rinat80_09   03-07-2012, 12:00 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Кон тахоратни бузадими? Абдулвалий Кори аканинг марузаларида тахоратни кон бузади Ханафий мазхабининг хукмида дейилган. Сахих Бухорийда хадисда "битта сахобага ук тегиб уша сахоба ярадор булиб танасидан кон оккан холда намозни давом эттирган экан" уша маънодаги хадисни эшитган эдим. шунга аниклик киритб берсангизлар Аллох розилиги учун!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   03-07-2012, 12:40 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Булуғул Маром” китоби шарҳида “Ким қайт қилса, ёки бурунидан қон оқса, ёки кекирса, ёки ундан мазий чиқса, намоздан чиқиб, ҳеч ким билан гаплашмай таҳорат олсин, кейин намозини давом эттираверсин” (Ибн Можа ривояти. Аҳмад ва бошқалар уни заиф дейишди) ҳадисини шарҳлар эканлар, шундай дедилар:
«Тўртинчиси, бурундан оққан қон. У оз бўладими, кўп бўладими, таҳоратни бузмайди. Лекин у нажосатми, йўқми? Кўпчилик уламолар уни нажосат дейишган. Лекин одам қонининг нажосатлигига далил йўқ, магар иккита ахлат чиқариш тешигидан чиқмаган бўлса: олат ёки аёл фаржи ва орқа тешикдан. Аммо бундан бошқасидан чиққан қоннинг нажосатлигига далил йўқ. Саҳобалар, Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин, уруш пайтда кўп қонга беланган кийимларида намоз ўқишарди ва уларни ювишмасди. Лекин шак-шубҳасиз, уни ювиш яхшироқдир. Биринчидан, кўриниш учун, иккинчидан кўпчилик уламоларнинг ихтилофидан чиқиб кетиш учун.
Оишанинг ҳадисидаги мана шу тўртта зикр қилинган нарсанинг ҳукми шудир. Лекин муаллиф сўзидан эшитганинглардек, бу ҳадис заифдир»
.
Валлоҳу аълам.

rinat80_09   03-07-2012, 04:00 PM
#3
Ассаламу алейкум!

жавоб учун Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   05-26-2012, 06:03 AM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Имом Дора Қутний Тамим ад-Дорийдан келтирган ривоятда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир оққан қондан тоҳарат», деганлар.

2) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга намозида қайъ, бурун қонаш, қусқи ёки мазий етса, чиқиб тоҳарат қилиб келсин ва гапирмаган бўлса, келган жойидан давом эттирсин», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

3) Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Бир қатра, икки қатра қондан тоҳарат қилиш йўқ. Илло, оққан қон бўлса, бор»,

Биродарлар бу хадислар сахих ми? шу хакида батафсил маълумот берсангизлар, уламолар бу хадислар шархида нима деганлар?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
WhatsApp   04-21-2016, 08:49 PM
#5
Тиш конаса тахорат бузилмайдими? Олдинги тахоррт билан намоз укиверсам ьуладими?
Telegram   01-05-2019, 03:19 AM
#6
savol blamiz qon toxoratni buzmidi agar nomozda burun qonasa toxorat qlb yana nomoz oqimanmi ?
Дилмурод Абу Муҳаммад   12-30-2019, 12:01 PM
#7
Милк қонаса таҳорат бузиладими?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/milk_qonasa_tahorat_buziladimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.