mutaallim   08-22-2015, 03:05 AM
#28
Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса шундай жавоб берилади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди. Аллоҳ таоло деди:
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини Аллоҳдан талаб қилишинг ибодат. Аллоҳ сени ушбу ибодатда бирор кишини шерик қилишингдан қайтарди. Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг, бас, Унга ушбу қавлида итоат қил:
فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. Шафоат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларга ҳам ато этилган. Фаришталар, гўдаклар ва авлиёлар шафоат қилишлари саҳиҳ (ривоятлар)да келган. Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми? Агар шундай десанг Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган солиҳларга ибодат қилишга қайтибсан. Агар: йўқ, десанг ушбу сўзинг ботил бўлади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман.
Шарҳ:
“Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса шундай жавоб берилади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди”. Яъни, сени шафоат талаб қилишдан қайтарди. “Аллоҳ таоло деди:
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлрини Аллоҳдан талаб қилишинг ибодат. Аллоҳ сени ушбу ибодатда бирор кишини шерик қилишингдан қайтарди. Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг, бас, Унга ушбу қавлида итоат қил:
فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”.”. Бу, мақсадга мувофиқ далил ва ҳужжатдир. Дарҳақиқат, шафоат талаб қилиш, шафоат дуо экани юқорида баён қилинди. Агар бирор киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у киши барзахда эканларида –у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг комил ҳаётлари, шаҳидларнинг ҳаётидан-да комилроқ- шафоат қилишларини талаб қилса, бас, ушбу талаб қилувчи у кишидан сўрабди. Сўрашлик эса дуодир. Шафоат талаб қилишнинг ҳақиқати ўликдан сўрашлик. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Рофиқул Аъло”да бўлган ҳолларида қабрларида сўрашлик каби.
Агар бирор киши: эй Муҳаммад! Эй Расулуллоҳ! Мени шафоат қилинг, деса дарҳақиқат, у кишига дуо қилибди ва у кишидан талаб қилибди. Агар: эй Муҳаммад! Эй Расулуллоҳ! Аллоҳдан мен учун сўранг, деса дарҳақиқат, у кишидан сўрабди ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан талаб қилибди. Ва бу, дунё ҳаётида бўлмаган, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида бўлган кишидан дуо талаб қилишликдир. Аллоҳ субҳанаҳу бизни Ундан ўзга бирор кишига дуо қилишимиздан қайтарди. У азза ва жалла деди:
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли:
فَلَا تَدْعُوا
“Дуо-илтижо қилманглар!”. Бу, дуо қилишдан қайтарув. “Усул”да қарор топган қоидада маълум бўлгани шуки, ҳозирги-келаси замон фели масдар-(ўзак)ни ўз ичига олгани учун наҳий-(қайтарув) ва нафий оқимида накира ўрнига тушиб, дуо турларини ўз ичига олади. (“Ал-Ибҳож” (2/118), “Иршод ал-Фуҳул” (1/212)).
فَلَا تَدْعُوا
“Дуо-илтижо қилманглар!”. Бу, дуо турларининг барчасини ўз ичига олади: Аллоҳдан бошқа бирортасига дуо қилинмайди. На истиғоса-(ўтиниб ёрдам сўраш) дуоси, на истиъана-(мадад сўраш) дуоси, на истисқо-(ёмғир сўраш) дуоси, на шафоат қилиш(ини сўраб) дуо қилиш, на назр дуоси ва на бошқалар. Ушбу турларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидаги қайтариқ остига киради:
فَلَا تَدْعُوا
“Дуо-илтижо қилманглар!”. Ибодат дуоси ва сўров дуоси. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дуо икки турли: ибодат дуоси ва сўров дуоси. Қуръонда дуодан гоҳида униси, гоҳида буниси ирода қилинган. У(нинг бири зикр қилинганда) ҳар иккиси ҳам ирода қилинади ва улар бир-бирини лозим тутувчи. Сўров дуоси – дуо қилувчига фойдали бўлган нарсани талаб қилиш, унга зиён келтирадиган нарсани аритиш ва даф қилишни талаб қилишдир. Хавф ва умид билан ибодат дуоси ила дуо қилади. Шундан маълум бўладики, икки тур ҳам бир-бирини лозим тутувчи. Ҳар бир ибодат дуоси сўров дуосини лозим тутувчи. Ҳар бир сўров дуоси ибодат дуосини ўз ичига олади”. Сўзи тугади. “Мажмуъ Фатово” (15/10-11, 2/405, 10/258), “Бадаиъ ал-Фаваид” (3/513), “Зад ал-Маъад” (1/235)).
Шунингдек, оят бошқа умумга далолат қилади. Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли:
أَحَداً
“Бирон кимсага”. Қайтарув оқимида накира келди. Бу эса ҳар қандай кишини ўз ичига олишига далолат қилади. Фаришталарга дуо қилинмайди, анбиё ва расулларга, уларга Аллоҳнинг саловат-у саломлари бўлсин, дуо қилинмайди, шунингдек, дунёдан ўтган солиҳ кишларга дуо қилинмайди, ўлик авлиёларга дуо қилинмайди, жанг майдонида (қатл қилинган) шаҳидларга ҳам дуо қилинмайди. Юқорида саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида шунга ижмо қилганлари ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга иқрор бўлганлари баён қилинади. Балки шариат нозил бўлиб турарди ва улардан бирор киши Уҳуд шаҳидларидан шафоат қилишни сўрамаган. Улардан бирор нарса сўрамаган. Ҳолбуки улар ўша шаҳидлардан тирикликларида (бирор нарса) талаб қилган бўлиши мумкин. Бироқ вафот этишгач Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай дейишига қарамай талаб қилишни тарк этдилар:
أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ
فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ وَيَسْتَبْشِرُونَ
“Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар. Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва … хушхабарини бермоқдалар”. (Оли Имрон: 169-170). Бу, ўликдан шафоат талаб қилиш ўликдан сўраш ва ўликка дуо қилиш остига дохил бўлишига далолат қилади.
Бу, шайх раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса…”. Шундай денг: ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қиёмат майдонида бир қанча тур шафоат берилади. Бироқ қиёмат майдонида у кишига шафоатни ато қиладиган Зот сизни барзахда(ги кишидан) шафоат талаб қилишдан қайтарди. Яъни, сиз дунё ҳаётида, у эса барзахда бўлган ҳолда ундан талаб қилишингиздан қайтарди. Жавоб эса шайх раҳимаҳуллоҳ ёдга олганларидек: “Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди”. Қайтариққа далил нима? Шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди:
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18)”. Шафоат талаб қилиш дуо остига дохил бўлишининг важҳи юқорида баён қилинди. Ва унинг тақрири аниқ-равшан.
“Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг,…”. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени шафоат қилишларини хоҳласанг: “Бас, Унга ушбу қавлида итоат қил:
فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”.”. Яъни, Аллоҳ билан бирга бирортасидан сўрама. Ушбу қавли:
مَعَ اللَّهِ
“Аллоҳ билан бирга”, бирор нарсага эгалик қилмайдиган ва унга қодир ҳам бўлмаган кишидан сўраш ҳамда кимки Аллоҳдан ўзгасидан сўраса ва бу ўзгаси бирор нарсага эгалик қилмаса, дарҳақиқат, Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам дуо қилганига ишора. Бу, истидлол важҳи ҳамда очиқ-ойдин, кучли ҳужжат нуқтаи назаридан ҳам зоҳирдир.
Бошқа далилда эса шундай дедилар ва у, бу масаладаги ҳужжатнинг бошқа тури: “Шафоат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларга ҳам ато этилган. Фаришталар (Муслим ривоят қилган Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фаришталар шафоат қилади, пайғамбарлар шафоат қилади, мўминлар шафоат қилади ва фақат раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси қолади.”), гўдаклар (Термизий (1062), Аҳмад “Муснад” (1/334)да, Абу Яъло (5/138), Табароний “Кабир” (12880) ва Байҳақий “Кубро” (4/68)да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимдан кимнинг икки гўдаги вафот этса Аллоҳ уни жаннатга киргазади”. Оиша розияллоҳу анҳо: “Бир гўдаги ўлган кишичи?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Битта боласи ўлган киши ҳам эй (яхшиликларга) муваффақ қилинган аёл”, дедилар. У (Оиша розияллоҳу анҳо): “Боласи бўлмаган кишичи?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен умматимни (ўз шафоатим билан жаннатга) бошлаб борувчиман. Мен (вафот этишимга) ўхшашичалик мусибат кўрмадилар”-дедилар. Насоий “Мужтабо” (4/22), Аҳмад “Муснад” (3/436), Ибн Абу Шайба (3/36), Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (7/209), Табароний “Кабир” (54), Ҳоким “Мустадрок” (1/541) Муовия ибн Қуррадан ривоят қиладилар, у эса отасидан розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боласи ўлган кишига: “Жаннат дарвозаларидан (қай) бир дарвозасига борсанг, албатта, у сени кутиб турган ҳолатда уни кўришинг сени хурсанд қилмайдими?”-дедилар. Шунда бир киши: “(Бу фазилат) унга хосми ёки ҳар биримиз учунми?”-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Балки ҳар бирингиз учун”, дедилар) ва авлиёлар (Муслим (183) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирортангиз мўминлар қиёмат куни дўзахдаги биродарларининг ҳаққини Аллоҳдан тўла талаб қилишда(гидек) Аллоҳга қаттиқ ёлборувчи эмас. Улар: Раббимиз! Улар биз билан рўза тутардилар, намоз ўқирдилар ва ҳаж қилардилар, дейдилар. Шунда уларга: таниган кишиларингизни чиқаринг, дейилади.”) шафоат қилишлари саҳиҳ (ривоятлар)да келган. Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми?”. Агар: албатта, гўдак… Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шафоат ато қилинади деганлар. Мен унга (гўдакка) Аллоҳ ато этганлари жумласидан бўлган шафоатни талаб қиляпман, деса шундай денг: Бу, мажбурият қилиб юклаш жиҳатидан. Чунки мажбурий суратда юклаш, агар уни лозим тутса (гапи гапига) зид келади. Натижада ботилга чиқарувчи бўлади. Агар уни лозим тутмаса яна (гапи гапига) зид келади ва ботилга чиқарувчи бўлади. Унга: “Гўдаклар шафоат қиладилар”, деб айтинг. Шунинг учун кичик бола вафот этса ота-онасига мағфират тилаб дуо қиламиз. Аллоҳ уни ота-онасига шафоатчи қилишини сўраб дуо қиламиз. Суннат ва асарлардаги дуода ворид бўлганидек. (Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида (3/203, Фатҳ)да шундай боб очдилар: “Жанозада Фотиҳани ўқишлик ҳақидаги боб”. Ҳасан дедилар: “Гўдакка Фотиҳа сураси ўқилади ва: эй Аллоҳ! Уни биз учун (жаннатга биздан олдин) борувчи, салаф-(биздан олдин ўтган) ва ажр-у савоб қилгин!, дейди.”)
Демак, Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган дея ҳужжат келтираётган бу кимса: шафоат ато этилган ҳар кимдан шафоат сўралаверади, деб айтармикин? Биз: мана бу гўдаклар шафоат қиладилар. Бас, улардан шафоат сўра, деймиз. Бирор киши: кичик гўдаклар қабрлари олдига бориб, улардан шафоат сўралади, демайди. Ҳолбуки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққиларида келтиришган ҳужжат, ана у гўдаклар ҳаққида келган ҳужжатнинг айни ўзидир.
Шунингдек, фаришталар шафоат қиладилар. Мусулмон киши фаришталардан шафоат талаб қилиб: эй Жаброил! Мени Аллоҳ ҳузурида шафоат қил, дейдими? Бирор киши бундай демайди. Ҳатто қабрга ибодат қилувчилар ҳам бундай демайди. Чунки шундай десалар билиттифоқ жоҳилият динига қайтиб, мушрикларга айланган бўладилар. Демак, бу ҳужжат – мужбурий юклаш ҳужжатидир. Ўзлари ҳужжат келтириб, тан олган нарсалари билан ўзларига қарши ҳужжат келтирилади. Улар фаришталар шафоат қиладилар дея тан оладилар. Уларга: эсга олганингиздек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Бироқ биз у кишидан шафоат сўрашликдан қайтарилганмиз, дейилади. Агар: йўқ. Балки у (шафоат у кишига) ато этилган ва биз у кишидан шафоат сўраймиз, десалар уларга биринчи ҳужжатни келтирамиз.
فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً
“Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Агар уларга бунинг фойдаси бўлмаса: фаришталар шафоат қиладиларми?-деймиз. Агар: йўқ, десалар биз уларга: балки шафоат қиладилар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай деди:
وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى
“Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). Саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни шундай дейиши собит бўлган: “Фаришталар шафоат қиладилар. Пайғамбарлар шафоат қиладилар. Мўминлар шафоат қиладилар. Фақат раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси қолади-да дўзахдан бир қабза-(ҳовуч) олиб, ундан (дўзахдан) бирор яхши амал қилмаган қавмни чиқаради…”.
Демак, биз унга: фаришталар Қуръон матни билан шафоат қиладилар. Аллоҳ ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар шафоат қилишини хабар бердилар. Фаришталардан сени шафоат қилишларини сўра!-деймиз. Агар шу сўзни айтса –ундай деёлмайди- биз билан қабрга сиғинувчилар ўртасида билиттифоқ мушрикларнинг динига қайтиб кетган бўлади.
Шунингдек (муаллиф раҳимаҳуллоҳ) ҳадисда келганига биноан: “Гўдаклар шафоат қиладилар”, дедилар. Гўдак қабрига бориб, ундан шафоат сўрайсанми? Билиттифоқ бу сўзни айтувчи мавжуд эмас. “Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми? Агар шундай десанг Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган солиҳларга ибодат қилишга қайтибсан”. Яъни, билиттифоқ бу фаришта ва солиҳ кишиларга ибодат қилиш ҳамда (мушриклар) шафоат сўрашлари ва шафоат талабида уларга қурбат ҳосил қилиш билан Аллоҳдан ўзгасига қилинган ибодат эканига одамлар ижмо қилган нарсадир.
Агар: фаришта ва гўдаклардан шафоат талаб қилмайман, десанг шайх раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Агар: йўқ, десанг”. Яъни, улардан талаб қилмайман (десанг). “Ушбу сўзинг ботил бўлади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман”. Чунки бу айни ишда лозим бўлган нарса билан мажбурий суратда юклаш. Ё эшикни ёпиб уни ҳам, буни ҳам баробар дейди. Бу эса уни билиттифоқ мушриклар динига қайтаради. Ёки у билан буни ўртасини ажратади-да гапи-гапига зид келади. Демак, бу: мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман дея даъво қилган ҳужжати ботил эканига далолат қилади.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.