Ой кирганини аниқлаш учун шаръий усул нима?
Савол: Ойнинг кирганининг аниқ эканини билинадиган шаръий усул нима? Ойларнинг кириш ва чиқишини ўрганишда фалакиёт (астрономик) асбоблари билан фойдаланиш мумкинми? Мусулмон ҳилолни кўриш учун дурбинни ишлатиши мумкинми?
Жавоб: Ой киришини аниқлаш учун шаръий усул – одамларнинг ҳилолни кўришларидир. Бу дини ва кўриш қуввати кучли бўлган одамлар тарафидан амалга оширилади.
Агар улар ҳилолни кўрсалар, бу кўришга биноан, кўринган ҳилол рамазон ойиники бўлса рўза тутиш, шаввол ойиники бўлса рўзани очиш фарз бўлади. Агар ҳилол кўринмаган бўлса, фалакиёт ҳисобларига (тақвимларга) асосланиш жоиз эмасдир. Агар ҳилолни кўрилса ва бу кўриш расадхона асбоблари воситасида бўлган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан, эътиборлидир: «У (Рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутинглар, у (шаввол ҳилоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2556, 2569).
Бироқ, тақвимда кўрсатилган ҳисобларга амал қилиш ҳам, уларни асос деб ҳисоблаш ҳам, жоиз эмасдир.
Дурбин деб аталган ва ҳилолни яқинлаштириб кўрсатадиган асбобни ишлатишнинг зарари йўқдир. Бироқ уни ишлатиш вожиб эмасдир. Суннатнинг зоҳирига кўра бошқасига эмас, оддий кўришнинг ўзигагина асосланишдир. Шундай бўлсада, ишончли одам дурбин воситасида ҳилолни кўрса, унинг кўришига амал қилинади. Одамлар ўтмиш замонларда шаъбон ёки рамазон ойларининг ўттизинчи кечасида миноралар тепасига чиқиб дурбин воситасида ҳилолни кўришга ҳаракат қилар эдилар.
Нима бўлса ҳам, ҳилолни қандай услуб билан кўрилган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У (Рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутинглар, у (шаввол ҳилоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2556, 2569), ҳадисининг умумий маъносига кўра, унга амал қилиш фарз бўлади.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Ойларни ўттиз кун қилиб тугаллаш
Савол: Айрим одамлар: «Барча ойларнинг кириши ва тугашини кўз билан кўриб бўлмайди. Шунинг учун шаъбон ва рамазон ойларини ҳам ўттиз кун қилиб тугаллаш керак» – демоқдалар. Шариатнинг бу гап ҳақидаги ҳукми нима?
Жавоб: «Барча ойларнинг кириши ва тугаши кўриш билан маълум бўлмайди» деб айтиш, бир жиҳатдан, тўғри эмас. Чунки ойларнинг ҳилолларини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Рамазон) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўза тутинглар, (шаввол) ҳилол(и)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» – дедилар (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2471) ва ишни амримаҳол нарсага боғламадилар. Модомики рамазон ойи ҳилолини кўриш мумкин экан, бошқа ойларнинг ҳилолини кўриш ҳам мумкиндир.
Саволнинг иккинчи қисмидаги: «Шаъбон ва рамазон ойларини ўттиз кун билан тугаллаш» ҳақидаги гап, агар ҳаво булутли бўлиб, ҳилолни кўра олмасак, тўғри бўлади. Биз шундагина шаъбон ойини ўттиз кун қилиб, рўзамизни бошлаймиз. Рамазонни ўттиз кун қилиб, оғзимизни очамиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда ҳадис ворид бўлган: «У (Рамазон ҳилоли)ни кўриш билан рўза тутинглар, у (шаввол ҳилоли)ни кўриш билан рўзангизни очинглар! Ҳаво булутли бўлса (ҳилолни кўра олмасангиз) ўттиз кунни ҳисобланглар!» бошқа бир ҳадисда эса шундай дедилар: «Саноқни ўттиз билан тугалланглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1909, Имом Муслим, ҳадис № 2481 ва ундан кейинги ҳадис).
Бунга кўра, одамлар шаъбоннинг ўттизинчи кечасида ойни кўришга ҳаракат қилсалар ва уни кўра олмасалар, шаъбон ойини ўттиз кун қилиб рўза тутадилар. Агар рамазоннинг ўттизинчи кечаси одамлар ҳилолни кўришга ҳаракат қилсалар ва кўра олмасалар, рамазонни ўттиз кун қилиб тугаллайдилар.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Пойтахтда ҳилолни кўрилса, узоқ қишлоқ аҳолиси ҳам рўза тутиши керак
Савол: Пойтахтдан узоқда жойлашган қишлоқ аҳолиси пойтахтликларнинг ҳилолни кўришларига асосланиб рўза тутишлари керакми ёки улар ҳам ҳилолни ўз кўзлари билан кўришлари шартми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ҳилолни пойтахтда кўрилгани аниқ бўлса, мазкур қишлоқ аҳолиси ҳам шу кўришга асосланиб, мусулмонлар билан бирга рўза тутаверадилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6486 – 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Мусулмонлар ҳилол кўриш учун ҳайъат тузишлари мумкин
Савол: Ислом давлатидан ташқарида яшаётган мусулмонлар рамазон, шаввол ва зул-ҳижжа ҳилолини кўриб, тасдиқлайдиган ҳайъат тузсалар бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ислом давлатидан бошқа мамлакатларда яшаётган мусулмонларнинг рамазон, шаввол ва зул-ҳижжа ҳилолини кўриш учун ҳайъат тузишлари жоиздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2149.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Ўз кўзи билан ҳилолни кўрмагунича рамазоннинг биринчи кунида рўза тутмаган одам ҳақида
Савол: Рамазон ойи ҳилоли кўринган, бироқ ўзим кўрмагунимча рўза тутмайман деб, «(Рамазон ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўза тутингиз, (шаввол ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўзангизни очингиз!» ҳадисини далил қилиб, рўза тутмаган. Ушбу ҳадисни ҳужжат қилиши тўғрими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аслида адолатли мусулмонлардан биронтаси ҳилолни кўрса, рўза тутиш фарздир. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳройилардан бири ҳилолни кўрганида рўза тутишга буюрган эдилар.
Аммо «Ҳилолни кўриб тутинглар!» ҳадисини «Ҳар бир киши ўзи кўриши билангина рўза тутиши керак» деб талқин қилиш – нотўғридир. Чунки, ҳадис ҳилол, адолатли битта мусулмон тарафидан кўринса ҳам, рўза тутиш учун умумий хитобдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7753 – 5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Рўза ва бошқа ибодатларда мунажжимларга қулоқ солса бўладими?
Савол: Аллоҳ таолога рўза ва бошқа ибодатларни қилишда мунажжим (астрологлар)нинг айтган гапларига ишонса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Уларнинг гапларига қулоқ солиш жоиз эмас, балки, соғлом-саҳиҳ ҳадисга кўра ҳилолни кўриш лозимдир: «(Рамазон ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўза тутингиз, (шаввол ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўзангизни очингиз! Агар (ҳаво) булут бўлса, шаъбонни ўттиз кун қилиб тугаллангиз» (Имом Аҳмад 1/226, 258; 2/415, 422, 438, 454, 456, 469; 4/321; 5/42; Имом Бухорий 2/229 (лафз уникидир); имом Муслим 2/759, 762 (ҳадис №№ 1080, 1081); Термизий 3/69, 72 (ҳадис №№ 684, 688); Насоий 4/133, 135, 135, 154 (ҳадис №№ 2116, 2118, 2124, 2129, 2189); Доримий 2/2, 3; Дору Қутний 2/158, 160, 161. 162, 163, 168; Абдурраззоқ 4/156 (ҳадис № 7306); Ибн Абу шайба 3/21; Ибн Ҳиббон 8/227, 238, 239 (ҳадис №№ 3448, 3457, 3459).
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4442 – 5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Ҳилолни кўрмай шаъбоннинг ўттизинчи куни рўза тутса бўладими?
Савол: Биров шаъбоннинг ўттизинчи куни ҳилолни кўрмай рўза тутиб ифтор қилди. Унинг рўзаси тўғрими ёки хатоми, далили билан айтиб берсангиз?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Шаъбон ойининг ўттизинчи кечасида ҳилол кўрингани аниқ бўлмаса, рўза тутиш жоиз эмасдир. Фақатгина, бу рўзаси тутишга одат қилган рўзаларига, масалан, душанба ва пайшан-ба кунлари тутадиган (нафл) ёки бошқа кунлардаги тутилаётган рўзадан бир кун олдинги ёхуд кейинги кундаги рўзаларга тўғри келиб қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, зарари йўқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун аввал рўза тут-манглар. Бироқ, бир киши (нафл) рўза (ларини) тутаётган бўлса тутаверсин» (Имом Аҳмад 1/367, 2/234, 347, 408, 438, 477, 497, 513, 521; Имом Бухорий 2/230; Имом Муслим 2/762 (ҳадис № 1082); Абу Довуд 2/745, 750 (ҳадис №№ 2327, 2335); Термизий 3/6869 (ҳадис № 684); Насоий 4/49, 154 (ҳадис № 2172, 2174, 2190); Ибн Можжаҳ 1/528 (ҳадис № 1650); Доримий 2/4; Ибн Абу Шайба 3/23; Байҳақий 4/207).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4442 – 4.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Қамарий ойларнинг бошланиши қандай аниқланади?
Савол: Қамарий ойларнинг бошланишини қандай аниқланади?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган соғлом-саҳиҳ ҳадислар шаъбон ёки рамазон ойининг ўттизинчи кечасида, қуёш ботганидан сўнг, ишончли одамларнинг ҳилолни кўришлари эътиборга олиниши ва бу билан ойнинг бошланига далолат қилмоқда. Бу кўришнинг йигирма дақиқа ёки ундан оз ё кўп бўлишига эътибор берилмайди. Чунки соғлом-саҳиҳ ҳадислар қуёш ботганидан кейин ҳилолнинг ботиши учун муайян дақиқаларни баён қилмади. Мамлакатдаги Катта Уламолар Ҳайъати биз айтган нарсага қарор берди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2031.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури