abu Huzayfa   03-11-2012, 07:49 PM
#1


Шайх Солиҳ Фавзон:
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб янги мазҳаб ва такфир билан келганлари ҳақиқатми?

Шайх Муҳаммад Мадхалий:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли шайх Солиҳ, Аллоҳнинг сизга саломлари бўлсин ва барчамиздан яхшилик ато этсин. Биз Исломий Университетимиз, унинг ректори ва битирувчилар иши бўйича деканатга ушбу учрашувларни ташкиллаштирганлари учун ташаккурлар айтамиз. Аллоҳ уларга яхшиликлар ато этсин ва ажрларини икки карра қилиб берсин.
Ҳурматли шайх, аввалроқ баъзилар томонидан тавҳид ва суннатга даъватнинг бошланиши ҳақидаги сўзлар ва ушбу даъват (баъзиларга) ёқимсиз экани ҳақида эслаб ўтилгани боис бир гуруҳ муаллимлар томонидан илтимос бор. Бу эса у (илтимос) учун жуда яхши мос келадиган, баракотли ҳолатдир. Биз истар эдикки сизнинг фарзандларингиз сиздан саволнинг бошқа тарафи ҳақидаги насиҳатингизни тинглашса. У ёйилаётган ва эслаб ўтилаётган ва бунга албатта жавоби берилган (сўзлардир). Аммо ушбу баракотли йиғилишда эслатма фойдали бўлади. Бу – шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъвати мусулмонларни ва бутун бошли жамиятларни такфир қилишлик билан келгани, такфир ўз бошланишини мана шу даъватдан олгани ҳақидаги даъволардир. Аллоҳ сизни ҳифзу-ҳимоясида сақласин, агар сиз унинг сабабидан Аллоҳ буюк фойда келтирган мана шу даъватга нисбат берилаётган ушбу айбловларга бўлган жавоб билан қулоғимизни лаззатлантирсангиз мақтовли иш бўлар эди. Аллоҳ сизга яхшиликларни ато этсин.


Шайх Солиҳ Фавзон:
Аллоҳ сизларни раҳматига олсин. Мен бунга жавобни белгилаб қўйиб бўлганман. Балки ушбу кўрсатма ошкора бўлмагандир. Бу шайх янги мазҳаб билан келди деган даъвога жавоб эди. Мен айтдимки, ўша одам шайх уламо ва салаф-солиҳларнинг тўғри йўлларидан оғиб кетган қандай янги мазҳаб эканини аниқласин. Қани у бизга мана шуни изоҳлаб берсин. Шайхга нисбатан айтилаётган барчасида ажабланарли ҳеч нарса йўқ: пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳақида ҳам ҳар хил гаплар гапирилган. Пайғамбарларни мажнун, сеҳр, ёлғон билан таърифлашган, турли сифатлар билан таърифлашган. Шуларнинг баъзилари билан имомларни ҳам сифатлашган. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб шулар жумласидандир. Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Бу шайхга ҳеч қандай зарар етказа олмайди. Бу фақатгина Аллоҳ шунинг сабабидан у кишининг мартабасини ошириш учун сабаб холос.
Шайх мусулмонларни куфрда айблаганлари ҳақида гапираётганларга келсак, шайхга нисбатан ундай-бундай деяётганларга келсак, биз унга айтамизки: шайхнинг китоблари мавжуд. Шайхнинг китоблари мавжуд, Алҳамдулиллаҳ. Шундай экан у киши мусулмонларни куфрда айблаётганлари ҳақидаги аниқ матнларни китобларидан келтир. У киши Аллоҳ ва Росули куфрда айблаганларни, шунингдек кофирлигида мусулмонлар ижмо қилганларнигина куфрда айблаганлар. Унда уламоларда бирортаси ундан аввал айтмаган, на Аллоҳнинг китоби, на Росулининг Суннатида далили бўлмаган масалани ўзига хос тушунишлик бор эканлиги – бу эътиборга лойиқ бўлмаган ёлғон айблов ва уни ҳисобга олинмайди. Гапираётган гапинг ҳақида шайхнинг сўзларидан кўрсат. Унинг китоблари ҳали ҳам бор.
Бирор уламо ҳақида унинг китобларидаги сўзларига мурожаат қилмай айтилган сўзларга қулоқ солма.
Шунингдек шайхнинг даъвати самараларига бир қара. Унинг самараларига қара. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, шайхнинг даъвати ушбу ерларни ўз соясига олди ва халқлар ушбу мерос бўлиб қолган даъват соясида яшаб келмоқда. Даъват шаҳарлар ва мамлакатларга ёйилди. Алҳамдулиллаҳ. Агарда бу даъват яроқли бўлмаганида, Қуръон ва Суннатга асосланмаган бўлганида, муваффақиятга эришмаган бўларди, худди кўпгина асоси бўлмаган даъватлар унга эриша олмаганидек. Даъват турларининг қанчаси мавжуд, жамоат ва оқимларнинг қанчаси мавжуд. Уларнинг самараси қани? Биргина одам ва унинг даъватидан шунча самара. Уларнинг даъватлари самаралари қани? Бунинг сабаби нима? Сабаби даъват унинг устида барпо бўлган асосидадир. Ҳақиқат уларнинг (шайхни айблаётганларнинг) ёлғонларини фош этади, Алҳамдулиллаҳ. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.