abu Huzayfa   03-10-2013, 10:32 PM
#4
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Уйланиш мақсадида интернет орқали жуфт излаш ҳукми



Савол: Фазилат соҳиби, Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин. Савол шундайки, ушбу иш сабаб фалокат оммалашди. Интернет дастурлари орқали аёллар билан танишиш жоизми? У улар билан турмуш қуриш ниятида «Палталк» деб аталадиган сўзлашувдир. Бу эса интернет воситасида сўзлашиш ва ёзишиш билан бўлади.
Жавоб: Унинг турмуш қуриш учун одам қидиряпман деган баҳонаси сабаб, бу одамларга кўпгина зарар ва ёмонликлар олиб келади. Шунинг учун мусулмон киши учун фитна ва ёмонликка сабаб бўладиган ишларга кириши жоиз эмас. Ёшларнинг (интернет орқали) жуфт қидиришлари кўпгина зарарларни олиб келиши мумкин. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.