Савол: Бизнинг юртимиз масжидларида кўпчиликка нотаниш бўлган амаллар қилина бошлади. У ҳам бўлса сўфийларнинг зикр ҳалқаси. Аксар одамларга бу одат ноёб бўлгани учун, кўпчилик бу амалнинг ҳукмини билишни истаяпти. Баъзи ўзини илмга нисбат берувчи шахслар бу иш жоиз деб мақолалар чиқаришмоқда. Бу чет эл туристларини жалб қилишга ёрдам беради ва бундан бошқа сабабларни санаб бу ишни оқлашмоқда. Сўфийларнинг зикр ҳалқаси ҳақида исломнинг ҳукми ҳақида айтиб берсангиз. Аввалгию кейинги аҳли сунна уламолари бу каби зикр ҳалқаларига қатнашишганми? Бунга уларнинг муносабатлари қандай бўлган? Бу борада халқимизга қандай насиҳатингиз бор? Баракаллоҳу фийкум!
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий