Муслим   02-03-2011, 06:20 PM
#1
Уламоларни - хизматчилар (умала) деб номловчилар ҳақида

Савол: Ҳурматли шайх, биз кофирлар юртида истиқомат қиламиз ва бизда бузуқликлар кўпайди. Биз одамлар ушбу юрт (Саудия Арабистони) уламолари ҳақида бузуқ гапларни айтаётганини эшитмоқдамиз. Биз уларни катта уламолар борасида: «Улар катта хизматчилар (кибар умала)» дейишаётганини эшитмоқдамиз. Уламоларни хушомадгўйликда айблашмоқда. Улар орасида шундайлари борки, уларни (уламоларни) кофирликда айблашга ва уларга нисбатан «золим ҳукмдорларни ҳимоя қилувчилар» деган гапларни гапиришгача боришган. Бу каби тушунчаларни биз қандай қилиб тузатcак бўлади ва уларга қандай раддия беришимиз керак?
Жавоб: Бу каби сўзлар ушбу юрт уламоларига зарар етказмайди! Бу сўзлар уни айтганга зарар етказади. Уларнинг гуноҳ ва юклари ўзларига айланиб келади! Уларнинг гуноҳ ва ёвузликларга кириб қолганлари борасида сиз ҳавас қилмаслигингиз керак ва улар борасида ғам чекманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борасида бунданда ёмонроқ сўзларни айтишган. Уларни сеҳргар дейишган, уларни мажнун дейишган, уларни ёлғончи дейишган. Шунинг учун бу каби сўзлар - ажабланарли нарса эмас ва бу, ушбу юрт уламоларига ҳеч қачон зарар етказмайди! Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу сўзлар уни айтган кимсага гуноҳ ва зарар сифатида қайтади. Сиз эса уларнинг сўзлари сабабидан хафа бўлманг!

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   02-03-2011, 08:20 PM
#2
Уламолар борасида бу каби ёмон сўзларни айтиш оқибати ҳақида уламолар шундай дейдилар:
Имом Ибн Асокир дедилар: «Дарҳақиқат, уламоларнинг гўшти заҳарлидир! Уларни койиган кимса билан нима бўлиши маълум! Уламолар ҳақида ёмон гап гапирувчини Аллоҳ қалбини ўзи ўлишидан аввал ўлдиради» (Қаранг: «Табайин кизб ал-муфтара» 27).
Имом Аҳмад дедилар: «Дарҳақиқат, уламоларнинг гўшти заҳарлидир! Кимки унинг ҳидини ҳис этса - касал бўлади. Тотиб кўрган эса - ўлади!» (Қаранг: «ал-Маъид фи адабил-муфид» 71).
Уламолар ҳақида турли ғийбат ва бўхтон гапларни тарқатиш шу каби хатарлики, бу иш охир оқибат куфрга олиб бориши мумкин.
Ҳанафий имоми Бадр ар-Рошид куфр сўзларга бағишланган асарларида ёзадилар: «Кимки уламони аниқ бир сабабсиз ёмон кўрса, бундай кимсада куфрга кириб қолганлиги хатари бор!» (Қаранг: «Алфаз ал-куфр» 42).
Ҳудди шу каби сўзларни имом Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий «ал-Иълам би қаватиъ ал-Ислам» 98, номли асарларида айтиб ўтганлар.
Бадр ар-Рошид яна айтадилар: «Шунингдек, кимки олимни - уъвайлим деса, куфр келтирибди» (Қаранг: «Алфаз ал-куфр» 45).
Яъни, юқоридаги гап, олимни кичрайтирилган шаклда «уламоча» (уъвайлим) дейишлик билан унинг обрўсини тушурмоқчи бўлган кимса борасида айтилган.
Шайх Алий ал-Қори дедилар: «Агар кимса уламони дунёвий ёки бирор бошқа сабабсиз ёмон кўрса, демак унинг ёмон кўришлиги шариат илмини ёмон кўришдир. Шариат илмини рад қилган кимсанинг куфрида шубҳа йўқ. Уни ёмон кўрган кимса ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади!» (Қаранг: «Шарҳ Алфаз ал-куфр» 55).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Odil   01-16-2012, 01:40 AM
#3
Шайх Аббод: Аҳлус-суннани уламоларини "давлат олимлари" деб ҳақорат қилувчилар хақида
abu Huzayfa   02-02-2012, 07:40 PM
#4

Қуръон ва Суннат уламоларини қоралайтганлар ҳақида. Мадина олими Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий.

Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "Биладиган зотлар (уламолар) билан билмайдиган (жоҳил) кимсалар баробар бўлурми?" Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина пандғнасиҳат олурлар. аз-Зумар 9.
Савол берувчи айтади: Уламоларни ёмонлаб уларни номига ёмон сўзларни айтаётганларга насиҳат беришингизни сўраймиз?
Шайх: Нима бўлганда ҳам, биз бу ҳақида кўп ҳолатларда айтиб ўтганмиз. Роббаний уламолар ҳақида (ёмон) сўзлар айтишлик, туғри ақида эгалари, салафий (уламолар), салафус солиҳларга эргашган. Улар Қуръон ва Суннатга чақирадилар, улар ҳақида (ёмон) сўзлар, умуман мусулмонлар ҳақида (ёмон) сўзлаш катта гуноҳдир, лекин, Роббаний уламолар ҳақидаги (ёмон) сўз, катта гуноҳларнинг энг каттасидир. Улар ҳақида (ёмон) сўзлашлик, дин ҳақида ёмон сўзлашликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ва Роббаний уламолар, саҳобалар ҳақида ёмон сўзлаганларни Аллоҳ Таоло кофирлар деб номлади. Улар оғир бўлмаган сўзларни айтишган: "Бизнинг Қорийларимиз (яъни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалардан) кўра, очофатроқ, қўрқоқроқ ва ёлғон сўзловчиларни кўрмадик." Булар ҳақида Аллоҳ Таоло мана шу оятни нозил қилди: "Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан яна куфрга қайтдингиз." ат-Тавба 66. Уламоларни дини, рост сўзлари ва тўғри ақидага даъват қилгани учун, уларни қоралашлик жуда ҳам хатарликдир. Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дарҳақиқат, уламоларнинг танаси заҳарлангандир, ва уларни ёмонлаганлар билан нима бўлишилиги маълумдир!" Шундай экан, ўзингизни ва тилингизни бундан сақланг, чунки у (тил) ўзини соҳибини бузуқликка олиб боради. Одам сўзларига эътибор бермай бир сўз айтади, ва Аллоҳ Таолонинг ҳазаби остида қолади, сўнг ана шу сўзлари сабаб етмиш йил Дўзахда қолади.
This post was last modified: 04-26-2012, 04:27 PM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   04-22-2012, 07:49 PM
#5


Шайх Муҳаммад Саид Рослан
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ махсус хизмат ҳодими бўлганми?!

Агарда биз ушбу инсонларга шундай савол берсак:
Имом Аҳмад, раҳматуллоҳи алайҳ, халифа Васиқнинг давлатида махсус хизмат ходими бўлганми?!
Ёки ҳаммаёқни текшириб юрувчиларнинг махфий жосуси бўлганми?!
Қачонки имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг олдига уламолар (халифа Васиққа) қарши чиқиш саволи билан мурожаат қилишганида, у пайт халифа Васиқ олимларни қилич ва қамчи билан қўрқитиб, одамларни куфр ва аниқ залолат бўлган ақидага чақирганида, ҳамда ўз қўли билан ишончли уламоларни ўлдирганида.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ салафи солиҳларнинг ақидаларини булғаб, халифа Васиқнинг давлатига хизмат қилиш учун, ёки маълум ҳақ учун, ёки қандайдир буйруқ асосида Васиққа қарши чиқиш (хуруж) мумкин эмаслиги хақида фатво бердиларми?!
Ёки у киши ҳадис ва салафлардан келган хабарларни яхши тушунишларига сабаб бўладиган илмга эга бўлиб, ва ушбу нарсаларни (ҳадис ва хабарларни) қаттиқ ушлаб ҳақда қаттиқ турдиларми?! Агарда ҳақиқатда сўзингизда содиқ бўлсангиз менга илм асосида хабар берингиз?! Энди бир толиби илм учун шармандалик бир ҳол бўлдими, суннатни қаттиқ ушлагани, ва фитналардан четлангани, чидаб бўлмас синовлар келишидан хавфда бўлгани?! Ўзи қаёққа қараб кетябсизлар?!



Анас ибн Молик айтардилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта саҳобалари бизларга амирларни ёмонлашни таъқиқлашар эди ва бизга шундай дейишарди: «Амирларингизни ҳақорат қилманглар, уларни алдаманглар ва уларни ёмон кўрманглар! Аллоҳдан қўрқинглар ва сабр қилинглар. Дарҳақиқат нажот яқиндир!»" (Табароний "ал-Кабир" 7609-да, Ибн Абу Осим "ас-Сунна" 1015-да, Байҳақий "аш-Шуаб" 6/96-да. Шайх Албоний, доктор Басим ал-Жавабра ва доктор Мубаракфурийлар иснод саҳиҳлигини тасдиқлашган).
Абу Умома ал-Баҳилийдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб айтганларини ривоят қилишади: «Амирларга қулоқ солинг ва уларга итоат қилинг, хоҳ яхши пайтда бўлсин хоҳ қийинчиликда, сизларга бу ёқса ёки ёқмаса ҳам, гарчи улар сизларга тегишли нарсани, бошқа бировга улашса ҳам. Шунингдек сизларнинг ваколатингизда бўлмаган нарсага тама қилманглар, гарчи сиз ўзингизни шу нарсага лойиқ деб билсангизлар ҳам (Ажуррий "аш-Шариъа" -да72. Ҳадис саҳиҳ).
Имом Аҳмад айтардиларки: "Суннатнинг асосларидан бу: Мўминларнинг бошлиғи ва амирларига итоат этиш, гарчи у фосиқ ёки обид бўлса ҳам. Бунда ким амирликка келиб унинг атрофида одамлар йиғилиб, ундан рози бўлишган бўлса ҳам, шунингдек ким амирликни одамлардан қилич орқалик эгаллаб олган бўлса ҳам ,мўминларнинг амири (амирул мўминийн) ҳисобланади".
Шайхулислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтганларки: "Мусулмонларнинг баъзи бир амирлари жаҳмийларнинг гапларини тасдиқлашар эди, жаҳмийлар Қуръонни маҳлуқ ва Аллоҳни қиёматда хеч ким кўрмайди деб айтишарди. Улар ушбу ақидаларини одамлар орасида тарқатишар эди, кимда-ким уларнинг даъватига ижобат қилмаса уни қийнашарди ва куфрда айблашарди. Кимнидир асирга олишса, токи у уларнинг Қуръон маҳлуқ деган ақидаларини тан олмагунича уни қўйиб юборишмас эди. Улар амирликка фақатгина уларни ақидаларини тан олган одамларнигина тайинлашар эди ва фақат шундай кишиларга ҳазинадан ёрдам кўрсатилар эди. Шундай бўлган тақдирда ҳам имом Аҳмад улар учун Аллоҳдан уларга раҳм қилиб уларни кечиришини сўраб дуо қилар эдилар сабаби, у киши уларни бу ҳаракатлари билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилоф қилишаётганликларини тушунишмаяпти деб билар эдилар. У (адашган)лар тўғридан-тўғри Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларни инкор этишмаган, балки улар нотўғри таъвил ва уларга шу нарсани ўргатганларга кўр-кўрона тақлид қилишган эдилар" ("Мажмуъ ал-фатава" 3/229-23).
This post was last modified: 05-22-2012, 03:04 PM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.