abu Huzayfa   07-27-2011, 09:31 AM
#1
assalamu alaykum ua rohmatulloh! mana shular haqida malumot bersangiz, ua ahli-sunna olimlari bular haqida nima deyishgan? chunki bular o'zlarini ahli-sunnamiz deyishadi, subhan Alloh! bular ahli-sunnadanmi?

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   07-28-2011, 05:53 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳизбут Таҳрир ал-Исломий ҳақида

(Ислом озодлик партияси)

Кудаев Расул ва Астемиров Анзор
мақоласидан жузъий тузатиш билан таржима қилинди

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм


Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг...
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Quote:Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва саллам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар!
Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларида Суннатга қарши бўлган залолат ва фирқаларнинг турли кўринишларидан огоҳлантирувчи ва уларни қораловчи кўпгина нусуслар мавжуд. Бу дунёда ягона нажот ва залоладан четда бўлиш кафолати ҳамда жаннатга етишишнинг ягона йўли Қуръон ва Суннатни (салафларнинг тушунчаси асосида) маҳкам ушлашдир. Барчамизга эслатма бўлиши учун баъзи нусусларни келтириб улар ёрдамида сизларни айрим тарқалган фирқа ва оқимларнинг ҳалокатли таъсиридан огоҳлантирамиз. Аллоҳ Таоло айтади:
«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 105). Бу оятни саҳобалар, розияллоҳу анҳум, тафсир қилиб хаворижлар ва уларга ўхшаш адашган фирқалардан огоҳлантириш деб иттифоқ қилишди.
Аллоҳ Таоло айтади:
«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).
Бошқа оятда айтиладики:
«Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 32).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менинг Суннатимни рад қилса, мен(инг умматим)дан эмас». Кейин ул зот қуйидаги оятни ўқидилар: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга васият қиладилар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса, яқинда кўп ихтилофларни кўради. Менинг суннатим ва мендан кейинги ҳидоят топган рошид халифалар суннати сизларга шарт бўлади. Уларни қаттиқ тутингиз ва озиқ тишлар билан тишлангиз. Шариатда янги пайдо қилинган нарсалардан сақланингиз. Зеро, ҳар бир пайдо қилинган нарса - бидъат. Ва ҳар бир бидъат залолатдир» (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишди).
Унинг тарихи ва энг машҳур ғоячилари:
• Бу партия асосчиси Набаҳоний (1908-1977 йил), Фаластинда туғилган. Ўқишни ўз қишлоғида бошлаб, кейин «ал-Азҳар» университетига кирган. Университетни тамомлаб Қоҳирадаги «Дорул-улум» институтига кирди. Ўқишдан сўнг Набаҳоний Фаластинга қайтиб келиб ўқитувчи ва қози бўлиб ишлади. 1952 йилда у ўз ҳизбига асос солиб ўзини партиянинг бошқариш ҳамда китоб ва рисолаларни чоп этишга бутунлай бағишлади. Бу китоб ва рисолаларнинг барчаси мазкур ҳизбнинг асосий маданий ва ғоявий манбаси бўлади. Бу киши Урдун (Иордания), Сурия ва Ливанни кезган ва Байрутда вафот этиб у ерда дафн этилган.
• Набаҳоний ўлимидан сўнг партияни фаластинлик Абдулқодим Залум бошқара бошлади. Бу киши «ал-Азҳар»ни битирган ва «Халифалик шундай вайрон қилинган» деган китобни ёзган. Унинг бошқаруви даврида партиянинг Ливан ва Урдунда бўлимлари очилган.
• Аҳмад ад-Даъур, фаластинлик, «ал-Азҳар»ни битирган, партиянинг Урдундаги бўлими бошлиғи. Давлат тўнтаришига уриниш айби билан ҳибсга олиниб ўлимга ҳукм этилган. Кейинчалик бу ҳукм бекор қилинган.
• Абдулазиз ал-Бадрий – Бағдоддан.
• Абдурроҳман ал-Моликий – Димашқдан, «Энг яхши иқтисодий сиёсат» китобининг муаллифи.
• Ғоним Абдуҳ, Аммондан (Урдун пойтахти), «Марксистик социализмга раддия» китобининг муаллифи.
Ғоя ва эътиқод:
• Партиянинг мақсади - олдин араб мамлакатларида, кейин эса бошқа мамлакатларда исломий халифаликни ўрнатиб, исломий ҳаётни тиклаш.
• Партиянинг асосий фарқларидан бири маданий-маърифий жиҳатга катта эътибор бериш ва уни, биринчи галда исломий шахсиятнинг, кейин эса бутун мусулмон уммати шаклланишининг асоси деб ўрнатиш.
• Мақсадга эришишда партиянинг фалсафаси: ғоявий хужум ғоявий қарама-қаршиликка олиб келади, бу эса фикр ўзгариши (инқилоби)га, бундан сўнг эса – сиёсий инқилоб келиб чиқади. Партиянинг ўзгармас қоидаси: «Жамиятни тўғрила – шахс ҳам тўғриланади».
• Партия олдига қўйган ўзгаришлар уч босқичда амалга ошиши кераклигини айтади:
1) партиянинг маданий-маърифий услублари билан ғоявий кураш олиб бориш;
2) маданий ва сиёсий услублар натижасида юзага келадиган ғоявий инқилоб;
3) ҳукуматни қўлга олиш, буни ҳукмдор ёки бошқа эътиборли сиёсатчиларнинг ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди.
• Набҳоний Партия олдин ҳукуматга келиш муддатини 13 йил деб қўйган. Бу муддат уч марта чўзилган. Бироқ ҳанузгача уларнинг режалари амалга ошмади.
• Партия шахсиятнинг руҳий шаклланишига эътибор бермайди ва инсоннинг моддий ва ғариза (инстинкт) талабларини қондиришга урғу беради.
• Партия ўз аъзоларига қабрдаги ҳаёт (қабр азоби)га, ҳамда Дажжолга ишонишни таъқиқлайди. Бунга ишонганларни гуноҳкор дейишади.
• Партия мафкурачилари бу босқичда амру маъруф ва наҳий мункарни номақбул дейишади. Бунинг устига улар амру маъруф ва наҳий мункарни Исломий давлатнинг ўрнатилишидан сўнг шу давлатнинг вазифаси деб ҳисоблайди.
• Партия ўз аъзоларини махфийликка, ҳатто бунга ҳеч қандай мантиқий ҳожат бўлмаса ҳам, амал қилишга буюради.
• Партия исломий давлатга хос конституцияни тузиб олган. Бу конституция 187 моддадан иборат. Бу конституция амалда ишлатилмаганига қарамай замонавий исломий давлатнинг талабларига жавоб бермагани учун танқидга учраган.
Ислом уламолари томонидан партиянинг қуйидаги қоидалари танқид қилинган:
А) Исломга даъват жабҳаси:
• Ғоявий ва сиёсий томонга катта урғу бериб тарбия ва руҳий томонга эътибор бермаслик.
• Барча мавжуд исломий оқимлари билан баҳслашишга ҳаддан ташқари берилиш.
• Шахсиятнинг шаклланишида ва ақида масалаларида ақлга ҳаддан кўп ўрин бериш.
• Бу босқичда амру маъруф ва наҳий мункарни номақбул дейиш ва буни Исломий давлат ўрнатилганидан сўнг куч билан амалга оширади деб ҳисоблаш.
• Партия ақидаси билан танишган ҳар бир одам унинг аъзоларининг энг асосий ташвиши ҳукуматга келиш деган тасаввур пайдо бўлади.
• Ислом мақсадларини тор тушуниш ва Исломнинг бошқа мақсадларини тарк қилиб фақат баъзиларини амалга оширишга уриниш.
• Партия режалари ҳомҳаёлликдир, чунки улар нафақат Аллоҳнинг борлиқдаги қонунларига (ҳаққа чақирувчиларнинг барчаси албатта дучор бўладиган синовлар), балки кўпгина тўсиқлари бор воқеликка ҳам зид келади.
Б) Фиқҳий масалаларда:
• Партия мусулмонларнинг бошқарув ҳайъатларида номусулмоннинг ёки аёлнинг аъзолигини жоиз деб билади.
• Яланғоч одамларнинг суратларига қарашни жоиз дейди.
• Номаҳрамнинг ўпишини мубоҳ ҳисоблайди.
• Аёл киши учун шим ва парик (улама соч) кийишни жоиз дейди ва эрига ушбу масалаларда итоат қилмасликни мубоҳ ҳисоблайди.
• Кофирнинг исломий давлат бошқарувида туришини жоиз дейди.
• Исломий давлатнинг куфр давлатига жизя тўлашини жоиз дейди.
• Кофир давлатининг байроғи остида жосус бўлиб бошқа кофир давлатга курашишни мубоҳ санайди.
• Мусулмон космонавти учун намоз ўқишни фарз эмас дейди.
• Икки (шимолий ва жанубий) қутб аҳолисига намоз ва рўзани фарз эмас деб ҳисоблайди.
• Яқин маҳрамга уйланганнинг жазосини 10 йил қамоқ дейди, ваҳоланки, бу шариатдаги жазога мувофиқ эмас.
• Ерга хусусий эгалик қилувчига экин экишни вожиб дейди. Кимки уч йил давомида экин экмаса ва ундан фойдаланмаса, бу ерни ундан тортиб олиб бошқага берилади дейишади. Умуман ерни экин учун ижарага олишни ман қилишади.
• Топилган мулкни закотнинг берилишидан кейин ҳам ҳаром дейишади.
Ғоя ва эътиқоднинг илдизлари:
Партиянинг асабий (миллатчилик) ғоялари бўлиб, улар 1950-йилда нашр этилган «Араблар рисолати» деган китобда ифода этилган. Бу ғоялар исломий давлатнинг олдин араб мамлакатларида ўрнатилиши, кейин эса бошқа мамлакатларда деган қоиданинг шаклланишига таъсир қилди. Ишнинг бошида Набаҳоний «Ихвонул-муслимийн» билан Урдунда яқин алоқада бўлган ва уларнинг мажлисларида маърузалар қилган. У «Ихвонул-муслимийн»нинг ғоялари ва унинг асосчиси Ҳасан ал-Банно ҳақида яхши фикрлар билдирган, бироқ бир қанча вақтдан сўнг у алоҳида ташкилот тузилиши ҳақида эълон қилган. Кўпгина одамлар ғояларидан воз кечиб Аллоҳнинг йўлида кучларни бирлаштиришга уни чақирган. Булар ичида Саййид Қутб ҳам бўлиб, у Қуддусга келганида Набаҳоний билан кўп баҳслашган, лекин Набаҳоний ўз фикрида қолган.
Тарқалиш ва таъсир жойлари:
Бошида партиянинг илк фаолияти Урдун, Сурия ва Ливанда бўлган, кейин эса унинг таъсири бошқа исломий давлатларга кўчди, сўнгра – Европага, жумладан, Австрия, Германияга, ҳамда собиқ Совет мамлакатининг баъзи минтақаларига (Украина, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон) тарқалди. Урдунда улар кундалик «ар-Роя» («Байроқ») номли газета чиқаришган, лекин бу нашр тўхтатилиб, партия Байрутда «ал-Хадара» (Цивилизация) номли газетни чиқара бошлади. Бу газета ҳам тўхтатилди.
Партия иш олиб бораётган минтақалар «вилоят» дейилади. Ҳар бир вилоятда 3-10 кишидан иборат комиссия партияни бошқаради. Барча комиссиялар «Махфий Бошқарув Шўроси»га бўйсунади.
Хулоса:
«Ҳизбут Таҳрир» сиёсий партия бўлиб, халифалик шаклида исломий давлатнинг тикланишига чақиради ва жамиятга фақат ғоявий хужум, сўнгра ғоявий, кейин эса сиёсий инқилоб билан таъсир қилса бўлади деб ҳисоблайди.
Бу партиянинг ақидаси ва манҳажи «Аҳли суннат вал-жамоат» ақидаси ва манҳажига зиддир. Бу нарса ақлни Қуръон ва Суннат нусусларидан устун қўйишда, уларнинг ғояларининг мўътазилий ва бошқа файласуфларнинг ғояларига ўхшашида кўринади ва қабр азоби, ҳамда Дажжолни инкор этишга олиб келди. Бундан ташқари улар руҳий тарбияни тарк қилади ҳамда яхшиликка буюриш ва ёмонлидан қайтариш қоидасини амалга оширишни фарз эмас дейди. Яна улар исломий фиқҳнинг қоидалари ва руҳига тескари келидаган ғаройиб фатволар чиқаришади.

Admin   12-28-2011, 09:03 PM
#3
Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди: Мана бу жамоатлар ҳалок бўлгувчи етмиш иккита фирқага кирадими?
Жавоб: Ҳа, ўз даъватларида, ақидаларида ва иймон усулларида ўзларини Исломга нисбат берадиган, лекин «Аҳлис суннат вал жамоат»га хилоф бўлган ҳар қандай мухолиф, етмиш икки фирқага киради ва айтилган ваъид уларни ўз ичига олади. Уларни қоралаш ва уқубат миқдори, хилоф қилганчалик миқдорда бўлади.
Яна сўрашди: Мусулмонлар шаҳарларида «Таблиғ», «Ихвон ал-Муслимийн», «Ҳизбут таҳрир» ва бошқа жамоатларнинг пайдо бўлишининг ҳукми қандай?
Жавоб: Бу келаётган жамоатларни қабул қилмаслигимиз керак. Чунки, улар бизларни буриб юборишни истайдилар ва бизларни бўлиб ташлайдилар. Натижада буниси «Таблиғчи» ва буниси «Ихвончи» ва буниси унақа… Нима учун бўлиниш керак?! Ахир бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтиришку. Бизлар бир жамоатмиз ва ўз йўлимизни аниқ биламиз. Нима учун бу яхшиликни ёмонликка алмаштиришимиз керак?! Нима учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бизларга икром қилган бирдамлик, биродарлик ва тўғри йўлни четлаб, бизларни бўлиб ташлайдиган, кучимизни кесиб қўядиган ва ораларимизга адоват уруғини экадиган жамоатларга боғланишимиз керак?! Бу ҳеч ҳам жоиз бўлмаган ишдир!
(Ушбу сўзлар «Янги манҳажлар ҳақидаги саволларга фойдали жавоблар» номли китобда ёзилган шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг жавоблари).

Муслим   10-09-2012, 12:18 PM
#4
Шайх Муқбил раҳимаҳуллоҳ Ҳизбут Таҳрир ҳақида


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Telegram   11-13-2018, 10:32 PM
#5
Assalomu alekum sizdan Alloh rozi bo'lsin hizbut tog'risida toliq ma'lumot bersangiz
Дилмурод Абу Муҳаммад   12-05-2018, 07:57 AM
#6
Ҳизбут Таҳрир ҳақида

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/hizbut_tahrir_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.