Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало: Агар интернетдаги танушувлар сайти шариат қоидаларига асосан бошқарилса, у сайтларга кириш ва ундан фойдаланишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ушбу қоидаларга қуйидагилар киради:
1. У ерда аёлларнинг расмлари қўйилмаслиги керак. Чунки совчи қўйилган қизга қарашлик, қачонки у қизга уйланишга қатъий ишонч ҳосил қилган йигитга рухсат берилади. Бундан бошқа бирор кимса у аёлга қараши жоиз бўлмайди. Яна бирор ким бундай қилишига йўл қўйиб бериш ҳам мумкин эмас.
2. Танишув сайти аёл киши ҳақида, инсон худди уни кўриб турганидек, батафсил тафсилот бермаслиги керак. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: «Ҳеч бир аёл бошқа бир аёлни у билан учрашганидан кейин эрига худди у уни кўриб турганидек таърифламасин» (Бухорий, 5240).
3. Ушбу сайт икки жинс орасида мактуб ёзишма пайдо бўлишига имконият бермаслиги керак. Чунки бунинг оқибатида кўп ёмонликлар вужудга келади. Бу нияти бузуқлик ёки кўнгилхушлик қилиш бўлган эркак ва аёлларнинг иштирокига олиб келади. Бундай сайтнинг администраторлари аввал мурожаат этаётган эркакнинг шахсини аниқлашлари керак, кейин эса ўша аёл валийсига боғлаб қўйишлари керак бўлади.
Иккинчидан: Танишув сайтларидан турмуш ўртоқ излаётган шахс солиҳ жуфт қидириш учун аввало қариндоши, дўстлари ва ишончли мусулмонларга мурожаат қилишлари лозим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу интернет орқали излагандан кўра осонроқ, хавфсизроқ ва фойдалироқдир.
Валлоҳу аълам.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий