Муслим   10-08-2012, 12:12 PM
#4
(10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Кечкурун аёли билан жинсий алока килмай, уйнашиб ётса ва бундан мазий чикса. Эрталаб турганда, мазий чикканини унутиб, факатгина тахорат олиб, намоз укиса, намозини кайта укиши керакми?
Намоздан сўнг кийимида нажосат кўрди ...

Савол: Мусулмон намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса нима қилиши керак? Намозини қайта ўқийдими ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса ёки уни унутган бўлса, намозини қайта ўқимайди. Чунки, намоз ўқиб турган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига Жибрил алайҳиссолату вассалом келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган пойафзалга ифлослик текканидан хабар бердилар. Намозда турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларини ечдилар ва намоз ўқишга давом этдилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8314 - 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.