abu Huzayfa   07-08-2013, 07:53 PM
#1
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимауллоҳ
Ҳақиқий муаммо уммат фирқаларга бўлинишидир

Бугунги кунда устимизга соя солиб турган ва ёшлар эҳтиросга берилиб, нима қилсак экан дейишаётган ушбу муаммоларнинг бари, ён атрофимиздаги Ислом оламини, араб оламини мустамлакага айлантирилиши, яҳудлар Фаластинни босиб олиши деймизми ёки салибийлар Эритрея, Сомали, Босния ва бугунги кундаги бундан бошқа диёрлардаги муаммолар.

Ушбу муаммоларнинг барчасини ҳиссиёт билан бартараф этиб бўлмайди. Балки илм ва амал билан бартараф этилади.

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу-шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур» (Тавба: 105).

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар». Ҳозир ушбу нуқтага тўхталамиз: бугунги кунда исломий саҳнадаги ислом учун қилинаётган амалларни олайлик. Ушбу амал турли жамоат ва гуруҳларда ранг-баранг суратларда акс этган. Ҳолбуки ушбу гуруҳлар Ислом оламида баъзилар ўйлаётгандан ҳам каттароқ муаммоларга сабаб бўлади. Баъзилар муаммони яҳудлар Фаластинни босиб олишида ёки биз боя айтиб ўтган кофирлар исломий ўлкаларга қарши кураш олиб боришида деб билади.

Биз айтамизки: бундан ҳам катта муаммо шуки, мусулмонлар фирқа-фирқа бўлиб бўлинишидир. Мусулмонларнинг ўзлари Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қовлига хилоф ўлароқ гуруҳ ва тўдаларга бўлиниб олишган: «Мушриклардан бўлманглар. Динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олган кимсалардан (бўлманглар)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.