(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: Assalamu alaykum va rahmatulloh.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: Men butunlay islomdan uzoqda tarbiya topdim va voyaga yetdi.Yaratgan hidoyat berib hozirda to'g'ri yo'ldaman Alhamdulillah.
Аллоҳ таоло ҳақ йўлида собит қилсин!
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: oila qurish vaqti ham kelgan allaqachon.Ammo soliha ayolga uylanishimga oilam butunlay qarshi. agar shunday qilsam malomat va tuhmatga qolaman. shuningdek uyimizda ibodat qilishni ham butunlay taqiqlashgan.
.uydan chiqib ketishga esa bir qancha vaqt imkoniyatim yo'q.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан уйланмоқчи бўлган, аммо ота-онаси бунга қаршилик қилаётган одам ҳақида савол берилди. Шайх раҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб беридлар:
“Ушбу масала юзасидан биз иккита маслаҳатни таклиф қилишимиз мумкин. Биринчидан, сиз жуда диндор ва яхши хулқ эгаси деб таърифлаган аёлга уйланишингизга қарши бўлган отангизга маслаҳат берамиз. У (ота), агар унда рад қилиш учун сизларга тушунтириб бера оладиган шаръий сабаби бўлмаса, унга уйланишига рухсат бериши керак. У (ота) ҳолатни ўзи таҳлил қилиб кўриши керак. Тасаввур қилсинки (гўёки) унинг ўз отаси диндорлиги шубҳа остида бўлмаган ва яхши хулқли аёлга уйланишга рухсат бермаябти. Ахир бу жабр қилиш ва эркинлигидан айириш эмасми?! Агар унга бу ўз отаси тарафидан ёқмаса, қандай қилиб у ўз ўғлига бундай муомалада бўлмоқда? Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизларнинг бирортангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди» (Муттафақун алайҳ).
Шаръий сабабсиз отангиз сизнинг тўйингизга қаршилик кўрсатиши жоиз эмас. Агар сабаби бўлса, у (ота) сизга буни сиз тушунадиган қилиб тушунтириши керак.
Сизга маслаҳатимиз: агар сиз бундан бошқа аёлни топа олсангиз, бу билан отангизни кўнглига қарасангиз ва оилангиз билан бўлган муносабатингизда мувофиқликни ўрната олсангиз, унда шундай қилинг.
Аммо агар сиз унга (аёлга) қалбингиз боғланган бўлгани учун ва агар сиз бошқа аёлга уйланишни таклиф қилсангиз, унда ҳам отангиз унга ҳам уйланишингизга эътироз билидиришидан қўрқанингиз учун бундай қилолмасангиз, унда мен сизга айтаманки: Агар сиз ундан қўрқсангиз ва бу аёлсиз қийналсангиз, унда уйлансангиз гуноҳкор бўлмайсиз, ҳатто агар ота-онангиз қарши бўлишса ҳам. Балки уйланганингиздан кейин у (отангиз) бўлиб ўтган нарсани қабул қилар ва қалбидаги нарса кетар. Биз Аллоҳдан сиз учун яхшироқ бўлган нарса билан мукофотлашини сўраймиз”.
Қаранг: Фатава Исламия (4:193).
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: shu vaziyatda nizo va dayuslik kabi ofatlarni oldini olib nasroniyga uylansam xiyla bulmaydimi. Yoki mendan aloqani uzishsa ham imkon topib uydan chiqib ketsam yaxshimi?umuman salaflar va xalaflar qaysi urinda ahli kitobga uylanganlar
Мана шу сўзларингизни бироз тушунмадим.
Аҳли китобларга уйланиш ҳақида мана бу мавзуга мурожаат қилинг:
Аҳли китобларга уйланиш
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: jozakallohu xoyran
Ва ийякум!