Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродаримизнинг жавобларига қисқача қўшимча келтирмоқчи эдим.
Мана шунга ўхшаган яна бир ҳадисни мисол тариқасида келтириш мумкин. Шайх Албоний уни заиф санаган. Яна Абу Яъло келтирган ривоятни ушбу китоб тадқиқотчиси Ҳасин Сулайм ал-Асад ҳам заиф санаган:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатга ёлғончи, миннатчи ва хасис кирмайди”.
Абу Исо Термизий: “Ҳасан ғариб”, деди. Ушбу ҳадисни Аҳмад 1/7, Термизий 1963, Абу Яъло 93, Абу Нуъайм «Ҳиляту авлиё» 4/164, Байҳақий «Шуъаб ал-иман» 10862 да ривоят қилишган. Шайх Албоний ҳадисни заиф деган. Қаранг: «Заиф ат-тарғиб ва-т-тарҳиб» 1551, «Заиф ал-жомиъ ас-сағир» 6339.
«Сунан ат-Термизий»нинг баъзи қўлёзмаларида имом Термизийнинг “Ҳасан” деган сўзлари келмаган. Ушбу ҳадис ҳофиз Мунзирийнинг «ат-Тарғиб» (3/247) китобларида келтирилган. У киши унинг заифлигига кўрсатма берганлар. Ҳадис ровийси Фарқад ас-Сабаҳий кўп хато қилган ва унинг ҳадислари заиф. Бу ҳақида ҳофиз Ибн Ҳажар «ат-Тақриб»да айтиб ўтганлар. Қаранг: «Силсила аз-заифа вал-мавзуъа» 13/434, «Тахриж мишкат ал-масабиҳ» 2/280.
Валлоҳу аълам.