(06-05-2011, 03:10 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-05-2011, 03:10 PM)beruni2008 Wrote: 1) Курбонлик суйиш (Ханафий) мазхабида вожиб экан деб эшитдим, айнан кимларга вожиб? масжидда имомлар 7,500 миллион микдорида пули булса ушаларга вожиб дейишдилар, шу фатво тугрими, агар тугри булса далилини ёзсангизлар, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан етган ривоятлар бор ми?
Қурбонликнинг ҳукми нима?
Савол: Қурбонликнинг ҳукми нима? Унинг гўштини хом улашиш афзалми ёки пиширибми? Чунки айрим одамлар тарқатилиши керак бўлган учдан бирини пишириш ва суякларини синдириш жоиз эмас, дейишмоқда.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қурбонлик қилиш суннатдир. Айрим уламолар уни фарз айн ҳам дейишган. Қурбонликни хом ёки пишириб тарқатишда йўл кенгдир. Муҳими, ундан сўйган одамнинг ейиши, улашиши ва садақа қилишидир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9563-1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён