بسم الله الرحمن الرحيم
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله
أما بعد
1. Агар квас тайёрланишда спирт қўшиб тайёрланса бунинг ҳукми бошқача бўлади.
2. Агар квасга спирт қўшилмасдан тайёрланган бўлса ва у кейин ҳосил бўлган бўлса у ҳолда шариатнинг ҳукми: Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир. Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир.
Кваснинг кўпи маст қилмаса у ҳаром бўлмайди, гарчи таркибида спирт бор деб ёзилган бўлса ҳам. Нарсалардаги асл ҳалолликдир, унинг ҳаромлиги исбот бўлсагина ҳаром бўлади.
Валлоҳу аълам. Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.