Ер сув устида жойлашганми?
Савол: Биз фарзандларимизнинг Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар ҳақида тафаккур қилишларини хоҳлаймиз. (Айтингчи), сув устида турган Ерни, сувдан нима кўтариб туради? Болаларнинг айтишича, Ер етти қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватни маскан тутган махлуқлар бор. Уларнинг бизган айтган гаплари ичида шундай савол ҳам бор: Оловдан ҳам ҳарорати кучли бўлган сижжил Ер қаватларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло у ерга гуноҳкор ва кофирларнинг руҳларини қўр эмиш. Ҳорут ва Морут ҳам Ер юхида азобланаётган фаришталар эмиш. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, уларни нима билан азобланишини айтиб берсангиз?
Жавоб: Аввало, сув устида турадиган Ер йўқки, сиз у ҳақида савол берсангиз. Балки, Сувнинг устида ҳаво ва само бордир. Коинотдаги махлуқотларнинг бари бир-бирини маҳкам тутиб туради ва Аллоҳнинг қудрати билан Коинотдаги ўз ўрнини олгандир. Аллоҳ таоло айтди:
«Албатта Аллоҳ осмонлар ва ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки агар улар қуласалар, У зотдан сўнг (яъни Аллоҳдан ўзга)
бирон кимса уларни тутиб тура олмас. Дарҳақиқат У ҳалим ва мағфиратли бўлган зотдир» (Фотир: 41).
Бу шаклда бир-бирини ўзаро тутиб туришлари Аллоҳ таоло коинотга қўйган сирлардан бири бўлиб, унинг Коинот ҳақидаги билимлар билан шуғулланган олимлар ва бошқалар биладиган ва Аллоҳ таоло яратиб қўйган сабаблари бор. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Алий разияллоҳу анҳунинг:
«Одамларга билган нарсаларини гапиринглар. Наҳотки, Аллоҳ ва Расулининг ёлғончига чиқарилишини хоҳласанглар?!» – дегани риовят қилинган (Имом Бухорий 1/41. Муҳаммад Ўздемир нашри).
Иккинчидан: Аллоҳ таоло Ернинг етти қават эканидан хабар берди:
«Аллоҳ етти осмонни ва Ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни етти қават Ерни)
яратган зотдир» (Талоқ: 12).
Ершунос олимлар ҳам ўз ижтиҳодлари билан Ернинг бир-бири устига жойлашган қаватлари борлиги ва бу қаватлар ўртасида ҳаво мавжудлиги ҳамда ҳар бир қаватда Аллоҳнинг махлуқотлари яшашига Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил қилдилар:
«(Аллоҳнинг)
амри фармони уларнинг (яъни етти қават осмон ва етти қават Ернинг)
ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз)
билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)
» (Талоқ: 12).
Айрим ершунос олимлар эса ернинг бир-бирига ёпишган етти қават эканини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳақдисларини далил қилиб айтдилар:
«Ким бир қарич ерни зўравонлик билан ажратиб олган бўлса, Аллоҳ ун(инг бўйни)га Қиёмат кунида етти қават ерни осиб қўяди» (Муттафақун алайҳ).
Учинчидан: «Сижжийн», биз Аллоҳ таоло Қуръонида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса суннатларида баён қилганидан ортиқча киришишимиз керак бўлмаган ғайб ишларидандир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:
«Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)
! Чунки (бундай)
фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлар! (Эй Муаҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам биласиз? (У)
битилган китобдир» (Мутоффифун: 7,¬ 9).
Биз унинг борлигига ишонишимиз, шу айтлганларга ўзимизча бирон нарсани қўшиб олмаслигимиз керак. Акс ҳолда, Аллоҳ қуйидаги ояти билан таъқиқлаган ишни қилган бўламиз:
«(Эй инсон)
, ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!» (Исроъ: 36).
Тўртинчидан: Ҳорут ва Морут фаришталардан бўлиб, Аллоҳ таоло улар билан бандаларини синамоқчи бўлди. Улар Аллоҳ таоло амр қилган ишларнигина қилдилар. Ва бу қилишлари билан юклатилган масъулиятни адо этишда Аллоҳ таолога итоатли ҳолда қолдилар. Аллоҳ таоло эса ўз бандаларини хоҳлаганидек синаб, имтиҳон қилиш ҳаққига эгаки, Унинг ҳукми ва шариатида рақиб йўқдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар)
айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар. — Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз)
, бас, (биз айтган нарсаларни қилиб)
кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар» (Бақара: 102).
Аммо Ҳорут ва Морутларнинг аввалда фаришта бўлиб, кейин инсонга айлантирилганлари ва Аллоҳга осий бўлганлари учун осмонга кўтарила олмаганлари, ҳозирги кунда бу дунёда азобланаётганлари ёки сочларидан осиб қўйилгани ҳақидаги гаплар каззоб ҳикоянависларнинг ифтироси, холос. Мусулмоннинг у гапларни қабул қилмаслиги, шунга ўхшаш ишончсиз ҳикоялар ёритилган китобларни, масалан, «Бадоиъуз зуҳур фий вақоъиид дуҳур» китобини ўқишдан йироқ бўлишлари лозим. Чунки бу ва бунга ўхшаш китоб муаллифлари шундай ифтироларни тўқимоқдалар. Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.