Дуо такроран қилинадими ва нималар дуо қабул бўлишига тўсқинлик қилади?
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/03_24.mp3[/audio]
Савол: Агар дуо қилган бўлсам ва қабул бўлмаса, дуо такрор қилиниб, тавба қилинадими, эй фазилатли шайх? (Дуо) қабул бўлишига нималар тўсқинлик қилади?
Жавоб: Ҳа, дуоингни такрор қил ва ноумид бўлма. Ижобат кечикиши сенинг фойданг учун бўлиши мумкин. Қайта-қайта дуо қилавер. Дуо қилдим, дуо қилдим бироқ менга ижобат бўлмади деб айтма. (Набий) соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дуо қилсам ижобат қилинмади, деб шошқалоқлик қилмас экан, бировингизнинг дуоси қабул қилинади» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 6340; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2735). Айтадики, дуо қилдим, дуо қилдим менга ижобат бўлмади. Дуони кўпайтир ва дуода давомий бўл, Аллоҳ яқин ва (дуоларни) ижобат қилгувчидир.
Дуо қабул бўлиш сабаблари маъруфдир. Шулардан, ҳалол (луқма) ейиш, ҳадисда келганидек: «Бу киши узоқ сафар қилган, соч соқоли тўзиган, уст боши чангга беланган, қўлини осмонга чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади. Ҳолбуки емоғи ҳаром, ичмоғи ҳаром, либоси ҳаром, ҳаром билан боқилган, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?!» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1015). Дуо қабул бўлишига тўсқинлик қилувчи нарсалардан ҳаромдан емоқ ва у билан боқилмоқ. Яна (дуо қабул бўлишига) тўсқинлик қилувчилардан, аввал эслаб ўтганимиздек, дуо қилдим, дуо қилдим, бироқ қабул бўлмади дея шошилиш ва дуо қилишни тарк қилиш. Бу дуо қабул бўлишига тўсқинлик қилади. «Банда дуоси қабул бўлишига шошилмас экан унинг дуоси ижобат бўлаверади» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 482).
Quote:هل أكرر الدعاء وماهي موانع الأجابة
السؤال:
إذا دعوت ولم يُستجب لي, هل أكرر الدعاء يا فضيلة الشيخ والتوبة ,وما هي مُوانع الإجابة؟
الجواب:ـ نعم,كرر الدعاء ولا تيأس وربما يكون تأخير الإجابة من صالحك وكرر ولا تقول دعوت ودعوت فلم يستجب لي, قال صلَّى الله عليه وسلم،((يُستجابُ لأحدِكم ما لم يَعجل)) يقول قد دعوت ودعوت فلم يستجب لي ,فأكثر من الدعاء وواصل الدعاء والله قريبٌ مُجيب ,وأسباب قبول الدعاء معروفة منها الأكل الحلال كما في حديث ((الذي يمد يديه في السفر أشعث أغبر يقول ياربِ ، يارب ومطعمه حرام ومشربه حرام وملبسه حرام وغذي بالحرام فأنى يُستجاب لذلك)),أي من موانع قبول الدعاء أكل الحرام والتغذي بيه ,وكذلك من معانية ما ذكرناها إنه إذا عجلوا قالوا دعوت فدعوت فلم يستجب لي يترك الدعاء فهذا من موانع قبول الدعاء ,((يُستجابُ لأحد لأحدِكم مالم يَعجل)).