shokir   03-26-2012, 12:38 AM
#1
Ассалому алейкум варохматуллохи вабарокатух,азиз биродарлар.Намозда саждага йикилишда биринчи к,у"ли ерга тегадими ё тиззаси.Расулуллох соллаллоху алейхи васалламнинг "киши саждага боришида туяга ухшаб чукмасин"маъносидаги хадисини икки гурух биродарларимиз карамакарши суратда (яъни бири биринчи тизза тегиш керак,иккинчиси-аввал кул тегиш керак) булишини айтишмокда.Илтимос шу масалада салаф олимларимиз сузлари билан ёруклик киритиб берсангиз.Аллох хидоят берган бандаларини фанохида асрасин.
Меҳмон   03-26-2012, 08:38 PM
#2
assalamu alaykum
shu haqida ibn boz va shayx alboniy o'rtadisida bahs bo'gan deb eshitgan edik,
agar shu bahsni mp3 farmatida bo'sa, ko'chirib olishga taqdim qilsela yaxshi bo'lardi
barokallohu fiykum

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   03-28-2012, 04:24 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Қўлларини ерга тиззаларидан олдин қўярдилар”.
Ибн Ҳузайма (1/76/1), Дорақутний; Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган.
Бу ҳадисни рад этаётганлар хато қилади. Бу ҳақда Молик ва Аҳмад зикр қилишган. Шунингдек Ибнул-Жавзийнинг “Таҳқиқ”ига қаранг.

Марузий “Масоил”да (1/147/1)) саҳиҳ санад билан Имом Авзоийдан келтиради: “Мен одамлар (саҳобалар)га етишдим, улар саждадан олдин қўлни қўйишарди”.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   03-28-2012, 06:17 PM
#4
Саждада қўлга йиқилиш

“Қўлларини ерга тиззаларидан олдин қўярдилар”.[401]

Шунга буюрардилар ва айтардилар: “Сизлардан биронтангиз сажда қилса, туяга ўхшаб тиззага чўкмасин ва қўлларини тиззаларидан олдин қўйсин”.[402]



____________________________________________________



[401] Ибн Ҳузайма (1/76/1), Дорақутний; Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган. Бу ҳадисни рад этаётганлар хато қилади. Бу ҳақда Молик ва Аҳмад зикр қилишган. Шунингдек Ибнул-Жавзийнинг “Таҳқиқ”ига қаранг. Марузий “Масоил”да (1/147/1)) саҳиҳ санад билан Имом Авзоийдан келтиради: “Мен одамлар (саҳобалар)га етишдим, улар саждадан олдин қўлни қўйишарди”.
[402] Абу Довуд тўлиқ лафз билан (1/108) “Фавоид”, Насоий “Суғро вал-кубро” (1/48, буни Молик ибн Абдулазиз Маккада йиққан нарса) саҳиҳ санад билан, унинг саҳиҳлигини Абдулҳаққ “Ал-Аҳком”да (1/54) да исботлаган. У киши “Таҳажжуд” бобида (1/56) бу ҳадиснинг санади бунга тескари бўлган Воилнинг ҳадисидан яхшироқлигини кўрсатган. У (Воилнинг ҳадиси) саҳиҳ манбаларга хилоф бўлганидан ташқари у носаҳиҳ санад билан ривоят қилинди, мен буни “Заифа” (№929) ва “Ирво” (357)да тушунтирганман. Билингки, тиззаларни туширишдан олдин қўлларни қўйиш туяга ухшамоқлик эмас, чунки туя биринчи галда олди оёқларининг тиззаларига чўкади. Бу аъзолар араб тилида шундай дейилади, “Лисонул-араб” ва араб тили бўйича бошқа китобларга қаранг. Бу ҳақда Таҳовий “Мушкилатул-асар” ва “Шарх маниа асар”да зикр қилган. Шунингдек имом Қосим Саракустий раҳимаҳуллоҳ “Ғарибул-ҳадис” (2-1/80/2)да Абу Ҳурайрадан саҳиҳ санад билан келтиради, у (Абу Ҳурайра) айтди: “Туя чайласи билан тиззага чўккандек чўкманглар”. Имом (Саракустий) айтди: “Бу саждада. Туя чайласи билан чўккандек собитсиз бўлиб бутун бадан билан чўкманглар. Тескарисини қилинглар, текис тушинглар, олдин қўлларни, сўнг тиззаларни қўйинглар. Бу ҳақда марфуъ ҳадисда келтирилади”. Бундан кейин Ибнул-Қоййимнинг сўзлари ажабланарлидир: “Бу сўзлар тушунарсиз ва араб тилида номаълумдир”. Балки биз кўрсатган манбалар ва бошқалар алки бунинг тескарисини айтмоқда. Буни батафсилроқ мен шайх Тувейжирийга бўлган жавобимда тушунтирганман.


0918   02-18-2016, 12:21 PM
#5
Paigambarimiz Muhammad mustafo (s.m) Namoz da 3 narsadan qaitar ganlar 1 chisi Ruku da (Tuya)ga oqshap oqish tan 2 chisi ( It )ka oqshap sajda qilish tan 3 chisi sajda da (Qarga)ga oqshap oqish tan.xop endi savol mundo (Tuya) ga oqshap degan da (Tuya) ni birin chi oldin gi oyogi egiladi va ortki oyogi egiladi.
Namoz da ham huddi shundai Birin chi tizza kegin qol qoyladi
Endi Bundai boldi boshqa bir hadysta Birin chi Qol kegin tizza dep keldi ku bunga nma deisz ???
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.