Admin   12-04-2011, 01:12 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum. Abdulloh ibn Boz rohimulloh (Fatvo:16259-1,2) fatvolarida yani suratga tushishni harom deganlar Biza bu ijtihodni olgan edik yaqinda bir birodarimiza islomNuri dan mana bu fatvoni keltirdila "Фотосуратнинг ҳукми нима?
Савол:Ассалому алайкум ИНтаҳририяти ходимлари сизларга саволим шук ҳозирги кунда кўпчилик олимлар
суратга тушишни мумкин дейдиларбаъзилари эса мумкинмас дейишади(гап ФОТО ҳақида кетяпти ) агар
мумкин бўлса суратга умумий ҳолатда тушиш керак бўлади. Агар мумкин бўлмаса умумий ҳолатда тушиш
мумкин бўлмайди шаръий ҳукмлар замон маконга мослашмайдику, ёки бу ихтилофли масаълами, шу
саволимга қўлинглардан келганча жавоб берсанглар?!
Жавоб:
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ.

Алҳа мду лилл аҳ вассо лату васса ламу ала росу лилл аҳ Ҳурматли биродар сиз зикр қилган масала ихтилофли масала ҳисобланади. Бу масаладаги ихтилоф суратдан қайтарилган ҳадисларнинг умумий маъноларини тушунишга боғлиқ. Баъзи уламолар суратнинг барча тури ҳаром, бирор асбоб билан олинадими ёки қўл билан чизиладими
бунинг фарқи йўқ. Уни қилганларнинг ҳаммасига расмчи дейилади дейдилар.Бироқ булар ҳам зарурат учун паспорт ва бошқалар учун фотога рухсат берадилар. Баъзи уламолар
фото билан қўлда чизилган суратни фарқлашади. Улар қўлда чизишни ҳаром фотони бўлаверади дейдилар. Фотонинг бўлаверишининг иллати у инсоннинг кўзгудаги аксига ўхшайди,суратчининг иши хос жиҳозни бир босади у кўринган нарсанинг аксини
олади ва маълум йўллар билан қоғоз ёки бошқа нарсага туширилади.
Суратчи унда хеч қандай ўзгартиш қилмайди дейдилар. Расмни қўлда чизишнинг ҳаромлик иллати Аллоҳнинг яратмишларига ўхшатишга ҳаракат қилишдир. Фотода бу нарса йўқ дейдилар. Шундай бўлишига қарамай улар ҳам бу масала ихтилофли бўлгани учун фақат зарурат учун расмга тушишган афзал,бекордан беҳуда расмга тушиб пулни
исроф қилиш ҳаром дейдилар.Сиз умумий ҳолатда бўлиши керак ёки бўлмаслиги керак дебсиз.Ундай эмас исломда кў нарсалар ҳаром қилинган зарурат ҳолатида уни
истеъмол қилишдан бош тортиш ҳаром бўлади. Яъни зарурат талаб қилганича ҳаромдан фойдаланиш жойиз.Ихтилофли масалаларда"бўлмайди" деган томонини олиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда инсон динини сақлаб қолади. Валлоҳу аълам
мана бу Ислам Нурини жавоби ,

Biza javobga hayron bb qoldik iltimos bu mavzuda yordam berselar, Alloh to'g'ri yo'ldan adashtirmasin.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.