жоҳилга қарата: эй олим, десангиз жоҳил бўлса-да ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетади.
Демак, илм мақтовга сазовор бир сифатдир. Ҳоп, унда олим деб кимга айтилади? Илм нима-ю, олим ким ўзи?
Ушбу ўринда илм ҳақида суҳбатлашаётган эканмиз, бу билан мутлақ билим ва маърифатни назарда тутмаяпмиз. Балки Аллоҳ таоло унинг сабабидан бандаларни зулуматлардан нурга, куфрдан иймонга олиб чиққан ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган илм ҳақида гаплашамиз.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло у киши ила юборган илм, ҳидоят ва нурни мўл ёққан ёмғирга, қалбларни эса ерга мисол қилдилар. Ёмғир жала қуйганда ернинг барча қатлами ушбу (ёмғир вақтида) бир даража-ҳолатда бўладими? Йўқ.
Ер қатламлари уч ҳолатда бўлади:
Биринчиси унумдор, сувни қабул қилиб, шимадиган-ютадиган ер бўлиб, ушбу сувнинг баъзиси ер юзида қолади. Натижада кўплаб ўт-ўланлар ўсиб чиқади. Ва одамлар ҳам ушбу ер юзидаги сув ва кўлмаклардан фойдаланадилар. Ўт-ўланлардан ҳам фойдаланиб, сувини ичиб, суғориб, зироат қиладилар. Ушбу пок, комил ва энг афзал қалбнинг мисоли эди. Бунинг мисоли пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин-илмга бошини кўтариб-боққан, таълим олган ва Аллоҳ таоло унга тавфиқ бериб ушбу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган илм-динни қабул қилган ва авваламбор ўзи амал қилишлик билан ўзида фойда ҳосил қилган сўнг ушбу илмни одамлар орасида тарқатган ва одамлар ҳам манфаат кўришган кишининг мисолидир. Ушбу “унумдор ер” илм, ҳидоят ва нурни қабул қилди ва ўзи фойдаланиб, ўзгаларга ҳам фойда улашди. Ана шу илмдир.
Ернинг иккинчи тоифаси эса қаттиқ-пўрхок бўлиб, бироз ясси бўлгани боис ушбу сувни қабул қилиб, ўзида тутиб қолади. Водий, ҳовуз ва кўлмак сувлар каби. Одамлар ушбу сувдан фойдаланадилар. Ўзи эса бундан фойда олмайди. Чунки сув ушбу ер фойда олиши учун унинг ичига сизиб киролмайди. Бироқ одамлар ундан фойдаланадилар. Ушбу тур ўзидан кейинги (учунчи турга) нисбатан яхши.
Ушбу мисол одамларнинг иккинчи табақаси бўлиб, дарс олиб, Қуръон ва ҳадислар ҳамда санаддаги ровийлар исмини номма-ном ёд оладилар. Кўплаб (матн) ва (шарҳларни) ёддан биладилар. Бироқ уларга динни соғлом тушуниб етиш насиб этмаган. “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда билимдон-тушунувчан қилиб қўяди”.
Диндаги фиқҳ-англай олишлик нурдир.
Фиқҳ – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин-илмни соғлом тушунишдир. Фиқҳ – анави катта-катта (кигиз) китобларни ичи тўла кўплаб раъйларни дарс қилишлик эмас.
Асло ундай эмас... Диндаги фиқҳ – далилларга асосланган ўткир, соғлом фаҳмдир. Ушбу соғлом фаҳм эгаси эҳтимол оз китоб кўрган, матнларни мутолаа қилмаган, шарҳларга енг шимариб киришмагандир. Бироқ Аллоҳ таоло унга ўткир, соғлом фаҳмни насиб айлаган-да, динни тушуниб етгандир. “Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда билимдон-тушунувчан қилиб қўяди”. Энди (соғлом) фаҳм насиб этмаган, бироқ матн ва қоидаларни ёд олган, талабаларига ҳам ёдлаттирган ва улар ундан фойда кўрган киши эса сувни ўзида тутиб қолиб, ўзи фойдаланмаган, бироқ одамлар ушбу сувдан фойда олишган ердир.
Учинчи қатлам эса: шўр, қумли ер. Ҳар қанча жала қуйиб, мўл ёмғир ёғса-да, сув йўқ бўлиб кетаверади. На ўзида сувни тутиб қолади, на шимиб ўзи фойдаланади. Бироқ сув ушбу шўр, қумда йўқ бўлиб кетаверади. Ушбу исломга нисбат бериладиган кўпчиликнинг сифатидир. Расман мусулмон. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг дини дея қайдланган жойига мусулмон деб ёзилган. Кўплаб давлатлар ана шу қисмдандир. Ҳатто исломий дея қараладиган давлатлар ҳам, яъни расман исломий давлатлар. Икки қавс орасига дини ислом дея битиб қўйилган. Насроний ёки яҳудий эмас. Дунёвий муомалотларда фойдаланиб, одамлар орасида ушбу ислом (номи) билан яшайверади. Бироқ ушбу Аллоҳнинг ҳузурида мақбул исломмикин? Йўқ.
Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўладиган ислом – Аллоҳ таоло унинг сабабидан қалбларни ҳидоят қилган ва ушбу қалблар У Зот ва Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббат қўйган, динни севиб-ардоқлаган, Аллоҳнинг дўстларини яхши кўриб, шариатга муҳаббат қўйиб, уни (ҳаётда) татбиқ қилган қалблардир.
Исломни ақида ва шариат нуқтаи назаридан севиб, уни ҳаётда татбиқ қиладиганлар, илм ана ўшалардадир. Ана шу илмдир. Умумий маданиятга келсак, у бугунги кунда қанчалар ҳам кўп. Фиқҳни билим маъносига йўйилгани, яъни луғавий маънодагисига келсак, бундай билим серобдир. Бироқ йўқолиб бораётган илм юқорида айтиб ўтилганидир.
Илмни нима эканини билиб олсак, уламолар ким эканини, ушбу фойдали илмни ким кўтариб юрганини билиб оламиз. Раббоний уламолар шундай зотларки кичик талабаларни бошланғич илм билан тарбиялаб, сўнг Аллоҳнинг динини тушуниб етгунларигача босқичма-босқич илдамлаб борадиганлардир. Катта китоблардан бошламай, мухтасар асарлардан бошлайдилар. Тоинки катта китобларга етиб олишсин. Ёшларни босқичма-босқич тарбиялайдиганлар раббоний, тарбиячи уламолардир.
Раббоний банда ёки раббоний олим деганимиздан яна сўфийларнинг залолатга оғган тушунчаларини тушуниб қолмагин. Сўфийларнинг наздида раббоний банда шундай даражага етган кишики, бирор нарсага бўл деса, бас, у бўлади. Ушбу залолатга оғган, ўзгаларни ҳам адаштирадиган, илҳодий, сўфий тушунчадир. Яъни, уларнинг эътиқодига кўра раббоний банда ёки олим ушбу рубубият даражасига етган кишики, бирор нарсага бўл деса, бас, у бўлади. Бу залолат, рубубият ва улуҳиятдаги ширкдир. Гапимиз ушбу (сўфъий) даъватчига етиб борадими ёки йўқми биз огоҳлантириб қўяверамиз. Ҳар сафар раббоний олим ёки раббоний банда деб айтганимизда, биз сўфийларнинг услубига кўра сўзлашмаймиз. Балки биз фуқаҳолар ва илм аҳлининг услубида гаплашамиз.
Демак, раббоний уламолар ўз талабаларни барча илмий соҳаларни қўлга киритгунларига қадар бошланғич илм билан озуқлантирадилар. Ана шулар уламолардир. Фиқҳнинг маъносини ҳам (юқорида) билиб олдикки, у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин-илмни соғлом, ўткир фаҳм ила англаб етишдир.
Кимда ушбу фиқҳ-соғлом тушунча бўлса, ўшалар фуқаҳолардир. Уламо ва фуқаҳо маънодош сўзлардир. Бироқ уламо фуқаҳога нисбатан кенгқамровлидир. Фуқаҳо эса хосроқ маънода, валлоҳу Аълам.
“Ҳамда уламоларга ўзини ўхшатган”. Ўзларини уламо ва фуқаҳо қилиб кўрсатадиганлар кўпайиб кетди. Ҳозирги вақтда кичик талабалар бир юмалаб уламо бўлиб қолишди. Уламо ва даъватчи деган сўзлар анави шовқин-сурон кўтараётганларга белги бўлди-қолди. Ушбу номни уламолардан олиб, уламоларни ўзини тан олмай қўйдилар ва одамларни ҳақиқий уламоларга (мурожаат қилиб боришдан) қайтардилар.
Уламолар эса биз (юқорида) сифатлаб ўтгандек кишилар бўлиб, гоҳида анавиларнинг баъзилари уларни тан олмай, илмларини менсимай, ўзларига илм, фиқҳ ва даъват ёрлиғини ёпиштиришга ҳаракат қилдилар. Аллоҳнинг Ўзи ёрдам сўралгувчидир.
“Ҳамда уламоларга ўзини ўхшатган-у, бироқ улардан бўлмаган кимсани(нг ҳақиқатини) ёритиб бериш”. Қуруқ даъво бирор нарсани англатмайди. Агар ўзини улар адо этаётган амални адо этиш ила ўхшашга интилса, яъни, уларга эргашиб, уларнинг амали каби амал қилса, бу ўзини уларга ўхшатишликдаги фойдали жиҳатидир.
Киши ўзини уламоларга ўхшатиши икки турлидир:
Ўзини илм аҳлининг одоб-ахлоқ, амал, даъват, хулқ-атворларида ўша зотларга ўхшашга ҳаракат қилишлик шеърда айтилганидек фойдалисидир:
Уларчалик бўлолмасанглар-да, ўзларингизни уларга ўхшатинглар,
Албатта эр-кишиларга ўзни ўхшатиш нажотдир.
Ушбу уларга иқтидо қилиш маъносидадир.
Аммо қуруқ исм, сўз ва даъволар билан бўлса, бунинг бирор фойдаси йўқ.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Бақара сурасининг аввалида ушбу асосни Бани Исроилни сифатлаб туриб баён қилди. Аллоҳ таоло Бани Исроилни итоб-(таъна) қилиб, ҳайфисанд эълон қилди ва маълум бир сифатлар ила сифатлади. Ушбу уммат орасидаги мутааллим ёки илмга нисбат бериладиганлар ё юқорида ўтган васфга эга бўлиб (чинакам) уламо ва фуқаҳо бўладилар ёки яҳуд ва насороларга ўхшаш бўладилар.
Нодон тасаввуф аҳли каби илмсизлик асосида Аллоҳга ибодат қиладиган кимса насороларга ўхшабди. Насоролар залолатга юз тутиб, илм аҳли бўлмадилар. Ушбу умматнинг сўфийлар қўлида тарбия топган обидлари кўп ҳолларда насоролар сифати бўлмиш жоҳиллик, тақлид асосида ибодат қилиш, илм аҳлига қарши кураш олиб бориш каби сифатларга эгадир. Сўфийлар наздида энг қабиҳ киши илм талаби билан шуғулланувчи одамдир. Чунки толиби илм одамларга ҳақни баён қилади. Тасаввуф аҳли эса авом халқ ва ўз издошларининг билимсизлигидан “унумли” фойдаланиб, ўзларига фойдали бўлган ишларга (хизмат қилиш учун) бўйинсундириб оладилар. Улар уламолардан узоқлашиб, билимсизликда ҳаёт кечириб, Аллоҳ таолога жоҳиллик асосида қуруқ суратга эга бўлган ибодат бажо қиладилар, ҳақиқий ибодат эмас.
Илм аҳлидан иборат билиб, сўнг амал қилмай натижада адашиб кетган кимсалар эса яҳудларга ўхшашдир. Ушбу Бани Исроилнинг сифатидир. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло уларни кўп бора таъна қилиб, айтдики: “Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар”. (Бақара/42). “Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми?”. (Бақара/44).
Ушбу ҳолатга илмга нисбат берилиб, ҳавои нафс-бидъатга эргашганларнинг кўпи дохилдир.
Кишини ушбу тубан сифатга етаклайдиган нарса, бу яҳудларнинг сифати бўлмиш (ҳақни ботилга) аралаштиришдир. Ушбу (ҳақни ботилга) аралаштириш ёлғон ишлатишни талаб этади. Кимда-ким (ҳақни ботилга) аралаштириб кўрсатган бўлса, батаҳқиқ, ёлғон ишлатибди. Агар бирор инсонга дин ишини чалкаштириб, ҳақиқатнинг зиддини айтса ва ботилни ҳақ суратида, ҳақни эса ботил суратида намоён қилса (ҳақни ботилга) аралаштирибди ва ана шу вақтнинг ўзида ҳақни яширибди. Бани Исроилда юз берган ҳолат ана шу эди. Мансаб, шуҳрат, одамлар устидан бошқарувни афзал кўриб, илмдан била туриб бош торатдиган илмга нисбат бериладиганларнинг кўплари ушбу ишга қўл урадилар.
Аллоҳдан ўзгасига назр аташ ҳақида саволга тутилганда: бунда бирор монелик йўқ. Бу солиҳларга муҳаббат қўйиш дейдиганлар, сағана-(мавзолей)ларни тавоф қилиш ҳақида сўралганда: бу солиҳ зотларга муҳаббат ва уларни восита қилиш, бунда бирор ширк йўқ, дейдиганлар, Аллоҳдан ўзгасининг номи ила қасам ичиш ҳақида сўралганда: ушбу иш ширк эмас, биз буни нотўғри иш деб билмаймиз дея савол берувчи зикр қилган далиллар бўла туриб у билан баҳслашаётган ва (ушбу баҳсида) қай йўсинда раддия бераяпти? Далилга далил билан раддия беряптими ёки (қаршисида) турга далилни саҳиҳ эмаслигини даъво қиляптими?! (Асло бундай йўл тутмаяпти). Балки: Биз ушбу ишни нотўғри деб билмаймиз, деяпти холос. Агар савол берувчи унга: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, ширк келтирибди”, “Кимда-ким қасам ичадиган бўлса, бас, Аллоҳ(нинг номи) ила ичсин йўқса жим бўлсин”, деб айтса-да, ушбу профессор: биз ушбуни нотўғри иш деб билмаймиз дея ўзини катта олиб гапиради-я. Мен эмас, биз деб гапиряпти. Сизлар ўзи кимсизлар? Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ширк”, “Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичманглар”, деяптилар. Унда яҳудийларга ўхшашлик топиладиган ушбу олим эса: биз ушбуни нотўғри иш деб билмаймиз. Ушбуни ширк дейдиганлар муташаддид-(радикаллар)дир, деяпти.
Ушбу чалғитишга бир эътибор қаратинг! Ушбу савол берувчи талабага ишни ўзгача баён қилиб берди. Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичиш ширк дейдиганлар муташаддид-(радикал)лар эмиш. Мўтадил-(ўрта йўлни тутганлар) эса ушбу ишда бирор монелик йўқ деб билар эмиш. Одамлар билан бўлиб, уларга (масалани) қаттиқ олмай, нафратлантириб қўймай, сафни бўлмайдиганлар оқил инсонлар эмиш!!
Минг афсуслар бўлсинким, ушбулар илмга нисбат бериладиганларнинг кўп учрайдиган сифатларидир. Ҳаётга боқар экансиз ушбу (Раббоний уламолар) синфи озайиқ ёки йўқолиб бормоқда. Аллоҳнинг марҳамати ила ушбу диёр уламоларининг бари биз билишимиз бўйича хоҳ қозилик, хоҳ муфтиёт, хоҳ мударрислар бўлсин, барчалари Аллоҳ ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганидан келиб чиқиб иш кўрадилар.
Бешинчи асос

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг авлиёлари-дўстлари (аслида кимлар) эканини баён қилиши ва улар билан мунофиқ-у фожир душманларидан иборат Аллоҳнинг дўстларига ўзларини ўхшатадиганлар орасини ажратиб бериши. Ушбу мавзуда Оли Имрон сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади.." (Оли Имрон/31) ва Моида сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса…" (Моида/54) ҳамда Юнус сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: "Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун…" (Юнус/62-63) етарлидир. Сўнгра ҳолат шу даражага етдики, илмни даъво қилган ва мен халқларга ҳидоят (йўлини) кўрсатиб, шариат ҳимоясига тураман деганларнинг аксарини наздида авлиёлар Росул (соллаллоҳу алайҳи ва салламга) эргашишни тарк этиши лозимдир, ким у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашса улардан (авлиёлардан) эмас, дейишгача етиб борди! Жиҳодни тарк этиш лозимдир. Ким жиҳод қиладиган бўлса, улардан (Аллоҳнинг дўстлари-авлиёларидан) эмас! Иймон-у тақвони тарк этиш лозим-у лобуддир! Кимда-ким иймон ва тақво (асосида амал қилса) улардан (авлиёлардан) эмас! Эй Роббимиз, Сендан афв ва офият сўраймиз. Албатта Сен дуоларни Эшитгувчисан.
Олтинчи асос

Шайтон ўрнатган, Қуръон ва суннатни қўйиб, турли туман рай-қараш ва ҳаво-бидъатларга эргашиш (ни илгари сурадиган) шубҳага раддия бериш. У ҳам бўлса: Қуръон ва суннатни фақат мужтаҳиди мутлақ (рутбасига етган) кишигина била олади. Мужтаҳид, у – фалон-пистон сифатларга эга. Эҳтимол ушбу сифатлар Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумолар)да ҳам топилмас. Киши ушбу рутбага етмаган экан, Китоб-у суннатдан ҳеч шак-шубҳасиз ва бирор муаммосиз юз ўгираверсин. Кимда-ким Китоб-у суннатдан ҳидоят истар экан, бас, у зиндиқ ё ақлдан озгандир. Чунки у иккисини (Қуръон ва суннатни) фаҳмлаш қийиндир!! Аллоҳга ҳамд айтиш билан, Уни барча айбу нуқсонлардан поклайман: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло турли услублар билан ушбу лаънати шубҳага раддия берганини ҳам шаръий ва ҳам кавний нуқтаи назардан баён қилди. Ҳатто ушбу (масала) умумий (барча билиши лозим бўлган) зарурий масалалар сирасига кирди: "Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар". (Аъроф/187), "Аниқки, уларнинг кўпларига сўз (яъни, азоб ҳақидаги ҳукм) ҳақ бўлгандир. Бас, улар иймон келтирмаслар. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига то иякларигача (етадиган) кишанларни уриб қўйдик, бас, улар ғўдайиб қолдилар (яъни, улар ҳаққа эгилмаслар)", оятларидан Аллоҳ таолонинг ушбу қовлигача: "Бас, ўша (кишиларга) мағфират ва улуғ ажр (жаннат) хушхабарини беринг!". (Ясин/7-11).
mutaallim   04-26-2012, 02:33 PM
#3
Ажабланарлиси шундаки, кўпчиликка авлиёлар масаласи ҳануз чигал бўлиб қоляпти. Раҳмоннинг авлиёлари масаласини ёритиб беришликни Роб субҳанаҳу ва таоло пайғамбар, солиҳ ва уламоларга қўймади. Аллоҳ таоло авлиёлар ким эканлигини ёритиб беришликни Ўз зиммасига олди. Шундай бўлишига қарамасдан муфаззал асрлардан кейин мусулмонлар зеҳниятини эгаллашга йўл топа олган тасаввуф аҳлининг қўлида тарбия кўрган исломга нисбат бериладиганларнинг кўпчилигида қоқилиш ва чалкашмовчилик бисёрдир. Натижада мусулмонлар ўшалар сабабли киши сўфий бўлсагина тақводор олим бўла олади деб биладиган бўлдилар. Ана шундай қилиб кўпчилик наздида авлиёлар масаласи ноаниқлигича қолмоқда.
Ҳар бир инсон Аллоҳ таоло наздида ё валий-(дўст), ёки душман бўлади. Валийлик маъноси – муҳаббатдир. Банда Аллоҳ таолога, Унинг динига муҳаббат қўяди, У Зотни ва Унинг динини улуғлайди, Унга ва Унинг шариатига бўйинсунади, Унинг учун хокисор бўлади. Ана шу киши қайси хонадондан бўлишидан қатъий назар валийдир.
Исломда валийликни отамерос қилиб олинадиган хонадонлар деган тушунча йўқ. Ибн Алвон, Ғодонфар, Лайс ва Асад валийлик хонадонлари деганга ўхшаш. Исломга бундай тушунча ёд-(бегона)дир. Гоҳида инсон кофир ота-онадан дунёга келиб, кейинчалик Аллоҳнинг валийсига айланиши мумкин. Чунки валийлик (ибодат ва тақво ила) қўлга киритиладиган сифатдир. Пайғамбарлик эса Аллоҳнинг танлови ила бўлиб, Аллоҳ таоло бандалари орасидан Ўзи хоҳлаганини пайғамбарликка танлаб, ихтиёр қилади ва унга хос бир тарбия бериб, ваҳий нозил қилади.
Пайғамбарлик танлов билан, валийлик эса (ибодат ва тақво) ила қўлга киритилади. Ота-онангиз ва келиб чиқишингиз қандай бўлишидан қатъий назар валийликни қўлга кирита олиш имконияти қўлингиздадир. Гоҳида инсон ҳаётининг аввалги даврида Аллоҳнинг душмани бўлиб ҳаёт кечиради. Кейинчалик эса ўзининг (тақво ва ибодати ила) Аллоҳнинг валийси-(дўсти)га айланади. Ўзининг интилиши билан қўлга киритади. Валийлик чинакам, соғлом иймон ва амали солиҳ ила қўлга киритилади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда валийликни қандай қўлга киритишимиз мумкинлигини баён қилиб берди.
Валийликка етишмоқчи бўлсангиз авваламбор фарз ибодатларни адо этишдан бошланг: “Бандам Менга унинг зиммасига фарз қилганларимни адо этишдек Менга суюкли (бошқа) бирор нарса ила қурбат ҳосил қилолмайди”. Фарзларни адо этинг! Фарзлар фақат беш вақт намоздан иборат эмас. Фарзлар амалий ва тарк этиш ила бўладиган қисмлардан иборат. Яъни, Аллоҳ таоло вожиб қилган ҳар бир амални бажариб, У ҳаром қилган ҳар бир нарсадан узоқлашасиз. Ана шу фарзларни адо этишнинг маъносидир. Барча вожиботларни адо этиб, барча ҳаром ишлардан узоқлашасиз. Ана шу валийликка эришиш учун қўйиладиган аввалги қадамдир.
Шундан сўнг нафл ибодатларни кўпайтирасиз. Нафл намоз, рўза, инфоқ-(садақа), нафл ҳаж ва қолган барча нафл ибодатлар. Яъни, вожибдан қуйи бўлган барча ибодатларни кўпайтирасиз.
Ана шу нафлларни кўпайтирсангиз Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлиб, Унинг валийси-(дўстига) айланасиз. Ана шу дамда сизга тавфиқ берилиб, Аллоҳ таоло сизнинг кўрадиган кўзингиз, эшитадиган қулоғингиз, ушлайдиган қўлингиз ва юрадиган оёғингиз бўлади. (Яъни, Аллоҳ рози бўладиган нарсанигина кўриб, эшитиб, ушлаб ва солиҳ амал саригина қадам ташлайдиган бўласиз). (Бирор нарса) сўрасангиз беради, паноҳ сўрасангиз Ўз паноҳига олади. Шу тарзда (Аллоҳга) яқин бандалар даражасига етасиз.
Ушбулар Аллоҳ енгил қилиб қўйганларга жуда енгил ишдир. Бироқ тавфиқ берилмайдиган бўлса ниҳоятда оғир ишдир.
Банда икки ҳидоят орасида ҳаёт кечиради: иршод ва баён бўлмиш умумий ҳидоят. Ушбу умумий ҳидоят бўлиб, Аллоҳ таоло одамларни ушбу умумий ҳидоятга йўллагандир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни (иршод ба баён ила) ҳидоят қиладилар-(йўллайдилар). “Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри йўлга етаклайсиз”. (Шўро/52). Йўл-йўриқ кўрсатиш, таълим бериш ва изоҳлаб бериш маъносидаги ҳидоят. Қуръон ҳам ҳидоят қилади: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Исро/9).
Бу ўринда яна бошқа бир ҳидоят бўлиб, банда унинг сабабидан Аллоҳнинг валийси-(дўсти)га айланади. Ушбу тавфиқ ҳидояти Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эга бўлмаган ҳидоятдир: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”. (Қасос/56). Қалбларни ҳидоят қилиб, тавфиқ ато айлаш ёлғиз Аллоҳ таолонинг Қўлидадир.
Ҳоп, ушбуга қандай эришса бўлади?
Аллоҳ таоло ўзларини баланд олмайдиган, гуноҳларини ёдга олиб, йиғлайдиган, тунлари қоим-(бедор) бўлиб, Аллоҳга тавба-тазарруъ қилиб, Аллоҳдан қалбларининг ҳидоятини сўрайдиган хокисор бандалари биландир.
Ана шу эшик орқали валийлик даражасига эришасиз. Демак, валийлик (тақво ва ибодат) ила қўлга киритиладиган хислатдир. Авлиёлар қандай васфга эга?
Оламларнинг Роббисига қулоқ тутинг!, У субҳанаҳу ва таоло шундай деяпти: “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус/62). Ким экан ушбу зотлар?
“Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар”. (Юнус/63). Кимда-ким қалб, тил ва тана аъзолари жиҳатидан соғлом, чинакам иймон ила мўмин бўлса, қалби Аллоҳга бўйин эгиб, итоат қилиб, хокисор бўлса ва ушбу қалб ўз эгаларини амалга, хокисорлик ва тавба-тазарруъга етакласа, ана ўшалар авлиёлардир.
Валий – солиҳ, тақводор бандадир. Тақво эса мана бу ерда (қалбга ишора қилдилар). Лекин мана бу ерда тақво бор эканлигининг аломати, далили нима?
Агар ҳидоят қалбга ўрнашган бўлса, аъзолар ибодатда фаол бўлади. Агар ич-ичингиздан ибодатда фаоллик ва талпиниш, Аллоҳнинг ҳузуридаги ажр-у савобга рағбат, тиришқоқлик ва роҳат-фароғатга муккангиздан кетмаслик, Аллоҳнинг ажрига умидни ҳис қилсангиз, ўзингизда ушбу амалларга ташналикни туйсангиз, ана шу қалб ҳидоятининг маъносидир.
Қалб ҳидояти тана аъзолари ҳаракатига ундайди. Авомнинг айтадиган сўзига келсак, уларни (маълум бир буйруқларга) буюриб, (маълум бир қайтариқлардан) қайтарсангиз: қўй энди, иймон мана бу ерда бўлади, (дил баёр-у, даст бакор, яъни қалбинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг эса ишда-(тирикчиликда) ёки “Мусулмончилик аста секин-да”), деб жавоб берадилар.
Эй биродар намоз ўқинг! Жамоат намозига ҳарис-(ташна) бўлинг! Мана бу қилмишингизни тарк этинг!, десангиз айтадики: йўғе, қўйсангчи!, иймон мана бу ерда, қалбда бўлади.
Минг афсуслар бўлсинким, бу муржиаликдир. Халқ муржиаликка мубтало бўлган. Мен билмайман улар иржони қаердан ўргана қолишди. Ушбу иймон тасдиқ этишнинг ўзидир деб биладиган муржиаларнинг ақидасидир.
Агар сен ишора қилаётган ўриндаги иймонинг саҳиҳ-(соғлом) бўлганида, у албатта ўз натижаси-(самарасини) кўрсатган бўларди.
Ушбу иймоннинг самараси нима? Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло амали солиҳни иймонга атф қилди-(боғлади). “Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган”. (Аср/3). Чунки амали солиҳ қалбдаги иймоннинг саҳиҳ-(соғлом) эканига далилдир. Қалбдаги иймон қалбий амал бўлиб, (тана аъзолари ила амал қилинмайдиган бўлса) у номаълумлигича қолади...
Ушбу иймон(ли қалб эгасини) чинакам тасдиқловчи, Аллоҳга бўйин эгиб, Ундан қўрқувчи ва У Зотни улуғловчи эканини қандай биламиз?
Ушбу (тана аъзолари ила бажариладиган) зоҳирий амаллар ила билиб оламиз.
Ана ўша зотлар авлиёлардир. Авлиёлар Аллоҳга бўлган муҳаббатлари ила билинадилар. “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. (Оли Имрон/31). Авлиёларнинг сифатларидан бири бўлган энг очиқ-ойдин аломат – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликдир.
Росулга эргашишлик илмсизлик билан бўладими?
Йўқ. Илм сўз ва амалдан олдиндир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини таълим олиб, унга амал қил! Ана шу Аллоҳга бўлган муҳаббатингга далилдир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини таълим олиб, У кишига муҳаббат қўйиб, суннатларига эргашишингнинг ягона сабаби, сен Аллоҳга иймон келтириб, У Зотни улуғлаб, Унга муҳаббат қўйдинг.
Ҳеч қачон ажралмайдиган икки иш – Аллоҳга ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб, муҳаббат қўймоқлик. Ушбу ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган икки ишдир. Худди икки шаҳодат калимаси бир-бирига боғлиқ бўлгани каби. Киши: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман дея, сукут сақлашлиги кифоя қиладими?
Йўқ, бу ундан қабул қилинмайди ва бунинг сариқ чақалик қиймати йўқ. “Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик”. (Шарҳ/4). Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикр-(мартабаларини) баланд қилди. То (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) Росул эканликларига гувоҳлик бериб, у кишининг ёлғиз ўзларига эргашмас экансиз, Аллоҳнинг ягона эканига берган гувоҳлигингиз қабул қилинмайди.
Намозингизда у кишига саловот айтмас экансиз, асло қабул қилинмайди. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Аллоҳ таоло барча айб-у нуқсонлардан покдир, азон, такбир-(иқомат), ушбуларнинг бари то Аллоҳнинг исмига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари қўшилмас экан, асло қабул қилинмайди. Эътибор билан ушбу оятни тадаббур қилинг: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз...”. Даъво қилганингиздек ҳақиқатда Аллоҳга муҳаббат қўйган бўлсангиз: “Менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. Менга эргашсангиз Аллоҳ ҳам сизларга муҳаббат қўйиб: “Ва гунохларингизни мағфират қилади”.
Такрор айтаман, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик фақат илм зиёси остида, у кишининг йўлларини ўқиб-ўрганиш ила амалга ошгай. Шу сабабли аввалги сафларни эгаллаб олиб, эрта-ю кеч Қуръондан бош кўтармайдиган, жоҳиллик асосида ибодат қилиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифатидан бирор нарса билмай, довдираб юрганларга суннатни таълим олишликни насиҳат қиламан.
Билимсизликка йўғрилган ибодатдан бирор фойда йўқ. Илм талаб қилиш ибодатдир. Фойдали илмни, тавҳидни ҳаққирост рўёбга чиқарадиган, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина эргашишликка чорлайдиган илмни таълим олишингиз, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозлари, ҳажлари ва барча амалларининг сифатини ўқиб-ўрганишингизнинг ўзиёқ ибодат демакдир.
Фойдали ибодат уйингиздан чиқиб, (масжидда) ўтириб, одамлар ишроқ-(қуёш чиққунча) зикр билан машғул бўлсалар сиз ҳам ишроқ вақтигача зикр билан машғул бўлишингиз, (асрдан сўнг) кечки дуоларни ўқисалар, сиз ҳам (кечки) дуоларни ўқишингиз эмас. Ушбу ибодатларни қилгач, сизга: эй фалончи нима учун бундай қиляпсан?, дейилса: одамлар нима қилишаётганини кўрмаяпсизми?, мен ҳам улар билан биргаман, дейсизми?!
Такбир айтилгунча намоз ва қироатни тарк этиб, меҳроб олдида қотиб турган ушбу сафга бир қаранглар! (Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу сўзлари билан Мадинадаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларидаги кимсаларни назарда тутяптилар. Чунки у киши ушбу дарсни ўша масжидда уюштирган эдилар). Ушбу навбатлашиб, саф тортиб турганлардан бирортаси сафдан чиқса: нега чиқдинг эй фалончи?, дейилса, айтадики: одамлар тўпланиб турганини кўрмаяпсизми?, мен улар билан биргаман!
Кишини қаттиқ махзун қиладиган, афсусланарли бир ҳолат. Инсон ибодат учун келиб, узоқ-узоқ ерлардан келиб, туннинг охирида қоим-(бедор) бўлиб, ибодат учун келиб, (қабр) тепасида қотиб турадилар. Бари кўр-кўрона тақлид асосида рўй беряпти. Ушбу кўплаб мусулмонларнинг ибодатларидаги ҳолатдир.
Янада аниқ илмга эга бўлиб, ўшандай бўлиб қолмаганингиз ва ҳозирги ҳолатингиз учун Аллоҳга мақтовлар айтарсизлар дея яна бир бошқа мисол келтираман. Ҳаж ибодатида бўлиб, “Раҳмат”-(Арофат) тоғидаги ҳолатга ҳеч кўзингиз тушганми?!
Ушбу буюк кечаки оламларнинг Робби Ўзига лойиқ бўлгудек кайфиятда Арафадаги ҳожиларга яқин келади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Улуғ Зотдир. Макка аҳли ёки Муздалифадагилар ёки атрофдагиларга эмас, айнан Арафа тоғидагиларга яқин келиб, малоикаларига улар ила мақтанади. Ушбу буюк кечани инсон йиғи ва қилган гуноҳларига тавба-тазарруъ билан ўтказиши лойиқ бир ишдир. Ана шу дамда тоққа чиқиб, тушаётган оламонга кўзингиз тушади. Ушбу ҳожиларнинг олдида тўхтаб, насиҳат бобидан: ҳожака, ушбу қимматли кечангизни зое қилманг, бу ерда туриб, Аллоҳга дуо қилинг!, десангиз, айтадики: ахир, нимага экан? Эй шайх мендан нари кетинг!, одамлар нима қилаётганини кўрмаяпсизми?!... Ё Аллоҳ, ҳоп майи кетаман.
Аксар мусулмонларнинг ибодати ана шу ҳолатдадир. Далил асосида эмас, балки кўр-кўрона тақлидий, одамлар шундай қилишгани учунгина қилинадиган ибодат. Ушбулар бир идишки, нима билан тўлғизсангиз шу билан тўлади. Сиз ана шундайлардан бўлманг!
Ушбу “идишлар” одамлар ўнгланса ўнгланади, одамлар фасодга юз тутса улар билан фасодга юз тутиб кетаверади. Тўхтайдиган қозиғи йўқ. Аллоҳнинг Ўзи ёрдам сўралгувчидир.
Аллоҳ таолога валий бўлишни истасангиз ушбу сифатлардан узоқ бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин-(илм)ни таълим олинг! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз таълим олишлигимиз учун ушбу қийинчиликларни бошдан кечириб, бизни Аллоҳнинг йўлига даъват қилдилар. Ушбу қийинчиликларни кечиб ўтиб, илмни тарқатгач, шундай дедилар: “Сизларни тунлари кундузлари каби оппоқ йўл устида қолдиряпман. Ундан фақат ҳалок бўлувчигина оғишиб кетади”.
Энди ушбу оппоқ йўлни у ер, бу ердан келиб қолган ясама, қўлбола, тор йўлларга алиштирамизми?! Қайтиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлни таълим олайлик! Ана шу ибодатдир. Ибодатни билимсизлик ва кўр-кўрона тақлид асосида адо этаверамизми?!
Ушбу асосларнинг бешинчиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло авлиёлар ким эканини Ўзи баён қилиб берди, авлиёлар билан Аллоҳнинг душманлари, мунофиқ ва фожирлардан иборат уларга ўзини ўхшатганлар орасини ажратиб берди. Валийнинг маъноси борасида юқорида суҳбатлашдик.
Валий-(дўст) душманнинг аксидир. Ҳар бир инсон оламларнинг Роббисига ё валий-(дўст), ёки душман бўлади. Бироқ авлиёлар ўз даражалари, Аллоҳга қай даражада яқин эканликлари, У Зотга бўлган муҳаббатлари ва Унинг шариатини улуғлашда тулича тафовутдадирлар. Худди Аллоҳнинг душманлари қилган душманликларида турлича тафовутда бўлганлари каби. Авлиёлар бир даражада бўлмайдилар. Муҳими валийлик маъноси ва унинг ҳақиқатини билиб олдик. Юқорида ўтганидек, валийлик киши ўз иймони, солиҳ амали ва Аллоҳнинг тавфиқи ила қўлга киритадиган бир хислатдир.
Авлиёларнинг аввалида пайғамбарлар туради. Пайғамбарларнинг барчалари Аллоҳнинг авлиёларидир. Баъзи жоҳил сўфийлар даъво қилганларидек, валийлик бир нарса бўлса, пайғамбар ва элчилик ўзга бир нарса эмас. Уларнинг даъвосича: пайғамбар ва элчиларга валий ёки авлиё деб бўлмас эмиш. Ушбу тасаввурдаги хатодир. Улар табиатан Аллоҳнинг дўстларидир. Анбиёлар орасида росуллар, росуллар орасида (беш) улул азм сўнг мутлақо барчаларининг саййиди (соллаллоҳу алайҳи ва салламдир). Авлиё ва одам болаларининг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. У киши мутлақ авлиёларнинг саййиди, аввалгиси ва афзалидир (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Барча мусулмонлар валийлик маъносини тушуниб олган бўлсалар, демак, пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг валийларидир. Авлиёларнинг аввалида пайғамбарлар туради. Сўнг саҳобалардан иборат уларнинг издошлари. Сўнг даражама-даража Аллоҳ таолонинг динини уққан раббоний уламо ва фуқаҳолардан иборат қуйироқдагилар. Ушбулар Аллоҳнинг авлиёларидир.
Такрор айтаман валийлик (тақво ва ибодат) ила қўлга киритиладиган нарса, мерос бўлиб ўтмайди ва (пайғамбарлик каби) танлов асосида эмас.
Пайғамбарликдаги асос (Аллоҳнинг) танлов ва ихтиёри биландир. Пайғамбарликдан қуйи турадиган валийлик эса қўлга киритиладиган нарса. Аллоҳ таоло элчиликка танлаб, ихтиёр қилган пайғамбар - ҳам набий, ҳам валийдир. Росул – ҳам пайғамбар, ҳам валийдир. Сўнг пайғамбарликдан қуйи бўлган бошқа бир валийлик ўрни. Демак, пайғамбарлик билан валийлик ўртасида умумий ва хос жиҳатлардан боғлиқлик бор. Яъни, ҳар бир пайғамбар валийдир. Ҳар бир валий ҳам пайғамбар бўлавермайди. Ушбуни толиби илм тушуниб олиши вожиб бўлади. Демак, иккиси ўртасида умумий ва хос боғлиқлик жойи бор. Пайғамбарлик умумий. Пайғамбар – набий ва валийдир. Валийлар эса кўп бўлиб, уларнинг бари ҳам пайғамбар бўлавермайди.
Валийликка эришиш фарзларни адо этишдан бошланади. Зеро, Аллоҳнинг бандаси У Зотга ҳадиси қудсийда келганидек фарзларни адо этишдек маҳбуброқ иш билан қурбат ҳосил қилолмайди. Фарзларни адо этишнинг маъноси, Аллоҳ таоло банданинг гарданига вожиб қилган намоз, рўза, закот, ҳаж, умра, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, вожиб бўлган илмни талаб қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлик алоқаларини боғлаш ва ҳаказолардан иборат барча вожиботларни адо этишдир. Валий ушбу вожиботларни адо этиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиб, валийликни қўлга киритади. Сўнгра тоат-ибодат, вожиб бўлмаган ишлар, нафл ҳаж, нафл рўза, нафл намоз, нафл садақа, зарурий илмлардан ўзга илмларга атрофлича киришиш ва булардан бошқа мусулмон киши зийнатланиши лозим бўладиган нафл ибодатларни кўпайтиради. Ушбуларни қилар экан Аллоҳнинг Муҳаббатига сазовор бўлади. Чунки у У Зотга фарз ва нафл ибодатлар ила қурбат ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг Муҳаббатига сазовор бўлса, У Зот ҳадиси қудсийда келганидек шундай дейди: “Агар уни яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўрайдиган бўлса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўрайдиган бўлса, албатта, уни Ўз паноҳимга оламан”. Ҳофиз ибн Ражаб (роҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадис валийлик бобидаги энг шарафли, энг улуғ ҳадис бўлиб, валийлик ҳақиқатини баён қилиб берган, дедилар. Аллоҳ таоло унинг қулоғи, кўзи, қўли ва оёғи бўлишининг маъноси: Аллоҳ таоло унга тамомий тавфиқ берганидан у икки қулоғли билан фақатгина Аллоҳ рози бўладиган нарсани эшитадиган, фақатгина Аллоҳни рози қиладиган ўринга боқадиган, қўлини фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсага узатиб, ушлайдиган ёки Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ва жанг каби қўли билан фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсани урадиган, икки оёғи билан фақат Роб субҳанаҳу ва таолони рози қиладиган ерга юрадиган бўлиб қолади. Аллоҳ таоло уни ушбуларга йўллаб қўяди. Аллоҳнинг тавфиқи ила маъсум ҳукмига етар-етмас даражага чиқади, гарчи маъсумлардан бўлмаса-да.
Валий ана шундай сифатларга эга бўлади. Билиб турганингиздек, одамлар ушбу бобда тафовутлидир. Анбиёлар ушбу бодда энг олийдагилардир. Сўнг асҳоблари, тобеъинлар ва қуйига қараб бораверади. Демак, авлиёлар тафовутли бўлиб, сифатлари Аллоҳ таоло васф қилганидек маълумдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади”. (Оли Имрон/31). Аллоҳ таолонинг авлиёларидаги энг улуғ сифат -қуруқ даъво эмас, ҳақиқий авлиёларнинг сифати- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чинакам, ҳақиқатда эргашишликдир. Инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақатгина у киши олиб келган йўлни билиш билангина комил суратда эргашиши мумкин. У кишининг йўлларини билмай туриб эргашишлигингиз эса на ақлан ва на мантиқ жиҳатидан тўғри бўлмайди. Чунки сиз у кишининг сўзлари, феъллари ва тақрирларидан иборат уч ишга чекланган суннатларигагина эргашасиз. У кишининг сўзлари, феъллари ва тақрирларини билмасангиз, у кишига қандай эргашасиз?!
Демак ушбудан келиб чиқадики, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни таълим олишлик ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир. Ушбу фарз таълим олишлик лозим бўлган илм тафовутига қараб турлича бўлади.
Шу сабабли энг шарафли илм – ақида илмидир. Чунки ушбу илм сабабли кимни таниб оламиз? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони исм ва сифатлари ила таниб оламиз. Ақида илми олға сурадиган мавзу нима ва ушбу бобда ким ҳақида изланиш олиб борамиз? Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло, Унинг исм ва сифатлари борасида изланиш олиб борамиз. Демак, мутлақ суратда илмлар ичидаги энг шарафлиси ақида илмидир. Қуръон ва ҳадис илмлари ҳам ушбунинг остига дохил бўлади. Чунки Аллоҳ таолони танишлик Қуръоний оятлар ва саҳиҳ набавий суннат-(ҳадис)лар зиёси остидагина тўла-(мукаммал) бўлади. Ана шу бизнинг наздимизда ақида бўлиб, у кишиларнинг раъйлари эмас.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик учун ушбу илмни таълим олишлик, лозим бўлган зарурий илм дея қаралиб, фарзи айн даражасида бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўл борасида юзага келган шубҳаларга раддия бериш учун лойиқ бўлгудек атрофлича таълим олишликка нисбатан эса фарзи кифоядир. Мусулмонларнинг уламоларидан иборат бир қанча ададдаги кишилар ушбу миқдорни адо этсалар бошқалардан гуноҳ соқит бўлади. Акс ҳолда барчалари гуноҳкор бўладилар. Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашсанг, Аллоҳ сени яхши кўради. Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин сенга яна нима керак?
Барчамиз, инсонларнинг бари Аллоҳ улардан рози бўлиши, уларга муҳаббат қўйишидек бир даражага етишни истайди. Агар Аллоҳ сендан рози бўлиб, муҳаббат қўйиб, каромат диёрида мукаррам айласа, сенга субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Юзига боқиш иқтидорини ато этади. Аллоҳ таолонинг Юзига боқиш жаннат аҳли неъматларининг энг улканидир. Бу эса Аллоҳнинг Юзига иймон келтириб, Аллоҳ таолога Зотий сифат бўлмиш ушбу Юз сифатини исбот қиладиганлар учундир. Ушбу масала тафсилотга муҳтож бўлиб, калом аҳлининг шубҳаларига раддия беришга киришадиган бўлсак, (вақт чўзилиб кетгани боис) юқоридаги сўзлар билан кифояланамиз.
Сўнг муаллиф роҳимаҳуллоҳ мўминлар ва Аллоҳнинг валийлари борасидаги бошқа бир оятни зикр қилдилар: “Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар ...”. (Моида/54). Диндан қайтган муртад фақат ўзига зарар етказади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларидан беҳожат Зотдир. Унга уларнинг маъсият ва куфрлари зиён келтирмайди. Худди шундай Унга уларнинг иймон ва тоат-ибодатлари фойда келтирмайди. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи томинидан фазл ўлароқ диндан қайтганлар ўрнига У уларни яхши кўрадиган ва улар Уни яхши кўрадиган бир қавмни келтирур. Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яхши кўради ва Ўзи (бандалари томонидан) ҳам яхши кўрилади.
Баъзи ашъарий китоблари ушбуни инкор қилиб айтадики: “Аллоҳ таоло яхши кўриш ва яхши кўрилиш ила сифатланмайди”. Фалсафа ишлатиб айтадиларки: банда билан Холиқ ўртасида қандай алоқа борки ўрталарида муҳаббат бўлса?! Иккиси ўратасида ҳеч қандай алоқа йўқ.
Субҳаналлоҳ!! Агар биз билан Роббимиз ўртасида алоқа бўлмаганда зое бўлардик. Алоқа қуллик алоқасидир. Биз Унинг бандаларимиз, У эса Роббимиз ва Эгамиздир. Роббимиз, Холиқимиз, бизга тавфиқ бериб, ушбу йўлга ҳидоят қилиш ила неъматларини бисёр этган Эгамизни яхши кўрамиз. Аллоҳ таоло бизни ушбу йўлга йўлламаганда асло ҳидоят топа олмасдик.
Аллоҳ таоло солиҳ, мўмин бандаларини яхши кўради. Унинг авлиёлари эса У Зотни яхши кўрадилар. Аллоҳга бўлган муҳаббат иймоннинг руҳидир. Ашъарийлар эса ўзлари билмаган ҳолда иймоннинг руҳини инкор қилдилар. Қатъий айтамизки, иймон фақат муҳаббат биландир. Аллоҳга бўлган иймон фақатгина Аллоҳга бўлган муҳаббат биландир. Келинг мана авлиёларнинг таърифини олайлик, агар сизга валийга таъриф беринг дейилса, чунки таъриф бериш билан ашёлар маълум бўлиб, чегараси аниқ бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Раҳмати, Фазли ва Эҳсони ила одамлар ихтилоф қилмасликлари учун валийларга таъриф беришни Ўз зиммасига олди. Ҳоп, валий ким? Ҳар ким ўз билганича жавоб беради. Йўқ ундай эмас.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Огоҳ бўлингизким”. Ушбу огоҳлантирув ва аҳамият қаратиш лозимлигини ифодалайди. “Албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. Субҳанаҳу Ўзининг лутфи ила бандаларни рағбатлантириш ва уларнинг қалбларини субҳанаҳунинг Ўзига талпинишлари учун авлиёларга таъриф беришда уларга хавф-хатар ва ғам етмаслигини аввал баён қилди. “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус/62).
Ушбу рағбатлантирувдан кейин Роб субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар”. (Юнус/63). Ана шу валийларнинг таърифидир. Валий – иймон ва тақво эгасидир. Анбиёлардан тортиб валийликнинг қуйи даражасигача бўлган Аллоҳ таолонинг авлиёларига ушбу таърифдан-да балоғатлироқ ва кенгқамровлироқ таъриф тополмайсиз. “Иймон келтирган”, ушбу жумла остига қанчадан-қанча маънолар дохил бўлишини биласизми? Аллоҳга, элчиларига, китобларига, малоикаларига, охират кунига, тақдирнинг яхшиси ва ёмонига ва хуллас иймон келтириш вожиб бўлган барча нарсага иймон келтирган зотлар. Ва қуруқ даъво эмас, балки комил, тўла иймон келтирган зотлар. “Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар”. Тақво ушбу ўринда тана аъзолари ила амал қилиш дея изоҳланади. “Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган”. Демак ушбу ўринда тана аъзолари ила амал қилмоқ маъносидадир. Гарчи аслида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандек бўлса-да: “Тақво мана бу ердадир”. (Қалбларига ишора қилдилар).
Тўғри, тақво ва иймон мана бу ерда (қалбда). Бироқ мана бу ерда тақво ва иймоннинг мавжуд эканига далил керак. Қалбингизда иймон, тақво, Аллоҳдан қўрқув, У Зотни улуғлашлик бор эканига далил нима?
Ушбуни исботлаш ила далил келтиришликдан ўзга чора йўқдир. Чунки бу қалб амали бўлиб, ушбуга тил сўзи ва тана аъзоларининг амали далолат қилиши лозим. Тил сўзи Аллоҳни зикр қилишликни кўпайтиришдир. Кимда-ким бирор нарсани яхши кўрса, уни кўп зикр қилади. Ҳар лаҳзада, юриб кета туриб, одамлар орасида ўтирганда, ёлғиз бўлганингизда, сизни фақатгина У эшитадиган вақтда У Зотни кўп зикр қиласангиз, Китобини тадаббур ва ақл юргизиш ила тиловат қилсангиз, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишни кўпайтирсангиз, ҳар лаҳзада Аллоҳ таолога ёлбориб, тавба-тазарруъ қилсангиз, ушбу амаллар ўша даъво қилинган иймоннинг рост эканига далолат қилади. Роббингизни кўп зикр қилишингиз муҳаббат ва таъзимга далолат қилади. Сўнг тана аъзолари амалига келсак, намозда Аллоҳга қуллик бажо қилишдаги фаоллигингиз, ушбуни жамоатда адо этишингиз, рўзанинг вожиб ва нафлларини тутишингиз, инфоқ-эҳсон, раҳм-шафқат, ушбу амаллар иймонингизнинг рост эканига далолат қилади. Ва сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги ажрни умид қилиб, шунинг учун амал қиласиз.
“Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар”. Ана шулар авлиёлардир. Сўнг матн соҳиби (муаллиф роҳимаҳуллоҳ) айтяптиларки: “Сўнгра ҳолат шу даражага етдики, илмни даъво қилган ва мен халқларга ҳидоят (йўлини) кўрсатиб, шариат ҳимоясига тураман деганларнинг аксарини наздида авлиёлар Росул (соллаллоҳу алайҳи ва салламга) эргашишни тарк этиши лозимдир, ким у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашса улардан (авлиёлардан) эмас, дейишгача етиб борди!”. Улар ишнинг тамоман аксини қилдилар.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ айтаётганларини аввалгиларнинг чўпчаги, ҳикоя ёки хаёлий қисса деб ўйламанг! Ушбулар ҳаётда юз бергандир. Сўфийлар наздида авлиёлар турли ҳолат ва кашфиётлар соҳибидир. Уларнинг наздида валий шариатга хилоф йўл тутиб, ҳақиқатга амал қилмагунича Аллоҳга боғланган, ростгўй валий бўлмайди.
Ушбу бобда бироз илмга эга бўлмаганлар (муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг) сўзларида муболаға ишлатилди-ёв деб ўйлайдилар. Аслида эса ушбу уларнинг ҳақиқий воқеликларидир. Динни икки қисмга бўлдилар: шариат ва ҳақиқат. Шариат бир жойда қотиб қолган уламо ва фуқаҳолар учундир. Ҳоп, унда ҳақиқат ким учун?
Шариатдан беҳожат бўлиб, тўғридан-тўғри лавҳул маҳфузга назар ташлаб, таълимотларни лавҳул маҳфуздан оладиган орифи биллоҳ ва Аллоҳга боғланувчилар учундир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатдан аста-секинлик билан тийилиб: бу ҳам бир босқич-да, дедилар. Чунки Аллоҳ сари юриш бир қанча босқичдан иборат:
Биринчиси: шариатга амал қилиш босқичи.
Шундан сўнг: ҳақиқатга кўчиб ўтиш босқичи. Ушбу ҳақиқатни фақатгина хос одамлар билади. Ушбу кимсалар эса уларнинг наздида хосларнинг хосидир. Ушбулар уларнинг китобларида битилган ҳақиқатлардир.
mutaallim   04-26-2012, 02:49 PM
#4
Кейинги вақтда шундай бир даражага чиққанлигини даъво қиладиган бир муҳандис пайдо бўди. Рисолатни икки қисмга тақсимлар эмиш:
Биринчиси саҳобалар амал қилишган рисолат. Иккинчи рисолатни эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу муҳандис Маҳмуд Муҳаммад Тоҳага яшириб, сақлаб қўйган эканлар. Ушбу иккинчи рисолатни етказишликни ана шу муҳандис ўз зиммасига олган эмиш. Ушбу ажабланарли воқеа ҳеч қулоғингизга чалиндими?!
Ушбу муҳандис айтишича биринчи рисолатнинг мазмуни руку ва саждани ўз ичига олган намоз, турли миқдорларга эга бўлган закот, икки юз дирҳамдан фалон мисқол закот, бешта туядан фалонча закот, қирқта молдан фалонча закот, ушбулар саҳобалар амал қилиб ўтишган биринчи рисолатдир. Ҳозир эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яширган ва Маҳмуд Муҳаммад Тоҳа ошкор қилган иккинчи рисолатга амал қилиш вожиб бўладиган вақт келди.
Хўш иккинчи рисолатни мазмуни нима? Издошларига шундай деяётганини икки қулоғим билан эшитдим: сизлар туриб намозларингизни ўқинглар! Дарҳақиқат биз кечалари қоим, кундузлари соим бўлиб, шундай бир даражага етдикки, энди биздан биринчи рисолат мазмуни соқит бўлди. Бироқ издошлари намоз ўқийверишади. Издошларига ҳасад қилаётганига эътибор қаратинг! Уларни ҳам ўзига ўхшаб ушбу даражага етиб олишларига қўймайди. Уларга доим намоз ўқиб, унга тобе бўлиб юришлари вожиб эмиш. Ушбу даражага етган эса ёлғиз ўзи эмиш. Аллоҳ таоло бандаларидан Ўзи хоҳлаганини унга қўли етадиган қилди-да, унга ҳукм ўқилиб, муртад сифатида қатл қилинди. У ушбу ҳукмга лойиқ эди, чунки ҳақиқатда муртад бўлганди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларидан беҳожат эканини даъво қиладиган ҳар бир кимсанинг ислом динидаги ҳукми муртад эканлигидир. Ана шундай қилиб ушбу муртад ҳам диндан қайтди. Натижада муртад сифатида қатл қилинди. Китоблари биз томонларда мавжуд. Издошлари оз бўса-да, бироқ ер юзида топиладилар. Ана ўшалар ўз даъволарича Аллоҳга боғланганлик даражасида эмишлар. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, улар ислом динидан чиққан-(маариқун) даражасидадирлар. Чунки кимда-ким ушбу даражагача борса (диндан) чиқиб кетади. Шунинг учун шайх муаллиф роҳимаҳуллоҳ ушбу ўринда айтаётганларидан ҳайратланманг!: Сўнгра шариат илмини эмас, “ҳақиқат” илмини даъво қилиб, мен халқларга ҳидоят йўлини кўрсатиб, шариат ҳимоясига тураман дея шариатни ҳифз қилиб, унинг (чегарасини) бузиб ўтганларнинг аксарини наздида авлиёлар элчиларга эргашишни тарк этган бўлмоғи лозим, кимда-ким уларга (пайғамбарга) эргашса улардан (авлиёлардан) эмас, балки у доим шариат ҳудудида, элчиларга эргашишда қотиб турадиган қолоқ фуқаҳолардандир дейишгача етиб борди. Мусулмонларнинг ҳолати охирида ана шундай тубанликка етди.
Эҳтимол ушбу сафсатани ким ҳам тасдиқ этиб, ушбу фикрга ким ҳам эргашиб кетарди дерсизлар? Ниҳоятда кўпчилик унга (юқорида айтиб ўтилган муҳандисга) эргашиб кетди. Аксар издошлари аёллардир. Аксар фаол издошлари аёллардан ташкил топган. Ушбу аёллар унинг рисолаларини бозорларда очиқчасига сотадилар. Ушбу рисолада аёл ўз эрини талоқ қилиши мубоҳ-(мумкин) эканлигига кўзингиз тушади. Ўша аёлларнинг қўлларидан рисолани олиб, ўқиганимизда шунга гувоҳ бўлдикки, ушбу рисола аёл ўз эрини худди эр ўз аёлини талоқ қилгандек талоқ қилиши жоиз экани ҳақида гапирарди. Талоқ ва бача нарсада баб-баробар бўлган (икки ўзга жинсли) биродарлар дея битилганди. Ушбу саноқли кишилардан иборат гуруҳ кимлардан ташкил топган? Албатта мусулмонлардан ташкил топган.
Қандай бўлганда ҳам муаллиф роҳимаҳуллоҳ илм, уламо, фиқҳ, фуқаҳо ва авлиёлар ким эканини таниб олишлик бўлмиш ушбу асосларни Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида баён қилиб берган демоқчи бўляптилар. Шундай бўлишига қарамасдан ушбулардан жоҳил қолганлар қанчалар кўп. Агар ушбу асослар ёзувчининг мақоласи ёки мужтаҳиднинг ижтиҳоди бўлиб, одамлар бу борада ихтилофга борсалар ажабланарли туюлмасди. Бироқ Аллоҳ таоло Ўзи баён қилиб, Китобида аниқ-равшан айтган, майли агар Китобда мужмал-(умумий) бўлса Суннатда баён қилиниб, муфассал ёритилган бўлишига қарамай шундай бир одамлар вужудга келдики, ушбу асослардан батамом юз ўгирдилар. Ва бошқа дин даъвоси билан чиқдилар. Гарчи уни бошқа дин деб номламасалар-да, бироқ у бошқа дин ва ўзга миллатдир.
“Олтинчи асос: Шайтон ўрнатган, Қуръон ва суннатни қўйиб, турли туман рай-қараш ва ҳаво-бидъатларга эргашиш (ни илгари сурадиган) шубҳага раддия бериш”. Ушбу шубҳа нимадан иборат? Шайтон асос солган ушбу шубҳа: “Қуръон ва суннатни фақат мужтаҳиди мутлақ (рутбасига етган) кишигина била олади”. Яъни, Қуръонни носих-(бекор қилувчи) ва мансух-(бекор қилинган), мутлақ ва муқайяд, умум ва хос ҳукмларни билган, араб тили ва усулул фиқҳга оид фалон-пистон илмларни ёд олган мужтаҳиди мутлақ рутбасига етган кишигина тушуниш имкониятига эга дея даъво қилиб, Қуръон ва Суннатни ўта (англаш) қийин деб сифатладилар. Шундай шартлар қўйишдики, муаллиф роҳимаҳуллоҳ ушбулар ҳақида шундай дедилар: “Эҳтимол ушбу сифатлар Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумолар)да ҳам топилмас”. Ушбу шартларни ўзлари томонидан қўйиб, кимда-ким ушбу даражага етмаган экан Қуръонни тушунмайди, ушбу кишига Қуръон ва дин ҳақида оғиз очишлиги жоиз эмас, деб айтишди. Ушбу даъво ва шубҳани тасдиқ этганларнинг ҳолати шу даражага етдики: Қуръонни тафсир қилмоқчи бўлган ва унга қулоқ тутмоқчи бўлганлар қишлоқдан чекка саҳрога чиқсалар тақводан бўлур эди. Эҳтимол уларнинг устига осмондан чақмоқ ва азоб тушса қишлоқдаги мусулмонлар саломат қолади-да, (азоб) саҳрода улар устига тушаверади дейишгача бордилар. Субҳаналлоҳ!!
Ушбу янги дин ва янги тушунчага бир разм солинг! Баъзи кимсалар бугунги кунимизгача ушбу тушунчада қотиб қолганлар. Даъволарига кўра Аллоҳнинг Китобини улуғлашлик одамларни Қуръондан узоқлаштиришлик ила бўлармиш. Қуръонни англаб бўлмас бир нарса дейишди. Очиқ-ойдин, барча нарсани баён қилиб берган Китобни-я. Суннат-(ҳадислар)га ҳам худди шундай ёндашишди. Унда Қуръондан нима фойда бор? Ундан барака тилашади холос. Агар бирор киши вафот этса Рамазон ойида ушбу маййитга атаб, барака тилаб уйларда Қуръон қироат қиладилар. Ҳатто иш шу даражага етдики, баъзи диёрларда “Саҳил ал-Бухорий” хонадонларда табаррук қилиб хатм қилинадиган бўлди. Ундан бирор нарсани тушунмайдилар. Саҳиҳул Бухорийни бошидан охиригача бирор фаҳм ва амалсиз қироат қилиш ила барака ҳосил қиладилар. Қуръон ва ҳадис тўпламлари фақат табаррук қилиш учун тиловат қилинадиган бўлди, бошқа ҳеч нарса учун эмас. Исломнинг бари шундай бўлиб қолди. Ушбулардан кейин намоз ўқийдими ёки йўқми баб-баробар. Чунки иймон мана бу ерда, иймон қалбда бўлади, намоз шарт эмас!!
Ушбу шубҳа билан кўплаб мусулмонларни Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан узоқлаштириб юбордилар.
Шу ўринда Аллоҳнинг неъматини тилга олмай бўлмас, ҳозирги вақтда ушбу шубҳа араб жазирасидан олис бўлган минтақаларни ҳисобга олмаганда йўқолиб боряпти. Ажнабий диёрларда ҳануз ушбу шубҳа мавжуд. Бироқ Аллоҳга мақтовлар бўлсин, ушбу шубҳа йўқолиб, кўплаб мусулмонлар наздида заиф бир нарсага айланди. Хоссатан араб тилида сўзлашадиганларда. Чунки охирги ўттиз, қирқ йил ичида ислом динини таълим олишлик атрофга кенг ёйилди, Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! (Мадинадаги) исломий жомеъа-(олийгоҳ) 1371 ҳижрий йили таъсис этилгач, дунёнинг турли бурчакларидан мусулмон ёшлар келиб, ушбу олийгоҳда ўз улуш-(насиба)ларини олдилар. Ўша вақтларда ҳолат ҳозиргидек эмасди. Ҳозир ҳолат анча яхши. Чунки олийгоҳнинг ўша аввалги қалдирғочлари исломий ва исломий бўлмаган ўлкаларга тарқалиб кетгач, биз суриштириб кўрсак улар ушбу шубҳа ва қайсар жоҳиликка жуда енгил муносабатда бўлдилар. Араб ва исломий бўлмаган Европа ва бошқа давлатлардаги мусулмонлар исломни тушуна бошладилар, гарчи уларнинг тушунчаларида қоронғулик-(хиралик) бўлса-да. Ушбу тушунчадаги қоронғулик-хираликнинг сабаби майдон тўлалигича Китоб-у Суннатни тушунадиган ҳақ даъватчилариники эмасди. Балки ушбу (даъват) майдонида улар билан исломий даъватга нисбат берилсалар-да, аслида ушбу даъватда бирор нарса-(илм)га эга бўлмаган бошқа бир кимсалар шерик эди. Ушбу турли жамоатлар ҳақ даъватига қарши кураш олиб бориб, уларга (ҳақ даъватчиларига) кўп ташвиш орттирди.
Шундай бўлишига қарамай узоқ сабрдан сўнг ҳақ даъвати ғалаба қозонди. Ва кўплаб ўлкаларда соғлом тушунчадаги ислом тарқалди.
Ўзим билган бир қиссани ёдга олсам муболаға қилган бўлмасам керак. Аллоҳ таоло ушбу олийгоҳнинг бир битирувчиси бўлган ҳақ даъватчи сабабли маълум бир диёрда бир қанча одамларни ҳидоят қилди. Ушбу одамларнинг ҳидоят топиб, ҳақ даъватини қабул қилишлари турли тариқат шайхларига оғир ботади. Ва насроний раҳбарга шикоят қилиб чиқадилар. Шаҳар ҳокими бўлган насроний зобитга ушбу даъватчи устидан шикоят қиладилар. Аллоҳ таолонинг тавфиқики, ушбу раҳбар озми-кўпми Европада таълим кўриб, савод чиқарган экан.
Ҳузурига киришгач, турли тариқат шайхларидан иборат даъвогарларга: сизлар мусулмонмисизлар?, дея савол беради.
- Ҳа.
-Исломни қаерда таълим олгансизлар?
-Шу ерда, ўз диёримизда.
-Ҳой, сен устидан шикоят даъвоси тушган, исминг нима?
-Исмим фалончи.
-Қаерда таълим олгансан?
-Саудияда.
-Саудияда таълим олганмисан?
-Ҳа.
-Шаҳодат-(диплом)инг борми?
-Ҳа. Мадинадаги исломий олийгоҳни (битирганлик ҳақидаги гувоҳномага эгаман).
Шунда насроний, аскар ҳоким уларга қарата шундай деди: биз Европада таълим олган кезларда шуни билдикки, Африкадаги (насоро) руҳонийлари насронийликда бирор асосга эга бўлмаган ишларга қўл урардилар. Сизлар ҳам ўша Африкадаги мусулмонлардан эканлигингиздан хавотирдаман. Эҳтимол исломни пайғамбарларингиз олиб келгандек соғлом тушунмагандирсизлар. Пайғамбарларингиз Саудиядан-ку, тўғрими? -Унинг ўйлашича Саудиянинг қадимдаги номи Саудия бўлган.- Маккада туғилиб, Мадинага дафн қилинган. Демак динингизнинг асли Саудиядан. Ушбу Саудиядан келган (йигит) тўғри қилган. Исломни тушунадиган у (сизлар эмас). Шунда бирор киши унга эътироз билдирмаган экан. Чунки бу соғлом ислом бўлиб, бирор кимса ундан шикоят қилолмайди. Шундан кейин таълим олишни истаган (ушбу олийгоҳ битирувчисидан) таълим олиб, истамаган узоқлашиб олган экан. (Насроний ҳоким) шундай деган: биз фақат Саудиядан келган динни тан оламиз. Чунки пайғамбарларингиз Саудиядан.
Аллоҳ таоло ҳаққа нусрат берди. Албатта Аллоҳ таоло ушбу динни фожир кимса билан-да қўллаб-қувватлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарлари тасдиғи ўлароқ Аллоҳ таоло ушбу даъватни ўша ўлкаларда фожир, кофир, насроний ҳоким ила қўллаб-қувватлади. “Албатта Аллоҳ таоло ушбу динни фожир кимса билан (бўлса-да) қўллаб қувватлайди”. Ана шундай қилиб ҳақ ғалаба қозонди.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ҳақ даъвати кўплаб ўлкаларга тарқалди. Шу сабабли ушбу шубҳа узоқ-чекка минтақаларда ҳануз бўй кўтариб турибди. Бугунги кунда дунё узоқ бўлмай қолди. Ушбу улкан очилиш-технология барча минтақаларни яқинлаштиради. Шу сабаб даъватчилармизга ажрни Аллоҳдан умид қилишлари, имкон қадар амал-(пешонатер) қилишлари лозим бўлади.
Шундай қилиб олти асос ҳам ўз ниҳоясига етди. Ёшларимизга ушбу асосларни тушуниб, ёдлаб, амал қилишлари вожиб бўлади.
Бу ердаги ёшларимиз шуни яхши билсинларки, улар дунёнинг турли чеккаларидаги мусулмонларга намунадирлар.
Бу билан ўз ўринларингиз-(масъулиятларингиз)ни билинглар демоқчиман.
Эҳтимол ушбу диёр ташқарисидаги мусулмонлар кўнглида қандай ўрин эгаллаганингизни билмассиз.
Мусулмон ёшлар сизларга намуна ўлароқ кўз тикиб турибдилар. Худди ушбу диёр уламоларига кўз тикиб турганларидек. Шунинг учун ҳам дунёнинг турли бурчагидаги мусулмон ёшларга гўзал намуна бўлиш ила уларнинг умидларини рўёбга чиқаринглар! Аллоҳ таоло Билгувчи ва Ҳаким Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммдга, аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин!
Манба:
http://www.eljame.com/mktba/play.php?catsmktba=42
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.