mutaallim   06-28-2012, 06:30 PM
#1
Тилла ва кумуш суви юргизилган идиш-товоқлардан савдо-сотиқ ва уй-рўзғорда фойдаланишлик ҳукми

Савол: “Мусулмон кишига кумуш сувидан бўлган юпқа қатлам билан юргизилган кумуш қошиқ ва вилкада еб-(ичиши) жоизми? Чунки бу ўринда исломга (яқинда) кирган мусулмонлар бўлиб, уларда шунга ўхшаш ашёлар мавжуд. Улар ушбу (ашё)лар зангламагани учун уларни сақлаб қўйишни хуш кўрадилар ёки уларни олдида ушбу нарса-(ашё)лар бўлар экан, улоқтириб юборишга қодир эмаслар. Шунингдек (тилла ва кумуш суви юргилизган) ручкаларни ҳам”.
Жавоб: “Кумуш ёки тилладан ясалган ёки иккисидан бирининг суви юргизилган қошиқ ва вилкаларда еб-(ичишлик) ҳаромдир. Агар кумуш ёки тилладан бўлган мазкур ва шунга ўхшаш нарсаларни, ушбулар зангламас экан деб ушлаб ўтирган бўлса, бу ўринда одамларга ҳатто авомга ҳам занглайдиган маъданлардан сақланишлик учун маълум бўлган моулажага биноан зангламайдиган маъдан ва бошқалари мавжуд. Бас, кумуш ёки тилладан бўлган мазкур нарсаларни ушлаб ўтиришликка зарурат йўқ. Шунга кўра кимда ушбу нарса-(ашё)лардан бирортаси бўлса, қийматини зое қилмаслик билан ундан халос бўлишлиги вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ Ибн Қoъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%8a%d8%a9
Савол: “Менда соат, уй-рўзғор идишлари ва саломатликка оид анжомлар сотиладиган дўконлар бор. Ушбу дўконларимда эркакларнинг баъзи соат ва кўзойнаклари бўлиб, уларга тилла суви юргизилган. Шунингдек, уй-рўзғор идишлари ва саломатликка оид анжомлар ҳам ҳақиқий тилла суви билан юргизилган.
Сиз фазилатларидан хоҳ аёл ёки эркакларга бўлсин ушбуларни сотиш ва шунингдек, уй-рўзғорда истемол қилиш борасида, муфассал жавоб бериш билан фойда улашишингизни умид қиламан. Аллоҳ сизларни Ўз ҳифз-у ҳимоясига олсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”.

Жавоб: “Иш сиз ёдга олгандек бўлса эркакларга ҳам, аёлларга ҳам тилла ёки кумуш суви юргизилган идиш-товоқ ва саломатликка оид анжомларни сотишлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Муттафақун алайҳ. (Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят. Бухорий (6/207, Муслим (3/1637)). Ва яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муттафақун алайҳ, Муслимнинг лафзи. (Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят. Бухорий (6/251), Муслим (3/1634, 1635)). Иллат ва маънонинг умумий экани ҳамда сабабларни олдини олишга биноан қолган истемолотлар ҳам еб-ичишга дохил қилинади.
Шунингдек, тилла ёки кумуш суви юргизилган соат ва кўзойнаклар ҳам. Уларни эркакларга сотиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бизга ва сенга тавфиқ берсин ва барча яхшиликларда баримизга кўмак берсин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдураззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%b0%d8%a7
Савол: “Ичиладиган чеккасига тилла суви юргизилган қадаҳ-(пиёла)лардан фойдаланишлик ҳукми нима? Чунки биз ундан бир сандиқ сотиб олдик. Сандиқни очганимизда унга шундай деб ёзилганини кўрдик: “Чеккасига тилла суви юргизилган”. (Тилла) суви юргизилган қисми кичик чизиқ бўлиб, деярли кўринмайди. Ва унинг нархи жуда арзон”.
Жавоб: “Тилла ёки кумушдан ясалган ёки тилла ва кумуш суви юргизилган ёки баъзи қисмига юргизилган идишларни сақлашлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муслим ривояти. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Бухорий ва Муслим ривояти. Тилла ва кумуш қопланган ушбу (ҳукм) остига дохил бўлади. Чунки бунда еб-ичишликда тилла ва кумушни истемол қилишлик мавжуд. Агар зикр қилинган қадаҳ-(пиёлала)лар тиллали экани аниқ бўлса, уларни истемол қилишлик жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Солиҳ Ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%8a%d8%a9
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.