Муслим   07-24-2011, 12:10 PM
#1
Савол: Аллоҳ сизга ўз раҳматини ато этсин, бир одам баъзи саҳобаларнинг Умар розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари ҳақида сўрамоқда: «Агар биз сени кафт масофасида бўлса ҳам ҳақдан оғганингни кўрсак, биз сенга мана бу билан қарши чиққан бўлар эдик» деб қиличига ишора қилди. Баъзи одамлар мана шу сўзларга асосланиб ҳукмдорга қилич билан қарши чиқишни жоиз санашмоқда. Бунга нима дея оласиз?
Аллома Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоб берди:
Эй биродарим, аввало бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботлаб бер! Бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботла. Одамлар бирор манбага асосланмай келтираётган нарсаларга келсак, биз буларни қабул қилишга ҳаққимиз йўқ. (Мусулмон) Ҳукмдорга ҳар қандай ҳолатда ҳам қарши чиқиш мумкин эмас. Ҳадисда келганидек, ҳатто агар у кўп зулм қилаётган бўлса ҳам. Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас, қилични гапирмаса ҳам бўлаверади!
Шунингдек бу сўзларни саҳобаларга нисбат бериш жоиз эмас. Бу ботил (сўз)дир.
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121757

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu mus'ab   12-07-2014, 02:53 PM
#2
Савол: «Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин. Бу савол ушбу дарсимизнинг олтинчисидир. (Савол берувчи) айтадики: Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳамда Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумоларнинг халифага қарши чиққанликларини, ҳокимга қарши чиқишлига далил қиладиганларга қандай раддия берамиз?».

Жавоб: «Авваламбор: Сизларга ўтиб берган нусуслар (яъни): «Саҳобаларим эсланганда (тилингизни) тийинглар», ҳамда «Саҳобаларимни сўкманглар», (ҳадисларини) унутманглар!
Иккинчидан: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирон кишининг сўзини (муқаддам қилишлик лойиқ) эмасдир! Бу икки саҳоба ва бошқа саҳобалар ҳақида (ҳадисга мувофиқ ўлароқ тилимизни) тиямиз. Вожиб (бўлган нарса) шуки, мусулмонларнинг ишига волий қилинган кишига қулоқ солиб, итоат қилинади.

Шайх Абдуллоҳ ибн Убайд ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ

манба: http://ar.miraath.net/fatwah/10431

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
mutaallim   05-17-2015, 08:55 AM
#3
Золим ҳукмдорга қарши бош кўтариш жоиз деяётганларга раддия беришдаги асос

Шунингдек, салафларнинг ишлари, салафларнинг фелларидан муҳкам ва улардан муташобиҳлари мавжуд. Бугун айрим кимсалар келиб: ҳукмдорга қарши бош кўтариш, одамларнинг бўйнида уларга нисбатан байъат-(қасамёд)лари бўлган ҳукмдорларига қарши инқилоб қилиш борасида салафларнинг (муайян) манҳажи йўқ, дейди. Салафларнинг баъзиси, айтадики: айрим салафлар шундай деб айтган. У ер, бу ердан нақл-(иқтибос) кўчиради. Ана шу, Аллоҳ бизни ундан эҳтиёт бўлишга чорлаган манҳаждир. Манҳаж – салаф манҳажини қандай биламиз? Сўзларининг мажмуъи-(бир жойга тўпланиши) ва амалларининг жамланмаси билан (биламиз). Бироқ улардан якка (шахс)ни Аллоҳ маъсум қилмади. Улардан икки (шахс)га маъсумлик бермади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ушбу умматнинг яхшиси ким деб баён қилдилар? Саҳобалар. “Яхшиларингиз мени асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлар. Сўнг улардан кейин келадиганлар”. Демак, яхшилик жамоат бўлгандадир. Шунинг учун бир киши ижтиҳод қилиб гоҳида бирор нарса-(хато)га тушади. Унинг иши Аллоҳ жалла ва аълага ҳавола. Унинг фазли (қолади). Бироқ олимга хатосида эргашилмайди. Олим, ҳа у олим, хатосида эргашилмайди. (Мутлақ) эргашишлик Китоб ва суннатда бўлади. Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор кишига маъсумлик бермади. Бироқ уммат йиғилганда маъсумдир. Чунки Аллоҳ учун ҳужжатни қойим қилувчи бўлиши чорасиздир. Бу аҳамиятли, муҳим масалалардандир. Келиб, айтадики: Салафларнинг бу борада манҳажлари йўқ. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ўлчов-(меъёр)лари борасида: салафларнинг бу борада бирор манҳажлари йўқ, дейди. Уламолар эса асос қўйиб кетганлар. Имом Аҳмад, имомлар, Барбаҳарий, Ибн Хузайма, Ибн Таймия. Ақидалар, одамларга “Восития”ни ўргатишлик. Эътиқод китоблари қаерда қолди? Китоблар қаерда? Ҳадис аҳлининг манҳажи қаерда? Салаф манҳажи қаерда қолди? Фалончининг сўзи ёки бир ва икки кишининг фелини далил сифатида келтиради. Бу, муташобиҳга эргашиш. Муҳкамни тарк этишлик ва муташобиҳга эргашишдир. Демак, кимда-ким эътиқод, манҳаж ва ўзаро муамолот ишларида Китоб ва суннатда бўлган, кўпчилик тарафидан ижмо қилинган асл ва асосларга хилоф келадиган нарсани олиб келса, ана шу асосга хилоф келадиган нарсани у ер, бу ердан ҳужжат ўлароқ келтирса, бас, бу муташобиҳга эргашишдир. Ҳатто ҳадис таъвил-(таҳриф) қилинади. Балки фитна ва таъвил илинжида ҳадислар таъвил қилинади. Аллоҳ жалла ва аъла зикр қилганларини ўз кўзимиз билан очиқ-ойдин кўриб турибмиз. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла Анъом сурасининг охирида айтадики: “Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола”. (Анъом: 159). Сен улардан бирон нарсада (масъул) эмассан. Узоқлаш, улардан йироқ бўл. Шундай ҳолатда сенга ўлим келгунча умумий манҳажни лозим тут. Бу ўринда умумий манҳажни лозим тутишга буюряпти. Саломат қолишга амр қиляпти. Ижтиҳодларни олишга келсак, ҳужжатга ақл билан қарши чиқамизми? Ҳужжат ва шаръий қоидаларга (хаёлий) фойдалар билан қарши борамизми? Умумий салаф манҳажига баъзиларининг сўзи ёки айримларининг таъвили ёҳуд бир олимдан нақл қилиш билан қарши борамизми? Ҳатто салаф имомларида, гоҳида баъзиларида умумий манҳажга хилоф келадиган ҳолат ёки ҳодиса юз берган бўлади. Ахир у ҳамма нарсаси олинадиган пайғамбар эмас. Шунинг учун имом Молим раҳимаҳуллоҳ, Молик ибн Анас ҳижрат диёрининг имоми раҳимаҳуллоҳ, Аллоҳ у кишини бизнинг номимиздан энг яхши мукофот ила мукофотласин: "Бизлардан бирор киши йўқки, албатта, унинг сўзи олинади ҳам, ташланади ҳам. Ушбу қабр соҳиби мустасно", дедилар. Бу ўринда зеҳнинга ушбу қоидани қуйиб ол. Эсингдан чиқиб қолмасин. Қуръоннинг муҳками ва муташобиҳи бор. Муташобиҳга эргашиши сабаб бир қанча фирқалар адашиб кетди. Натижада дўзахда бўлган етмиш икки фирқа жумласига кирди. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ҳам. Бир тоифа унинг (ҳадисларнинг) муташобиҳига эргашди ва муҳкамларини ташлади. Шунингдек, саҳобаларнинг сўзлари ва феллари. Шунингдек, салафларнинг феллари ва сўзлари. Агар бирор нарса нодир суратда келадиган бўлса, бас, умумий манҳажга қарши уни ҳужжат қилиб келтирилмайди. Шунинг учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу аниқ равшандир. На далил келтириш жиҳатидан ва на девон шаклига келтириш жиҳатидан (иш ноаниқ бўлиб қолмаган). Ҳадис аҳлининг имомлари, ислом имомлари буни бизга асослаб кетдилар. Ҳамда уни бизга асарлари зимнида қолдириб кетдилар. Аллоҳ уларни бизнинг номимиздан энг гўзал мукофот билан мукофотласин. Наъим жаннатларида даражаларини кўтарсин. Шунинг учун бугунги кунда муҳкам ва муташобиҳ қоидасига ошиқ. Агар сенга муташобиҳни далил қилаётганлар келса мендан (олган қоидангни) эсла. Ана ўшаларни Аллоҳ (оятда) номлаганлардир, бас, улардан ҳазир бўл. “Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Бу Қуръон борасида эди. Шунингдек, қалбларида оғиш бўлган кимсалар фитна истагида суннатдаги муташобиҳларга эргашадилар. Шунингдек, қалбларида оғиш бўлган кимсалар фитна истагида саҳобаларнинг фелларида муташобиҳларига эргашадилар. Шунингдек, салафларнинг фелларида фитна истагида (шундай қиладилар) ваҳаказо. Алҳамдулиллоҳким, иш бу борада аниқ равшан.
Аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.