abu Huzayfa   07-09-2011, 10:04 PM
#1
assalamu alaykum ua rohmatulloh! mana shu mavzu haqida, ahli-sunna ulamolarini fatvolarini aytsangiz! ua 4 mazhabning ulamolari nima deyishadi?! jazakumu LLohu hoyron! Alloh barchamizni haqda sobit qadam qilsin!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   07-18-2011, 07:11 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Имом Нававий деди: «Чақалоқ туғилганида қулоғига азон айтиш суннат. У ўғил бўладими, ёки қизми фарқсиз» (Қаранг: «аль-Мажмуъ» 8/442).
Аллома Ибнул Қоййим ёзади: «Чақалоқнинг қулоғига азон айтишнинг маъноси шундан иборатки, чақалоқ эшитадиган илк сўзлари Аллоҳни улуғловчи ва унинг ягона парвардигор эканига гувоҳлик берувчи сўзлар бўлишидир. Яна маълумки, азон лафзи шайтонни даф қилади. Яна бу амалда бошқа маъно бор, бу ҳам бўлса чақалоқни туғулишиданоқ Аллоҳга, Унинг дини Исломга ва якка Ўзига ибодат қилишга даъват қилишдир» (Қаранг: «Туҳфатул мавдуд» 25).
Ушбу уламолар бу сўзлари билан Абу Рофиъадан бўлган ҳадисга таянишган. У ривоят қилади: «Фотима туққанида, мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳасан ибн Алий қулоғига азон айтганларини кўрганман» (Абу Довуд 5105, Термизий 1514).
Ушбу ҳадис саҳиҳлигини имом Абу Ийсо Термизий ва имом Ҳокимлар тасдиқлашди.
Бироқ бошқа имомлар ушбу ҳадисни заиф санашган. Бунинг сабаби ҳадисдаги Осим ибн Убайдуллоҳ исмли ровийдир. Шунингдек Шўъба, Ибн Маъин, Аҳмад, Бухорий, Ибн Ҳажар ва бошқа имомлар уни заиф ровий деб аташган (Қаранг: «Таҳзибул камал» 13/500).
Шу сабабдан имом Заҳабий Ҳокимнинг бу саҳиҳ иснодли ҳадис деган сўзларига эътироз билдириб деди: «Бу Осим – заиф ровий» (Қаранг: «ал-Мустадрак» 3/179).
Худди шундай, имом Термизийнинг бу ҳадис саҳиҳ деган сўзларидан кейин шайх Муборакфурий Термизийнинг ҳадис тўпламига қилган шарҳида у кишига кўшилмади ва ушбу ҳадиснинг заиф экани сабабларини тушунтирди (Қаранг: «Туҳфатул аҳвазий» 5/108).
Бу ҳадисни яна ҳофиз Ибн Ҳажар ва имом Мунавий заиф деган (Қаранг: «Талҳисул хобир» 4/149, «Файдул Қодир» 5/217).
Шайх Албонийга келсак, қолган шу маънодаги ҳадислар қувватлаши сабабидан, аввалда бу ҳадисни ҳасан деб ҳисоблаган. Бироқ кейинчалик ўз фикридан қайтиб, бу ҳадисни заиф деган (Қаранг: «ас-Силсила аз-заифа» 1/491).
Янги туғулган чақалоқ қулоғига азон айтиш мустаҳаб деб ҳисоблаган имомлардан Нававий ва Ибнул Қоййимлар ҳам ушбу ҳадисни заиф санашган. Аммо улар ҳадисни шу маънодаги ҳадислар қувватлайди деб айтишган. Масалан, Абу Рофиъанинг айни шу ҳадиси бошқа иснод билан ҳам ривоят қилинган. Аммо унинг иснодида Осим ўрнига Ҳамад ибн Шуайб исмли ровий бор. У эса Осимданда заифроқ. Шу сабабдан ҳофиз Ҳайсамий деди: «Бу ҳадисни Табароний «ал-Кабир»да келтиради ва унинг иснодидаги Ҳамад ибн Шуайб ўта заиф ровий» (Қаранг: «Мажмаъу заваид» 4/60).
Бу мавзуда яна бошқа ҳадис мавжуд: «Агар инсонда бола туғилса, у ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтса, унга Умму Сибян исмли жин зарар етказа олмайди» (Абу Яъло 6747, Байҳақий 15/99, Ибн Сунний 1/173).
Ушбу ҳадисни Байҳақий, Ҳайсамий, Бусайрий ва бошқалар заиф деган (Қаранг: «ал-Итҳаф» 7/91, «Мажмаъу заваид» 4/59).
Аммо шайх Албоний бундай баҳолашга қўшилмади ва ҳадис заиф эмас, балки мавзу деди. Чунки ҳадис санадида иккита ровий бор. Бу Яҳё ибн Аъло ва Марвон ибн Салим. Уларнинг иккиси ҳам ҳадис тўқиганликда айбланган. Имом Аҳмад деди: «Яҳё ибн Аъло ҳадис тўқийдиган каззоб!» Марвон ибн Салимни эса имом Абу Аруба ал-Ҳарроний ва Саждийлар ҳадислар тўқиган каззоб деб аташган (Қаранг: «Таҳзибул камал» 27/393 ва 31/486).
Шу сабабдан ҳам шайх Албоний ушбу ҳадисни мавзу деганлар (Қаранг: «ас-Силсила аз-заифа» 321).
Яна шунга ўхшаш бир ҳадис мавжуд. У Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳасан туғилганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтдилар» (Байҳақий 6/390).
Бу ҳадис ҳам саҳиҳ эмас. Унинг иснодида учта иллат бор: Муҳаммад ибн Юнус ва Ҳасан ибн Амр. Уларни Бухорий, Дорақутний, Абу Довуд ва бошқа имомлар каззоб дейишган. Яна ҳадис иснодида Қосим ибн Мутайиб бор, у эса номақбул ровий (Қаранг: «Таҳзибул камал» 26/66-78, «Тарихул кабир» 2/299).
Шундай қилиб шариатда чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтиш борасида бирорта ҳам саҳиҳ нарса мавжуд эмас. Шу сабабдан ҳам ривоят қилинишича имом Молик бу амални қоралаган. Аслида Абу Рофиъанинг ҳадисини бу каби ҳадислар билан қувватлаб бўлмайди. Чунки бу ҳадислар фақатгина заиф эмас, чунки уларда каззоб ва ҳадис тўқийдиган ровийлар мавжуд. Буни юқорида барчамиз кўриб ўтдик. Заиф ҳадислар бир-бирини қувватлаши учун, ҳадис заифлигининг сабаби хотиранинг ёмонлиги ёки ровийларнинг хатога йўл қўйганлари бўлиши керак. Аммо каззобликда, фосиқликда ёки ҳадис тўқиганликда айбланган ровийлари бўлган ҳадислар бир-бирини қувватлай олмайди (Қаранг: «Қаваъид ат-таҳдис» 90, «Шарҳ ан-нуҳба» 25).
Бироқ таъкидлаш лозимки ушбу бобдаги Абу Рофиъадан келган, чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш ҳақидаги, энг биринчи ҳадис бу мавзудаги бошқа қолган барча ҳадислардан заифлиги озроқ.
Шунингдек чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш жоиз деган фикр тарафдорлари ўз фикрларини халифа Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг қилган иши билан қувватлашади. Ундан ривоят қилинишича, у кишида фарзанд туғилганида, ўнг қулоғига азон, чап қулоғига эса такбир айтар экан.
Бу ривоятни ҳофиз Ибн Ҳажар зикр қила туриб деди: «Мен ушбу ривоятнинг иснодини кўрмадим. Уни Ибнул Мунзир келтирган» (Қаранг: «Талҳисул хобир» 4/149).
Бироқ Умардан келган ушбу ривоят Абдурраззоқнинг ҳадис тўпламида 7985-рақам остида узлуксиз иснод билан келган. Аммо бу ривоят саҳиҳ эмас. Чунки ушбу ривоят санадида Иброҳим ибн Абу Яҳё исмли ровий бор. Уни каззобликда айблашган. Бу ҳақида «Таҳзиб ат-таҳзиб»да айтилган. Абу Ҳамом у ҳақида деди: «Мен уни баъзи салафларни ҳақорат қилаётганини кўрдим». Имом Моликдан у ҳақида: «У ҳадисда ишончлими?» деб сўралганида, у киши: «Йўқ. У динида ҳам ишончсиз» деб жавоб берди. Имом Аҳмад у ҳақида деди: «У қадарий, жаҳмий. Жамики ёмонликлар унда бор!» Имом Бухорий деди: «У қадарий ва жаҳмий. Уни Ибн Муборак ва бошқалар тарк қилган». Имом Ибн Маъин ва Абу Довуд у ҳақида дедилар: «Рофизий ва каззоб!» (Қаранг: «Таҳкиратул ҳуффаз» 1/246).
Хулоса қилиб айтамизки, бу мавзуда на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, ва салафларнинг бирорталаридан саҳиҳ нарса келмаган.
Бироқ агарда бирор ким Абу Рофиъанинг ҳадисига ва чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтиш мустаҳаб деб ҳисоблаган баъзи уламоларнинг сўзларига таяниб ушбу амални қилса, уни қораламаслик ва бидъатчига чиқармаслик керак. Чунки ўта заиф бўлсада, ушбу амалнинг асоси бор. Шунинг учун унга ҳикмат ва босиқлик билан, ушбу мавзудаги ҳадислар саҳиҳ эмаслигини, бу амални бажариш Суннат томонидан жорий қилинмаганини тушунтириш керак.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   07-18-2011, 07:25 PM
#3
jazak Allohu hoyron! juda ham foydalik mehnat, in sha Alloh! Alloh ilmilarni ziyoda qilsin!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
абу довуд   10-14-2016, 09:47 PM
#4
ассалому алейкум рохматуллохи ва барокатух. Аллох сизларга рахмат ато этсин. Савол: чакалок тугилганда бир кулогига азон иккинчи кулогига исмини айтиш хакида сахих хадислар келганми?
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.