КАТТА ШИРКНИНГ ТУРЛАРИ
Савол-22: Ўликлар ва ғайб кимсалардан мадад сўраса бўладими?
Жавоб-22: Йўқ, улардан ёрдам сўралмайди, балки мадад Аллоҳ таолонинг Ўзидангина сўралади.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«(Мушрикларнинг)
Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани яратгувчи эмасдир, балки ўзлари яралгувчидирлар. (Улар)
жонсиз ўликлардир. Ва улар (ўзларига сиғинаётган мушрикларнинг)
қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар» (Наҳл: 20-21).
Аллоҳ таоло айтади:
«Ўшанда Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, У сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минглаб фаришталар билан мадад берурман» деди» (Анфол: 9).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Эй ҳамиша тирик ва абадий бўлган зот! Сени раҳматингдан ёрдам сўрайман» (Имом Термизий ривоятлари).
Савол-23: Аллоҳ таолодан ўзгадан ёрдам-мадад сўраш мумкинми?
Жавоб-23: Йўқ, мумкин эмасдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Агар бирон нарсани сўрасанг, фақат Аллоҳнинг ўзидангина сўрагин. Агар мадад тиламоқчи бўлсанг Аллоҳдангина мадад тилагин» (Имом Термизий ривоятлари).
Савол-24: Тириклардан мадад тиласа бўладими?
Жавоб-24: Ҳа, агар уларнинг кучлари етса ёрдам сўраймиз.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида: 2).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Агар банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло ҳам бу банданинг ёрдамидадир» (Имом Муслим ривоятлари).
Савол-25: Аллоҳ таолодан ўзгага назр-ниёз қилса бўладими?
Жавоб-25: Аллоҳ таолодан бошқага назр-ниёз қилса бўлмайди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Имроннинг хотини: «Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан)
озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас, (бу назримни Ўз даргоҳингда)
қабул айла! Албатта Сен эшитгувчи, билгувчисан», деганини эсланг!» (Оли Имрон: 35).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Кимки Аллоҳ таолонинг тоатини қиламан деб назр-ниёз қилса қилаверсин. Энди кимки Аллоҳга гуноҳ бўладиган назр-ниёз қиламан деса, асло қила кўрмасин» (Имом Бухорий ривоятлари).
Савол-26: Аллоҳ таолодан ўзгага қурбонлик қилиш мумкинми?
Жавоб:26: Йўқ, мумкин эмасдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик)
сўйиб-қурбонлиқ қилинг!» (Кавсар: 2).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳдан ўзгага атаб қурбонлик қиладиган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» (Имом Муслим ривоятлари).
Савол-27: Аллоҳ таолога яқинлашиш мақсадида қабрлар атрофида айланиш (тавоф қилиш) мумкинми?
Жавоб-27: Йўқ, мумкин эмас. Каъбанигина атрофида айланса (тавоф қилса) бўлади.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Ва «Эски Уй»ни тавоф қилсинлар!» (Ҳаж:29).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Кимки етти марта Каъбани айланиб, икки ракат намоз ўқиса, бир қулни озод қилган миқдорда савоб олгай» (Имом Можа ривоятлари).
Савол-28: Сеҳрнинг ҳукми нима?
Жавоб-28: Сеҳр – куфрдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара: 102).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Еттити ҳалокатга йўлиқтирадиган нарсалардан ўзларингни тийинглар! Улар: Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, сеҳр … лардир» (Имом Муслим ривоятлари).
Савол-29: Фолбинлар билан парихонларга ишонса бўладими?
Жавоб-29: Йўқ, уларга ишониш мумкин эмас.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)
»» (Намл: 65).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Кимки фолбин ёки париҳоннинг олдига келиб, унинг айтган гапларига ишонса, Муҳаммадга келган динга кофир бўлибди» (Имом Аҳмад ривоятлари).
Савол-30: Бирон одам ғайбни биладими?
Жавоб-30: Йўқ, ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билммайди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур» (Анъом: 59).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билммайди» (Имом Термизий ривояти).
Савол-31: Исломга зид бўлган қонунларга амал қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб-31: Исломга зид бўлган қонунларга амал қилиш, агар уни бўлверади ёки тўғри деб эътиқод қилса куфрдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 4).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Бошқаларингиз Аллоҳдан келган нарсаларга кўнгиллари тусаганча ва ўз билармонлик амал қилишиб, Аллоҳнинг Қуръони ила ҳукм чиқармас эканлар, Аллоҳ уларнинг ўрталарида мусибат ҳосил қилиб қўйгай» (Ибн Можа ривояти).
Савол-32: Аллоҳ таолони ким яратган?
Жавоб-32: Агар шайтон бирортангизни ушбу савол билан васваса қилса, «Аъузу биллаҳиминаш шайтонир рожийм» деб, Аллоҳ таолодан паноҳ сўрасин!
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса)
у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро У эшитгувчи, билгувчи зотдир» (Фусиллат: 36).
Шунингдек биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ўзимизни шайтоннинг ҳийласидан асраймиз ва:
«Аманту биллаҳи ва русулиҳ, Аллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялид валам юлад валам якун лаҳу куфуван аҳад», деймиз. Сўнгра чап томонга уч марта тупуриб, шайтонинг васвасасидан паноҳ сўраб, бировга оғиз очмаймиз.
Маъноси:
«Аллоҳ таолога ва пайғамбарига иймон келтирдим. Аллоҳ таоло ягонадир. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож эмасдир. У туғмаган ва туғулмагандир. Ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Яна шу нарсани айтишимиз шартки: Аллоҳ таоло яратгувчидир, Яратилган эмасдир. У Зот ягонадир. Ундан олдин ҳеч нарса бўлган эмас.
Далил: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Парвардигоро, Ўзинг аввалдирсан. Сендан аввал ҳеч нарса бўлмаган» (Имом Муслим ривоятлари).
Савол-33: Исломдан олдин мушрикларнинг ақидаси қандай бўлган?
Жавоб-33: Улар Аллоҳ таолога яқин бўлиш мақсадида ва шафоат талаб қилиб, авлиёлардан ҳожатларини сўрашар эди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо»)
қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга)
фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)
» (Зумар: 3).
Аллоҳ таоло айтади:
«Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18).
Ҳозирги кунда баъзи мусулмонлар юқоридаги ишларни мушрикларга ўхшаб қилмоқдалар.
Савол-34: Аллоҳ таолога ширк қилишдан қандай қилсак қутиламиз?
Жавоб-34: Қуйидаги нарсалардан ўзимизни тийсак, Аллоҳ таолога ширк келтиришдан қутила оламиз.
Парвардигоримизга хос бўлган ишларда Уни шериги бор деб билиш. Масалан, Аллоҳ таолодан ўзга ҳам бу оламни бошқариб турувчи зотлар бор деб эътиқод қилишга ўхшаш.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур, ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31).
Ибодатда ширк келтириш. Масалан, пайғамбар ва авлиёлардан ҳожатларини сўраб дуо қилишга ўхшаш.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, динингиздан қайтишингизни талаб қилаётган кофирларга)
айтинг: «Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман»» (Жин: 20).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Дуо – ибодатдир» (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳнинг сифатларида ширк келтириш. Масалан, пайғамбарлар ва авлиёлар ғайбни билишади деганга ўхшаш.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)
»» (Намл: 65).
Аллоҳ таолони бандаларига ўхшатиш. Масалан, подшоҳнинг ҳузурига бировнинг воситасисиз киролмаганидек, Аллоҳ таолодан бирон одам воситсидагина ҳожатимни сўрай оламан, деганга ўхшаш. Бу иш – яратгувчи зотни яратилган нарсаларга ўхшатиш – ширкдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир» (Шўро: 11). Бу нарсани Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти қувватлайди:
«Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65).
Агар инсон тавба қилиб, ширкнинг бу турларидан қутула олса, албатта Аллоҳ таолони бир деб билувчилар сирасидан бўлур.
Эй Парвардигоро, бизни ўзингни бир деб билгувчилар қаторидан қилгин, мушриклардан қилиб қўймагин!
Савол-35: Катта ширкнинг қандай зиёни бор?
Жавоб-35: Катта ширк инсонни дўзахда абадий қолишига сабаб бўлади.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ким Аллоҳ таолога бирон нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, жаҳаннамга киради» (Имом Муслим ривоятлари).
Савол-36: Мушрик одамга қилган яхши аммалларининг фойдаси борми?
Жавоб-36: Йўқ, мушрик одамга қилган яхши аммалларининг фойдаси йўқдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
«Агар улар мушрик бўлганларида килган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳадиси қудсийда Аллоҳнинг ушбу сўзларини) айтадилар:
«Мен шерикдан беҳожатман! Кимки бир амални қилиб, унда ўзгани менга шерик қилса, уни шеригига қолдираман (яъни қилган амалига Мен савоб бераман)» (Имом Муслим ривоятлари).