Pages (2): 1 2   
Abu Odil   12-22-2011, 06:30 PM
#1
Оҳират кунига иймон келтириш _01 Устоз Дилмурод ака

Оҳират кунига иймон келтириш _02 Устоз Дилмурод ака

Оҳират кунига иймон келтириш _03 Устоз Дилмурод ака
Abu Odil   01-03-2012, 05:32 PM
#2
САЛАФ СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ
ВА
ушбу номни ишлатиш бидъатми

بسم الله الرحمن الرحيم
Муқаддима

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг…
"Салафийлик" нима дегани ва ушбу сўзни ишлатиш бидъатми? Бу саволга жавобни ҳозирда жуда кўп ўзбекзабон мусулмонлар билишни хоҳлашади. Бу саволга жавобни билиш учун умматнинг сиқот уламоларига мурожат қилиш зарур бўлади. Интернетдаги хар ҳил сайт ва тайини йўқ инсонлардан сўрамасдан.
Ҳеч шубҳа йўқки салафийлик очиқдан-очиқ исломга тегишлидир, чунки бу динни «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар тушунишгандек тушуниш», деганидир.
Баъзи бир мусулмонлар « салаф » номи хақида эшитишмаган ҳам, ёки эшитишган-у лекин буни Исломдаги бир оқим деб билишади. Бунга сабаб одамларнинг илмсизлиги ва динни нотўғри тушунишганликлари, ҳамда адашган фирқалар салафийликни бир фирқа сифатида кўрсатиб қўйишганидир. Бундай қилиш аҳли бидъат сифатларидандир, улар хар доим Суннат аҳлини ёки Суннат Имомларидан бирини исмига мослаштириб турли ҳил номлар ёки лақаблар ёпиштиришган ва улар бунақа қилишларидан мақсад одамларни Суннат аҳлини йўлидан қайтаришга харакат қилишликларидир. Бунга мисол « вахоббийлар » атамаси, бу номни Шайх Мухаммад ибни Абдулваҳхобга нисбатан қўйишган, « жаъмийлар » шайҳ Муҳаммад Аман ал-Жамийнинг исмиларидан олинган, « мадҳалийлар » шайҳ Робия ибни Мадҳали исмидан олинган ва бунга ўхшган ахли бидъат қўйган атамалар жуда кўпдир. Имом Барбаҳарий айтардилар:« Агарда сен бир одамни Аҳли Суннадан бўлган бир киши ҳақида:« фалончи солиштирувчи, у Аллоҳни махлуқлар билан солиштиряпти » деганини эшитсанг билки у жаҳмийдир ». « Шархус-сунна » 109-бетга қаранг
Имом Абу Хотим айтадиларки:«Жаҳмийларнинг сифати улар Аҳли Суннани мушаббиҳалар[1] дейишларидир». Ал-Лалокаий 1/179
Салафий номини бидъат сифатида кўрсатмоқчи бўлганларга келсак, улар бу нарсада янада чуқур кетишди. Ахир салафлар дейилганда бу умматнинг биринчи авлодлари сахобалар, уларнинг бошчилигида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам тушунилади-ку. Салафийлар деб уларга яхшилик билан эргашганларга айтилади. Ҳеч шубха йўқки салафий номи дин билан чаббарчас боғлиқдур, чунки бу нарса динни, умматимизнинг салафи солиҳлари[2] тушундек тушунишга чақиради.



--------------------------------------------------------------------------------------------------------

[1] Аллоҳни исм ва сифатларини таъвил{асл маносидан бошқа манога буриш}қилиш ва оят хадисларда аниқ Аллоҳни сифатлари бўлган қўл, кўз, эшитиш, сўзлаш, Арш устига кўтарилганлигига далолат қилувчи далилларни рад этиш оқибатида Исломда кўп фирқалар келиб чиқишига сабаб бўлди. Бази-бирлар Аллоҳни сифати махлуқотларга тенглаштиришди, бошқа бирлари ўзлигини наздида Аллоҳни поклимиз деб Аллоҳни хамма сифатларини рад этишди.
Жахмийлар Ахлус-Суннани Аллоҳни сифатларини рад этмаганлари учун мушаббиҳалар дешийди. Шу вақтда жаҳмийлар ўзларича Аллоҳни исм ва сифатларини рад этиш билан Аллоҳни улуғлавоммиза деб ўйлашарди лекин шу билан бир қатотда улар « бўшлиққа » ибодат қилишяпганини билмай қолишди. Мана шу сабаб имом ибни Муборак айтадиларки:« Хар бир қавм нимага ибодат қилишяпганни билишади, илло жаҳмийлардан ташқари ». Ал-Бухорий « Халқу афалил ибад » да 72
Суфён ибни Уяйна айтадилар:« Аллоҳ Ўзини Қуръонда сифатлаган сифатларни тафсир қилиш бу, Аллоҳни сифатлари хақидаги оятларни ўқиб, уларнинг кўриниши хақида "" Қанақа демасликдур » Ад-Дароқутний « Ас-сифат » 61-да
Имом Абу Убайд Аллоҳнинг қўли, бармоғи, болдири, кулгуси ва бошқа сифатлари хақидаги хадислар тўғрисида айтадиларки:« Биз хеч бир имомни бу хадисларни тафсир қилишяпганини топмадик, биз хам тафсир қилмаймиз ». Ал-Байхақий « Асмо ва сифат » китобида 760
Аллоҳ Ўзини Қуръонда ва Росули соллаллаҳу алайҳи вассалам Суннатида сифатлаган сифатлар билан сифатлаш зарурдир. Бу сифатларни ташбихсиз{ Аллоҳни махлуқотларга ўхшатмасдан} такийфсиз{ Аллоҳ сифатларига сурат бермаган холда } таътилсиз{ Аллоҳни сифатларини маносизлартирмган ва инкор этмаган холда } ва уларни маносини ўзгартирмаган холда{тахрифсиз}қабул қилиш керак ва бу Ахлус-Суннанинг йўлидур.
[2] Мана шу салафий даъватдир яни Қуръон Суннатни шу умматни салафи солиҳлари қандоқ тушунишган бўлса шундоқ тушунишга чақириш. Хозирда кўп мусулмонлар Қуръон ва Суннатга эргашяпмиза дейишадику, лекин энг асосийси Қуръон Суннатни ким қанақа хоҳласа шунақа тушуниш эмас балки салафлар қандоқ тушунишган бўлса шундоқ тушуниш кераклигини унутиб қўйишган. Қуръон Суннатни салафлар қандоқ тушунишган бўлса шунақа тушунишни ва унга эргашишни Аллоҳ ва унинг Росули соллаллоҳу алайҳи вассаллам таълаб қилишади. Аллоҳ айтадики:« Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
Буюк Аллоҳ яна айтадики: «Менга йўналганларнинг йўлига эргаш » {Луқмон 31;15}
Шайх Ибнул Қойюм айтардилар: « Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг хар бир саҳобалари Аллоҳга йўлланишган эди, шу сабаб уларнинг йўлларига эргашиш керак, чунки уларни Аллоҳ тўғри йўлга ёнатирган эди ». <<Илямул муаққийин » 4/120-га қаранг
Пайғамбар соллаллаҳу алайҳи ва саллам башорат бериб айтганлар: «Дарҳақиқат, сизлардан кимда ким узоқ умр кўрса, кўп ихтилофларни кўради! Шунда сизлар менинг суннатим ва хулафаи рошидинларимнинг суннатини махкам ушланглар. Сизлар буни қозиқ тишларингиз билан қаттиқ ушланглар ва хар бир янгиликдан{янгиликдан мақсад бидъатдур} узоқлашилар, чунки хар бир янгилик залолатдур» (Абу Довуд 4607, Термизий 2676, Ибн Можа 42. Хадис сахихлигини Имом Термиизий, Ал-Баззор, Ал-Хаким, хофиз ибни Абдулбар, Ад-Дия Ал-Мақдисий, шайх Албонийлар тасдиқлашган).
Шунингдек Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам айтадиларки: « Албатта мени умматим йетмуш уч гуруҳга бўлинади йетмуш иккитаси жаҳаннамда , биттаси жаннатда ». Сахобалар сўрашди:« Улар кимлар? ». Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам жавоб бериб айтиларки:« Бу ким мен ва менинг саҳобаларим нимага эргашган бўлса шунга эргашканлардир » Ахмад 4/102, Абу Довуд 2/503, Ат-Термизий 3/367, Ибни Можа 2/479. Бу хадис сахихлигини Ибни Таймия, шайх хофиз Ал-Ироқий ва шайх Албонийлар тасдиқлашган
This post was last modified: 01-05-2012, 03:41 PM by Abu Odil.
Abu Odil   01-03-2012, 06:47 PM
#3
«Салаф» «салафий» «салафийлик» сўзларининг маноси ва ушбу номларни тўғри ишлатиш ҳақида
«Салаф» сўзини луғавий маноси
Ибни Мунзир айтадилар: «"Ас-Салаф", "Ас-Салиф", "Ас-салъфа" илгари ўтган жамоа» . Лисанул араб 6/330 га қаранг
Бунга мисол Аллоҳ фирьавинни ва унинг лашкари хақида айтган сўзларидир: «Қачонки улар Бизни дарғазаб қилишганида, Биз улардан интиқом олдик ва уларни хаммаларини денгизга ғарқ қилдик. Биз уларни илгари ўтган жамоа ва қолганларга ибратли мисол қилиб қўйдик». {аз-Зухруф 55-56 оят}

"САЛАФ" сўзининг шаьрий маноси
Имом Ас-Сафароний айтардилар: «Салафлар мазҳаби[3] дейилганда Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламини сахобалари, улардан кейинги тобеъинлар, ўзлигини яхшилиги билан танилган ва умматнинг забардаст имомлари улар хақда гувоҳлик берган имомлар тушунилади». "Лавамур ал-анвар ал-бахия" 1/20-га қаранг
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишининг сахобалари, хамда уларга яхшилик билан эргашкан тобеъинлар бу умматнинг салафи-солиҳларидир. Кимки Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи вассалам ва у кишининг сахобалари, тобеъинлар ва уларга яхшилик билан эргашканларнинг чақирган йўлига чақирса у салафлар манҳажидадир[4]
Имом Ас-Саъаний айтадилар: «Салафий- сўзини маноси ўзини салафларга эргашяпканини билдириш ва уларнинг мазҳабидан нима сенга маълум бўлса шунга амал қилишдир» "Ал-Ансаб" 3/274-га қаранг
Хофиз Аз-Заҳабий ёзардиларки: « Салафий - кимда-ким Салафлар мазҳабига эргашса шунақа бўлади» "Ас-Сияр" 6/21-га қаранг
Имом Ас-Сафароний айтадилар: «Ал-Асарий{Асарий} - бу ўзини асарларда келган ақидага ва салафлар жамоасига боғлашдир. Мана шу сифат билан салафлар мазҳаби билинади, бу мазҳаб бизлардан олдингилар ва имомлар мазҳабидир». «Лавамур ал-анвар ал-бахия»1/73
Баъзи бирлар айтиши мумкинки биз бошқа номлар билан номланиб нима қиламиз, аҳир Аллоҳ бизаларни мусулмонлар деб номлаганку? Қуръонда айтилганки: « У {Аллоҳ} сизларни мусулмонлар деб атади» {ал-Хаж 78}
Ҳеч шубха йўқки оятда Аллоҳ хақиқий мусулмон бўлган Росули соллаллаҳу алайҳи вассалламни ва сахобаларни назарда тутган. Лекин маълум вақт ўтиши билан росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам айтган нарса: «Мени умматим йетмуш уч гуруҳга бўлинади йетмуш иккитаси Оловда[5], биттасидан ташқари» амалга ошганидан кейин ўша битта тўғри йўлни билдириш учун битта "мусулмон" деган номини ўзи етмайдиган бўлди. Албатта жуда кўп адашган фирқалар хам мусулмон, илло хақиқатда ўзини адашишида диндан чиқиб кетганларидан ташқари ва уларнинг хаммаси Қуръон Суннатга эргашувчилариданмиза деб айтишади.
Имом Ал-Ҳаттоби мана бу хадис: «Мени умматим етмуш уч гуруҳга бўлинади, хаммаси Оловда биттасидан ташқари» хақида айтадиларки: «Бу хадисда зикр қилинган етмиш икки гурухни мусулмонлиги айтиляпти, чунки Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам уларни ўзларини умматларидан бўлишини айтдилар». "Маълимус-Суннан" 4/273-га қаранг
Мана шу сабабдан "мусулмон" номи остида сўфий, шиа, хаворижлар[6] ва бошқа ҳизб, гуруҳлар ҳам тушунулвуради, лекин "салафий" сўзи остида қанақа мусулмон назарда тутиляпгани аниқ қилиб белгилаб беради. Мисол учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам умматлари адашган гуруҳлар чиқиши хақида хабарини бердилар ва улар мусулмон бўлишига қарамасдан, ўзлари уларга ном бердилар.
Абу Авф ва Абу Умома сўзлари ривоят қилинади Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам айтдилар: [b]«Хаворижлар - Ахли дўзохнинг итларидир»[/b]. Ахмад 4/355, Ат-Термизий 3000, Ибни Мажа 173. Хафиз Ал-Хайсами Ахмадни хамма хадис айтувчиларни ростгўйлар деб этган, Имом Абу Ийсо Ат-Термизий, Ал-Хаким, хофиз Аз-Захабий ва шайх Албоний хадис сахихлигини тасдиқлашган.
Шунингдек Ибни Аббосдан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:«Қадарийлар[7] - бу умматнинг мажусийларидир шу сабаб улар касал бўлишса уларни кўришга борманглар, агар ўлишса уларга жаноза ўқиманглар».Абу Довуд 4691, Ал-Хаким 1/15, Ибни Абу Асим 339, Имом Абу Ийсо Ат-термизий, Хофиз Ибни Хажар ва шайх Албонийлар хадисни хасан дейишган.
Бу хадислар мусулмонларни хаққа ва адашишларга эргашишларини кўрсатади.
"Салаф" сўзи маносига келсак бу сўзни луғавий маносида биринчи бўлиб Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам ўзларини қизлари Фотимага айтган сўзларида ишлатганлар: «Мен сен учун энг яхши салафман{аждод - авлод маносида}» Муслим 2/234
Шунингдек ушбу номни сахобийлар ўзига нисбатан хам ишлатишган. Маймун, Ибни Аббосни қуйидаги сўзларини ривоят қилади: «Эй Маймун салафларни{сахобаларни} уришма шунда сен инша Аллоҳ Жаннатга тичлик билан кирасан» Ибни Абу Хатим 2/356
Хеч шубха йўқки динда[8] хеч қандай асоси йўқ бўлган номлар ва атамалар борки улар аниқ бидъатдир, лекин баъзи номларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Суннатда зикр қилиб ўтилган.
[/align]

_____________________________________________________________________________

[3] Бу йерда ва бошқа жойларда "мазҳаб" сўзи остида "йўл" назарда тутилади
[4] Манхаж - бу мусулмонни бутун хаётини кўрсатиб берадиган нарсадир. Бунга ақида, фиқх, хулқ, одамлар билан муомила қилиш хам тегишликдир. Шунингдек манхаж остида Аллоҳнинг буйруғини ёйиш мақсадидаги йўл ва услуб тушунилади. "Маълум фил манхаж ат-тоифатул мансура" 3-4-га қаранг
Манхаж сўзи Қуръон ва Суннатда келади. Аллоҳ айтадики: «Хамда хар бириларга{пайғамбар алайхиссаломларга} Биз шариат ва манҳаж ўрнатдик» {Ал-Моида 5;48}
Бу оят тафсирида Ибни Аббос айтадиларки: «Яни Суннат ва йўл» Абдурраззоқ 1/187, Ат-Таборий 6/175
Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Сизларни орангизда пайғамбарлик Аллоҳ хохлаганича вақт бўлади, то Аллоҳ уни тугатишни хохлаб олиб кетмагунича. Кейин Аллоҳ хохлаган вақтчалик пайғамбарлик йўли, манхажи асосида халифалик бошқарув бўлади, то Аллоҳ уни тугатишни хохлаб олиб кетмагунича»
Ахмад, Ал-Баззор, Ат-Табороний. Бу хадис сахихлигини Хофиз Ал-Ироқий ва шайх Албоний тасдиқлашган. "Ас-Силсила Ас-Сахиха" 5-га қаранг
Аллоҳ Росули соллаллаҳу алайҳи вассаллам манхажларига зид амал қилувчиларни огохлантириб айтадики: « Уни{пайғамбар соллаллаҳу алайҳи вассалламни} буйруғига қаршилик қилувчилар яқинда бошларига фитна{фитна бу: ширк, куфр, бидъат, нифоқдир} ёки аламли азоб{қамалиб қолиши, хад урилиши, ўлдирилиши ва ха казолар} келишидан огох бўлишсин» {Ан-Нур 24;63}
Хафиз Ибни Касир айтадилар: «Уни "буйруғига қаршилик" деганда Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламни йўллари, манхажлари, Суннатлари ва шариат назарда тутилади».
Баъзи-бирлар Исломга хар-ҳил йўллар билан чақириш мумкин деб, бу амаллари билан Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламнинг манҳажларига хилоф қилишяпти. Аллоҳни йўлига даъват фикр ёки қанақадир вақтинчалик фойда келтириши асосида қилинмайди, балки аниқ илм асосида қилинади. Шу сабабдан Аллоҳ Ўзини Росули соллаллоҳу алайҳи вассалламга айтадики: «Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен ва менга эргашганлар ҳам, Аллоҳга аниқ билим асосида чақираман» {Юсуф 12;108}
Шайҳ ибни Қосим айтардилаки: «Аллоҳ йўлига даъватда икки шарт бўлиши керак: биринчиси даъват Аллоҳ учун холис, иккинчиси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Суннатларида қандоқ бўлса шундай. Кимда-ким биринчисини бусса, у мушрикдир, кимда-ким иккинчисини бусса, у ахли бидъатчилардандир». "Хошия Китабут-тавҳид" 55-га қаранг
Даъват масаласида қўлланиладиган услублар эшиги ёпиғдир ва бу даъватга Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам ва сахобалари қилмаган услубни ёки янгиликни киритишга хеч-кимни хаққи йўқдир. Бунга Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламнинг гаплари хам далолат қилади: « .... пайғамбарлик йўли, манҳажи асосида халифалик бошқарув бўлади».
Саид ибни Жубайр, Хасан Ал-Басрий, Суфён Ас-Саурий айтишардики: «Албатта сўзлар амалларсиз қабул қилинмайди, амал ва сўзлар тўғри ниятсиз қабул қилинмайди. Хамда сўз, амал ва яхши ниятлар Суннатга тўғри келмаса қабул қилинмайди». Ал-Лалокаий "Иттиқоду Ахлус-сунна" 1/57, Ибнул Ал-Жавзий "Талбису Иблис" 9, Аз-Захабий "Мизанул Иъттидал" 1/90
Шу жойда яна бир мухим нарсани этиб ўтиш керакки дават услуби билан даватда қўлланиладиган воситаларни орасида жуда катта фарқ бўр. Суннатга келган даъватга зид бўлган давъатлар мисолида хозирда кенг тарқаган "Исломий" нашидалар, театрлар, кинолар ва норозилик намойишлари, митингларни келтиришимиз мумкин. Бу услубларни салафи солиҳлар ишлатишмаган. Нахотки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишини сахобалари, хамда уларга яхшилик билан эргашганлар қўллашмаган услуб яхшироқ ва тўғрироқ бўлиши мумкин?! Энди китоб, микрафон, калонка, кассета, азон вақтида овозни кўтариб берувчи мосламалар масаласига келсак, бу даъватни етказишда қўлланиладиган воситалардир ва бу нарсаларни ишлатишни хеч қандай ёмон жойи йўқдир. Мана шу сабаблар туфайли хеч қачон даъват услуби ва даъватни етказиш учун қўллланиладиган воситалар орасидаги фарқни унутиш керак эмас

[size=medium][5]Бу етмуш икки тоифани дўзахга кириши бази мусулмонлар ўйлаганидек уларни кофирлигига далолат қилмайди. Мусулмонлар орасида дўзахга тили билан тана аъзолари, ёки ақидаси, уни ичига бидъатлар ҳам киради, билан қилган гунохлари туфайли киришади.
Аммо лекин бу мусулмонлар кофирларга ўхшаб дўзахда абадий қолишмайди. "Шарх Ақидатул-Таховия" 318-га қаранг
[6]Хаворижлар - Исломдаги энг биринчи ва энг ёмон бўлган хизбдир, бу ҳизб аъзолари мусулмонларни катта гуноҳлари сабаб уларни кофирга чиқаришади, хамда уларни моли ва жонига тажаввуз қилиш халол деб билишади. Улар ва уларнинг сифатлари хақида жуда кўп хадисларда айтилади. Хар бир мусулмонга бу хадисларни ўрганиш керак бўлади, улардан эхтиёт бўлиши керак. Бу гуруҳ ҳақида тўлиқ малумотни "Хаворижлар ва уларни хозирги замондаги ғоялари" номли китобдан топишингиз мумкин
[7] Қадарийлар - адашган фирқалардан бири, Аллоҳни тақдирини инкор этишади
[8] Фақихлар орасидаги машхур бўлган " Ла мушаттаҳа фил-истиляҳ " маноси " номларда муоммо йўқ " жумласига келсак, бу жумла хамма нарсага умумий суратда ишлатилади. Бунда номнинг маноси аниқ бўлса ва бу Исломга зид бўлмагандагина муоммо йўқ бўлади. Шайхул-Ислом Ибни Таймия роҳимаҳуллаҳ айтадилар: «Аллоҳ ва росули соллаллаҳу алайҳи вассалламни сўзларини нўтоғри тушуниб, жиддий адашишлардан бири бу - одамлар тарафидан ўйлаб топилган номларни ишлатишдир. Шунда сен кўрасанки у одам Аллоҳни сўзини ўша номга асосланиб шарҳламоқчи бўлади >>. "Мажмаатул-фатава" 12/106-га қаранг.
Шайҳ Ибнул Қойюм айтадилар: «Номлардан зарар бўлмаганидагина муоммо йўқдир» "Мадарижус-соликин" 3/306-га қаранг
This post was last modified: 01-05-2012, 06:08 PM by Abu Odil.
Abu Odil   01-03-2012, 07:15 PM
#4
Ал-Жамоа

Жуда кўп хадисларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Ал-Жамоа сўзини ишлатганлар ва Ал-жамоага эргашишни буюрганлар. Умар розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: «Ал-Жамоада[9] бўлингалар ва бўлинишлардан узоқ бўлинглар! Шайтон битта билан биргадир, иккитадан узоқлашади. Кимда-ким Жаннатни ўртасида бўлишни хохласа, Ал-жамоа билан бирга бўлсин». Ахмад 1/18, Ал-Хаким 1/114. Хадис сахихлигини Имом Абу Ийсо Ат-Термизий, Имом Ал-Хаким, шайх Ахмад Шокир ва шайх Албонийлар тасдиқлашган
Ал-ғураба(ғариблар)

Шунингдек росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам жуда кўп хадислада Ал-ғураба сўзини ишлатганлар. Абдуллоҳ ибни Амр айтиб берардилaр: «Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам билан бирга бўлган кунларнинг бирида айтдиларки:«Ғарибларга Тубо[10] бўлсин». Сахобалар сўрашди: «У ғариблар кимлар». Улар айтдиларки: «Жуда кам сонли солиҳ одамлар жамоаси, зулмда чўкиб кетган жуда кўп сонли одамлар қуршовидагилардир. Уларга итоат этувчилардан итоат этмидиганлар кўпроқ бўлади». Ахмад 2/177, Ибни Ал-Мубарак "Зухд"да 775, шайх Ахмад Шокир ва шайх Албоний хадис сахихлигини тасдиқлашган.
Имом Аж-Журрий айтадилар: «Адашган фирқалар сони кўпайганда, улар кўпларни адашишига сабаб бўлади, шунда хақни ушлаган, Исломдаги одамлар, уларни орасида ғариблашиб[11] қолишади». «Сифатул-Ғураба» 27-га қаранг

Ал-фирқатул нажиьа(нажот топган жамоа)

Бу хадисларда «фирқатул-нажиа» хам зикр қилинган. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтгaн эдилар: «Яхудийлар йетмуш бир гуруҳга бўлинишди, насронийлар йетмуш икки гуруҳга бўлинди. Менинг умматим йетмуш учга бўлинади. Йетмуш иккитаси Олов ичида, биттаси Жаннатда». Сахобалар сўрашди: « У нажот топганлар кимлар?» Бу саволга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам шундай жавоб бердилар: « Бу ал-жамоадир». Бу хадисни бошқа ривоятида: «Бу савадул-аъзам» "Савадул-аъзам" ва "ал-жамоа" сўзларини маносини Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ўзлари бошқа хадисда тушунтириб берган эдилар яни айтган эдиларки:«Ал-Жамоа - мен ва менинг сахобаларим эргашган нарсага эргашликдир[12]» Ахмад 4/102, Абу Довуд 2/503, Ат-Термизий 3/367, Ад-Доримий 2/241, Ал-Хаким 1/128. Хадиснинг иккала ривояти хам сахих
Имом Аж-Журрий айтадилар: «Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам берилган саволга жавоб бериб дедиларки: «Бу шундай тоифаки, мен ва менинг сахобаларим эргашган нарсага эргашканлар». Бошқа хадисда «Бу Ал-Жамоа» яна бошқасида «Бу Савадул-аъзам». Бу хамма номлар бир-ҳил манога эгадир» Аш-Шария 1/14-га қаранг.[/align]
Ат Тоифатул мансура(ғалаба қозонувчи жамоа)
Шунингдек Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам жуда кўп ҳадисларда бу уммат ичида бир тоифа мусулмонлар жамоаси Қиёматгача хақни ушлашлари ҳақида хабар берганлар ва бу жамоа Тоифатул-мансура деб номланади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтадилар: «Менинг умматим ичида бир тоифа мусулмонлар ҳақ устида бўлишади, уларга қаршилик қилувчилар уларга зиён етказа олишмaйди. Бу холат то уларга Аллоҳни ҳукми келмагунича ўзгармаган холда қолади[13]».[14] Ал-Бухорий 4/187, Муслим 6/52
______________________________________________________________________________________________________
[9] Ал-Жамоа сўзини шарий маносини учга бўлса бўлади

Биринчиси - хаққа эргашиш, хаққа эргашиш бўлса салафларни йўлига эргашишдир. Ибни Маъсуд айтадилар: «Эй Амр ибни Маймун! Албатта кўп жамоатлар хақиқий Ал-жамоага зиддир . Ал-Жамоа бу хаққа эргашишдир, хатто бир ўзин бўлсанг хам». Ал-Лалокаий 160. Шайх Албоний иснодини сахихлигини тасдиқлаган. "Мишкатул-масобих" 1/61- га қаранг

Иккинчиси - бу мусулмонлар хукмдори атрофида жамланган мусулмонлар жамоасидир. Саҳл ибни Абдуллоҳ Ат-Тустарий айтади: «Бу уммат етмуш уч гурухга бўлинади. Улардан етмуш иккитаси нажот топишмаганлардандир, чунки уларнинг бари мусулмонлар хукмдорларидан узоқлашишганликларидир, Нажот топганлар бўлса биттадир улар ҳам бўлса мусулмонлар хукмдори билан бирга бўлганлардир >>. "Қувтул-қувлуб" 2/242га қаранг
Шунингдек Имом Ибни Жарир Ат-Таборий айтадилар: «"Ал-Жамоа" га эргашиш буйруғи бу мусулмонлар атрофида тўпланган хукмдорга итоат этишдир. Кимки унга баят{яни итоат хақида ахд} бермаса "Ал-Жамоа"дан чиққан хисобланади». "Фатҳул-борий" 13/47-га қаранг.

Учинчидан - бу ал-жамоа бўлган олимларга эргашишдир, чунки улар эргашишга буюрилган хақни яхшироқ билувчидир. Имом Термизий айтадилар: «Уламолар наздида "Ал-Жамоа" бу фиқх ва хадис олимларидир». "Сунан Ат-термизий" 4/467-га қаранг.
Бир куни Имом Ибни Муборакдан хадисдаги: «Аллоҳнинг қўли ал-жамоа устидадир» "ал-жамоа" деганда ким назарда тутилишини сўрашди. {Ибни Абу Осим 1/12. шайх Албоний бу хадисни сахих деганлар} У киши шундай дедилар: «Абу Бакр ва Умар». унга айтишди: «Ахир Абу Бакр ва Умар вафот этишган-ку!?» У айтди: «Фалончи ва фалончи» Унга айтишди: «Ахир фалончи ва фалончи ҳам вафот этишганку?» Шунда у: «Абу Хамза Ас-Суккарий у ал-жамоадир» шундай деб жавоб бердилар "Сунан Термизий" 4/467 ва "Ал-Иттисом" 2/267

Имом Ал-Бухорий айтадилар: «Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ал-жамоага эргашишни буюрдилар, ал-жамоа бу - аҳли илмлардир». "Сахихул Бухорий" 1/648-га қаранг
Ибнул Қойюм айтадилар: «Хақиқатда ижмо{хамма олимларни битта фикри}, хужжат{далил], савадул-азам{ буюк жамоат } бу - олимдир, хаққа эргашган, хатто бир ўзи бўлса хам, хатто бутун ер ахолиси унга қарши бўлса хам». "Илямул- Муваққийин" 3/397-га қаранг
Юқоридаги нарсалардан "Ал-жамоа" сўзини маноси бир нарсага олиб келади, яни ал-жамоа бу - хаққа эргашиш демакдир. Имом Абу Шома айтадилар: «Қачонки Ал-жамога эргашиш буйруғи келганида, бу йерда хақда бўлганларга эргашиш буюрилади, хатто улар камчилик бўлиб, уларга қаршилар кўп бўлса ҳам! Ҳақ бўлса бу - Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва сахобалари пайтида бўлган биринчи авлодлар нимада бўлган бўлса шунда бўлишликдир ва бизлар улардан кейин кўп сонли адашганларга эргашмаймиз >>. " Ал-Баъис аля инкар ал-бидаъ вал хавадис" 91.
Шайх Ибнул Қойюм бу сўзлар хақида айтадилар: «Абу Мухаммад Исмоилни, Абу Шома номи билан машхур, сўзларидан хам чиройлироқ сўзлар борми». "Иғосатул-ляхфан" 1/69
Мана шу хақиқатда "ал-жамоа" номинг хақиқий маносидир, бугунги кунда бу номнинг маносини жуда қаттиқ тарзада ўзгартириб юворишди ва хар-ҳил жамоатларга бўлиб юборишди. Ал-жамоа - Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг хаққа эргашган сахобаларидир, уларни ўлимидан сўнг бу хаққа эргашканлар - олимлардир - анбиёларни ворислари, улар сахобалар эргашган йўлни хамма одамлардан кўра яхшироқ билувчиларoқдурлар. Қуръон ва Суннатни сахобалар тушунгандек тушуниб анбиёлар меросхўри бўлган уламоларга эргашган мусулмонлар "Ал-Жамоадир" хатто хар-ҳил шахаларда яшашса хам.
Бугунги кунда "Жамоат" номи остида гуруҳлар тузиб олганларга келсак, булар Исломда аввал маълум бўлмаган жамоат турини ўйлаб топишди ва бу ишлари билан хақиқий "ал-жамоа" тушунчасига зид бўлган жамоат тузишди. Биринчидан улар жамоатларни мусулмонлар хукмдори атрофида жамлашмaйди, Иккинчидан улар тузиб олган жамоатлар ўзини йўли ва услублари бор, шубҳасиз бу нарсалар салафлар йўлига зиддир!

[10] Рoсулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламдан: «Эй Аллоҳнинг росули Тубо нима дегани» деб сўрашганда Улар жавобига шундай дедилар: «Тубо бу - жаннаттаги дарахт номи, унинг узунлиги юз йиллик йўлга тенг». Ал-Бухорий 4/187, Муслим 2826

[11] Ғариблар деганда фитна пайтида, хаққа эргашканлардан ташқари, уламолар биринчи навбатда тушунилади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтган эдилар: «Албатта бу дин боши ғариблик билан бошланди ва охири хам ғариблик билан тугайди. Ғарибларга Тубо бўлсин, улар{яни ғариблар}, одамлар менинг вафотимдан сўнг Суннатимни{яни динда кўрсатиб берган жамики ибодатлар тури} бизиб критилган бидъатлардан тозалашади». Ат-термизий, Ат-Табороний. Сахих хадис. "Ас-Силсила ас-сахиха" 1273-хадисга қаранг.
Шайх Албоний айтганларидек Суннатни бидъатлардан фақатгина ахли-илмларгина тозала олишади. "Сисилатул-худа-ван-нур" 149-номли касета, ёки Мп3


[12]Бази бир мусулмолар умматни етмуш уч гуруҳга бўлиниши хақидаги хадисни маносини тушунмаган холда ва бу хадис қанчалик буюклигини билишмаган ҳолда айтишадики: «Бу хадисни буюклиги нимада»-деб. Ахир Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам умматни етмуш уч гуруҳга бўлинишини ва ундан етмуш иккитаси оловда, фақат биттасигина жаннатда бўлиши хақидаги хабари, хамда ўша битта жаннатда бўладиган тоифани сифатлашлари Динни асосини ифодалаовчи ушбу ҳадис, буюк ҳадис эканлигига далолат қилмайдими? Имом Ал-Ҳаким айтар эдилар: «Бу динни аосида ётувчи буюк хадисдир» . "Ал-Мустадрак" 1/128

[13] Шарҳларда айтиладики "Аллоҳнинг буйруғи" остида майин ва ёқимли хидли шамол назарда тутилади, У шамол қиёматга яқин эсиб мўминларни жонини олиб кетади.


[14]"Тоифатул-Мансура" сўзларини уламолар " Хадис олимлари ва Суннат тарафдорлари" деб шарҳ қилишган.
Имом Ибни Муборак ғолиб бўлувчи жамоа ҳақидаги ҳадисни шарх қилиб айтадилар: «Бу ҳадис олимларидир{асҳабул-ҳадис}».
Имом Ибни ал-Мадиний айтадилар: «Улар Хадис олимлари» "Сунан Ат-Термизий" 6/356
Имом Ахмад ибни Синан айтадилар: «Улар - салафларга эргашган илм эгаларидир» "Шарафу Асхабул-Хадис" 26
Имом Ахмаддан бу хадисда ким назарда тутилгани ҳақида сўрашганда улар айтдиларки: «Агарда улар{яни Тоифатул-Мансура} ахлул-хадис бўлмаса, унда улар ким эканлигини билмиман». Ал-Хаким "Марифа улюм ал-хадис"4. Имом Бухорий мана бу хадисни келтириб: «Мени умматимдан бир жамоа Қиёматгача хақ учун курашишни тўхтатмaйди». Айтадларки: «Булар ахли илмлардур». "Фатхул-Барий" 13/205-га қаранг.
Имом Ибни Ҳиббон бир бобларини: «Ҳадис ахлига қиёматгача ёрдам кўрсатилиши ҳақида» деб номлаб, далилига мана бу ҳадисни келтирдилар: «Мени умматимдан бир гуруҳ одамларга қиёматгача ёрдам берилиши тохтатилмaйди». "Сахих Ибни Хиббон" 1/153
Шайхул-Ислом Ибни Таймия рохимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳамма одамлардан{бу ерда мусулмонлар назарда тутиляптти} кўра "тоифатул-мансура" бўлишга лойиқроқ одамлар бу - ҳадис ва Суннатни билувчи олимлардир». "Мажматул-Фатава" 3/347
This post was last modified: 01-05-2012, 07:05 PM by Abu Odil.
Abu Odil   01-05-2012, 07:37 PM
#5
Ал-асар

Шунингдек Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам "ал-асар" сўзини ҳам ишлатганлар, бу сўзнинг маноси "из" дегани. Шариатда бу сўз тагида салафи солиҳлар тушунилади. "Асарий" деб салафлар изидан эргашканларга нисбатан айтилади.
Абу Хурайра айтиб берар эди: «Бир куни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламдан сўрашди: «Эй Аллоҳнинг росули! Одамларнинг энг яхшилари кимлар?» Улар жавоб бердилар: «Мен ва мен билан бирга бўлганлар» Яна сўрашди: «Улардан кейин кимлар?» Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Асарга[15]эргашувчилар»деб бу сўзларни уч маротаба қайтардилар». Ахмад 3/155, Абу Нуайм 2/78. Хадис сахихлигини Шайх Ахмад Шокир ва Шуайб Ал-Арнаут тасдиқлашди
Бу хақда Ибни Маъсуд хам айтиб ўтган: «Бизнинг изимиздан{ал-асарга} эргашинглар ва бидъатлар{диндан бўлмаган янгиликлар} ўйлаб топманглар, албатта сизларга, биз нимани устида бўлган бўлсак шуни ўзи етарлидир». Ибни Ваддах "Ал-Бида" 12,14-да ва Вақиъ "Аз-Зухд" 315-да. Исноди cахих.


Ал Ҳанифия[16]

Ибни Аббос айтиб берар эдилар: «Бир куни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламдан сўрашди: «Аллоҳга энг суюкли дин қайсидир». Улар жавоб бердилар: «Енгил[17] бўлган, фақат Аллоҳни бирлигига чақирувчи{ханифия} динидир».Ахмад 2207. Хадис сахихлигини Хафиз ибни Хажар, хафиз Ал-Аляи, Шайх Ахмад Шокир, Шайх Ал-Албоний ва Шуайб Ар-Арнаут.
Абдуллоҳ ибни Абу Язид Ал-Ансорий айтар эди: «Аллоҳ сизларга берган номи билан номланинглар: ханифия, ислом, иймон». Ибни Абу Шайба "Ад-Дурул мансур" 6/81


Аҳлул ҳадис

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Бу илмни хар авлоддан "муносиблар" кўтариб юришади, улар хаддан ошганларнинг бузуқликларини хайдашади, адашганларнинг қўшимчаси ва жохилларнинг шарҳларидан тозалашади». Ал-Байхақи 10/209, Ал-Хатиб 1/29. Бу хадис жуда кўп йўллар билан ривоят қилинади бир-бирини кучайтирган холда. Шу нарсаларни хисобга олиб, бу хадисни сахихлигини Имомалардан Ахмад, Ал-Лолакаий, хафиз ибни Абдур-Барр,имам Ал-Уқайли, Ал-Қасталоний, Ал-Албоний ва АбдулҚодир Ар-Арнаут тасдиқлашди .
Имом Ал-Хотиб Ал-Бағдодий айтар эдиларки, "муносиблар" остида Аҳлул-Ҳадис назарда тутилади - булар ҳадис илмига эга ва Суннатни билувчилар, улар динни қўриқлашади ва уни турли-хил бидъатлардан тозалашади. "Тафсир-Ал-Қуртубий" 1/26-га қаранг
Шунингдек имомларнинг "Тоифатул-Мансура" бу - Аҳлул-Ҳадислиги ҳақида ҳам сўзлари келтирилган.
Суфян Ас-Саурий айтадилар: «Малоикалар осмонларни қўриқчиларидир, Аҳлул-Ҳадис бўлса йер қўриқчиларидир». "Шарафул Асхабул-Хадис" 85-га қаранг.

Аҳлус Сунна вал жамоа

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам айтар эдиларки: «Менинг Суннатим ва тўғри йўлдаги Ҳулафоий рошидинларнинг йўлини маҳкам ушланглар» Абу Довуд 4607, Ат-Термизий 2676, Ибни Можа 42. Хадис сахих.
Салафлар нимада бўлган бўлса шуни ушлашганларга имомлар «Ахли-Сунна»дейишган. Шайхул-Ислом Ибни Таймия «Ахли-сунна-вал-жамоа» номи хақида айтадиларки: «Булар Аллоҳнинг Китоби ва росули соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг Суннатларига хамда биринчи авлодлардан бўлган мухожир ва ансорлар бир бўлган нарсага ва уларга яхшилик билан эргашганларга эргашишдир». "Мажматул-фатава" 2/375-га қаранг
Шунингдек Шайхул-Ислом Ибни Таймия айтадиларки: «Бидъат{Динга росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам кўрсатмаган ибодатларни киргизиш} фирқаларга бўлиниш билан боғлиқдир, ҳудди Суннат бир{ал-жамоа} бўлишлик билан боғлик бўлгандек. Шу сабаб айтишадики: «Ахлус-сунна-вал-жамоа»{Суннат ва бирдамлик ахли} ва «Ахли-бидъа-вал-фирқа»{Бидъат ва фирқалар аҳли}». "Ал-Истиқома" 1/42

Юқоридаги келтирилганларга асосланиб айтамизаки: «Тоифатул-Мансура»{Ғолиб бўлувчи жамоа}, «Фирқатул-Нажия»{Нажот топувчи фирқа}, «Ахлус-сунна-вал-жамоа»{ Бирдамлик ва Суннат тарафдорлари }, «Ал-Ғураба»{ Ғариблар }, «Савадул-аъзам»{ Буюк уммат }, «Ас-салафи солиҳ» { солиҳ авлодлар }, «Аҳлул-ҳадис вал-асар»{ Ҳадисга амал қилувчилар ва солиҳ авлодлар издошлари } буларни хаммаси бир манога эга. Яни маноси - Ҳамма нарсада Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишининг сахобалари манҳажига{йўлига} эргашишдир ва динни улар қандай тушунишган бўлишса шундай тушунишдир.
Юқоридаги келтирилган нарсалар битта "мусулмон" номи билан аташлик одамлар хақиқат устидагиларни ажратиши учун кифоя қилмаслигига аниқ далил бўлади. "Мусулмон" сўзи ўзини Исломга тегишлик экани билдириш учун бўлса, «Асарийлар», «Салафлар» ва «Аҳлус-сунна» номлари Исломни ўзидаги тўғри манҳажни{йўлни} билдиради. Шайҳул-Ислом Ибни Таймия айтадилар: «Аҳлус-Суннани диндаги ўрни, ҳудди мусулмонлар бошқа динлар орасида тутган ўрнидек»."Мажматул-Фатава" 3/141-га қаранг.
Шу сабаб ҳижрий иккинчи аср бошида фирқалар кўпайганда, Салаф Имомларимиз «Аҳлус-Сунна вал-жамоа», «Ахлул-ҳадис вал-асар» каби номларни ишлата бошлашди, уларнинг бундай қилишларига сабаб одамлар хақиқий мусулмонлар билан бидъат ахлини ажрата билишлари учун эди. "Хукм интима илал жамаат" 21
Мисол учун машҳур тобеъинлардан бўлган Муҳаммад ибни Сийрин айтар эдиларки: «Исломни биринчи даврларида иснад[18] ҳақида сўрашмас эди, лекин фитна[19] бошланганда, иснад хақида сўрай бошлашди, бунга сабаб хадисларни фақат Ахлу-Суннадан қабул қилиш ва бидъат ахлидан ҳадислар қабул қилмаслик учун шунақа қилишди». "Ахвал ар-рижол" 36, "Сахихи Муслим" 1/15
Эй Мусулмонлар! Нимага бу Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг сахобаларини учратган забардаст имомлардан бўлган бу киши «Ахлус-Сунна» деган номни ишлатяпти?! Чунки бидъат аҳли хам мусулмонлар, лекин ботта ҳақ устида бўлган ва ҳаққа эргашканлар ажралиши учун шунақа қилиняпти.
Ахмад ибни Юнус айтиб берардилар: «Мен Зуҳайр ибни Муовияни Зайд ибни Қудама олдига келиб, унга хадис айтиб беряпган одам хақида айтганини кўрдим. Шунда Зайд сўради: «У киши Аҳли Суннаданми?» Зуҳайр: «Мен уни ортидан бидъат ишларни кўрмадим»-деб жавоб бедилар. Зайд айтдики: «У Аҳлус-Суннадан бўлишга жуда узоқдир» Зуҳайр сўради: «Қачон одамлар Ахлус-Суннадан узоқда бўлади». Зайд жавоб бериб айтдики: «Қачонки улар Абу Бакр ва Умарни уриша бошласа[20]» "Ал-Жамиъй ахлақ ар-рови" 1/331.


__________________________________________________________________________

[15]Ахир Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ўзларига нисбатан ишлатган номни ишлатиш бидъат бўладими? Мухаммад ибни Сийрин айтган эдилар: «Ким асарга эргашса, у тўғри йўлни ушлабди». Ад-Доримий 143, Ал-Лалокаий 110. Исноди сахих

[16]Сўз Имом Абу Ханифа мазҳаблари хақида бормаяпти, Имом Абу Ханифа мазҳабини ханафий мазҳаб деб аташади. Ҳанифия – тавҳид дини бўлиб, ёлғонлардан холидир. Ханиф бу Иборҳим ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассаллам динига эргашган инсондир. Бу хақда Имомлар Ас-Синди ва Ал-Манавий айтиб ўтишган. "Ал-Ғошия" ва "Файдул -Қодир" 1/205-га қаранг

[17]"Енгил" яни ғулувдан{хаддан ошишдан} холи дин. Шайх Ибнул Қойюм айтган эдилар: «Ҳанифия билан енгиллик бир қаторда тилга олинади, чунки Ҳанифия дини тавҳид ва амалларда енгилликдир. Бу нарса - ширк ва халол бўлган нарсаларни харом қилишга зиддир». "Иғосатул-ляхфан" 1/135-га қаранг

[18]Иснад - бу хадис ривоят қилувчларнинг занжирига нисбатан айтилади. Исломнинг биринчи даврида иснад хақида сўраш шат эмас эди сабаб, хамма хадис ривоятчилари сахобалар эди, имомлар тарафдан ижмо қилинганки хамма сахобалар ишончга лойиқ ва тўғри йўлда бўлишганган. Хафиз Ибни Хажар айтган эдилар:<< Мусулмонлар ижмо қилишдики хамма сахобийлар ишончли ва омонатдор, бунга фақат адашган фирқаларгина хилоф қилишди». "Ал_Исаба" 1/10

[19]Бу йерда гап адашган фирқалар пайдо бўлиши хақида кетяптти

[20]Салафлардан келган бу хабарларда мусулмонни ақидаси ва ёлғончи эмаслигини имтихон қилишга руҳсат борлиги далолат қилади. Бази уламоларнинг мусулмонларнинг ақидасини имтихон қилиш бидъат деган сўзларига келсак, уларнинг бу сўзларига Қуръон ва Суннатдан хеч қандай далил йўқ. Аслида бу нарса мумкинва ҳатто бази холларда вожиб бўлади. Бунақа имтихон қилишга Қуръон ва Суннатда руҳсат бор, шунингдек бунга забардаст имомларимиз хам амал қилишган.
Шайхул-Ислом Ибни Таймия айтадиларки: «Мўмин киши у билан дўстлашмоқчи бўлган ва унга никох ва бошқа масалаларда мурожат қилган одамни имтихон қилишга мухтождир. Аллоҳ айтадики: «Эй, иймон келтирганлар! Агар сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонини билгувчидир. Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг. Бу (аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар». Мумтахана 60:10. Шунингдек бир аёл билан бир киши зино қилган бўлса уни имтихон қилиш хам худди шундай. Яни бир киши ўша аёлга уйланмоқчи, табийки у аёл товба қилган бўлсагина унга уйланиш мумкин, бу масаладиги икки фикрдан тўғрироғи. Кимда-ким ўша аёлни хақиқатда холисан товба қилган йўқми билиш учун Абдуллоҳ ибни Умар айтганидек, Аҳмад ривоят қилгандек, ўша аёлга зино қилишни таклиф қилиши мумкин. Агарда ўша аёл унга розилик билдирса уни товбаси хақиқий эмасдур, агарда рад этса у хақиқатда товба қилибди. Уламолар айтадики: «Мана шу имтихондур». "Мажматул-Фатава" 15/328
Имом Ал-Оздий айтиб берардилар: «Заида хеч кимга ҳадис айтиб бермас эди токи уни имтихон қилмагунича. Агарда унинг олдига унга нотаниш бўлган одам келса, Заида, ундан сўрар эди: «Қаерликсан?» Агарда келган одам уни ҳамшаҳари бўлса: «Қайси масжидда намоз ўқийсан?» деб худди қозига ўхшаб суруштирар эди. Агарда уни олдига келган инсон ахли-бидъатданлиги маълум бўлса у: «бизларни еғилишларга бошқа келма >> дер эди. Агарда у гаплашяпган одам хақида яхши хабар келса унга ҳадислар айтиб берар эди. Одамлар ундан: «Эй Абу Салт сан нимга унақа қиласан деб сўрашганда?» у жавоб бериб дедики: «Мен бидъат аҳлида илм бўлишини хоҳламайман, улар бу илм сабаб масжид имомлари бўлиб олишади ва билмайдиган одамлар уларга мурожат қилишади, улар бўлса бу илмни хоҳлаганларича маноларини бузишади!» деб жавоб берди. "Ал-Мухаддис ал-фасл" 1/574
Эй мусулмон биродарлар! Салафлар илмни қанақа асрашгани ва қанақа тарзда илмни қадрига етишганига бир қаранг, Хозирдачи мусулмонлар илмни қанақа қадирлашмаётганига солиштириб кўринг.
Имом Абу Давуд Ат-Тайласий айтиб берардилар: «Вақи жуда кўп харакат қилди Зайддан ҳадис эшитаман деб, лекин битта ҳам адис эшитми бу дунёни тарк этди». Шунда Муҳаммад ибни Аъли ибни Харб Ат-Тайласийдан сўрашди: “Унда қандай қилиб сен ундан ҳадис эшитишга муясссар бўлдинг?» У жавоб бериб айтдики: «Икки киши мени ал-жамоаданлигимга ва ахли бидат азоси эмаслигимга гувохлик берганиданг сўнгина у менга ҳадисларни ривоят қилди». "Ал-Жами Ахлақул-рови" 1/331-га қаранг.
Субҳаналлоҳ! Хатто Вақи аҳлус-сунна имомларидан ҳисобланса хам, Зайддан ҳадис эшита олмаган!
Зайд масаласига келсак бунақа қилиш фақат унигина фикри эмас балки, бунда у салаффларга эргашган , салафлар хам ундан олдин худди шунақа қилишган эди. Имом Ал-Бухорий айтар эдилар: «Зайд ҳадисларни аҳлус-суннадан бошқа хеч кимга айтмасди ва бунда у салафларга эргашганди». Яна айтадиларки: «Биз жуда кўп илм эгаларини бидъатчиларни товба қилишга даъват қилганини кўрар эдик, агарда улар товба қилмаса, илм эгалари уларни мажлисларидан ҳайдашарди, бу уларнинг бидъати туфайли эди». "Қурратул-айнайн"1/18
Ибни Аммор айтиб берар эди: «Бир куни бир одам биз учун Муоз ибни Муоз олдида мана бу сўзлар билан: «Хақиқатда улар ахли суннадандир, шу сабаб уларга ҳадисларни айтиб беринг»-деб биз учун гувоҳлик берганидан кейин, биз унинг олдига келдик ва Муоз айтдики: «Сизлар Суннат тарафдорларимисизлар?» кейин, йиғлаб юворди ва айтдики: «Агарда мен сизларни Суннат тарафдорлари эканлигиларни билганимда эди?! Унда мен сизларга ҳадис айтиш учун уйлариларга келган бўлар эдим». "Ал-Жамиъу ахлоқ ар-рови" 1/300
Муоз ибни Муозни ўзи айтиб берарди: «Сулеймон Ат-Таймимий бизларга кунига бешта ҳадисдан кўп айтмас эди. Бир куни биз билан бир одам бор эди, Сулеймон ат-Таймимий ўша кишидан жуда : «Сендан Аллоҳ номи билан сўриман менга айт сен жаҳмий эмасмисан»-деб жуда кўп марта берган саволига, у киши жавоб бердики: «Мени кимлигимни сен қаердан, қандай қилиб тушундинг». "Ас-Сияр" 6/200-га қаранг
Имом Абу Ханифа айтиб берар эдилар: «Мен Маккада Ато ибни Абу Равоҳани учратганимда ундан фалончи нарсани сўрадим, у бўлса: «Сен қаердансан»деб сўради. Мен: «Мен Куфаликман» деб жавоб бердим. У яна сўради: «Сен одамлар динларини гуруҳларга бўлган диёрданмисан ?! « Мен: «Ха» дедим. Шунда у: «Ундай бўлса сен қайси тоифа гуруҳга тегишлисан ?» Мен жавобига айтдимки: «Мен салафларни уришмайдиган, тақдирга иймон келтирган ва одамларни гуноҳлари сабаб кофирликда айбламайдиган тоифага тегишлидирман». Ато айтдики: «Мен кимлигини тушундим». Абу Нуайм "Ал-хиляда" 3/314
Салафлар мана шунақа бўлишган, улар ўзларига нотаниш бўлган одамлар билан гаплашишмас ва уларга илмдан ҳеч нарса ўргатмас эдилар токи у одамни текшириб, уни ишончли одам эканлигига ишонч хосил қилмагунича, ёки муносиб одамлар улар ҳақида гувоҳлик бермагунича.
Шайҳ Абдулатиф ибни Абдурохман ибни Ҳасан айтар эдики: «Суннат ва ҳадис аҳли ҳар замон ва маконда йер аҳли учун имтихон бўлиб келган. Аҳли сунна вал жамоа аҳли Суннат таррафдорлари ҳамда, ҳадис аҳлига бўлган муҳаббати ва уларни ҳаққида қилган мақтовлари билан таниларди. Бидъат ва фирқалар аҳли бўлса аҳли суннага бўлган адовати ва уларни ҳақорқатлаши билан танилганлар!» "Иттимаул-минна" 59
Шайхул-Ислом ибни Таймия айтардилар: «Хадис ахлини ёмонлаб уларни мазхабини рад этвотганлар хеч ша-шубхасиз жохил, бидъатчи ва мунофиқдур!» "Мажмаатул-Фатава" 4/96
Одамлар Ахмад ибни Ҳанбалга қилган муомилаларига қараб кимликлари билинарди. Қутайба ибни Саид айтарди: «Агар сан Ахмад ибни Ханбални яхши кўрадиган инсонни кўрсанг билки у Суннат ахлидандур». Абу Жафар Мухаммад ибни Хорун айтадиларки: «Агарда сан Ахмад ибни Ханбални уришвотган одамни кўрсанг билки у бидъатчи ва адашган одамдур». "Аж-Жарх ва Таъдил" 1/308
Абул ал-Хасан ал-Хамданий айтар эдилар: «Ахмад ибни Ханбал бу имтихондир. Бу имтихон сабаб мусулмон билан бидъатчи ораси ажралади». "Тахзиб ал-Камал" 1/457
Имом Ахмадни ўзлари бўлса айтар эдилар: «Агарда сен Имом Моликни ёқтирмайдиган одамни кўрсанг билки бидъатчидир». "Ал-Интисом" 1/386
Шайх Валид ибни Сайф Наср айтдилар: «Агарда сен шайҳ Албоний, Шайх Усаймин ва Шайх Ибни Бозларни яхши кўрадиган одамни учратсенг билки у ахли Суннадандир» "Сабилюл Жанна" 9
Абу Софён Аз-Зайли айтдилар: «Бизни давримизда уламолар имтихондир, уларнинг бошида Шайх Албоний, Шайх Усаймин, Шайх Ибни Боз, Муқбил, Солих Ал-Фавзон ва Робиъа Мадхалилардир» "Ат-Тибян фи машруъиятил-имтихан" 38-га қаранг
Шайх Ахмад Ан-Нажмий айтар эдилар: «Кимда-ким фақат Аллоҳ ва росули соллоллоҳу алайҳи вассаллам буюрганга биноан амал қилвотган, одамларни фақат Аллоҳ ва росули соллоллоҳу алайҳи вассаллам буюрган нарсани ўргатвотган, фатволарини фақат Аллоҳ ва росули соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг буйруқларига биноан бервотган, эртаю-кеч шариат илмини тарқатвотган салаф уламоларни ёмон кўрса у шахс бидатчи ва адашган муновиқдур» "Ал-Фатава алжалия" 39-га қаранг
Шайни Аллоҳ рахмат қилсин хақиқатда Ахлу-Суннани уламоларини хар доим бидатчилар уларнинг манхажи туфайли ёмон кўриб келишган, ахир уламор хақида уларни фосиқлик ёки муновиқликлари маълум бўлмаган. Балки хамма гап Ахли-Сунна уламоларини манхажида бўлиб, бидиатчилар бу йўлдан хар замон ва маконда нафратланишган ва ёмон кўриб келишган.
Abu Odil   01-05-2012, 10:27 PM
#6
Буюк имомларни "салаф" "салафий" номларини бевосита шу манода ишлатишгани ҳақида

Бази бир замондош кишилар фикрига кўра, уларни ичида сўфийлар ақидасидаги ва Суриядаги «ихванул-муслимийн» жамоатини қаттиқ тарафдорларидан бири Суриялик доктор Рамазон Бўтий «салаф» номини имомлар ишлатишмаган ва «Салафийлар» хозирги замон оқимлардан бўлган бир оқиммиш
Рамазон Бўтийнинг «Салафийлик мазҳаб эмас» китобига жуда хам чиройли раддияни Шайх Солиҳ Ал-Фавзон ўзларининг «Тарқибат ала китаб Салафия лайсат мазҳабан» ва «Мажалла ал-буҳус Ал-Исламия» номли китобларида билдирганлар Рамазон Бўтий ва унга ўхшаганларнинг фикрларини рад қилиш учун, олдинда яшаб ўтган катта имомларнинг салаф номини ишлатишганлиги ва ўзларини салафларга тегишли эканликларини билдиришган сўзларини келтириб ўтишни ўзигина кифоя қилади Буюк имомларнинг китобларида «салаф», «Салафия», «салафий» деган номлар билан тўлиб ётибди. Биз юқорида имом Ас-Саманий, Ас-Саффаний ва Аз-Заҳабийнинг «салаф» , «салафий» номларини маносини этиб ўтишгани хақида айтиб ўтган эдик, бу нарса «салаф» номини имомлар олдиндан қўллаб келишгалигини тасдиқлайди.
Мисол учун Имом Заҳабий олдинги имомларнинг хаётларини ёритганда жуда кўп марта уларни салафларга тегишли эканлигини айтиб ўтганлар. Бунга ёрқин мисол Ибни Саллаҳ хақида ёзганларидир: « У хақиқий салафий эди, тўғри ақидалик, фалсафадан йироқлашган, хамда у Қуръон ва Суннатда келган нарсаларга фалсафа ишлатмаган ва хаддан зиёд кўпиртирмаган холда ишонарди». “ Тазкиратул-Хуфаз “ 4/1431
Имом Ад-Дароқутний хақида айтадиларки: «Бу инсон хеч қачон фалсафа илмига кирмаган, бу хақда бахс қилмаган ва у хақиқий салафий эди». “Ас-Сияр” 16/457
Ал-Вазир ибни Ҳубайр хақида Имом Заҳабий ёзадиларки: «У хақиқий салафий, асарий эди» “Ас-Сияр” 20/426
Хофиз ибни Ҳажар Иброҳим ибни Умар ибни Иброҳим ибни Халил Ал-Жабарийнинг таржимаи холлари ҳақида айтадиларки: «Ибни Роьфи у хақда айтар эдилар:” У диний билимларни чуқур билар эди. Агарда у ўзи хақида ёзса унда ўзини салафий деб ёзарди. ” Ибни Роьфи ундан бу хақда сўраганда У шундай деди:” Бу ўзини солиҳ авлодлар йўлига эргашувчи эканлигини билдириш”». “Ад-Дурарул камина” 1/51
Шунингдек ибни Ҳажар Мухаммад ибни Ал-Қосим ибни Суфён хақида айтадиларки: «У киши Мисрда моликий мазҳабини хаммадан яхши биларди, хамда ўзини солиҳлиги ва тақводорлиги билан машҳур эди ва у салафлар мазҳабида эди». “Лисанул-Мизан” 5/448
Хофиз ибни Касир Ахмад ибни Аҳмад Ниъма ҳақида шундай деб айтганлар:«У тўғри ақидага эга эди ва ҳақиқий салафий эди». ” Табаккатуш-Шафия” 2/938
Шейҳул-Ислам ибни Таймия ушбу номни жуда кўп марта ишлатганлар. Мисол учун уларнинг қуйидаги сўзлари : «Шунингдек Нуайм ибни Ҳаммод ва Ал-Бухорий, “Ас-Саҳих” муаллифи , ҳақиқий салафлардандир». ”Дар ат-Таъварруд” 1/244
Яна Шайҳул-Ислом айтадиларки: «Кимда-ким пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг салафий манҳажидан юз ўгирса, яни илоҳий шариатдан, у албатта залолатга тушади». ”Дар ат-Таъварруд” 5/356
Шунингдек айтадиларки: «Билки соғлом ақл ва саҳих матнда{Суннатда}, салафлар йўлигага хилоф қилишга хеч нарса мажбур қилмайди». “Мажмаатул-Фатава” 5/28
Ибни Таймия Исломга тегишлик деб айтилган, лекин динда хеч қандай асосга эга бўлмаган терминларни рад этишга бағишлаган жуда кўп асарларида айтадиларки:«Салафлар йўлини тутган ва ўзини салафларга тегишли эканлигини билдирган[21], бу билан фахрланган одамни қоралаш мумкин эмас. Ундан ташқари , ижмога муофиқ холда у киши буни қабул қилиши шартдир, чунки салафлар мазҳаби ҳақдан бошқа нарса эмасдир». “Мажмаатул-Фатава” 4/149
Ибнул Абдулҳадий, Шайҳул-ислом ибни Таймияни шогирди, устози ҳақида айтар эди: «У солиҳ салафий эди, хамда тақвадор эди». “Ал-Уқуд Ад-Дуррия” 5
Шайҳ Ибнул Қойюм айтардилар: «Салафлар йўлига нисбатан айтилган:«Тақлид учун йўл». “Рисола амрод ал-қулуб”7
Хофиз ибни Ражаб “Ақидатул-Васатияҳ” китобини тасвир бера туриб айтадиларки: «Уламолар ижмо қилишганки бу ақида – Сунний салафий ақидадир». аз-Зайль ъаля Табакъат аль-ханабиля” 2/396
Олдин яшаб ўтган имомларнинг «салафий» ва «салаф» лавзларини қоллашганлиги хақида малумотларни жуда кўп келтириб ўтиш мумкин.
Бу лавзларлар қанақасига бизани даврдаги бидъат бўлиши мумкин, ахир бу лавзлар олдинда яшаб ўтган Ахлус-сунна имомлар хам ишлатишган бўлса?
Жуда кўп замонамизанинг уламолари ҳам «Салаф», «салафий» номларини омма мусулмонларга тушунтириб ўтганлигини гувоҳи бўламиза
Уламолар хар доимги {Ал-Лажнату ад- доимма} қомита азоларидан сўрашди: «Салафийлик нима дегани ва сизларни салафийларга нисбатан фикрингиз қандай ?»
Бу саволга жавобни шайҳ Абдулазиз ибни Боз, шайҳ Абдурраззоқ Афифи, шайҳ Абдулоҳ ибни Қуъуд ва шайҳ Абдуллоҳ ибни Ғудоянлар беришди: «Салафия – бу ўзини салафларга эргашканлиги билдиришдир. Салафлар бўлса бу сахобалар ва биринчи уч авлодлардан бўлмиш имомлардир, уларнинг яхшилиги хақида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам гувоҳлик берганлар: «Одамларнинг энг яхшилари мен билан бирга бўлганлар, кейин улардан кейингилар, кейин улардан кейингилар!» Салафийлар бу салаф сўзини кўпчилик кўринишидир, бу ўзини салафлар йўлига эргашувчи эканлигини билдиришдир. Биз олдироқ Қуръон ва Суннатга эргашган салафларга эргашиш нима эканлигини айтиб ўтган эдик, яни бу – салафлар манҳажини ушлаш демакдур.Улар Қуръон ва Суннатга чақиришади, хамда амалларини Қуръон ва Суннатга муофиқ равишда қилишади ва улар шу сабабдан Аҳлус-сунна вал жамоадирлар». «Фатава Ал-Лажну Ад-Доима» 1/165-га қаранг
Салаф лавзини маносини ва бу лавзни ишлатиш қанчалик муҳим эканлигини Шайҳ Албоний роҳимаҳуллоҳ жуда яхши суратда тушунтириб берганлар. Бир киши шайҳ Албонийдан «Салаф»лавзи хақида сўрганда, шайх Албоний унга айтдиларки: «Агарда сендан: «Сен қайси мазҳабни лозим тутасан» деб сўрашса сен нима деб жавоб берасан?» У киши айтдики: «Мен мусулмонман деб айтаман». Шайх Албоний: «Лекин бу етарлик эмас» . Сўровчи: «Ахир Буюк Аллоҳ бизни мусулмон деб номалаганку» «У {Аллоҳ} сизларни мусулмон деб номлади «{Ал-Хаж 22-78}». Шайх Албоний: «Сенинг бу жавобинг Ислом даватини биринчи маҳалда тарқаляпганда берилса тўғри бўларди, у пайт хозирги кунда тарқаган гуруҳлар ва адашган тоифалар йўқ эди. Агарда хозирда бизани ақидамизадан ақидалари фарқлик бўлган одамларга шу саволни берсак, улар хам сен берган жавобни беришади. Хамма адашган тоифалар шиа-рофизами, шиа-алавиями, хаворижларми ва жамики тоифалар борки улар: «Биз мусулмонлармиз дейишади». Лекин бизнинг хозирги вақтда бунақа жавоб етарлик эмасдур “. Сўровчи: «Мен айтаманки Қуръон ва Суннатга эргашувчи мусулмонман деб». Шайх Албоний айтдиларки: «Бу ҳам етарлик эмас» Сўровчи: «Нимага етарлик эмас?». Шайх Албоний: «Сен бунақа демийдиган бирон-бир адашган тоифани биласанми? Мисол учун улар айтишадики: «Бизлар Қуръон ва Суннатга эргашмайдиган мусулмонлармиз деб» , ахир адашган тоифалар шунақа дейишадими? йўқ. Балки улар айтадики: «Биз Қуръон ва Суннатга эргашувчи мусулмонлармиз» деб». Сўровчи: «Унда мен ман бунақа деб айтаман: «Мен Қуръон ва Суннатга салафи солиҳлар тушунчаси билан эргашувчи мусулмонлардандирман» . Шайҳ Албоний: «Агарда сендан: «Сен қайси мазхабни лозим тутасан деб сўрашса”” сен худди шунақа деб жавоб берасанми ?». Сўровчи: «Ҳа». Шайх Албоний: «Унда шу сўзни қисқароқ қилиб айтган яхши эмасми, яни мен салафийман деб, ахир бу лавз юқоридаги маноларни хаммасини ўз ичига оладику ?!». Шайх Албоний бу тушунтиришларидан кейин сўровчи айтдики: «Хоп майлин мен сизни фикрингизга розиман, лекин, мен «салафийман» десам одамлар, салафларда кузатилган қаттиқ қўллик ва қилишган ёмон амалларини тушуниб қолишсачи ?». Шайх Албоний: «Сени сўзларинг хақиқат деб шартли равишда рози бўлайлик. Энди сен: «мен мусулмонман десан» сендан сўровчи одам сен хақинда шиа-рофиза ёки шиа-алавия деб ойлаши мумкин эмасми?». Сўровчи: «Тўғри шунақа бўлиши мумкин, лекин менинг сўзларим Аллоҳнинг: «У {Аллоҳ} сизларни мусулмон деб номлади»{Ал-Хаж 22-78} оятларига муофиқ келяпти». Шайҳ Албоний:<< Эй азиз биродарим сен бу оятга таслим бўлмадинг, чунки бу оятда хақиқий Ислом назарда тутиляпти. Сенга одамларнинг тушунчасини хам хисобга олиш кере бўлади. Сенинг сўзларингдан одамлар сени хаққатда шу оятда назарда тутилган хақиқий мусулмонлигини била олишадими ? Сенинг қолган сўзларинг бази тарафдан хақиқат бўлса, баъзи тарафдан қақиқатга зиддир. Қаттиқ қўллик масаласига келсан бу нарса бирон бир инсонда бўлиши мумкин, лекин бу нарса унинг ақидаси ва манҳажи билан алсо боғлиқ эмасдир. Агарда биз сўфийлар, муътазилалар ва хаворижлар хақида гапирадиган бўлсак, зикр қилиб ўтилганлар уларда топилиши мумкин. Аммо лекин бу нарса бизани асосан гаплашяпган нарсага умуман тегишли эмас. Биза гаплашяпган мавзу мусулмомн киши қайси мазҳабни ушлаганлини ва Аллоҳга қанақа ибодат қиляпганини билиш учун қолланиладиган ном хақида кетяпти. Аҳир сахобалар мусулмон бўлишмаганми? Сўровчи: «Ҳа, Албатта улар мусулмон эди». Шайх Албоний: «Шунга қарамасдан уларнинг орасида ўғилик ва зино бор эди[22], лекин бу сабаб улар ўзларини мусулмонлар деб номлашдан тохтамас эди .Улар мусулмон , хамда Аллоҳга иймон келтирган ва тўғри йўлга эргашувчи инсонлар эди. Баъзи холларда улар бу эргашлан тўғри йўлларига хилоф иш қилиб қўйишарди, чунки улар баъзида ҳато қилиб қўйишарди. Шунинг учун биз ,Аллоҳ сени рахматига олсин, салаф атамаси хақида гапиряпмиза, бу атама бизани ақидамиз, йўлимиз ва хаётимиздаги ўрнимизани очиб беради». «Ана салафия» ни эшитнг хамда «Мажалла ал-Асалля» 9-номер 86-87 бетга қаранг
Шайҳ ибни Боздан сўрашди: «Ўзини салафий ёки асарий деб номловчиларни ҳақида сизни фикрингиз қандай, бунақа дейишлик ўзини-ўзини мақташликка кирмайдими? Шайҳ дедилар: «Агарда бир инсон ўзини холис бўлган холда салафларга ёки асарийларга тегишли эканлигини этироф қиляпган бўлса бизни бунга ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Бизнинг солиҳ ўтмишдошларимиз ҳам: «Палончи Салафий палончи Асарий»-деб айтишган. Хозирда ўзини шунақа мақташ зарур ва керак». «Хаққул-муслимун» га қаранг
Шайҳ ибни Боздан салафия хақида сўрашганда ва хозирда ким салаф уламолари кимлар эканлигини сўрашганда, Шайҳ айтдиларки: «Ибни Усаймин, Солиҳ Ал-Фавзаон, Абдуллоҳ ибни Ғудаян, Абдулазиз Оли Шайҳлар хозирда салаф уламолардандир».
Шунингдек шайҳ ибни Боздан сўрашди: «Фирқатул нажиа ва Тоифатул-мансурани орасида фарқи борми ?» Шайҳ жавоб бериб айтдилар: «Тоифатул-мансура бу фирқатул-нажия, бу иккиси бир манога эга ва хозирда бу Аҳлус-Сунна вал жамоадир ва улар салафийлардир». «Ал-Ажуиба Ал-муфида»75
Шайҳ Усаймин айтадилар: «Аҳли-Сунна вал жамоа бу умматнинг салафларидир, хамда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам ва у кишининг сахобалари изидан эргашканлар хақиқатда салафлардандир». «Шарх Ақидатул-Васатия» 1/316
Шайх Усаймин яна айтадиларки: «Асарга эргашувчилар кимлар ? Улар Асарга, хамда Қуръон ва Суннатга ва сахобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ни сўзларига эргашувчилардир Бу нарса салафларга эргашувчилардан бошқа бирон бир ҳизбда йўқдур, ҳамда улар салафларни йўлини қаттиқ тутишлари билан ажаралиб туради». «Шарх Ақида Ас-Саффариния»Но-1
Шайҳ Солиҳ Ал-Фавзондан сўрашди: «Салафийлик нима дегани ? Унинг манҳажига эргашиш шартми ?» Шайҳ шундай жавоб бердилар: «Салафийлик бу – Салафлардан бўлган сахобалар ва уларга яхшилик билан эргашканларнинг йўлига, ақидаси ва тушунишига эргашиш демакдир. Мусулмонлар учун бу манҳажга эргашиш шартдир !». «Ал-Ажуиба Ал-муфида»103
Шайҳ Фавзондан бир гал мана бундай деб: «Салафийлик ҳизб ёки оқимми ва салафийликка ўзини дахлдор қилишлик мункар ишлардан хисобланадими ?» сўрашди. Шайх шундай жавоб бердилар: «Салафийлик бу – Фирқатул-нажиа ва бу Ахлус-Сунна вал-жамоадир. Улар бизнинг замонимизда вужудга келган бирон бир фирқага тегишлик эмасдир. Ҳамда у Ал-Жамоадир, Дин ва Суннатни ушловчи». Яна Шайҳ айтадиларки: «Салафийлик бу – Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишини сахобалари, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳамда ўтмишда ўтган солиҳ авлодлар мазҳабини лозим тутувчилардир. Ҳамда Салафийлик хозирги пайтда вужудга келган жамоатларнинг бирон-бирига тегишлик эмасдир». «Тахзир минал бидъа»га қаранг
Шунингдек Шайҳ Фавзон ўзларининг Дўхтир Рамазон Бўтийнинг салафларга нисбатан ёзган мақоласинига рад қилиб шундай ёзадиларки: «Қанақа қилиб ўзини салафлар мазҳабига мансуб дейиш бидъат бўлади, ахир бу салафлар мазҳабига мансублигини билдириш-ку ?! Ахир салафлар мазҳабига эргашиш Қуръон ва Суннатга биноан фарз-ку». «Таъқибат ала китаб Слафия лейсат мазхабан»67.
Шайҳ Муқбилдан сўрашди: «Шариат хукми бўйича ўзини салафларга муносиблигини билдириш қанақа?» Шайҳ айтдилар: «Ахир бу жуда Яхши-ку! Ўзини Суннатга муносиблигини билдириш ва Салафларга тегишли эканлигини билдириш орасида хеч қандай фарқи йўқдир. Хамда бу атама хозирда хар-ҳил ҳизблар билан хеч қандай алоқаси йўқдур». «Ал-Қавлу ан-нақий фи марифати маа на салафи»
Шунингдек Шайҳ Муқбил «Иршадул-бария иля шария ал-интисаб лис-салафия» Хасан ибни Қосим Ар-Роймнинг китоблари хақида гапира туриб, салаф атамасини ишлатиш мумкинлигини такидлаб ўтган эдилар: «Менга биродаримиз Ар-Роймининг, Аллоҳ уни хифзида сақласин, “Иршадул-бария” китоби етиб келди. Бу муҳим китобда у бидъат ахлининг, салаф номи билан номланиш мумкин эмас деган асоссиз гапларини жуда гўзал суратда уларни рад қилди». “Итхафул-махра” 11
Шайх Бакр Абу Зайд айтадиларки: «Кимки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам йўлларига эргашишда мустаҳкам бўлиб олган бўлса, у солиҳ авлодлар тутган йўлига эргашкан одамга нисбат бериб айтилади, улар ас-салаф ёки ас-салафиюн деб номланишади. Кимда ким ўзини шу йўлага мансублигини такидласа у салафийдир» “Хукмул-интима” 36
Шайх Солиҳ Ас-Суҳайми атган эдиларки: «Мен “салаф”, “Ахлус-Сунна”, “Ахли-Сунна вал-жамоа”, “Тоифатул-Мансура”, “фирқатул-нажия”, “Ахлул-хақ” сўзъларининг хаммаси бир манога эга эканлигига хеч қандай шубҳа қилмиман. Хамда “салафийлик” бу баъзи бирлар айтганидек бидъат эмасдир». “Ас-Салафия лейсат бидъа”
Шайҳ Солиҳ Абдуллоҳ Ал-Аъбуд айтадилар: «Салаф номи остида салафи солиҳ авлодларга эргашиш тушунилади, улар Ахлус-Сунна вал жамоадир». “Ақида Шайх Мухаммад ибни Абдулваҳҳаб ас-салафия” 254
Тан олинган олимларнинг “салаф” номи бидъат эмаслигига ва салафийлик бу хақ ва тўғри йўл , хамда салафийлик хозирги замондаги ҳар ҳил адашиш ва бидъат аҳлига ҳеч қандай тегишли жойи йўқлиги тўғрисида сўзларини жуда кўп келтириш мумкин. Юқоридаги келтирилган нарсаларнинг ўзи ҳақни изловчи одамларга етарли бўлади инша Аллоҳ.


________________________________________________________________________

[21]Яни ўзини салафий деб номлиди

[22]Хеч шубха йўқки бу йерда сўз уларнинг энг яхшилари хақида кетяпти. Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламнинг сахобалари деб Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламни кўрган, иймон келтирган ва мусулмон холатида ўлган киши хисобланади, хатто у киши Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассалламни 1-йил, 1-ой, 1-кун, 1-соат ёки фақатгуна кўрган бўлса хам сахобий хисобланади. Бу хақда Имом Молик, Ахмад, Ибни Мадиний, Ал-Бухорий, Ибни Таймия ва бошқалар гапириб ўтишган. “Табакатул-Ханбалия” 1/241, ал-баис ас-сахих 185, “Мажмаул-Фатава” 20/298
Abu Odil   01-06-2012, 06:52 PM
#7
Бидьат аҳлининг бази шубҳаларига жавоб

Сўнги пайтларда хаққа қарши бўлганларни тарқатяпган шубҳалари кўпайиб кетди, улар нима қилиб бўлса салафийликни бир оқим сифатида кўрсатишмоқчи. Бу шубҳалар ичида-Шайх Усайминни сўзларидан ёзилган аудио қирқим: «Ақарда умматда фирқалар-гуруҳлар сони кўпайяпган бўлса уларни ҳеч бирига аъзо бўлиш керак эмас. Аввалдан хар-ҳил гурухлар яни хаворижлар, мутаъзилалар, жаҳмия ва шиа-рофизалар мавжуд бўлган. Кейинчалик иҳвонлар, салафийлар ва таблиғлар пайдо бўлди. Шубҳа йўқки хар бир мусулмон учун салафлар мазҳабини лозим тутмоғи шартдир, лекин бу дегани ўзини “Салафий” деб номлаяпган гуруҳларга аъзо бўлиши кере дегани эмасдур. Салафлар манҳажи (йўли) билан “Салафий” деб номланиб олган гуруҳ орасида катта фарқи бор. Унда нима қилиш шарт бўлади? Салафлар мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Шубҳасиз Салафий-биродарлар ҳақиқатга қолганларга қараганда яқинроқдир, лекин улар муоммоси улар ҳам бошқа гуруҳларга ўҳшаб одамларни бидъат, фисқда ва адашганликда айблашяпти. Биз агарда улар хақ бўлишса бу бидъат ва фисқни айтишяпгани учун қораламаймиза, балки биза улар тутяпган йўл ва услубни қоралаймиза».
Яна бир шубҳалардан Шайх Фавзонни созларидан ёзилган ман бу сўзлари: «Мен асарийман ёки мен салафийман деган сўзларга келсак бунақа нарсаларга динда асос йўқдир».
Биз тушунишимиз зарур бўлган нарса шуки уламоларнинг бази сўзларини тўлиқ тушуниш учун уларнинг бази маносини тушунишга қийналган созъларини, бошқа маноси очиқ тушунарли бўлган сўзларига қайтариш зарурдир. Аслида Шайх Усаймин ва Шайх Ал-Фавзоннинг созъларида хеч ҳам ажабланарлик жойи йўқ, сабаби улар “Салаф” номи хақида эмас, балки “салаф” номи остида гуруҳ ва ҳизб тузувчиларни назарда тутишяпти. Бунга мисол баъзилар бир-бирига айтагандек: «Бу шаҳарда салафийлар фақат сен ва мен». [23]
Хозирда кўплар ўзини салафий деб номлагани билан улар аслида бу ном остидаги манодан анча узоқда, ҳудди бази адашганганлар ўзларини сунний деб номлагани билан хақиқий Ахлус-сунна вал жамоадан анча узоқ бўлганлари каби. Бунга яна бир мисол базилар ўзини “жамоа” деб номлаб олган лекин хақиқий том манодаги жамоадан(яни ҳақ устида бирлашган жамоа назарда тутиляпти) анча узоқда ва улар “ал-жамоа” эмас балки ҳизб-гуруҳдирлар. Бунақа адашишларга хозирда шиалардаги ўзларини “Хизбуллаҳ” (Аллоҳнинг ҳизби) деб номланиб олганлар ҳам киради, аслида эса улар Аллоҳнинг ҳизбига хеч қанақа алоқаси йўқдир[24]
Аслида одамларни қайси йўлга эргашканларини уларнинг сўзлари ва амаллари далолат қилади. Агарда одамларнинг фақат гаплари билан улар хақида хукм чиқриш мумкин бўлганда, унда кофирларнинг отаси ҳисобланмиш Фиръавинни – энг тўғри йўлдаги одам деб ойлаш мумкин эди. У айтган эди: «Мен сизларга фақатгина ўзим тўғри деб билган нарсагагина буюряпман ва мен сизларни тўғри йўлга олиб бораман». “Ғофир сураси 29-оят”
Шунингдек имом Аз-Забидий хам хато қилиб айтган эдиларки: «Қачони Ахлус-Сунна вал жамоа номи қўлланса, бу йерда аъшарий ва мотрудийлар назарда тутилади». “Итхафус-сад ал-муттақийн” 2/6
Шайх Сиддиқ Хасан Хон ҳақиқатни айтган эдилар: «Аҳли Сунна вал жамоа бу – Росулуллаҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишини сахобалари йўлига эргашканлардир, улар бу эргашишликда динга хеч қандай янгилик ва бидаът қўшишмайди, ёки ундан хеч нарса камайтиришмайди. Хамма гуруҳ ва ҳизблар ўзини юқоридаги нарсаларга эргашяпман деб айтади лекин, айтилганидек: «Хамма айтадики сохибжамол Лайли унга тегишли деб, аммо Лайли уларники бўлиши тугул, уларни хатто танимайдиям». Одамлар ўзларини Аҳлус-суннага тегишли эканлиги айтган сўзлари билан эмас балки амалларидан маълум бўлади». “Қасд ас-сабил иля заббил калам” 35
Шу сабаб имом Барбахарий айтадиларки: «Бирон бир одам бошқаси хақида бу: «Ахли Суннадан дейиш мумкин эмас, токи унда Суннат сифатлари жам бўлганлиги хақида билмагунича[25]». “Шархус-Сунна” 57
Шайҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг сўзларига келсак, улар бошқа жойда бу фикрларини жуда яхши тушунтириб ўтганлар: «Салафийлик бу – Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишиннг сахобалари тутган йўлларига эргашишликдир, чунки улар бу умматнинг салафларидир(яни солих авлодлари, олдин отганлари). Уларга эргашиш мана шу салафийликдир! Аммо хозирда бази одамлар ўзларини салафларга эргашувчилиги билдириб , уларнинг фикрига қарши бўлганларни адашишликда айблай бошлашди, хатто хақ улар билан бўлмаса хам. Баъзибирлар ўзини Исломга тегишли эканлигини билдирган гуруҳларга ўхшаб ҳизб бўлиб қолишди. Бу ишлар мункар ишлардан бўлиб, бунақа нарсалардан рози бўлмаслик ва бунақа ишларни қоралаш керак . Ўзларига нисбатан “Салафий” сўзини қўллаб бу ном остида бошқаларни адашишликда айбловчи гуруҳ тузувчилар масаласига келсак бунақа тоифалар пок салафлар манхажи билан хеч нарса боғлаб тургани йўқ» “Ликат Бабул-Мафтух” 1322-рақам
Шайҳ Усаймин рохимаҳуллоҳ ҳақиқий салафийлар (яни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишининг сахобаларини йўлларига эргашканлар назарда тутиляпти) ва салафларни ўзларига ном қилиб олиб, асл башараси ҳизб бўлган одамлар борлигини айтиб ўтган эдилар. ШайҳУсайминга бир кун савол беришди: «Салафлар манҳаж сифатида нима? Биз ўзимизани бу манҳажга нисбат беришимиз керакми? Ўзини салафлар манҳажига нисбат бермаяпканларни қоралашимиз керакми? Ёки бизлар “салафий” ва шунга ўхшаган сўзларни қоралашимиз керакми?».
Шайҳ жавоб бериб айтдиларки: «Салафлар бу – Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам ва у кишининг сахобалари йўлига эргашканлардир, чунки улар бизларнинг салафларимизадир(яни бизани бизадан олдин ўтган солиҳ отмишда яшаган, эргашиш ва тақлид қилишга лойиқ авлодларимиза тушунилади) ва бизларнинг ўтмишда ўтган солих авлодларимизадир. Уларга эргашишликни ўзи салафийликдир! Аммо лекин , салафийликни алохида манҳаж қилиб олиб, сўнг у билан кимнидур ажратиб олиб, кейин бўлса ўзига бирон бир фикрда қарама – қарши бўлиб қолган мусулмонларни адашишликда айблаш, мана шунақа “салафийлик” худди ҳизбийлар манҳажидек. Ҳеч шубҳа йўқки бу нарса асл Салафлар манҳажига зиддир, яни қарама-қаршидир. Салафлар хаммалиги Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам суннатлари атрофида жамланишга чақиришган, хамда ўзларига, ақида масаласидан ташқари бошқа масалаларда, нотўғри таьвил асосида қарши бўлиб қолганларни адашишликда айблашмаган. Улар ақидада уларга қарши бўлганларни адашган хисоблашарди! Бошқа масалалардаги ихтилофларда енгиллик қилишарди. Хозирда бизнинг баьзи салафлар йўлига эргашкан замондошларимиз уларга қарама-қарши бўлиб қолганларни адашишликда айблай бошлашди, хатто хақиқат улар билан бўлмаса хам. Улардан баъзи тоифалар салафийликни хизбий манхаж қилиб қўйишди, худди ўзини Исломга тегишли эканлигини такидлидиган гуруҳ ва ҳизбларга ўхшаб. Мана шу нарса қораланиши ва уларнинг бу ишларидан алсо рози бўлмаслик керак ва зарур! Бундай тоифа инсонларга мана бундай деб айтиш керак: «Сизлар салафлар манҳажига, тариҳда улар бунақа масалаларда қанақа йўл тутишганига бир қаранглар!!! Улар ижтиход рухсат бўлган масалаларда иҳтилоф бўлганда ўзларини қанақа тутишганига бир қаранглар!!! Ундан ташқари улар кичик масаларда ихтилоф қилишмаган эди, масалан базилар Меърож кечаси Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам Аллоҳни кўрган деса баъзи-бирлари кўрмаган деб ихтилоф қилишган. Яна улардан баъзилар Қиёмат кунида Тарозда амаллар тортилади деса, базилари саҳифаларга ёзилган амаллар деб айтишарди. Шунингдек биз уларни кўпинча фиқх масалаларида никоҳ, мажбуриятлар, савдо-сотиқ ва ха казо масалаларда тортишганликларини гувоҳи бўламиза, лекин бу нарса уларни бир-бирини адашганга чиқаришга сабаб бўлмаган ва улар бир-бирини адашганга чиқаришмаган». Шу сабабдан салафийликни одамларни вақатгина улар билан бирга бўлмаганларлиги учунгина адашишликда айблайдиган малум бир ҳизбга айлантириш, бунақа одамлар хақиқий салафлар манҳажи билан хеч қанақа алоқаси йўқдир. Хақиқий салафлар манҳажидга келсак бу хамма нарсада салафи солиҳларга эргашишликдир яни хоҳ ақида, сўзда, амалда, ўзаро муомила, ихтилоф пайтидаги холат, розиликда бўлсин, бир-бирига мехрибонлик ва мулойимлик билан, хеч нарсадан оғмаган холда салафи солиҳларга эргашишликдир. Худди хадисда Росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам айтилганларидек: «Мўминлар бир-бирга бўлган мухаббати, раҳмдиллиги ва жон куйдиришида бир танага ўхшиди. Агарда танани бир аъзосига жароҳат ёки касал етса тананинг қолган қисмлари уйқусизлик ва иссиғи чиқиши билан жавоб беради». Мана шу хақиқий салафийликдир (Аллаҳ бизларни шунақа инсонлардан қилсин)». “Ликат Бабул-Мафтух” (15/57)
Шунингдек Шайҳ Фавзон хам айтдиларки: «Агарда салаф номи ҳақиқатга тўғри бўлса унда бу номда ҳеч қандай муаммо ёқдир. Фақатгина қуруқ тилда Салафийман деб аслида салафлар манҳажига эргашмайдиганлар ўзларини салафлар манҳажига тегишли эканлигини билдириши алсо мумкин эмас. Мисол учун Ашарийлар: «Биз Аҳлус-Сунна вал-жамоамиз деб айтишади»хақиқатда эса бунақа эмас, чунки улар эргашяпган нарса Ахлус-Сунна вал жамоа манҳажига зиддир. Худди шу холатга муътазилалар хам киради, улар ўзлари хақида тўлиқ тавхид асосида Аллоҳга ибодат қиляпмиза деб айтишади. Аслида бўлса аксини қилишади». “Ал-ажуиба ал-муфид” 35
Шундай қилиб бизларга Шайх Усаймин ва Шайх Фавзонлар аслида нимани назарда тутишгани малум бўлди. Аҳир юқорида жуда кўп уламоларнинг ва икки шайхнинг шахсан ўзларини салафлар номи хақида тўғридан-тўғри шу манога далолат қилқадиган сўзлари келтирилдик Салфийлик бу – аслида Ахлу-Сунна вал-жамоадир ва салафийлик Исломдаги мавжуд фирқаларнинг биронтасига хам дахли йўқлигини айтиб ўтишди. Мисол учун Шайх Фавзоннинг мана бу сўзлари: «Салафийлик хозирги кунда вужудга келган биронта хам фирқага ҳеч қандай алоқаси йўқдур». “Тахзир минал-бида”
Агарда Шайҳ Усаймин ва Шайҳ Фавзонларнинг фиклари салафия номи хақида бир фирқа сифатида бўлганда хам, яни уларнинг сўзларини асл маносидан бузиб кўрсатмоқчи бўлганларнинг райларидек бўлганда ҳам, бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмас эди, чунки Шайҳ Усаймин ва Шайҳ Фавзонлардан(Аллоҳ уларни гуноҳларини мағфират қилсин) олдин салаф уламоларимиз салафийликни хозирда вужудга келган фирқалар билан орасини хеч нарса боғлаб турмаслигини айтиб ўтишган
Аҳли шубҳа ва ёлғон тарафдорлари сўзларига келсак улар бу икки олимни авом мусулмонлар кўзида ўзларининг сўзларига ўзлари қарама-қарши гапирадиган қилиб кўрсатишдан кўра уларни аслида нимани назарда тутишяпганни тушунтириб ўтишлари керак эди. Аммо лекин аҳли хаво салафийликни нима қилиб бўлса хам адашган фирқа сифатида кўрсатишмоқчи. Мана шу ахли бидъатчиларнинг сифатларидир, сабаби улар олимларнинг шарҳга мухтож бўлган сўзларига ва фақатгина ўзларининг нафсу-хаволарига тўғри келадиган нарсагагина эргашишади. Вақи ибни Жарроҳ айтган эдилар: «Бидъат ахли ўзларининг хаволарига тўғри келадиган нарсаларнигина ёзиб олишади». “Заммул-калам”388
Шунингдек шубҳалар ичида Доктор Аид ал-Карининг бир дарсларидан ёзиб олиган сўзларидир, у киши айтадиларки: «Билингларки умматни хеч ким кимнидир мазҳабидагина бўлишини шарт қила олмайди. Агарда кимдир ханафий, шофеий, ханбалий, ёки моликий бўлишга чақирса бундай инсон товба қилиши зарурдир, агарда товба қилмаса унда уни қатл қилиш керак бўлади. Ҳудди шундай кимдир иҳван, салафий ёки таблиғ бўлишни шарт қилса у инсон товба қилиши керак агарда товба қилмаса уни қатл қилиш керак!»
Доктор бу сўзларида Шайҳул-Ислам ибни Таймия сўзларига таянган бўлишлари мумкин, Шайҳул-Ислам айтадиларки: «Кимда-ким хамма имомлардан фақат бир имомни кетидан эргашиш лозим деб билса унда у товба қилиши кере, агарда товба қилмаса унда уни қатл қилиш лозим бўлади». “Мажмаатул-Фатава” 2/250
Аммо у одам Шайхул ислом тохтаган жойда тохтамади ва “салафий” номини хам зикр қилиб ўтди. Агарда “Салаф” номини олиб ташласак ва шу ном тагида назарда тутилякан манони қолдирсак, унда Росулуллаҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишини сахобалрини йўлларига эргашишликни шарт қиладиган инсонни қатл қилиш керак бўладику!!! Ҳақиқатда бу жуда ғалати баённома бўлган эди.
Доктор Ал-Карининг сўзларини Шайх Албонийга қўйиб беришганда Шайх Албоний айтдиларки: «Олим бунақа гапларни гапиради деб ўйламайман, олим бўлмаганлар шундай ва бундан баттар гапларни хам гапирадилар”. “Ад-дурар Ал-Албаний” касетаси “А” тарафи
Шайх роҳимаҳуллоҳ хақиқатни айтган эдилар, ахир билимсизлар бундан баттар бўлган сўзларни хам гапиршади!
Адолат қилиб айтиш керакки Доктор Ал-Кари охир оқибат юқоридаги сўзларидан воз кечдилар. Улар айтдиларки: «Мен “Фирр минал-хизбия фиророк минал-асад” касетасида ман бу гапларни айтган эдим: “ кимдур иҳван, салафий ёки таблиғ бўлишни шарт қилса у инсон товба қилиши керак агарда товба қилмаса уни қатл қилиш керак! ”. Бу гаплар мен тарафдан қилинган хатодир ва мен бу гапларим учун(яни гап салафий номи хақида кетяпти) Аллоҳдан кечирим сўрайман. Мен юқоридаги сўзларим билан шунақа қилишга чақирямкан одам динга янгилик киритяпти демоқчи эдим. Аммо лекин нима бўлганда хам бу сўзлар хар тарафлама адашиш ва хатодир. Мен аминманки салафлар мазҳаби асл ҳақиқий мазҳаб ва бу мазҳабга хар бир инсон эргашиши шатр деб биламан». “Ал-Муғталатат”
Атйганча Аид Ал-Карининг бу сўзларини Шайҳ Жамол Ал-Фурайхон Ал-Харисий ўзларининг “Ал-Ажуиба ал-муфида ан-ансилия ал-манахиж ал-жадида” номли китобларида келтириб отганлар, у китобда шайҳ Ал-Ҳарисий шайҳ Ал-Фавзонинг манҳажга тегишлик савол-жавобларини топлаган эдилар. Юқоридаги Доктор Ал-Карининг гапланрини Ал-Ҳарисий шайх Ал-Фавзонни “салаф” номини ишлатишга руҳсатлиги хақидаги жавобларини(сноска)тагида келтириб ўтганлар». “Ал-Ажуиба ал-муфид”
Шайҳ Ал-Фавзон бу китобнинг ўқиб уни тасдиқладилар ва бу тасдиқлри китобнинг учинчи нашрида келтириб ўтилган. Бу нарса ахли-хаво ба бидат тарафдорларига яхшигина раддиядир, улар(бидаът ва хаво ахиллари) Шайҳ Фавзоннинг қисгагина асарий ва салафий дейишликка асос йўқ деган сўзларини кетирибгина қолмай балки аниқ ва лўнда бўлган ва салаф номини хеч қандай иккинчи манога эга болмаган хамда бу номани ишлатиш динда бидъат қилиш дегани эмаслиги тушунтирган сўзларини келтириб ёки ўзлари танишиб чиқишса яхши бўлар эди!!!


________________________________________________________________

[23]
[i]Бу нарсани хозирдаги такфирчиларни ишлари билан таққосласа бўлади. Такфирчилар айтадики: «Хозирда мем ва менинг хотинимдан бошқа мусулмон йўқ», лекин мана бу холат айлаш кофирликда эмас балки бидъаттадир(табдия). Хеч шуа йўқки табдияда фақатгина олимлар айблашга ҳақлидур, ҳар бир одамга бу нарсага рухсат йўқ, диннинг оддий асосларини билмидиганларни-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Шайх Ахмад Ан-Нажмидан бир талаба сўради: «Қачон менга бир кишини мубтадияга чиқаришга рухсат бўлади?» Шайҳ жавобидга айтдиларки: «Бир кишини табдияда айблаш ва ундан одамларни четлаштириш фақтгина бир холатда ухам бўлса агрда олимлар уша инсонни табдияда айблашган бўлса. Эй ёш толиби илмлар кимнидир табдуяда айблашга шошманглар! Шошманглар токи сизларнинг далилларизни олимлар кўриб чиқиб сизларни қолламагунича. Юқоридаги нарсаларсиз хеч-қачон бунақанги нарсаларни қилманглар!» “Ал-Фатава Ал-жалия” 172

[24]
Аллoҳ таоло Қуръонда икки тоифа ҳизб борлигини ва улардан бири шайтоннинг ҳизби эканлигини айтади! Аллаҳ шайтоннинг ҳизби ҳақида айтади: «Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унуттирди. Ана ўшалар шайтон ҳизби-гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон ҳизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир» “Мужодала 58;19”
Яна Аллоҳ айтадики: «Аллoҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллаҳ ва Унинг пайғамбарига душмалик қиляпкан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, уларга нисбатан мухаббат туйғуси борлигини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллаҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ – Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллаҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллoҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллаҳнинг хизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллаҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!» “Мужодала 58;22”

[25 Имом Барбахарий сўзларида кучли бир қоида бор, яни хар бир инсонни асосида уни ким эканлиги номалумдир токи кимлиги аниқ бўлмагунича. Баъзи Имомларнинг хар бир мусулмондаги асос – солихлик ва ишонга лойиқлиги сўзлари жумҳур уламолар рози бўлишмаган ва буни хар-ҳил далиллар билан исботлашган. Бунга бир мисоллардан бири Аллоҳнинг қуйидаги сўзларидир: «Ўзларингиз созларидан рўзи бўладиган гувоҳларингизни чақиринг» “Бақара 2;282”
Имом Ибни Жафар Ат-Табароний Аллоҳнинг бу сўзълари тафсирида айтадиларки: «Яни адолатли, солиҳ ва сизлар динларидан рози бўлган гувоҳларингизни чақиртиринглар» “Тафсир Ат-Табарий” 3/381
Имом Ал-Қуртубий айтадиларки: «Бу оятдан маълум бўладики гувоҳларнинг орасида улардан рози бўлмидиган жойлари хам бор. Бундан келиб чиқадики одамлар асосларида ишончга лойиқ бўлишмайди, токи бу исботланмагунича. Ишонга лойиқлик бу Исломга қўшимча бўлади ва бу кўпчилик уламолар фикри». “Тафсир Ал-Қуртуби” 3/355
Имом Қуртубий роҳимаҳуллаҳ бир кишини фақатгина Исломда бўлиши унинг ишончга лойиқ дегани эмас, токи бу нарса исботланмагунча деб айтяптилар. Ишончга лойилик масаласига келсак уламолар бунқа инсон фарзларни бажарадиган ва ҳаромдан четланадиган яни ширк, бидъат ва катта гуноҳлар қилмидиган. Буни ичига доимий тарзда кичик гуноҳлар қилмаслик хам киради, чунки кичик гуноҳлар одамни нафсонияти ва динида качиликка далолат қилади. Шунингдек бази рухсат бўлса хам одамни обрўсига путур этказадиган нарсаларни қилмаслик. “Нусхатун-Назр” 55, “Фатхул-Муғис”1/269,” Иршадул-фухул” 1/264.
Аллаҳ айтадики: «Биз бу масулиятни осмонлар, йер ва тоғларга бу масулиятни бўйниларига олишни таклиф қилдик улар бу масулиятни олишдан бош тортишди ва қорқиб кетишди, инсон бўлса бўйнига олди. Албатта одам жохил ва адолатсиздур». (Ал-Ахзаб 33:72)
Шайхул-Ислом ибни Таймия айтадилар: « “Мусулмонларнинг асоси – ишончга лойиқлик” деб айтувчиларнинг сўзлари ботилдир. Буни акси ўлароқ Одам болларининг асоси бу адолатсизлик ва жохилликдир. Аллоҳ бу хақда Қуръонда айтадики: «Албатта одам жохил ва адолатсиздир» (Ал-Азхаб33:72). Икки шаходани( Ла илаҳа иллаҳ Мухаммадур росулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи вассаллам) айтиш билан адолатсиз ва жохил одамни ишонга лойиқ қилиб қўймиди». “Мажматул-фатава” 10/57
Шайх Ибнул Қойюм айтадларки: «Агарда гувоҳга нисбатан унинг адолатли эканлигига шубҳа бўлса, у гувоҳ хақида у адолатли деб айтилмайди, чунки одамларда асосан адолат йўқ бўлади. Энди базиларнинг : “Мусулмоннинг асоси – ишончга лойиқлик” сўзларига келсак, бу хақиқатдан узоқ, чунки адолат бу вақтлар мобайнида эришиладиган нарса, одам боласининг асоси адолатнинг йўқлигидир. Инсон борки у асосида адолатсиз ва жохил қилиб яратилган, шу сабаб мўминлар илм ва адолат ёрдамида комиллашвуради. Мана шу сабаб инсон адолатли эмасдир».. “Бадаиъул-фаваид” 3/273
Аллаҳ айтади: «Эй иймон келтирганлар! Агарда фосиқ сизларга бир хавар олиб келса, уни текшириб кўрилар, токи билми туриб бегунох одамларга зиёнилар тегиб, кейин бу хақда афсус қилиб юрмаслигилар учун». (Ал-Хужурот 49:6
Имом Ал-Қуртубий айтадиларки: «Ушба оят бази бир инсонларнинг:” Хамма мусулмонлар адолатли хисобланади токи уларнинг фисқи малум бўлмагунича” деган сўзларини қанчалик хақиқатдан йироқ эканлигига далолат қилади, сабаби Аллоҳ юқоридаги оятда хабарларни қабул қилишдан олдин уни текширишни буюряпти!» “Тафсир ал-Қуртибий” 16/311
Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи вассалламнинг сахобалари бу умматнинг салафлари мана шундай манҳажда бўлишган. Хараша ибн Ал-Хар айтиб берардилар: «Бир куни бир киши Умар ибни Хаттобнинг олдида гувохлик бера бошлади, Умар у кишига айтдиларки: “Мен сени яхши билмайман, сени яхши биладиган одам билан билла кел! “. Ўша йердаги бир киши айтдики: “Мен уни биламан!”. Умар айтдиларки: “Сен уни қайси тарафлама биласан деб сўрадилар” Бояги киши айтдики: “Ишончга лойиқлиги ва адолатлиги тарафлама биламан” Умар айтдилар: “Сен уни кечаси ва кундузи келганда ва кетганда хам кўриб турадиган қўшнингми ?” У киши : “Йўқ” деди. Умар яна сўрадиларки: “Сен у билан Аллоҳдан қанчали қорқиши маълум бўладиган олди-сотди ишларини олиб борасанми ?” Бояги киши яна : “Йўқ” деди. Умар яна сўрадилар: “У сенга сафардаги хамрохинг бўлганми, сабаби сафарда одамнинг яхши фел-атвори билинади ?” Бояги одам яна: “Йўқ” деб жавоб берганидан сўнг Умар айтдиларки: “Ундай бўлса сен уни билмас экансан!” Кейин халиги гувохлик берган одамга айтдиларки: “Сени яхши биладиган одам билан келгин”» Ал-Байхақий 10/125, ал-Хатиб 110. Имам Ибн Ас-Сакан ба Шайх Албонийлар бу хаварнинг сахихлигини тасдиқлашди. Ушбу воқеадан бизга малум бўлади Умар (розияллоҳу анҳу) бир кишини мусулмонлиги учунгина уни адолатли ва содиқ деб билмас эди.
Қаранг бир кишиҳини содиқлиги малум бўлмагунича ундан келган хабар қанчалик инкор этилган(бунга юқоридаги воқеа яққол намуна). Энди бугун бизнинг давримизада мусулмонлар нафақат хабар қабул қилишда балки, кимлиги, қаерда, кимда ўқиганлиги номаълум бўлган одамлардан ўз динини ўрганяпканларига нима дейсиз ?! Ибни Умар айтар эдилар: «Сенинг дининг!!! Сенинг дининг !!! Албатта сенинг дининг бу сенинг жасадинг ва қонингдур! Унда динингни кимдан олямканинга қара(яни ўрганямканингга)!!!» Ал-Хатиб “ал-кифаяда” 122.
Али ибни Абу Толибдан ривоят қилинади, у киши айтган эканлар: «Кимда-ким менга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайхисаломдан хадис айтса мен унга бу хадисни Аллоҳнинг номига қасам ичиши Росулуллоҳ соллоллоҳу алайхисаломдан эшитганлигида Аллоҳнинг номи билан қасам ичишини талаб қилар эдим. Гарда у қасам ичса мен у хадис айтган кишига ишонар эдим». Абу Довуд 1521, ат-Термизий 406, Ибни Можжах 1395. Имом Абу Ийсо Ат-Термизий, имом ибни Хиббон, Ад-Дия Ал-Мақдисий, Имом ибни Ади, хафиз ибни Хажар ва шайх Албонийлар бу хабарни сахихлигини тасдиқлашди.
Имом ал-Хаттаб ал-Бағдодий айтган эдилар: «Малумки мусулмонлар Али ибни Абу Толибга ҳадислар этиб беришарди, лекин Али розияллоҳу анҳу улардан иларнинг Исломи ошкорлигига қарамасдан қасам ичишни талаб қилар эдилар! Али ибни Абу толиб фосиқлардан қасам ичши талаб қилмасди ва улардан ҳабар қабул қилмасидилар. Яна шунақа бўлиши мукинки Али ибни Абу Толиб унга қасам ичган бўлса хам ўша қасам ичганларни кўпини сўзини қабул қилмаган бўлишлари хам мумкин, хатто ўша қасам ичяпканлар мусулмон бўлишса хам. Бундай нарсаларга сахобалар бир бирига раддия билдиришмган ва уларга қарши бўлишмаган ва бу нарса далолат қиладики уларни мазҳаби(уларнинг қарорлари) бир бўллганлигига». “Ал-Кифая” 109-110. Юқорида хамма этилган нарсалар шу нарсага далолат қиладики одам аслида кимлиги номалум токи унинг ақидаси, адолати ва яхшилиги малум бўлмагунича. Шу ўринда яна бир бир нарса этиш жоизки мусулмон кишини қанақалиги номалумлиги уни ёмон деб билиш кере ёки у хақда хар-хил хаёлларга бориш мумкин эмас. Ибни Умар айтадиларки: «Мен Росуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг Каъба атрофида тавоф қилямканларида ман бундай деяпканларини эшитганман: “ Сен қандоқ хам яхшисан ва қандоқ сенинг хидинг яхши. Сен қандоқ хам буюксан ва нақадар сенинг муқаддаслигинг буюкдир. Мухаммаднинг(соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг) жони Қўлида бўлган зотга қасамки мўмин банданинг муқаддаслиги сенинг муқаддаслигингдан кўра Аллоҳ наздида устунроқдир! Мўмин банданинг қони ва моли харом ва муқаддасдур, биз мўмин банда хақида фақатгина яхшиликни ўйлашимиз керак”». Ибни Можжах 2619, Ал-Байхақий 5/296. Хадис сахихлигини хофиз Ал-Бусайри, Шайх Ахмад Шокир ва Ал-Албоний ва бошқалар тасдиқлашган. “Ас-Силсиляту ас-сахиха” 3420-га қаранг
[/i]
Abu Odil   01-06-2012, 07:08 PM
#8
Ҳулоса

Юқоридаги келтириб ўтилган далиллар асосида қорқмасдан айтиш мумкинки фақатгина «мен мусулмонман» дейишни ўзигина баъзи-бирлар ўйлаганидек етарлик эмасдир ва бу нарса “Ахлус-Сунна вал-жамоа” уламолари фикри эмас, хамда буни асосан илмсиз инсонлар гапириб юрганини гувоҳи бўламиза.
Шунингдек “салафий” номи бази соф манҳажнинг душманлари кўрсатмоқчи бўлганидек бидъат эмас бу хақда юқорида гапириб ўтилди, улар(хақиқий манҳажни душманлари) салафларга эргашканларни жаьмилар ва мадҳалилар[26] деб турли ном беришяпти Бу сўзларнинг динга хеч қандай алоқаси йўқлигини олдиги ва хозирги уламоларнинг сўзлари далолат қилади. Хеч ким “салафий “ номи инкор этмаяпти, фақатгина хар-хил жамоат ва ҳизблардан ташқари, бу хақда Шайҳ Албоний ва Шайҳ Муқбил айтиб ўтишган.
Улар бу номни инкор этишяпканни сабаби улар бу ишлари билан салафлар манҳажига эргашишмаслик учун шундай қилишяпти. Шайхул-Ислом ибни Таймия айтганларидек: «Бидъат аҳлини сифатларидан бири улар салафлар манҳажига эргашишдан бош тортишидир». “Мажмаатул-фатава” 4/155
Мусулмон номидан бошқа терминни кераги йўқ деб айтувчи одамлар аслида Исломдаги бидъат ва хар-ҳил ҳизблар орасидаги чегарани йўқ қилиб юворишмоқчи. Бу ишлар билан улар Суннат ахли ва бидъат ахлини бир-бирига қориштириб ташлашмоқчи. Имом Фузайл ибни Ияд айтадилаки: «Қалблар жангчилар мисоли, қайси бири бир-бирини таниб билса улар бирлашишади, қайси бири бир-бирини таниб билмаса улар ажларишади» Ал-Бухорий; «Хеч вақтда Суннат тарафдори бидъатчига ёрдам бериши хечам мумкин эмас, илло бу нифоқни намоён этишдан бошқа нарса бўлмаслиги хисоб олса» “ Шарх усулул ал-етиқод” 1/138
Ўзини салафларга эргашяпканни билдириш бу ўзини Исломга, тўғри ақида ва тўғти йўлга(манҳажга) эргашяпканини билдиришдир. Хеч қандай шубха йўқки салафий даъват хақиқатдир, хамда ўзини салафийликка нисбат бериш рухсат берилган нарсалардандир ва бунақа қилиш Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишинниг сахобалари эргашган, Ислом динини ичида бидъат ва бўлиниш бошланишидан олдин бўлган Исломга эргашиш демакдир». “ Кун салафиян ала ан-жадда “35
Аммо ҳар бир ўзини Аҳлус-Сунна ва салафий деб айтувчи юқорида айтилганидек аслида ундай эмас. Одамлар орасида ўзини сунний ёки салафий деяпканларни учратишимиз мумкин лекин ўзларининг ўйларида улар салафлар фикрига эмас балки ўзларининг нафси-хаволарига эргашишади. Шайх Абдулазиз Ар-Рожиҳий айтар эдиларки: «Баъзи одамлар ўзлари хақида “Мен Салафларга эргашувчиман” ёки “Мен Салафийман” деб айтишадику лекин, улар салафий эмаслар уларнинг сўзлари қуруқ гапгина холос». “ Ал-Васила ал-кубро”
Хеч шубха йўқки салафийлик бу – хақ, лекин хақиқий салафий одам ким-у, ким бўлса ҳам фақатгина сўзларидагина салафийлиги уларнинг сўзлари ва амаллари орқали билинади. Салафлар мазҳабига эргашиш шарт ва зарур, фақатгина ўзини салафларга эргашяпканни ёки салафийман деб қуруқ гапларни гапирвурмасдан. Мисол учу бир инсон салаф номи билмаслиги мумкин лекин у салафлар йўлида бўлиши мумкин , худди шундай кимдур салафийликдан хавардор хатто ўзимни салафий ёки сунний деб номлаши мумкин-у, лекин тўғри йўлга зид иш қиляпкан бўлиши мумкин ва қанақадир ҳизб ёки гуруҳлар фикрига эргашяпкан хам бўлиши мумкин.
Шайх Ахмад Ан-Нажмийдан “салафий” номи хақида сўзрашганида улар шундай деб жавоб бердилар: «Амали, этиқоди ва ўзини манхажида салафларга эргашяпкан одамга ўзни салафий ёки асарий деб номлаши рухсат бўлган нарсалардандир. Аммо лекин кимдир ўзни бу ном билан аташидан мақсад оммани алдаш ва салафларга нисбатан хар-хил фитна қилиш мақсади бўлса унда бунақа инсон мунофиқдир. Эндики кимда-ким ўзини шунақа деса-ю унинг амаллари тўла тўкис салафлар манхажига мос тушмас экан унда бунақа одам риёкордир, яни хўжа кўрсинга амал қиляпган одам хисобланади! А энди кимда-ким ўзини салафлар манхажига эргашяпканни айтиб бу манхажга кучи етганча амал қилишга харакат қиляпкан бўлса унда у хам ички, ҳам устки тарафидан бу номга мос бўлганлардандир». “Ал-Фатава ал-жалия” 32
Бу мақолани шу асрнинг имоми бўлмиш Албоний роҳимаҳуллаҳнинг сўзлари ила тугатсак мақсадга муофиқ бўлар эди,. Шайх Албоний айтадиларки: «Кимда-ким ўзини салафларга, яни Қуръон ва Суннатга эргашяпканни даъво қилса унда у хамма ишларида салафларга эргашсин, бўлмаса бунақа даъво қилиш қуруқ гап бўлади ва бу нарса номи билан номланишдан бошқа хеч нарсаси бўлмайди… Салафийлар даъвати хар замон ва маконда хар-ҳил ҳизблар билан уларнинг ҳар бир кўриниш ва турида курашиб келади ва буни сабаби очиқ ойдиндир. Салафийлар даъвати ўзини фақат бир гуноҳ ва ҳатодан ҳимояланган инсонга эргашишади у инсон – Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламдирлар! Қолган ҳизб ва гуруҳлар бўлса ўзларини ҳато ва гуноҳдан асралмаган инсонларга нисбат беришади ва унга эргашишади хатто у эргашяпкан инсонларни солих ва олим деб билишадиган бўлса хам, аммо уларни эргашувчилари ўзлари унақа эмасдурлар. Шу сабабдан биз кўпинча эшитамизаки “Фалончи салафий”, “Салафий жамоати” деган гапларни лекин, улар салафлар даъватига асосан амал қилишмаяпти, салафлар давати эса Қурон ва Суннат сахобалар тушунчаси асосида бўлган! Юқоридаги келтириб ўтилган нарсалар сабаб улар салафий даъвати ва йўлидан чиқишди. Бу сўзларимга далил мана бу оятдур ва шу оят билан сўзимни нихоясига етказаман: «Кимга хақ аён бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса! Биз уни кетганича қўйиб берамиза ва Жаханнамда ёқамиза. Нақадар ёмон у жой!» “Нисо 4;115”
“Фатава ал-улама ал-кабир” 97,98-га қаранг

Сўзимизнинг нихоясида Аллоҳга ҳамд этамиза ва уни Росули соллаллоҳу алайҳи вассаллам ва у кишини оилаларига ва сахобларига салоту саломлар йўллаймиза

Фойдаланган манбалар
1. «Усулус – Сунна» Ахмад ибни Ханбал
2. «Аш-Шарх вал-ибана ала усулус-Суннати вад-дияна» Абу Абдуллаҳ ибни Батта
3. «Шархус-Сунна» Абу Мухаммад Ал-Барбахарий
4. «Шарафу асхабул хадис» Ал-Хатиб Ал-Бағдодий
5. «Файдул-Қодир би шархил- Жамийи-Соғир» Абдуроуф Ал-Мунави
6. «Силсилатул-ахадисис-сахиха» Мухаммад Носруддин Ал-Албоний
7. «Сахихул-жамиъус-соғир» Мухаммад Носруддин Ал-Албоний
8. «Ал-Ажуиба ал-муфида ан-асиля ал-манахиж ал-жадида мин ижабат» Шейх Солих Ал-Фавзан» Жамал ибни Фурайхон Ал-Хариси
9. «Хукмул-интима илал-фироқи вал-азхаб вал-жамаат» Бакр Абу Зайд
10. «Манхажус-Салафи фил-ақида» Солих Ас-Суҳайми
11. «Лимазах-тарту ал-манхаж ас-салафий» Салим Ал-Ҳилали
12.«Мин алямат Ахлис-Сунна вал-хадис» Валид ибни Сайф Насир
13. «Маъалим ви манхажит-Тоифатул-Мансура» Файз ибни Хусайн Ас-Саляҳ
14. «Кун салафиян ала жадда» Абдусалам ибни Жадда
15. «Ал-Асл фин-нас ал-жахала ла ал-адала» Халид Ар-Раддодий
16. «Тухфатул-Мадхия лиман саля ан маъна ас-салафия» Хасан ибни Қосим Ар-Райми
17. «Ат-Тиббайн фи машруъия ал-имтихан» Абу Суфян Аз-Зайлавий
18. «Ал-Кавашифул-жалия ли фуруқи байна салафия вад-даватил-хизбия ал-бидия» Мухаммад ибни Рамазан ал-Хажирий


________________________________________________________________

[26] Шу ўринда бир нарсага этибор бериш лозим, яни хозирда ўзлари жохил бўлган холда бидаът қиляпкан ва уларнинг бу бидъатлари билан рози бўлмаганларни омматан “мадҳалийлар” деган ном остига тиқишяпканлар аслида хеч қандай илмга эга бўлмаган кишилардир. Сабабаби ўша одамлардан тайинли кимларда, қайси Ахлу-сунна тан олган шайхларида илм олишганини, ёки ким уларга бундай хуқуқ берганлиги сўрсангиз, улар ўзига “шайҳ” қилиб олган худди ўзларига ўхшган одамларни гапларини келтиришади ёки бўлмаса ўлардан шубҳалардан бошқа нарса эшитмисиз. Улар ибни Умарни гапларини билишмаса ёки эслигидан чиқариб қўйишган бўлишса керак. Ибни Умар айтар эдилар: «Сенинг дининг!!! Сенинг дининг !!! Албатта сенинг дининг бу сенинг жасадинг ва қонингдир! Унда динингни кимдан оляпканинга қара(яни ўрганямканингга)!!!» Ал-Хатиб “ал-кифаяда” 122
Ахлус-суннани бирон бир тан олинган олимларидан бири бундай “мадхалийлар” номни ишлатишяпканига ва шунақа номли адашган фирқа борлигини айтишмаган. Ахлу-суннани бирон бир кўзга кўринган олимлари бунақа ном остида Исломда адашган фирқа борлигини этишмаганини ўзи хар бир ақл эгасига ва нафси-хавосига эргашмаган одамга кифоядир. Чунки биза биламизаки ва бу насрса малум ва машҳур “Тоифатул-мансура”, “Ал-жамоа”, “Фирқатул нажия” ва бошқа ном билан машҳур ҳадисларда зикр қилинган битта нажотланган фирқа бу олимлар этишганидек хақ устидаги аҳлул-ҳадис олимлари ва уларга яхшилик билан эргашганлардир. Исломда бирон бир адашган гуруҳ, фирқани борлигига ёки адашганлигини олимлар кўрсатишади. Энди олимлар “мадхалийлар” номи остида адашган фирқа бор деб этмаямканлигини ўзи, “мадхалийлар” деб айтувчиларнинг сўзларини қанчалик асосиз эканлигига далолат қилади.
Яна шундай номлардан бирига “жамийлар” номи хам алоқадордир. Исломда бундай ном остида адашаган фирқа борлигини Уламолардан хеч ким этмаган, илло Шайҳ Жибриндан бошқа, лекин кўпчилик олимлар Шайҳ Жибринни бу гаплари қўллаб қуватлашмаган ва хатто Шайҳ Жибринни шунақа ном ишлатганликлари учун қаттиқ инкор этишган! Бунақа ном хақида Шайх Ибни Боз роҳимаҳулоҳ ўз вақатида этганлар. Кунлардан бир кун Шайҳ Ибни Бознинг марузаларида қатнашяпганалардан бир киши Шайҳ Ибни Боздан “Жамилар” номли хафли жамоатдан эхтиёт бўлишлик учун ёшларга насихат қилишни сўради. Бу саволни жавобига Шайх ибни Боз шундай дедилар: «Ўзи аслида “Жамилар” номли фирқа мавжудми ?! Ёки шу ном остида шайх Мухаммад Аман ал-Жамий, Аллоҳ унга раҳм қилсин, назарда тутиляптими ?! Бу саволни берган одам хато қиляпти, савол эгаси жуда катта хатога йўл қўйяпти ва афсуски хақдан оғиб кетди ! Шайх Мухаммад ал-Жамий ва Шайх Робиа Мадҳалилар ва Мадинанинг бошқа уламолари салаф олимларидандир, улар бизга ўзлигини тўғри ақидаси ва илми билан яхши танишдир. Менинг ёшларга бўлган гапим шуки – юқорида номи зикр қилинга олимларнинг китобларини ўқинглар, улардан фойдаланилар ва ўша олимлардан илм талаб қилилар. У икки олимларга нисбатан “жамилар” деб айтувчиларга келсак, уларни бу ишда бизни “ваххобийлар” деб атайдиган аллақачон ўзиб кетишган. Юқоридаги уларни хулосасидан келиб чиққан холда биз айтамизаки: “ Ҳа, бизлар ваххобийлар ва жамилармиз ва биз хаммамиз жамийларданмиз” деймиз. Бу “ваххобий” номи янги бўлиб уни Мухаммад ибни Абдулваххобни даватларини ёмон қилиб кўрсатмоқчи бўлган жохиллар ўйлаб топишган » “Ал-Аслия Ас-Саудия” 2- кассетада
Шайх Солиҳ ал-Фавзондан сўрашди: «Хурматли Шайх бази одамларни “жамийлар” деган фирқадан огохлантияпканни гувоҳи бўлдим, мен бу номни қаердан олинганлигини ва нима учун баъзи одамларни бундай номлашларини билмайман!». Шайх ал-Фавзон айтдилар: «Бу нарса баъзи одамларни бошқаларга нисбатан адовати ва хасади туфайли содир бўляпти! “Жамийлар” деган фирқа ўзи аслида йўқ ва умуман мавжуд ҳам эмас! Шайх Мухаммад Аман ал-Жамийга, Аллоҳ у кишига раҳм қилсин, келсак биз бу одамни Ахлус-Сунна вал-Жамоадан деб биламиза. У киши қанақдир янги нарса ва бидъат билан келмаган, балки у киши Аллоҳга даъват қилгандир! Аммо у одамга нисбатан адовати бўлган одамлар уни шунақа : “Жамийлар оқими” дейишларига сабаб бўлди. Буни мисоли худди “Ваҳхобийлар” деб айтувчига ўхшайди. Қачонки шайх Мухаммад ибни Абдулваҳхоб тавҳидга ва фақатгина Аллоҳгагина ибодат қилишга дават қилганларида у кишини даватларини ваҳхобийларнинг давати деб номлашди. Бу ёмон одамларнинг сифатларидан бўлиб улар яхши инсонларни ёмон ном ва лақаблар билан аташади. Аллоҳга хамд бўлсинки бу лақабларда(яни яхши инсонларга лақаб қўйишликда, у инсонларга ҳеҳ қанақа ёмонлик йўқ яна Аллоҳу аъалам) ҳеч қандай ёмонлик йўқдир. Энди Шайҳ Мухаммад Аман масалсига келсак, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки биз у инсон хақида яхшиликдан бошқа нарса билмаймиза! Аммо бази инсонларни хасади уларни мана шундай ишларни қилишларига туртки бўлди, Қиёматда хамма ўзини сўзини ўзи кўтаргувчидир. Мен шунақа ишларни қилиб юрган одамларга қарата айтаманки бизни олдимизага бу одамни(Мухаммад Аманни) хатолари билан келишсин. Агарда улар шундай қилишса Биз буни мухокама қилиб хақ бўлганни тасдиқлаймиз ва ботилни рад этамиза. Фақатгина қуруқ ва пуч гапларга келсак бу нарса Ҳақ тарафдорларининг сифатидан эмасдир! >> “Шарх ан-Нуния” 12-рақам кассетани эшитинг
Шунингдек Шайх Фавзондан сўрашди: «Мен “жамилар” деган фирқадан одамлар огохлантиришяпкани хақида эшитдим. Хақиқатда шунақа фирқа мавжудми ва шайх Мухаммад Аман ал-Жамий ўзи аслида ким бўлган ?». Шайх Фавзон роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Шайх Мухаммад Аман ал-Жамий –бизнинг биродаримиз ва дўстимиздур. У киши Росуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг масжидида ва Жамиятул-исломия дарс берардилар, хамда Аллоҳга даъват қилардилар. Биз у киши хақида яхшиликдан бошқа хеч нарса билмимиза ва “Жамилар”номли хеч қандай фирқа мавжуд эмасдир. Бу ўйлаб топилган нарсалардандир! Қачонки Мухаммад Аман ал-Жамий роҳимаҳуллоҳ одамларни тавҳидга чақириб бидъатлардан ва одамларнинг хато фикрлари ва ғояларидан огоҳлантириб одамларни даъват қила бўшлаганларида, унга нисбатан адоват қиладиган ва шунақа ном билан чақирадиган бўлишди». “Музаҳира даъф ал-ақида фии асрина” 1:02 дақиқасини эшитинг
Яна Шайҳ Фавзондан сўрашди: «Ҳурматли шайх хазратлари сиз айтган эдизки ботил ахлини хар доим хар замонда ва маконда Хақ устида бўлганларга нисбатан турли-хил лақаб қўйиб аташлик уларнинг маруф сифатларидан бўлган ва шу ишлари билан улар хақ устида бўлганлардан одамларни қайтаришга харакат қилишган. Мени саволим қуйидагича: Биза – яни толиби илмлар, салафларнинг йўлларига эргашишга чақирамиз, тан олинган олимларни маҳкам ушлимиза ва бидъат ахлидан огохлантирамиза мана шу сабаб бизни жамийликда айблашади. Бу лақаб хақида нима дейсиз ?» Шайх ал-Фавзон шундай жавоб бердилар:<< Сизлар эргашган нарселарга эргашишни давом эттирвурилар. Дархақиқат сизлар яхши нарсага эргашяпсизлар. Хар-хил гаплар гапиряпкан одамга этибор қилманглар, унинг гунохи ўзига қаршидур. >> “ал-Фатава” 5093-рақамлигини эшитинг .
Жамийлар номи хақида юқорида келтирилган гапларга ўхшаш гапларни шайх Солиҳ ал-Люхайдан, шайх Убайд ал-Жабирий ва шайх Солиҳ Ас-Суҳайми каби уламолар хам гапириб ўтишган, хатто шайх Солиҳ Ас-Сухайми айтган эдиларки жамийлар номини Исломнинг душманлари ўйлаб топганлигини, хамда биринчи бўлиб бу номни Айман Завахарий ишлатган деб. Шунингдек шайх Солиҳ Ас-Сухайми жамилар номни ўйлаб топганлар хақида мана шундай деганлар: «Агарда иш шунақа(яни лақаб қўйиш) давом этвурса унда яқин орада мусулмонларни бозчилар, албонийчилар, усайминчилар, фавзончилар, ғудоянчилар, люхайданчилар ва ха казо лақаблар билан атовчилар пайдо бўлиши хеч гап эмас. Ахир улар хам бизларнинг олимлардан хисобланишади ва улар кўр-кўрона эргашяпган ёшларни тўғри йўлни кўришларига сабаб бўлишяпти-ку!» Ад-Давра 6, 4/23/1427.
Шайҳ Убайд ал-Жабирий айтдилар: «Жамийлар номи хозирги кунда кимда-ким бидъатларни қўраласа ўшаларга нисбатан ишлатиляпти» ад-Давра Н 6 4/23/1427
Шу йерда бир нарсага этибор қаратиш лозим, яни юқоридаги номи зикр қилиб ўтилган шайҳлар Шайҳ Муҳаммад Аман ал-Жамийни химоя қилиб айтган сўзлари хурматли шайхнинг ўлимларидан кейин этилган бу нарса далолат қиладики Шайх Маҳаммад ал-Жамий тўғри йўлда бўлганлар, яни олдин тўгри йўлда бўлиб кейин адашиб кетмаганлар!
Шунингдек Шайх Маҳаммад ибни Абдуллоҳ ас-Сабилдан сўрашди: «Шайх Муҳаммад Аман ал-Жамий роҳимаҳуллоҳ ва Шайх Робиъ ал-Мадхалиларнинг кассеталарида фитна бор деб одамларни уларнинг кассеталарини эшитишдан қайтаряпкан одамларга нисбатан сиз нима деб насиҳат қилас». Шайх шундай дедилар: «Аъузубиллаҳ, аъузубиллаҳ( Аллоҳни паноҳини сўриман)! Йўқ! Бу икки инсоннинг кассеталари энг яхши касеталардан хисобланади! У инсонлар Суннатга чақиришади ва Суннатга эргашишга даъват қилишади. Хозирги кунларда бунақа гапларни навси-ҳавосига эргашувчилардан бошқа хеч ким гапирмайди! Асосан бу инсонлар ҳақида хар-хил хизб азолари гапиршади, ана ўшалар бу икки инсонни кассеталарини эшитишдан қайтаришади. Номи зикр қилинган у икки шайх масаласига келсак, улар Суннатга эргашканликлари билан машхур, уларнинг ақидалари салафлар ақидаси билан бир-хил ва улар одамларнинг энг яхшиларидан!» “Кашф ал-лясам” 1-касетани эшитинг
Шайх Абдулазиз ар-Рожиҳийга бир кун шундай дейишди : «Баъзи бир инсонлар салафлар манхажига эргашяпган одамларни жамийлар деб айтишяпти, шунингдек Шайх Робиъа Мадхали, Шайх Ахмад ан-Нажмий, Шайх Зайд ал-Мадхали ва қўлган олимлардан огох бўлишга чақиришяпти!» Шайх шундай деб жавоб бердилар: «Бунақа лақаблар хеч нарсани ўзгартирмайди, балки инсонни ростгўйлиги муҳимроқдир. Бу олимларни биза биламиза, уларнинг ақидалари сахиҳ ақида ва улар Ахлус-Суннна Вал-Жамўадандирлар. Шайх Робиъа, шайх Ахмад ва Шайх Зайдлар –уларга тенг келадигани йўқдир (яни илм,амал ва бошқа нарсаларда хозирги пайтда Аллоҳу аълам)» “Кашф ал-лясам” 1-рақамни эшитинг
Шайх Ибни Жибрин роҳимаҳуллоҳ жамийлар номини ишлатишда хатога йўл қўйдилар, лекин бази одамлар, Аллоҳ уларни хидоят қилсин, Шайҳнинг ушбу сўзларига аниқлик киритмасдан, шайҳнинг бу созъларига маҳкам ёпишиб, уни худди байроқ мисоли кўтарриб кетишди ва бу номни уларга ким тўғри келми қўлса шуларга қарши ишлатишди. Шунақа қиляпканлар Шайх Ибни Жибриннг сўзлари билан рўзи бўлмаган тан олинган олимларнинг сўзлари унутишди ва шайх Ибни Жибринни яхши бўлмаган тарафлама одамларга кўрсатишди.
Abu Odil   03-08-2012, 02:33 AM
#9
بسم الله الرحمن الرحيم
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг…
Кўпинча интернетнинг баъзи саҳифаларида одамлар аҳли илмдан бўлмаган одамларни аҳли илм, ҳақиқий аҳли илмларни бўлса хоин ёки “сарой олими” деб Аллоҳдан қўрқмай гапиришаётганлигини кўриб ҳайрон қоламан. Ахир олим одам оддий авом каби эмас-ку! Олимларнинг Исломдаги ўрнини билиш учун мана бу оятни ўзигина етади. Аллоҳ таоло айтдики: "Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир" (Оли Имрон/18).
Шундай кунлар келиши ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида бизларни огоҳлантириб айтганлар. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнат қилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Ақлсиз одам, омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар (Аҳмад 2/291, Ибн Можа 4036. Шайх Аҳмад Шокир ва шайх Албоний ҳадисни ҳасан деди).
Аҳли илмдан бўлмаган одам аҳли илм деб, ундан таъсирланиб унга эргашишлик ва амалларини фасод қилиш муаммоси олдиндан ҳам мавжуд бўлиб, бундай ҳолатларнинг ёмонлигидан уламолар жуда кўп огоҳлантиришган. Имом Шотибий деди: «Одамларнинг муаммоси улар олим деб ҳисоблаган жоҳиллар сабабидан содир бўлади» (Қаранг: «ал-Эътисом» 1/145).
Имом Абу Шома деди: «Кўпинча одамлар бидъатга тушиб қолишларининг сабаби, улар бирор кимсани аҳли илм ва тақводор деб ҳисоблай бошлашидан бўлади. Аслида эса у ундайлардан бўлмайди. Бундай одамлар унинг сўзи ва амалига қараб, унга бунда эргашишади. Шунинг оқибатида улар ўз амалларини аянчли ҳолатга олиб келадилар» (Қаранг: «ал-Маърифа ва тарих» 1/670).
http://tavhid.com/kitoblar/manhaj/islom-...-sabablari
Имом Молик айтиб берар эдилар: “Бир кун Робиъ қаттиқ йиғлаганини кўриб: “Сенга мусибат етдими?” деб ундан сўрашди. У: “Йўқ, лекин одамлар илмсизлардан фатво ола бошлашди ва Исломга қўрқинчлик бир нарса етди” деб жавоб берди (Ал-Фасавий 1/670, ал-Хотиб 1039).
Ҳақиқий олимлар ким деган саволга қисқа қилиб жавоб берадиган бўлсак улар ҳақиқий олимлар у киши ҳақида аҳли илмдан эканлигини гувоҳлик беришганлардир. Бунга далил Росууллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қурьонни тўрт кишидан ўрганинглар: Ибни Маьсуд, Убай ибни Каьб, Муоз ибни Жабал ва Салим, Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули” (Бухорий 3/299, Муслим 7/149).
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ҳалол ва ҳаром масаласини энг яхши билувчи бу Муоз ибни Жабалдир” (Ибн Ҳиббон, Абу Яьло. Ҳадис Саҳиҳ “ас-Силсила ас-Cаҳиҳа” 1224).
Ҳудди шундай саҳобалар тобеинларга, улар таба-тобеинларга ва улар ўзларидан кейингиларнинг аҳли илмдан эканлигига гувоҳлик беришган. Шундай қилиб бугунги кунимизда ҳақиқий олим бу аҳли суннанинг ишончли бўлган уламолари олим, аҳли илм деб гувоҳлик берган кишилардир. Уламоларнинг Исломдаги ўрни, ҳақиқий уламолар ким, нима учун баъзида уламолар жим туришади, нима асосида фатво чиқаришади, шу масала бўйича рус тилида жуда яхши бир мақола бор. Рус тилини яхши тушунадиган ўзбек забон биродарлар у мақолани мана бу ерда ўқишлари мумкин: http://salaf-forum.ru/viewtopic.php?f=4&t=7299 .
Яқинда бир сайтда “Шайх Абу Муҳаммад ал-Мақдисийнинг Солиҳ ал-Фавзон ҳақидаги фатвоси” деган бир мақолани чиқариб қўйишибди. Мен ҳайрон қолганим ўзи ал-Мақдисий киму, шайх Фавзон ким?Бизга шайх Фавзонни ким аҳли илм деб у киши учун кимлар гувоҳлик беришганлиги маълум ва шайхнинг тавҳидга бўлган даъватлари маълум. Энди Абу Муҳаммад ал-Мақдисийни олимлардан ким аҳли илм деб гувоҳлик берган? Унинг асосий даъват мавзуси нима? Ақл эгалари учун шунинг ўзи тафаккур қилишларига етарлидир.
Балки баъзи ўзининг ҳавосига эргашганлар юқорида айтилганидек асл аҳли илм киму, ким бўлса жоҳиллигини фарқига боришмаса керак!

Яман муҳаддиси, шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадий Абу Муҳаммад ал-Мақдисийни ўжар жоҳил ва у аҳли илмлардан эмас деб айтганларини билишармикан?!
Admin   03-08-2012, 08:55 PM
#10
Ал-Мақдисий Саудия Арабистонини куфр давлати деб атаган «Кавашифул-жалия фи такфир ад-давла ас-суъудия» китобини ёзганида, шайх Абдулазиз ар-Ройс ибн ар-Ройс унга «Табдид кавашиф ал-анид» номли раддия ёзган. Унинг раддиясига тақриз ёзган шайх Солиҳ Фавзон китобининг бошида айтади: «Бу шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг раддиясини мен ажойиб, Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу манфурни (ал-Мақдисийни) оғзини ёпувчи ва унинг макрларини рад қилувчи деб топдим».
Шунингдек, шайх Абдуллоҳ ал-Убайлан худди шу раддия тақризига ёзади: «Мен муҳтарам биродаримиз - шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг «Табдид кавашиф ал-анид фи такфириҳи ли давла ат-тавҳид» номли китобини ўқиб чиқдим. Дарҳақиқат у, ўша ўзини илмга нисбат берувчининг (ал-Мақдисий) барча шубҳаларини изоҳлаб берган. Ўзининг Саудия Арабистони ҳимоясида, шаръий далилларни келтиришда ва ҳаворижона ғояларни парчалашда ростгўй бўлган!»
Яманлик муҳаддис, шайх Муқбил ибн Ходидан сўрашди: «Эй шайх, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин сизга, савол бор ва биз сизнинг фикрингизни билмоқчимиз. Абу Муҳаммад ал-Мақдисий исмли бир инсон бор. Мен сизнинг у ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдим. У илм аҳлидан ҳисобланадими?»
Шайх Муқбил жавоб берди: «Бу инсон турли мақолалар ёзади ва унинг китобларида кўп хатолар бор. Кунларнинг бирида у бизга қандайдир китоблар юборди, адашмасам «Иъдад ал-фаварис битарк ал-маларис» эди. Бироқ бу «Кавашиф ал-жалия» (Саудия Арабистонини кофирликда айблашлик ҳақидаги) китоби эмас эди, чунки у вақтда бу китоб унга тегишли экани маълум эмас эди. Менга уни кўриб чиқиш учун беришганида, мени вақтим йўқ эди ва мен уни биродаримиз – кучли мунаққид Абдулазиз ал-Борига бердим. У унинг хатоларини Аллоҳ учун аниқлади. Уни ал-Мақдисийга юборга-нимизда, у ал-Борига раддия қилмоқчи бўлди. Шунда мен унга айтдим: «Бу одам (ал-Мақдисий) – ўжар жоҳил экан, қўй уни, у билан чалғишимиз тўғри бўлмайди». Бироқ эҳтиросга берилган одамлар бу инсонни илм соҳиби деб ўйлайдилар. Уларнинг кўпчилиги илм соҳиби деб ўйлаганларнинг аксари аслида ўшалардан эмас. Шунингдек бу инсон (ал-Мақдисий) – илм аҳлидан эмас!» («Мушаҳидати фи ал-мамлака ал-арабия ас-суъудия» кассетаси).
Шайх Али ат-Тувайжирий (тафсир бўйича доктор, шайх Ибн Боз ва Ибн Усайминнинг шогирди) деди: «Мен барча биродарларга Аллоҳдан қўрқишни, илм олишни ва ўша ал-Мақдисийдан сақланишни насиҳат қиламан. Дарҳақиқат, у – машҳур ҳавориж ва хато ғоялар тарафдоридандир! Ундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим ва унга эргашмаслик, уни эшитмаслик, шунингдек унинг китобларини ўқимаслик керак!»
http://www.youtube.com/watch?v=ZnemMlkJiB0
Юклаб олиш
Шунингдек шайх, доктор Абдуллоҳ Бухорий дедилар:
«Бу инсон, мен ал-Барқавийни (Абу Муҳаммад ал-Мақдисий) назарда тутмоқдаман, мен Аллоҳдан уни тўғри йўлга бошлашини ёки белини синдиришини ва умматни унинг ёвузлигидан ҳамда очиқ-ойдин жаҳолатидан сақлашини сўрайман. Аллоҳга қасамки, у на Исломни улуғлади, на кофирларни тор-мор қилди. Биладими у буни ёки йўқми, сезадими у буни ёки йўқми, аммо унинг жоҳилона фатволари кофирларга ёрдам берди. Ҳа! Чунки у ўзининг жоҳилона фатволари ва фосиқона мақолалари билан кофирларга баъзи мусулмонларнинг шаҳарларида фасод тарқатишига баҳона яратди. Бу каби фосиқона фатволар шаҳарларнинг забт этилишига сабаб бўлди. У ҳалокат эшикларидан бўлган эшикни очди, у ва у каби мана шундай зулм, гуноҳ, жаҳолат, залолат ва Суннатдан йироқлашишларга тўла фатво берувчилар. Бунда булар кабиси аввалгиларда бўлмаган, ҳаворижлар бундан мутасно. Шунингдек, бунда улардан бўлган аввалгилари орасида ҳеч қачон аҳли-сунна бўлмайди, на саҳобалардан, на тобиъинлардан ва на энг афзал уламолардан!»
http://www.youtube.com/watch?v=XOT5mH2t_w0
Юклаб олиш

Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.