Admin
08-09-2011, 10:44 AM
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз биродарлар, аввало шуни эслатиб ўтмоқчиманки ушбу форум мусулмонларнинг саволларига жавоб бериш, турли масалаларда фатво чиқариш мақсадида барпо этилмаган. Форумимиз ҳақида бундай тасаввурда бўлмаслигингизни илтимос қиламиз.
Форумнинг асосий мақсади аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги мусулмонларни жамлаш, улар орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маълумот алмашиш, иймонлашиш ва шу каби хайрли мақсадлар учун ташкил этилган. На Тавҳид саҳифаси маъмурияти, на бошқа форум иштирокчилари форумда чоп этилган саволларга жавоб бериш масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Бироқ кимни бирор савол қизиқтирса, у форумга ёзади. Агар бошқа биродарлар ушбу саволга жавобни бирор ерда ўқиган бўлса, далилини билса, бирор олим ушбу масалага қандай жавоб берганидан хабари бўлса, савол берган биродарга ўша жавобни улашади. Савол берган биродаримиз жавобдан қониқса олади, бўлмаса тарк этаверади. Шундай экан биз мана бу жавоб берсину, буниси жим бўлсин дея олмаймиз. Кимда далил асосида жавоб бўлса марҳамат биродарлари билан улашсин. Биз ушбу жавобни олим одамнинг фатвоси сифатида эмас, балки ушбу масаладаги қўшимча маълумот сифатида қабул қиламиз холос.
Форум маъмурияти эса ҳар бир хабарни чоп этилишидан аввал текшириб, ноўрин бўлган хабарларни чоп қилмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган. Агар форум маъмурияти томонидан ушбу масалада бирор камчилик юз берса, илтимос хабар беринг. Агар эътироз ўринли бўлса ўша камчиликни албатта бартараф қилишга ҳаракат қиламиз иншааллоҳ.
Аллоҳ барчаларимизни солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишимизга ёрдам берсин!