Муслим   02-21-2013, 06:46 PM
#5
(02-17-2013, 10:18 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

(02-17-2013, 10:18 PM)beruni2008 Wrote: "Қуръонга келсак, уни ҳеч кимга, қаерда бўлмасин, араб тилидан бошқа тилда ўқишлиги жоиз эмас! Уни фақатгина араб тилида ўқиш мумкин."

Биродарлар ушбу ковлнинг далилини хам ёзиб куйсангизлар?
Араб тилидан бошқа тилда намоз ўқиш

Савол: Намозни араб тилидан бошқа тилда ўқилса бўладими?
Жавоб: Намозни, модомики ўқий олар экан, араб тилидан бошқа тилда ўқилмайди. Мусулмон ўзидаги жоҳилликни кетказа оладиган даражада араб тилини ўрганиши керак. У Фотиҳа сурасини, ташаҳҳудни, тасмийъ (Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ)ни, ҳамдни, рукуъ ва саждадаги тасбиҳларни, икки сажда ўртасидаги «Роббиғфир лий!» ва саломни айта оладиган даражада ўрганиши шарт.
Араб тилини ўрганишдан ожиз бўлган одам эса Фотиҳа сурасидан бошқа зикрларни (арабчасини ўргангунича) ўз тилида айтиши мумкин. Чунки Фотиҳа ва бошқа сураларни арабчадан бошқа тилда айтиш жоиз эмас. Шунинг учун ҳам ундай одам оятлар ўрнига Абдуллоҳ ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳадисига кўра, тасбиҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтиб қўяверади: «Биров Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: Мен Қуръондан бирон нарсани билмайман. Менга унинг ўрнига ўтадиган нарсани ўргатсангиз? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ««Субҳоналлоҳ, валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм» – де, дедилар». Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад (4/353), Абу Довуд (832), Насоий (924), Ибн Ҳиббон, Дору Қутний ва Ҳоким ривоят қилдилар.
Бунинг сабаби Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида яширинган:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқингиз!» (Тағобун: 16).
«Мен сизларни бирон ишга буюрсам, уни кучингиз етганича қилинглар!» (Имом Бухорий 6858; Имом Муслим 1337; Термизий 2679; Насоий 2619; Ибн Можа 2; Имом Аҳмад 2/508).
Бу одам араб тилида талаффуз қилишга ўргангунича шундай қилади ва у арабча талаффуз қилишга шошилиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4211­1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.