Муслим   10-28-2012, 02:34 PM
#3
(10-28-2012, 11:48 AM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-28-2012, 11:48 AM)SALIHAN Wrote: Yozma ravishda, o'zbek tilida berilishini so'rab qolamiz.
Савол: Қувайт ҳукмдорлари – улар (Қувайтнинг шаръий) мусулмонлар ҳукмдори ҳисобланадими? Уларга яхшилик (маъруф)да итоат қилишлик вожибми? Ваҳоланки улар шариат бўйича бошқаришмайди.
Жавоб: Ҳа, улар – мусулмонларнинг ҳукмдори. Улар ва у кабилар – Қувайтда, Иорданияда, Сурияда … мусулмонлар ҳукмдори! Уларга яхшиликда итоат қилиш вожиб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Итоат – яхшиликдадир”. Уларга яхшиликда итоат қилиш ва (Аллоҳга) осийликда итоат қилмаслик керак. (Аллоҳга осийликда) на уларга, на бошқаларга итоат йўқ. Агарда: “Хамр ичинглар” дейишса, итоат қилиш мумкин эмас. Агарда: “Рибо билан шуғулланинглар” дейишса, итоат қилиш мумкин эмас. Агарда: “Зино қилинглар” дейишса, итоат қилиш мумкин эмас. Агарда Аллоҳ ва Расулига итоат қилишга буюришса, ёки … мусулмонлар уларга итоат қилишлари вожиб. Ёки агарда улар одамлар … учун ишларда (маъмурий) тартиб ўрнатишса, уларга итоат қилиш керак.
Савол берувчи: Жазакакумуллоҳу хойр!



Эслатма: Сурия ҳукмдорига келсак, шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг у ҳақида бошқа фатволари бўлиб, уни худосиз кофир эканини, унга қарши курашаётганларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш керак эканини айтганлар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.