Хотин киши намоз вақти кирганидан кейин ҳайз кўрса нима қилади?
Савол: Хотин киши намоз вақти кирганидан сўнг ҳайз кўрса нима қилади? Ҳайз қони тўхтагач қазосини ўқийдими?
Жавоб: Агар хотин киши намоз вақти кирганидан сўнг, масалан, завол пайтидан ярим соат кейин ҳайз кўрса, поклик даврида ўқий олмаган ушбу намознинг қазосини қони тўхтагач ўқиб беради. Аллоҳ таоло айтди:
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).
Ҳайз қони келган пайтда ўқилмаган намозларнинг қазосини эса ўқимайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Хотин киши ҳайз кўрса намоз ўқимай, рўза тутмай-дими?»
Уламолар ҳайз пайтида ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқимасликка қарор қилганлар.
Агар пок бўлганида намознинг бир ёки ундан ортиқ ракаатини ўқиш сиғадиган замон қолган бўлса, ўша намозни ўқийди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кун ботишидан аввал бир ракаатни ўқишга етишган одам, асрга етишибди» - дедилар. Шунинг учун ҳам хотин киши, пок бўлганида Қуёшнинг ботишига бир ракаат ўқигудек вақт қолган бўлса аср намозини, чиқишига бир ракаат намоз ўқигудек муддат қолган бўлса бомдод намозини ўқиши зарур.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ