Admin   11-03-2009, 07:21 AM
#1
Нифос ва унинг ҳукми ҳақида


Нифос – туғиш сабабли бачадондан келадиган қон бўлиб, у туғишдан 2-3 кун аввал тўлғоқ билан ё кўз ёриш пайти ёки ундан кейин келади.
Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Тўлғоқ тутган пайтда келган қон нифосдир, у икки-уч кунга боғлиқ эмас, унинг белгиси тўлғоқ. Акс ҳолда у нифос бўлмайди».
Уламолар унинг муддати ҳақида турли фикрлар билдиришган. Шайхулислом Ибн Таймия «Шариат соҳиби ҳукмларни боғлиқ қилган исмлар» рисоласида айтади: «Нифос кунларининг оз-кўпига чегара йўқ. Мабодо аёл киши 40, 60 ёки 70 кундан кўпроқ қон кўриб, сўнг қони тўхтаса, у нифосдир. Лекин давом этаверса у фасод қондир. Шу пайтда ҳадисларда келган аксар муддат ҳисобланган 40 кунни чегара қилиб олинади».
Демак, шунга кўра агар қони 40 кундан ошиб кетса ва унинг шу муддатдан кейин тўхташ одати бўлса ёки тўхташга яқинлик аломатлари кўриниб қолса, тўхтагунича кутиб туради. Агар ундай бўлмаса 40 кун тўлгач ювинади. Чунки 40 кун нифоснинг аксар муддатидир. Мабодо шу кунда унинг ҳайз даври бошланиб қолса ҳайзи тугагунича кутади. Шундан сўнг тўхтаса, мана шу унинг одати деб эътибор қилинади ва кейинги сафарларда шунга мувофиқ иш тутади. Агар қон келиши давом этаверса, у мустаҳоза саналиб, мустаҳозанинг ҳукмларига амал қилади.
Агар қон 40 кундан олдин тўхтаса, у покланган ҳисобланади. Ғусл қилиб намоз ўқийди, рўза тутади, эри у билан жимоъ қилаверади. Бироқ бир кундан озроқ муддатда қони тўхтаса унинг ҳукми йўқ. «Муғний»да шундай дейилган.
Аёл кишидан инсон шаклини олган ҳомила тушсагина нифос ҳукми татбиқ бўлади. Агар ҳомила илк ойларда тушган бўлса ва унда одам шакли аниқ билинмаган бўлса, у қон нифос қони эмас, балки томир қони бўлиб, ҳукми мустаҳозанинг ҳукми кабидир. Одам шакли аниқ билинадиган муддатнинг энг ками ҳомила бошлангандан 80 кун ва кўпроғи 90 кундан кейин бўлади.
Admin   11-03-2009, 07:23 AM
#2
Нифоснинг ҳукмлари

Нифоснинг ҳукмлари худди ҳайзнинг ҳукмлари билан бир хил бўлиб фақат қуйидагиларда фарқ қилади:
1) Иддада. Талоқ нифосга боғлиқ бўлмайди. Чунки туғишдан илгариги талоқнинг иддаси туғиш биланоқ тугайди, нифоснинг тугаши билан эмас. Туғишдан кейинги талоқда эса илгари айтиб ўтилганидек ҳайзнинг келиши кутилади.
2) Ийло муддатида. Бунда ҳайз кунлари ҳисобга олинади, нифос кунлари ҳисобга олинмайди. Ийло – киши аёлини ҳеч қачон жимоъ қилмасликка ёки тўрт ойдан зиёд жимоъ қилмасликка қасам ичишидир. Агар эр қасам ичса ва аёл жимоъни талаб қилса унга қасамидан бошлаб тўрт ой муддат берилади. Шу муддат тугаса жимоъга мажбур қилинади ёки аёлнинг талаби билан ажрашиб кетишга мажбур қилинади. Агар аёл шу муддат ичида нифос кўриб қолса, нифос кунлари эрнинг қасами муддатига ҳисоб қилинмайди. Ҳайзда эса аксинча, унинг кунлари эрга ҳисоб қилинади.
3) Балоғатга етишда. Бу ҳайз билан эътиборга олинади, нифос билан эмас. Чунки аёл ҳайз кўрмасдан илгари ҳомиладор бўлиши мумкин эмас. Демак, балоғатга етиш ҳомиладорликдан илгариги келган ҳайз қони билан эътиборга олинади.
4) Ҳайзда агар одатдан илгари пок бўлса, эрига жимоъси жоиз, макруҳ эмас. Аммо нифосда 40 кундан илгари пок бўлса эрига жимоъси макруҳлиги (Ҳанбалий) мазҳабда машҳур. Тўғрироғи, жимоъ қилиш макруҳ эмас. Уламолар жумҳури ҳам макруҳ эмас деганлар. Чунки «макруҳ» шаръий ҳукм бўлиб, шаръий далилга муҳтож бўлади. Бу масалада имом Аҳмад Усмон ибн Абул Осдан келтирган ривоятдан бошқа ҳеч нарса келмаган. Аёли унга 40 кундан илгари яқинлашганида: «Менга яқинлашма» деган эди. Бу макруҳликни тақозо қилмайди. Чунки Абул Ос унинг пок бўлганига ишонч ҳосил қилмаганидан эҳтиёт юзасидан хавф қилган бўлиши мумкин ёки жимоъ сабаб қон қўзғалиб кетишидан ташвиш қилган бўлиши мумкин. Ёки бошқа сабаблар бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ билувчироқ.
5) Нифос қонининг қирқ кундан аввал қайтиб келиши. Нифос бўлиши мумкин бўлган муддатда қайтадиган бўлса, нифос, акс ҳолда ҳайз, аммо давом этаверса истиҳоза ҳисобланади. Бу Муғнийда имом Моликдан нақл қилинган ривоятга яқиндир, у шундай дейди: «Нифос қони тўхтаганидан кейин 2-3 кундан кейин қайтадан қон кўрадиган бўлса нифос, муддат ундан кўпроқ бўлса ҳайздир».

Меҳмон   01-20-2010, 02:08 PM
#3
Нифос қонининг муддати

Савол: Нифос қони келаётган хотин неча кун намоз ўқимаслиги керак? Эрига ундан нима-лар рухсатли бўлади?
Жавоб: Нифос қони кўраётган аёлнинг бир неча ҳолатлари бор:
Биринчи: туғруқдан тўла қирқ кун ўтгач нифос қони тўхтайди. Ундан кейин қон келмайди. Бу қон тўхташи билан ғусл қилинади ва намоз ўқилади.
Иккинчи: қирқ кун ўтмай туриб нифос қони тўхтайди ва яна шу қирқ кун ичида қайта кела бошлайди. Бундай пайтда туғруқ қони келган хотин қон қачон тўхтаса, ўшанда ғусл қилиб на-моз ўқийди ва рўза тутади. Қон яна кела бошласа, бу қон – нифос қони бўлиб, намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Кейин намозининг қазосини қилмайди, рўзасининг қазосини тутиб беради.
Учинчи: нифос қони қирқ кун тинмай келади ва бу муддат давомида хотин на намоз ўқийди ва на рўза тутади. Қон тўхтагач ғусл қилиб тоза бўлади ва намоз ўқиб, рўза тутаверади.
Тўртинчи: нифос қони қирқ кундан ўтиб кетади. Бу икки шаклда: ҳайз кунларига тўғри кел-ган ёки тўғри келмаган бўлиши мумкин.
Агар ҳайз кунларига тўғри келган бўлса, ҳайз келадиган кунлар давомида кутади. Агар тўғри келмаган бўлса, қирқ кун ўтиши билан ғусл қилиб, намоз ўқийди ва рўза тутади. Агар бу ҳолат уч марта такрорланса, бу - одатга айланади ва хотин ўз «иш»ларини бунга кўра режа-лаштиради. Бу кунларда (адашиб) тутган рўзаларининг қазосини тутади, ўқиган намозлари-нинг қазосини ўқимайди. Агар такрорланмаса, бу қоннинг ҳукми нифос бўлмай, истиҳоза қони бўлади.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:14 PM
#4
Аёл қирқ кундан аввал нифос қонидан тоза бўлган бўлса,
у билан жинсий алоқа қилишнинг ҳукми

Савол: Агар аёл қирқ кундан аввал нифос қонидан тоза бўлган бўлса, у билан жинсий алоқа қилишнинг ҳукми нима? Масалан, туғруқдан ўттиз кун сўнгра тоза бўлган, намоз ўқиб, рўза тутган бўлса, эрининг унга қовушиши жоизми?
Жавоб: Ҳа, қовушиши жоиз. Бироқ уламолар нифос кўраётган аёлнинг қирқ кун ичида эри билан жинсий алоқада бўлишини макруҳи танзиҳийдир, дедилар. Шундай бўлсада, бу қовушишнинг зарари йўқдир. Бу ердаги макруҳ – танзиҳийдир. Уни макруҳлигига шуни сабаб қилиб кўрсатадилар: Хотиннинг ўзи бу пайтда соғлиғига бутунлай қовушмаган бўлади. Шунинг учун ҳам, қирқ кунни тўлдиргунича кутиш, афзалдир. Бироқ, қирқ кун ичида тоза бўлиб жинсий алоқа қилган бўлса, гуноҳ эмасдир. Валлоҳу аълам.

Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:18 PM
#5
Нифос қони кўраётган хотин қирқ кундан илгари тоза бўлса,
ҳар жиҳатдан тоза аёллар ҳукмидадир

Савол: Нифос қони кўраётган хотин қирқ кундан илгари тоза бўлиб, рўза тутган бўлса, рўзаси тутиши тўғрими?
Жавоб: Рўза тутиши тўғридир. Қирқ кундан илгари тоза бўлган туғруқ қони кўраётган аёл, ҳар жиҳатдан пок аёллар қаторидадир.

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:19 PM
#6
Бу - нифос қоними?

Савол: Нифос қонидан ғусл қилган бўлса ва қон қирқ кундан кейин такрор кела бошлаган бўлса ва хотин унинг нифос қони эканини билса, нима қилиши керак?
Жавоб: У на намоз ўқийди ва на рўза тутади, балки кутади. Чунки, тўғриси, нифос қонининг тўхташ муддати аниқ эмас. Мазкур аёл, истиҳоза қонини кўрмаяпти. Агар қоннинг рангги жи-гарранг ва сариқ бўлмаса, кутади. Чунки, бу қонга нифос қонининг ҳукми берилади.

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:21 PM
#7
Нифос қони келаётган хотин тоза бўлганидан кейин қон қайта келса,
бу қоннинг ҳукми нима бўлади?


Савол: Нифос қони кўраётган аёл бир ҳафтада тоза бўлиб, рамазон ойида саноқли кунларда рўза тутса, кейин қон қайта келса, рўзасини бузадими? Тутган ва бузган кунларидаги рўзасининг қазосини тутиб берадими?
Жавоб: Қирқ кун давомида нифос қони кўраётган аёл, рўза тутмаслигида ҳеч шубҳа йўқдир. Агар қирқ кундан илгари қон тўхтаса ғусл қилиб, рўзасини тутаверади. Қирқ кун ичи-да қон қайта кела бошласа, қирқ кун тўлгунича рўза тутмайди. Қирқ кун ичида, қон тўхтаганидан кейин тутган рўзаси - тўғридир. Чунки у, у рўзаларни тозалик даврида тутди. Бу-нинг ҳукми - уламоларнинг қувватли сўзларига биноан, шундайдир. Валлоҳу аълам.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон
This post was last modified: 01-20-2010, 02:23 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   11-21-2010, 02:09 PM
#8
Хотинлар туғруқдан сўнгра қирқ кун намоз ўқимайдиларми ёки ...?

Савол: Айрим аёллар нифоснинг қирқ куни давомида намоз ўқишлари мумкин эмаслигини тушунадилар. Айтингчи, бунинг шаръий ҳукми нима?
Жавоб: Бу – хато тушунчадир. Намоз, туғруқ қони келаётган пайтдагина соқит бўлади. Агар қон тўхтаб хотин пок бўлса, намоз ўқишга монеъ бўлган нажосат қони тўхтагани, поклик ва орасталикнинг вужудга келгани учун ғусл қилиб, намоз ўқиши ва рўза тутиши фарз бўлади. Зеро нифос (туғруқ) қони ҳайз қонининг қолдиқларидир. Ҳайз қони ҳомиладорлик пайтида тўхтайди ва бачадондаги ҳомиланинг озуқасига айланади. Бу озиқ ҳомиладан баъзида кўпроқ, баъзида эса озроқ ортиб қолади. Хотиннинг кўзи ёригач тўпланиб қолган бу қон оз бўлиб, гоҳида ўн кун ёки унинг атрофида, кўп бўлса қирқ кун давомида бачадондан келиб туради. Гарчи нодир ҳолат бўлсада, қирқ кундан ортиқ келиши ҳам кузатилган. Бу қон қачон тўхтаса, худди ҳайз кўраётган аёл каби, одатий кунларидан илгари пок бўлиши ва намоз ўқишдан тўсган нажосат бўлмагани учун, намозни ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам.  

Admin   11-21-2010, 03:35 PM
#9
Туғруқ қони қирқ кундан илгари тўхтади ...

Савол: Нифос қони қирқ кундан илгари тўхтаган хотиннинг, гарчи қон қирқ кун тўлмасдан яна қайта келиб қолса ҳам, ғусл қилиб, намоз ўқиши жоизми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар туққан аёл қирқ кун тўлишидан илгари нифос қони тўхтаб пок бўлса ғусл қилиб, намозини ўқиши, рўзасини тутиши ва эрининг у билан қовушиши жоиздир. Агар қон қирқ кундан кейин ҳам давом этса, хотин киши ўзини пок ўлароқ ҳисоблайди. Чунки, қирқинчи кун, уламоларнинг икки қавлларининг кучлисига кўра, нифос қони келадиган охирги кун, ундан кейин келган қоннинг ҳукми эса истиҳоза қонининг ҳукмидан ҳисобланади. Агар у кунлар ҳайз келадиган кунларга тўғри келиб қолса, у кунлари келган қон ҳайз қони ҳисобланади ва бу давр мобайнида аёл киши намоз ўқиш ва рўза тутишни тарк қилади ҳамда унинг эри билан қовушиши ҳаром бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   05-01-2011, 07:25 PM
#10
Жунублик ғусли ҳайз ва нифос ғусли ўрнига ўтадими?

Савол: Жунублик ғусли жума учун ҳамда ҳайз ва нифос қонлари тўхтаганидан кейинги ғусл ўрнига ўтадими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бировга бир ёки бир неча омиллар сабабли ғусл қилиш фарз бўлган бўлса, унинг ғусл сабабларини кетказиш, намоз ва бошқа тавоф сингари ибодатлар учун ювинишни ният қилса кифоядир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади» – деганлар (Имом Бухорий 1, Абу Довуд 1882).
Зеро, жума кунининг ғуслидан бўлган мақсад, ўша кунда рўй берган жунубликдан қилинган ғусл билан рўёбга чиқаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.