Хазир (Хизр) алайҳиссалом кўринадими?
Савол: Ислом Оламининг талайгина давлатларидаги саводсиз одамлар ва кўпгина мутасаввиф олимлар Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши бўлган Хазир алайҳиссалом ҳозир ҳам ҳаёт экани, у дунёни айланиб юриб, турли шаклларга кира олишини, унинг сояси йўқлиги, Илёс алайҳиссалом у билан бирга эканини, омилар
«Хазир бизни зиёрат қилиб, ҳаққимизга дуо қилса кўзни юмиб очгунча камбағал бўлсак бойга, ғазаб қилса бой бўлганлар қашшоққа айланади, касал бўлсалар соғаяди» – деб эътиқод қиладилар. Бундан ташқари:
«Хазир алайҳиссалом гоҳида гадой суратида, гоҳида эса терисидан йиринг ва фасодлар оққан касал суратида келади. Агар уни одамлар уйларидан ҳайдасалар уларнинг бахтиқароликларига, уни олқишласалар ва яхши кутиб олсалар у кетиши биланоқ касалликларидан асар ҳам қолмайди ва уларнинг бахтиёр эканига далил бўлади» – деб тушунадилар. Айтингчи, Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши Хазир алайҳиссалом ҳозиргача тирикми? Хазир алайҳиссалом пайғамбарми? Хазир алайҳиссалом ҳақида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида бирон хабар келганми?
Жавоб: Хазир алайҳиссалом, Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири бўлиб, у ҳам бошқа одамлар сингари вафот этган. У на дунёни айланиб юради ва на турфа шаклларда намоён бўла олади, на бойлик ва на қашшоқликка сабаб бўла олади. Тарафимиздан бу ҳақдаги муфассал фатвойимиз баён қилинган (Қаранг: фатво № 5513) ва унинг матни қуйидагичадир:
«Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгандир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?» – дедилар. (Саҳобалар: Ҳа, – дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар» (Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 116; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).
Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаёти учун қурилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзоднинг нақл қилинган далиллар исботланиши учун, шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ».
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.