Меҳмон   04-24-2012, 08:26 PM
#1
Аssalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu
Alloh ta'alo Qur'oni Kariymning ko'p joyida "Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар"ni tilga olgan. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар kimlar o'zi, salaf ulamolar buni qanday tafsir qilishgan, agar iloji bo'sa shuni kengroq va mukammal tushuntirib bersela?!
Barokallohu fiykum!
Abu Solih   08-24-2012, 01:01 AM
#2
Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн, вассолату вассаламу ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн, амма баъд...

Аллоҳ таоло айтади: "(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи жаннатлар бор. Қачон ўша (жаннат)ларнинг бирон мевасидан баҳраманд бўлсалар «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку»,- дейишади. Зеро уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилади ва улар учун (жаннатларда) покиза жуфтлар бордир. У зотлар (жаннатларда) абадий қолувчилардир." (Бақара сураси, 25-оят).

Аллоҳнинг сўзи: Иймон келтириб, - яъни Аллоҳ хабар берган ва Росулуллоҳ хабар берган нарсаларга иймон келтирганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон асосларини баён қилиб бердилар, улар Аллоҳга иймон келтириш, Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига ва тақдирни яхшилиги-ю ёмонлигига иймон келтириш. Аммо иймон мана шу нарсаларни тасдиқлаш билангина хақиқий бўлмайди, балки буларни (чин қалбдан) қабул қилиш ва буларга бўйсиниш лозим. Акс ҳолда иймон саҳиҳ бўлмайди.

Аллоҳ таолонинг сўзи: яхши амаллар қилган зотлар, - яъни солиҳ амалларни бажарган кишилар. Бу иш муҳаббат билан амалга ошишлиги ва Аллоҳ учун холис бўлиб, Аллоҳ Азза ва Жаллани улуғлаб ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб амалга оширишлиги лозим.

Қайси амалда ихлос бўлмаса у ботилдир. Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда айтади: “Мен шерикларнинг шерикликдан энг беҳожат бўлганидирман. Ким бирон амал қилиб, унда Менга бошқани ҳам шерик қилса, Мен уни ҳам, шерик қилган нарсасини ҳам тарк қилурман.”

Қайси амал Росулуллоҳга эргашган ҳолда бўлмаса, у амал мардуддир – рад қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким биз буюрмаган бирор амални қилса у амали мардуддир-рад қилинади.”

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Тафсир Китобида, Бақара сурасининг тафсирида.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.