Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан
ҳадя
ёки
мусулмоннинг тўрт мазҳабдан бирига эргашиши шартми?
Муаллиф:
Шайх Муҳаммад-Султон ал-Маъсумий
ал-Хўжандий ал-Маккий
Қайта тайёрлаш ва шарҳлар:
Шайх Солим ибн Ийд ал-Ҳилолий
بسم الله الرحمن الرحيم
СЎЗБОШИ
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга мақтовлар йўллаймиз ва Ундан ёрдам сўраймиз ҳамда истиғфор айтамиз. Аллоҳдан нафсимиз ёмонлигидан ва гуноҳларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоятлаган кимсани адаштирувчи йўқ ва адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Ва Ягона Аллоҳдан бошқа сиғинишга лоиқ хеч ким йўқлигига ва Муҳаммад Ул зотнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик берамиз.
Ундан сўнг:
Шайx Муҳаммад-Султон ал-Маъсумийнинг куйидаги асари мазҳабларнинг[1] Исломдаги ўрни ҳақида билишни ва бу масалада тўғри тушунчага эга бўлишни истаган ҳар бир мусулмон учун ниҳоятда аҳамиятли ва фойдалидир.
Шайx ал-Маъсумийнинг нуқтаи-назарини тўғри англаш учун ва уни Ислом мазҳабларни инкор қилишликда айблаётган тақлидчиларга [2] алданмаслик учун бу асарни диққат билан ўқиб чиқиш зарурдир.
Quote:[1]Мазҳаб – бирон-бир олимнинг диний-хуқуқий мактаби. “Мазҳаб” сўзи арабий “заҳаба” – бориш, йўл олиш деганидир. Шунинг учун бирон-бир кимсанинг фикрига асосланган диндаги ҳар қандай йўналиш “мазҳаб” деб атала бошланди. Ал-Файюми “Мисбах ал-мунир” 1/211 китобида айтади: “ Араб тилида “фалончининг мазҳабида бўлиш” дегани унинг изидан ва йўналишидан юришдир, “ динда фалончининг мазҳабида бўлиш” дегани эса унинг диний масалалардаги фикрига эргашишдир.”
[2] Тақлид – бу бирон-бир олимга кўр-кўрона эргашишдир. Муқаллид деб бирон-бир имомга, ҳаттоки унинг фикри Қуръон ва Суннатга хилоф бўлса ҳам кўр-кўрона эргашаётган инсонга айтилади. Тақлидни ҳамма давр имомлари тақиқлашган ва улар Қуръон ва Суннатга хилоф қилган холда у ёки бу имомга кўр-кўрона эргашишни қоралагандирлар. Имом Таховий айтдилар: “Фақат асабий ёки бепарво инсонгина тақлид қилади”. Қаранг. “Расмул-муфти” 1/32.
Имом Ибн Ҳазм айтдилар: “Дарҳақиқат эргашилаётган имомларнинг ўзлари кўр-кўрона тақлиднинг муҳолифи бўлишган. Улар ўзларининг фикрларига кўр-кўрона эргашишни тарафдорларига тақиқлашардилар. Бу масалада уларнинг ораларида энг рашқдори имом Шофеъий رحمه الله эдилар, чунки у бошқаларга нисбатан тез-тез ва мунтазам равишда далилларга мувофиқ келадиган саҳиҳ ҳабарларга эргашиш ҳамда уларни қабул қилиш кераклигини такидлар эди. Шунингдек у кўр-кўрона унга эргашишга қаршилик қиларди ҳамда атрофдагиларни бундан огоҳлантирар эди. Аллоҳ бу учун унга роҳмат ато қилсин ва унинг мукофоти улкан бўлсин, чунки у кўп яхшиликларнинг сабаби бўлди”. Қаранг. “Усулул-ахкам” 6/118.
Аслида, барча Суннат имомлари каби, Шайx мазҳабларни инкор ҳам этмайди ва қораламайди ҳам. Бироқ, олдин ўтган имомлар каби, шариатга зид холатларда бирор кимсага кўр-кўрона тақлид қилишдан қайтарарди, гўёки “Мазҳаб – Ислом асоси” деган фикрни қораларди ва “имомлардан фақат биттасининг фикри билан чегараланиш лозим” деган таъкидни рад этарди. Шайx Жамолиддин ал-Қосимий ажойиб сўзларни айтган: “Ҳақиқат бирон-бир олимнинг сўзида ва бирон-бир мазҳабдаги ҳукумларда чегараланган эмас. Аллоҳ мусулмонлар умматига мужтаҳид олимларнинг кўплиги билан марҳамат қилди.” У шунгдек айтади: “ Тақлид – инсонлар орасида тарқалган ва шиддат билан уларни чиритаётган вабодир. Бу – сингиб кетган касаллик, умумий шоллик ва ақлдан озишликдирки, у инсонни бекорчилик ва дангкасалликга дучор қилади.” (қаранг “ал-Истиънас” 44 бет).
Шайx ал-Маъсумий رحمه الله ўз асарида мазҳаблар ва машхур имомларнинг фикриларини моҳиятини тўғри тушунишга ишора қилмоқда. Олимларнинг килган хизмати кўр-кўрона тақлид учун мўлжал бўлишдан иборат эмас, балки улар инсонларга Қурон ва Суннатни тўғри тушунчасини етказишга, инсонларга улар асосида хаёт кечиришга ёрдам беришга каратилган.
Имом Шофеъий رحمه الله шундай деганлар: “Фақихларнинг сўзларидан ва уларнинг фикрларидан фойдаланиш – бу гўёки сув бўлмаганда тупроқ билан таямум қилиш кабидир. Агарда Бирон-бир масалада маълум маъноли матн Қуръонда, Суннатда ҳамда саҳобаларнинг фикрларида мавжуд бўлса, бу матндан фойдаланиш шарт (вожиб) бўлади ва ундан бирон-бир
олимнинг сўзини фойдасига воз кечиш жоиз бўлмайди!” қаранг. “ар-Рисала” 599.
Шунингдек имом Шотибий ҳам шундай айтганлар: “Агар биз олимларни шариат ахкомларини билиш манбааси ўрнига нишон қилиб олсак, у ҳолда биз залолатга ботамиз”. Қаранг “ал-Итисам” 2/872.
Шайxул-Ислом Ибн Таймия айтганлар: “Эй инсон эхтиёт бўл. Нафсинг сабабли, ёки бирон-бир мазҳаб ёки ўзингнинг Шайxинга тарафдорлик сабабли, ёки дунёга қизиқшинг сабабли инкор этишдан эхтиёт бўл! Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳеч кимни Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқага итоат қилишликга буюрмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келганни олиш зарур, ҳаттоки бу учун банда барча маҳлуқотларга хилоф қилса ҳам. Агар бундай вазиятда инсон пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадиган бўлса, Аллоҳ ундан бирон-бир кимсага хилоф қилганлиги учун уни сўроқ қилмайди! Дарҳақиқат, қачонки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига мувофиқ келгандагина, бирон-бир кимсага итоат этиш шарт бўлади. Буни билгин, эшитгин ва амал қилигин ҳамда бидъатни олиб кирмагин!” қаранг “Мажмуул-фатава” 16/528.
Биз Аллоҳ таъаладан ҳақга интилаётган ҳар бир мусулмон учун бу кичкина асарни фойдали қилишини сўраймиз.
“Таҳририят”
Шайx Солим ал-Ҳилолийнинг сўзбоши[3]
Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.
“Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! (Оли Имрон 3:102).
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз) ! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир” (Нисо 4:1).
Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб 33:70-71).
Quote: [3] Солим ибн Ийд ал-Хилолий 1377 ҳижрий йилда (1957 мелодий йил) таваллуд топган. У Шайх Албонийнинг энг машҳур шогирдларидан бири бўлган. Ақъида ва манҳаж бўйича кўпгина китоблар муаллифи, шунингдек аввал ўтган имомларнинг кўпгина машҳур китобларидаги ҳадисларни ва асарларни (саҳоба ва уларга эргашганларнинг ривоятлари) саҳиҳлик даражасини кўриб чиққан тадқиқотчидир (мухаққъиқ). Бу инсонга замонавий олимларнинг кўпгинаси тазкия беришган, булардан унинг Шайхи – Шайх Албоний, шунингдек Шайх Муқъбил, Абу Бакр Абу Зайд ва бошқалар. Қаранг “Тахриф ан-нусус” 93, “Тухфатул-мужиб” 160.
Ундан сўнг:
Кимда-ким турли мазҳабларга эргашувчиларнинг кўпдан-кўп тортишувларига ҳолислик билан ёндошиб назар солса, буни ҳақиқий фитна эканлиги, ҳамда мусулмонларнинг қолоқлигига сабаб бўлганлиги ҳақидаги фикрга келиши муқарардир. Гап шундаки, мазҳабчилар тақлид қилишда шунчалик чуқурлашиб кетишдики, ҳатто бировнинг ақли билан фикр юритадиган бўлиб қолишди. Бироқ, мусулмонларнинг биринчи авлоди бундай бўлишмаган, ҳамда дастлабки авлодларнинг имомлари ҳам мутаассиблик ва сўзсиз бирон-бир инсонни сўзига эргашишга мажбур қилишмаган. Мазҳабчилар ҳар бир юзага келган ихтилофларни кучайтираверишдики ҳатто шайтон уларнинг орасида фитна ва шавқатсиз курашни авж олдириб юборди.
Бу аниқ ҳақиқатни алақачон кўпгина олимлар тушуниб етишди, ва асрлар давомида у ёки бу олим бундай кўр-кўрона тақлидни ҳамда мазҳабларга ва хакозо ҳизбларга (гуруҳларга) бўлинишни қоралаб келишди. Бу мавзуга бағишланган кўпгина ажойиб асарлар мавжуд, бироқ Шайx ал-Масъумийнинг رحمه الله “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан ҳадья” деб номланган асари алоҳида аҳамиятга эга. Китобнинг ҳажми унча катта бўлмаганлигига қарамасдан муаллиф унда энг кўп Қуръон ва Суннатдаги аниқ далилларни, биринчи авлодларнинг буюк имомларининг фикр-мулоҳазаларини ва турли асрларда яшаб ўтган олимларнинг сўзларини тўплашга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, бу асар мазҳаблар атрофида “ўралашиб қолган” фитнага қарши кучли далил бўлиб қолди.
Бу китоб бир неча марта нашр этилган эди, булар ҳақида Шайx ал-Маъсумийнинг таржимаи ҳолида айтиб ўтилади, лекин уларнинг камчилиги шундан иборат эдики унда муаллиф мурожаат этаётган ҳадисларни манбаси кўрсатилмаган эди, баъзи жойлар эса қўшимча шарҳларга муҳтож эди. Китобни тушуниш ҳамда ундан фойдаланишни енгиллаштириш мақсадида куйдагиларни амалга оширдим:
1. Умумий белгиланган тартибда барча оят ва ҳадисларни манбасини, ҳар бир ҳадисни даражасини, яъни уларнинг саҳиҳлиги, ҳасанлиги ёки заифлигини ўтган йирик олимларнинг хулосалари билан ва айниқса Шайxимиз Албонийнинг хулосалари билан солиштирган ҳолда кўрсатиб ўтдим.
2. Муаллиф қўллаган жумлаларни асл манбалари билан солиштирдим ва агар сўзларда бирон-бир номувофиқлик аниқланса, Шайxнинг китобидагини эмас балки унинг асл манбасидаги сўзларни ёздим.
3. Китобда қўшимча шарҳларга муҳтож бўлган жойларда ўзимнинг сўзларимни ва фикр-мулоҳазаларимни (бетнинг остига тушуриб ёзилган алоҳида изоҳларда) қўшдим. Бундан ташкари, ўқувчининг толиқтирмаслик учун матнда чўзилиб кетган жойларини уларни маъносини ва муаллифнинг мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қисқартиришни лозим топдим.
Қаерда ҳақ бўлган бўлсам, у ҳолда “ва ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман” (Худ 11:8).
Агар мен бирон жойда хато қилган бўлсам, у ҳолда “ Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс – агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса – албатта барча ёмонликларга буюргувчидир” (Юсуф 12:53).
Мен Аллоҳдан бу китобни мусулмонлар учун фойдали қилишини сўрайман. Олимлардан бири айтганидек:
Тушунгин, билим – бу фақат қачонки сени Аллоҳ бундай деган, пайғамбар бундай ва саҳобалар бундай деганлигини билишлигиндир.
Бу ҳар қандай шубҳадан холидир!
Билим пайғамбарнинг фикрига қарама-қарши бўлган бегона фикрларни, инсонларнинг ихтилофлари ва турли хил сўзларини билишликда деб ўйлаб адашма.
Аллоҳдан мусулмонларни Қуръон ва Суннатга солиҳ ўтмишдошларнинг йўлида амал қилишга қайтишларини, бизнинг динимизни ажралишликга ҳамда ҳизб ва гуруҳларга бўлинишига олиб келган хар қандай нотўғри талқин қилишлик, бидъатлардан, адашишликдан ва мутаасибликдан Исломни тозалашини сўрайман.
Аллоҳдан китоб муаллифини, уни тайёрлаганни ва уни нашр килганларни олий даражада мукофатлашини сурайман.
(Абу Усома) Солим ал-Хилолий
1403 ҳижрий йил.
Муаллиф хакида қисқача маълумот[4]
Унинг даври ва жамиятнинг холати
Мазҳабларга эргашиш – янгилик эмас. Бироқ сўнги вақтларда у даҳшатли кўринишда авж ола бошлади. Шундай оқибатларидан бири Қуръон ва Суннатдаги далилларни келтирмасдан кўр-кўрона мазҳабга тақлид кенг тарқалганлиги бўлди. Айниқса бу ҳолат Ўртаосиё мамлакатларида, ёки қадимдан “дарьё ортидаги ерлар” деб номланиб келаётган Мовароунахрда кучли авж олди. Айнан шу ерларда мазҳаб ва тақлид масаласи ўта муҳим бўлган ва мазҳабдан озгина бўлса ҳам четга чиқиш “тўғри йўлдан” воз кечиш деб тушунилган. Тақлид тарафдорлари қуйидаги ғояларга эга бўлишган:
“Фақат Абу Ҳанифа мазҳаби асосида хаёт кечираётганларгина - мусулмонлардир” ;
“Барча моликийлар, шофеъийлар, ҳанбалийлар ва ҳадис тарафдорлари адашганлардир ва улар залолатда” ;
“Шофеъий аёлларига кофирлиги сабабли уйланиш тақиқланган, чунки улар “Мен мўминман Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)”[5] деб айтишни жоиз деб хисоблашади” ;
Quote:[4] Таржимаихол манбаалари: “Хукму-ллах ал-ваҳид”; “Хаблу аш-шар ал-матин”нинг кириш қисмида; Муҳаммад Иида ал-Аббосийнинг “Бидъат-таъссубю ал-мазҳаби” 274 китобида.
[5] Бу “истисна фил-иман” деб аталади. Бу масала юзасидан учта фикр мавжуд. Биринчиси шундан иборатки, мусулмонга “Мен мўминман агар Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)” деб айтиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда инсон ўзининг динида шубҳаланаётган бўлади. Бу фикр тарафдорлари муржиалар ва куллабийлардир. Иккинчи фикр шундан иборатки, аксинча фақат “Мен мўимнман иншааллоҳ” айтиш мумкин. Ва учинчи фикр шундан иборатки, бу сўзни баъзи ҳолатда айтиш мумкин баъзи ҳолатда эса мумкин эмас. Масалан, агар мўмин сўзининг негизида Аллоҳга иймон келтирган мусулмон назарда тутилаётган бўлса, у ҳолда “агар Аллоҳ хоҳласа (иншааллоҳ)” сўзини айтиш керак эмас. Агарда иймоннинг мукаммаллиги ҳақида сўз бораётган бўлса “Мен мўимнман иншааллоҳ” деб айтиш керак, чунки инсон Аллоҳнинг олдидаги ўзининг холатини билмайди, чунончи ҳар бир мўмин - бу мусулмондир, бироқ ҳар бир мусулмон – мўмин эмас! Бу
Суннат тарафдорларининг фикри. Алқама айтади: “Бир куни бир одам Ибн Масъуднинг رضي الله عنه олдида: “Мен мўминман” деди. Шунда Ибн Масъуд رضي الله عنه унга жавобан: “Ундай бўлса мен Жаннатдаман деб айтақолгин!” деб айтди. Абу Убайд “ал-Ийман”да 11, Ибн Абу Шайба “ал-Ийман”да 47. исноди саҳиҳ.
Шунингдек Суфён Саврий ва Ибн Муборак айтганлари ривоят қилинади: “Инсонлар бизлар учун қонунчилик ва меросхўрликда мўминдирлар, бироқ биз уларни Аллоҳ таъаланинг хузуридаги холатларини ва қайси динда вафот этишларини билмаймиз!” қаранг “Шарх вал-ибана” 1/153.
Бу масалада “иншааллоҳ” сўзи ўзининг динида шубҳаланишга ишора бўлмоқда деб такидлаётганларга келсак уларни фикри хатодир, чунки бу ишонч, истисно билан келмоқда. Шариатда бунга мисоллар жуда кўп. Масалан Аллоҳ таъала Қуръонда айтади: “Албатта сизлар иншааллоҳ Масжидул-ал-Ҳаромга тинч-омон, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва қисқартирган ҳолларингизда хавф-хатарсиз кирурсизлар”.
Шунингдек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Мен сизларни орангизда энг тақволиман иншааллоҳ”, ёки у зот қабристондан ўтаётганда: “Биз иншааллоҳ сизларнинг ёнингизга келамиз” – деб айтардилар. Ахир пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг энг тақводорликлари ёки вафот этишликларида шубҳаланганмилар
Шундай қилиб, “Мен мўминман иншааллоҳ” сўзи агар ўзида иймон нинг комиллиги яъни, мукаммал иймон маъносига эга бўлмаса маломат қилинмайди.
“Ҳар бир мусулмон бирорта суфийлик тариқатларининг Шайxига байат бериши шарт, уларнинг энг Афзали эса “нақшбандия тариқати” ;
“Аҳли-сунна – фақат “мотрудий” ва “ашъарий”лар, колганлар эса бидъат тарафдорлари (мубтадиун)”.
Суфийлик ва тақлид кучайган мана шундай жамиятда Шайx ал-Маъсумий туғилиб улғайди.
Унинг туғилиши ва насаби
Унинг тўлиқ исми – Абу Абдулкарим Муҳаммад-Султон бин Муҳаммад-Урун бин Муҳаммад-Мирсаид ибн Муҳаммад-Маъсум. Ўзининг ота-боболарининг бирига нисбатан ал-Маъсум деб номланди.
У 1297 ҳижрий йилда (1880 м.й) Фарғонага яқин жойлашаган Ҳўжанд шаҳрида (замонавий Тожикистон) таваллуд топди ва унга нисбатан ал-Ҳўжандий деб номлана бошланди.
Муҳаммад-Султон етарли даражада таъминланган ва ўқимишли оилада вояга етди ва биринчи билимни – яъни ёзиш ва ўқишни – ўзининг ота-онасидан ўрганди.
Унинг маълумоти, илм ва устозлар талабида сафари
Муҳаммад-Султон ёшлигиданоқ форс тилида ёзилган дин китобларни ўргана бошлади. Сўнг араб тилини ўрганишга киришди ва сарф, наху ва балағъа (араб тили грамматикаси ва нотиқлик илми) бўйича турли китобларни ўрганди, сўнг мантиқ ҳатто фалсафани ҳам ўрганди. Эътиқод бўйича унинг биринчи ўрганган китоблари “Ақъида Насафия”, “Адудадия”, “Таҳовия”, “Жавхара ат-тавҳид”, “Санусия” ва бошқалар бўлди.
Айнан ўша даврда ал-Маъсумийда тадқиқот қобилияти очилди. У аввалги муаллифларнинг китобларини ўқишга киришиб аста секинлик билан ўлкасида тарқалган Ислом билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салафлардан келган Исломнинг орасидаги фарқни топа бошлади. 23 ёшида у илкбор ўзининг ватандошлари динларининг асоси бўлмиш тақлидий қарашларини очиқчасига танқид қилиб, хатоларини фош қилди. Бироқ бунга ўзларини ота-боболаридан келган урф-одатларни химоя қилган маҳаллий “Шайx” ва “мулла”лардан фақатгина хақоратларни эшитди холос. Кўпчиликга қарши якка ўзи қаршилик кўрсатавериб, ал-Маъсумий ўзининг она-диёрини тарк этиб Маккага боришни аҳд қилди. 1323 ҳижрий йилда (1905 м.й) ал-Маъсумий ўзининг уйидан чиқиб узоқ сафарга йўл олди.
Бухоро шаҳридан Муҳаммад-Султон поездга ўтириб Красин-ободга йўл олди. У ердан кемада Бокуга келди, сўнг у Тифлисга, сўнг – Новоросийскга, кейин – Ялтага, Севастополга ва Одессага, ундан сўнг эса денгиз орқали Истамбулга етиб келди. У даврда Истамбул Усмон халифалигининг пойтаҳти эди. Ал-Маъсумий “Юлдуз” номли жомеъ масжидига йўл олди, сўнг султон Абдулҳамиднинг қабулига таклиф этилди. Муҳаммад-Султонда Истамбулда кўрганлари кучли таасурот қолдирди.
Истамбулдан сўнг ал-Маъсумий Измир, сўнг Александрия ва Мисрнинг бошқа шаҳарлари орқали Маккага йўл олди ва у ерга 1323 ҳижрий йилнинг ҳаж бошланишига етиб келди. Ҳаж амалларининг тугатганидан сўнг у Макканинг баъзи олимлари билан учрашди. Ўшанда у Шайx Шуъайб ал-Мағрибийга Бухорий ва Муслимларнинг “Саҳиҳ”ини, имом Моликнинг “Муватто”ларини ўқиб берди ва ундан иснод[6] ва ижозат[7] олди. Бундан ташқари ал-Маъсумий Шайx Солиҳ Камол ал-Ҳанафийдан (ҳанафий мазҳабининг билмдони), Муҳаммад-Саид Бобсил аш-Шофеъийдан (шофеъий мазҳабининг билимдони) ва бошқалардан таълим олди. Шунингдек унинг устозлари орасида Шайx Муҳаммад-Мурод Рамзи ал-Қозоний ҳам бор эди
Ҳақиқат учун ал-Маъсумийнинг таржимаи холидаги куйидаги ҳолатни ҳам айтиб ўтиш лозим бўлади. Унинг баъзи устозлари сўфий бўлганлар. Маккадаги ҳаётининг дастлабки йилларида улар унга маълум бир таъсир кўрсатишди. Шайx Муҳаммад-Султон уларни жуда хурматда қиларди, ҳаттоки улардан бири – нақшбандия тариқатининг вакили – Муҳаммад-Маъсум ал-Мужаддидийга байят ҳам берди. У унга сўфийларнинг барча урфларини ўргатиб, доимо “Аллоҳ” сўзини такрорлашни, зикр қилаётганда эса кўзонги олдида Шайxнинг тасавур қилишини буюрди. “Устоз” ўз муридларни еғишга ижозат берганда ал-Маъсумий рад этди ва сўфиялар билан алоқани узишга қарор қилди.
Шундан сўнг ал-Маъсумий Қуръон ва ҳадисга мавжуд бўлган шарҳларни ўрганишга чуқур киришди. Унинг даврида Масжидул-Харомда ҳанузгача тўрт мазҳаб имоми учун олоқида намоз ўқиш маъқоми мавжуд эди. У баъзи мусулмонлар жамоа намозига турганларда қолганлар ўзларининг имомлари келмагунча ўз ишларида машғул бўлишни давом этаётганликларини гувоҳи бўлади. Суфиялар билан бўлиб ўтган воқеалар ва кўрган тўрт мақом мусулмонларнинг кундан- кунга гуруҳлар ва ҳизбларга бўлиниб кетаётганликлари ҳақидаги фикрини мустаҳкамлади холос, натижада бунга қарши Шайx кўпгина китоблар ва асарлар ёзди.
Маккадаги уч йиллик хаётидан сўнг ал-Маъсумий Мадинага йўл олди ва у ерда таълимини давом эттириб. Турли ҳадис тўпламларидан “ижаза” олди ва Шайx ал-Қудумийдан ҳанбалий мазҳабини ўрганди.
Ал-Маъсумийнинг илм талабида йўл олган кейинги манзили Шом, яъни Урдун ва Сурия худудлари бўлди. Димашқда Муҳаммад-Султон Шайx-муҳаддис Бадриддин ал-Маъамрда ва бошқаларда таълим олиб, улардан турли илмларда “ижаза” олди. Димашқда ал-Маъсумий сўфиялар билан Маккадагига нисбатан бошқача мулоқатда бўлди. У очиқчасига сўфийликни танқид қилди, “мавлавий тариқати”нинг тарафдорларини рақсга тушиши, айланиши, чилдирма чалиши ва шунга ўхшаш урфларини қоралади. “Рифоилар”ни эса Аллоҳни “шайтоний” зикр қилишлари ва харакатлари учун қоралади. Димашқдан сўнг ал-Маъсумий Байрутга кўчиб ўтиб, у ердаги Шайxлар билан учрашди, ундан сўнг Қуддусдаги ал-Ақсо масжидига бориб у ерда бир неча кун ўтказди.
Шомдан ал-Маъсумий Мисрга боришга қарор қилди. Қоҳирада у “Ал-Манар” тафсирининг муаллифи ҳамда шу номли ойноманинг ношири Шайx Муҳаммад-Рошид Рида билан танишди. Бу ойномада ал-Маъсумий муаллифлигида кўпгина мақолалар чоп этилди. Ал-Маъсумий ўзининг ишлаб топган пуллари эвазига ойноманинг илгари чоп этилган сонларини, сўнг эса Шайx Муҳаммад Абдонинг барча нашр этилган китобларини, Ибн Таймия ва Ибн Қоййимларнинг барча китобларини сотиб олди, ҳатто унинг замондошларининг сўзларига биноан ундаги китобларнинг сони минг жуздан ортиқ бўлганлиги хабари берилади. Айнан шу ерда, Мисрда, Шайx ал-Маъсумий ўзининг ватани Ҳўжандга қайтишга қарор қилди.
Шайxнинг ортга қайтиши учун ҳам келиши каби узоқ вақтни талаб қилди. У Мисрдан Истамбулга кемада етиб келди, сўнг Одессага, ундан кейин эса поезд билан Харьков орқали Москвага, Пензага, Самарага, Оренбургдан Тошкентга, у ердан эса – ота-онаси ва қариндошлари интизор билан кутаётган уйига йўл олди.
Уйига қайтгач Шайx отаси асос солган мадрасада таълим беришни бошлади. Харид қилиб олинган китобларни синчиклаб ўқиб чиқишга кўп вақт талаб этилди, айниқса уни Ибн Таймия, Ибн Қоййим ва Ибн Абдул-Баррларнинг асарлари қизиқтирарди. Шундай қилиб Шайxнинг ҳаётида янги давр бошланди, яъни ҳар бир шариат масаласини синчиклаб таҳлил қиладиган, ҳар бир муаллифнинг мавжуд масала бўйича келтирган далилларини ўрганиб чиқадиган, фикрларни таққослайдиган даври бошланди. Шариат қозиларининг муфтийсини тайинлаш масаласи кўтарилганда бу лавозимга айнан Шайx ал-Маъсумийни уни кенг билимга эгалиги ва турли масалалардан хабардорлиги учун сайланганлиги бежиз эмас эди. Ҳар хил давр олимларининг турли фикрларини таҳлил қилатуриб, Шайxнинг Исломдаги тўғри йўл фақат салафлар, яъни саҳобалар, тобеъинлар ва уларга эргашганлардан иборат солиҳ ўтмишдошларнинг тутган йўли эканлигидаги фикри фақат мустахкамлашди холос. Бундан кейин ал-Маъсумий соф Суннатга қайтишни ҳамда динни салафлар тушунганидек тушунишга чақирди. Шу билан бир қаторда ўтган давр ва замонавий муқаллидларни қоралади. Аста секин Шайx ал-Маъсумийнинг даъватини оддий инсонлар тушуна бошлашди ва Ўртаосиё ерларида Тавҳид ҳамда Суннатни қайта тикланиш даври бошланди. Шунда якка Аллоҳга ибодат қилишни ўрнига иснонлар ибодат қилиб келган кўпгина “улуғ авлиё” ва машҳад[8] деб аталмиш қабрлар бирин кетин йўқ бўла бошлади.
Quote:[6]“Иснад”нинг луғавий маъноси – таянчиқ. Куйдагидака номланиши шу билан изоҳланадики “санад” ҳадиснинг таянчи бўлиб хизмат қилади.
[7] Ижаза – бу Шайхнинг ўзининг шогирдига ҳадисни ёки бутун бир ҳадис тўпламини ривоят қилишга берадиган руҳсатига айтилади.
[8] Машҳад – бу қабр устидаги инсоннинг улуғлаш учун қурилган мақбарадир. Машҳадлар Исломда асоси йўқ, уларни қуриш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалардан келган саҳиҳ хабарларга асосан тақиқланган. Масалан Абу ал-Ҳайёж айтади: Али ибн Абу Толиб رضي الله عنه менга шундай дедилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган ишга сени ҳам юборайми? Биронта ҳам ҳайкални қўймай бузиб ташлайсан, биронта ҳам кўтарилган қабрни қўймай текислайсан” Муслим 968,969. имом Нававий бу ҳадисни шарҳида ёзади: “Бундан мурод қабр Суннатга мувофиқ баланд ёки туяни ўркачи каби кўтарилган бўлиши мумкин эмас, фақат уни ердан беш қарич баландликда кўтариш мумкин”
Синовлар ва уларни енгиш
Шайx ал-Маъсумийнинг Аллоҳ йўлига бўлган даъвати эндигина тарқалаётган даврда, Шайxнинг ўзи эса оддий инсонларнинг хурмат ва эътирофларига сазовор бўлганда 1917 йилда шўролар инқилоби бўлди. Кўпгина инсонлар шўроларнинг озодлик, тенглик ва адолат ҳақидаги ваъдаларини эшитиб уларни қўллашга шошилишди. Бироқ шўроларни динга бўлган муносабати маълумдир, шундай қилиб мусулмонларнинг ва айниқса – ислом олимларининг таъқиб этиш бошланди. Ўша даврда кўпгина олимлар отиб ташланди, ундан ҳам кўпи эса Сибирга сургун қилинди ва у ердан ҳеч ким қайтиб келмади! Ал-Маъсумийга келсак у икки мартта хибсга олинди: биринчиси 1342 йилда (1924 й), сўнг 1344 йилда (1926 й). Бироқ Аллоҳнинг иродаси билан иккисида ҳам озод бўла олди, аммо бундан сўнг ўзининг Ҳўжандини тарк этишга тўғри келди. Бироқ шўролар уни ўз холига қўйишни истамадилар. Биринчи улар унинг барча мол-мулкини тортиб олишди ва талон-тарож қилишди, сўнг уни учинчи бор хибсга олиб отиб ташлашга хукм қилишди. Бироқ уларнинг барча қилган харакатларига қарамасдан Аллоҳ таъала Шайxга нажот берди. У хибс ва таъқиблардан қочиб Ҳитойга етиб бориш муваффақ бўлди. Бу воқеа 1928 йилда содир бўлган эди, Шайx Ҳитой ерларини бир неча ийллар ўтгач тарк этди.
1353 ҳижрий йилда (1934 м.й) Шайx Маккада қолиш мақсадида ҳаж қилишни ният қилди. Бу ерда уни самимият билан кутиб олишди ва машҳур “Дар ал-ҳадис” олийгоҳига муддарис этиб таинлашди. Бундан ташқари, ҳар йили ҳаж мавсумида масжидул-Ҳаромда турк тилида Ўрта Осиё ва Туркиядан келган ҳожиларга таълим берар эди.
Айнан ўша йилларда, яъни Маккада истиқомат қилган даврда, Шайx ал-Маъсумий китобларининг аксар қисмини ёзган эди. Уларнинг турли мавзуларга бағишланган китобларининг 24таси машхур бўлди. Улардан бири – муаллиф томонидан “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан ҳадъя” деб номланган китоб бўлди.
1948 йил ҳаж мавсумида Шайx Муҳаммад-Султоннинг Маккадаги уйига кўп йиллардан сўнг “20 асрнинг буюк олими” деб танилган Шайx Муҳаммад Носириддин ал-Албоний رحمه الله эди. Шайx Муҳаммад Носириддин ал-Албоний биринчи келиши биланоқ шогирднинг ўз устозига нисбатан одобига биноан Шайx Муҳаммад-Султонни зиёрат қилишни канда қилмади. Унинг уйига келиб, Шайxнинг насиҳатларини диққат билан тинглади ва учрашувни сўнгида ундан “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” номли китобини хадья тариқасида қабул қилди. Бу ўша китобнинг биринчи нашри бўлиб, у даврда кам миқдорда чоп этилган эди.
Шайx Муҳаммад-Султон ал-Маъсумий 1380 ҳижрий йилда (1960 м.й. 80 ёшида) Маккада вафот этди, Аллоҳ уни Жаннат боғларига жойлаштирсин. Бироқ саҳиҳ ҳадисда келтирилганидек:
“Қачонки инсон вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди, магарам учта амали бундан мустасно: садақаи жория, инсонларга манфаат келтирадиган илм ва ота-онасини ҳаққига Аллоҳга дуо қилгувчи солиҳ фарзанд” Муслим 3/1255.
Шайx вафот этди, лекин унинг билими ва асарлари хозиргача мусулмонларга манфаат келтирмоқда. Бунга бир далил куйдаги “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” номли китобидир. Шайx Албонийга хадья этилган китоб нусҳаси 1970 йилгача унинг кутубхонасида сақланиб келди, сўнг нашр этилди. Айнан ўша даврда Шайx Албоний Қуръон ва Суннатни салафлардек тушунишга бўлган даъвати билан машхур бўлди. Салафлар йўлига бўлган даъват Аллоҳнинг мадади билан аввал Сурияда, сўнг бошқа мамлакатларда кучга тўла бошлади. Бу хақиқат, тўла-тўккис салафий даъватига ва хусусан Шайx Албонийга қарши бир қўшин бўлиб ёпирилган мазҳабчилар ҳамда тариқатчиларнинг эътиборидан четда қолмади. Хозирги кунгача улар томонидан соф ақъида ва Суннатни тикланишини, ижтиҳод[9] эркинлигини қоралайдиган мавъизалар, шариат[10] ҳамда ақидада бирон-бир мазҳабга эргашишга даъват этувчи мавъизалар ўтказилмоқда, китоблар чоп этилмоқда. Шу вазиятда Шайx Албонийнинг баъзи шогирдлари, хусусан улардан Шайx Муҳаммад Ийд ал-Аббосий “Япония мусулмонларига Муҳаммад-Султондан хадья” китобини қайта нашр этишни ва китобнинг номи унинг мақсади ва мазмунига ишора бўлиши учун унга “мусулмонга тўрт мазҳабнинг бирон-бирига эргашиш шартмиҳ” жумласини қўшишни таклиф қилишди.
Бу китоб 1978 ва 1981 йилларда нашр этилди. Барча нашр этилган нусҳалар тез сотилиб бўлгандан сўнг “Дар Ибн ал-Қоййим” нашриёти 2001 йилда куйдаги китобни бешинчи бор нашр этишни қарор қилди.
[9]Ижтиҳод – Қуръон ва Суннатда тўғридан-тўғри ишора бўлмаган диний-хуқуқий масалаларни мустақил еча оладиган, обрули дин билимдонининг хуқуқи. Ижтиҳод билан фақатгина араб тилини мукаммал биладиган, Қуръон ва унинг тафсирини ёддан биладиган, Суннатни ва уни шартларини яхши билган ҳамда яна бир қатор талабларга жавоб берадиган шахслар шуғулланиши мумкин.
[10] Замондош Суриялик доктор Рамазон Бутий бу инсонлар қаторидандир. У сўфия бўлиб, “ихван ал-муслимин” фирқасини Суриядаги рахбарларидан биридир. У инсон Шайх ал-Маъсумий келтирганларни аниқ рад этишга харакат қилган холда “Мазҳабсизлик – бидъатларнинг энг ёмони” номли китобни ёзди. Бу китоб Шайх ал-Маъсумий ва Шайх Албонийлар номига бўхтон ва турли айбловлар билан тўлиб тошиб ётибди, у шуниннгдек рус тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ унда ислом умматининг фақат битта олимига эргашиш зарурлиги ҳамда фақат унинг фикри тарафдори бўлиш кераклигига Қуръон ва Суннатдан ёки салафларнинг сўзларидан биронта ҳам далил-хужжат келтирилмаган.
Шайx Муҳаммад-Султоннинг сўзбоши
بسم الله الرحمن الرحيم
Бизларга Ислом ва иймонга йўл кўрсатган Аллоҳга мақтовлар бўлсин. У Зот бизга Қуръонни маъноларини англатди ва инс ва жинлар жаноби бўлмиш пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хадисларини тушунтирди. Бизларга солиҳ саҳобалар ҳамда уларга комиллик ва мукаммалликга интилган ҳолда эргашганлар юрган йўлидан юришга имкон берган Зотга мақтовлар бўлсин.
Ундан сўнг:
Айтди Аллоҳ таъаланинг роҳматига муҳтож бўлган банда, Абдулкарим ва Абдурроҳманнинг отаси Муҳаммад-Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад-Урун ал-Маъсумий ал-Ҳўжандий ал-Маккий. Аллоҳ уни Қуръонга мувофиқ амалларга йўлласин ва пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатлари тарафдори қилсин ҳамда уни оҳиратини обод қилсин!
Узоқ шарқдаги Япониянинг Токио ва Осакадаги мусулмонларидан менга савол келди:
“Ислом динининг ҳақиқати нима? Мазҳабнинг маъноси нима? Ислом дини билан мушарраф бўлган кишига тўрт мазҳабдан бирини ихтиёр қилиши лозимми? Яъни моликий, шофеъий, ҳанафий, ҳанбалий ёки ундан бошқа бўлиши лозимми (вожиб) ёки лозим эмасми?
Гап шундаки, бу ерда катта ихтилов ва низо содир бўлди. Япон фуқароларининг бир гуруҳи ўйлаб кўриб, Ислом динига кирмоқчи бўлишди ва буни Токиодаги мусулмонлар жамоасига маълум қилдилар. Шунда Ҳиндистонлик бир жамоат “ Умматнинг – нурли чироғи”[11] бўлган имом Абу Ҳанифа мазҳабини танлаш лозимлигини айтишди. Индонезиялик бир жамоат эса шофеъий мазҳабининг танлашни айтишди. Айнан шу сабабдан мусулмонлар ўртасида ихтилоф юзага келди.
Quote:[11] У ёки бу мазҳабга кўр-кўрона эргашишлик шу даражага олиб келдики, ҳатто баъзи бир тақлидчилар ўзининг мазҳабининг фикрини тасдиқлаш учун ҳадислар ўйлаб топишга мажбур бўлишарди. Шайх Солим Ҳилолий айтади: “ Мазҳабларга эргашишдаги кўр-кўрона тақлид ёлғон ва тўқма ҳадисларни пайдо бўлиш сабабларидан бири бўлган. Масалан куйдаги айтиладиган сўзларни инсонлар ҳадис деб ҳисоблашади: “Абу Ҳанифа – умматни нурли чироғидир”, - бу тўқма ҳадис, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай сўзларни айтмаганлар. Бундан ташқари бу сўзлар куйидаги Қуръоннинг аниқ оятига қарама-қарши келмоқда: “ Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни гувоҳлик бергувчи, хуш-хабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга даъват қилгувчи ва нурли чироқ қилиб юборгандирмиз” (Аҳзоб 33:45-46).
Юқорида айтилганлар куйдаги манбаларда келтирилади: “Лисан ал-мизан” 5/7; “Тариҳ-Бағдод” 5/309 ва бошқаларда, айниқса охиргисида муаллиф ал-Ҳакимнинг сўзидан ривоят қиладики, бу “ҳадис”ни ўйлаб чиқарган ровий Муҳаммад ибн Саъид ал-Баврақий эди.
Бундай нутқларни эшитган японияликлар жуда ажабланишди ва қарорлари тўғрилигига иккиланиб қолишди. Шундай қилиб, мазҳаблар масаласи уларни Исломга кириш йўлида тўсиқ бўлди.
Хурматли устоз! Сизнинг ўқимишлигингизни билиб, Аллоҳнинг мадади билан билимингиз бу дарддан қутилиш ва ундан даволаниш сабаби бўлишига умид қиламиз. Бизнинг қалбларимизга дадиллик ва хурсандчилик бўлиши ва бу дарддан фориғ бўлиш учун денгиз каби кенг саҳоватингиз билан бизларни кўзларимизни ҳақга очишингизни сўраймиз.
Аллоҳдан сизни мукофатлашини сўраймиз! Ва биз, Россиялик муҳожирлардан миннатдорчилигимизни қабул қилинг.
Сизга ҳамда барча ҳақ йўлига эргашганларга тинчлик бўлсин!
1357 ҳижрий йилнинг (1938 й)
муҳаррам ойида Токиода ёзилди.
Муҳаммад Абдулҳай Курбол ўғли
ва Муҳсин Жобиқ-ўғли