Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ.
Дунёнинг ҳамма масжидлари эътикоф учун макон бўла олади. Эътикоф фақтгина учта масжидга хос эмас!
Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Эътикоф фақатгина учта масжидда бўлади”. Ушбу ҳадис заифдир. Унинг заифлигига далолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу заиф эканлигини айтганлари. Одамлар Ҳузайфанинг уйлари билан Ибн Масъуднинг уйлари ўртасидаги масжидда эътикоф қилишганида, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Ибн Масъудни зиёрат қилишга келиб, айтдилар:
Одамлар фалончи масжидда эътикоф қилдилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дегандилар: “Учта масжиддан бошқа ерда эътикоф қилинмайди”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу унга шундай дедилар:
“Балки улар тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандурсиз, уларнинг эсидадир ва сиз унутгандирсиз”. Шу билан Ибн Маъуд ҳадисни ҳукм жиҳатдан ва ривоят жиҳатдан заифлигини айтдилар.
Ҳукм жиҳатлан заифлиги мана бу сўзлари билан:
“тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандурсиз”. Ривоят жиҳатдан эса, мана бу сўзлари:
“уларнинг эсидадир ва сиз унутгандирсиз”, инсон кўп унитувчидир.
Агарчи бу ҳадиснинг саҳиҳлиги собит бўлса, бунинг маъноси эътикофнинг мукаммал бўлишлиги, яъни шу учта масжидда эътикоф бошқа масжидлардан кўра мукаммала ва афзал бўлади, дегани, ҳудди мана шу масжидлардаги намоз бошқа масжидалардаги намоздан афзал бўлганидек.
Эътикофни ҳамма масжидларда амалга ошириш мумкинлигига Аллоҳ таолонинг сўзи далил бўлади: “Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!” (Бақара 187)
Қандай қилиб эътикофнинг ҳукми Аллоҳнинг китобида бўлиб, у машриқдаги ва мағрибдаги ҳамма умматга тегишли бўлганидан кейин, биз: Фақат учта масжиддагина бўлади деймиз?! Бу ҳукм Ислом умматига умумий ҳолатда айтилганидан сўнг, биз: Бу ибодат фақат учта масжиддагина тўғри бўлади, ҳудди тавофга ўхшаб, деймиз?! Бундай дейиш ҳақдан узоқдир.
Тўғри сўз шуки эътикоф ҳамма масжидларда амалга оширилади. Шубҳа йўқки, учта масжидда амалга оширилса афзал бўлади, ҳудди намозни шу учта масжидда адо қилиш афзал бўлганидек.
(Шарҳ Мумтиъ, Задул Мустаънинг шарҳи, 6-том.)
http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8081.shtml