Ассаламу алайкум, биродарлар.
Форумда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчиман.
Форумда пре-модерация функцияси жорий этилди. Админстратор ва супер-модераторлар томонидан очилган янги мавзулар тўғридан-тўғри чоп этилади. Қолган иштирокчилар томонидан очилган мавзуларни супер-модератор ёки админстратор кўриб чиқиб, тасдиқлаши керак.
Форумда mutaallim ва Abu Solih биродарларимизга супер-модератор ҳуқуқлари берилди.
Супер-модераторлар форумнинг ҳамма бўлимларида мавзуларни ўчириш, таҳрир қилиш, кўчириш, маъқуллаш, қулфлаш каби ишларни бажара оладилар.
Ушбу бўлим - модераторлар бўлими ва унда чоп этилган ҳар қандай мавзу махфий бўлиб, уни фақат форум мутасаддилари - админстраторлар ва супер-модераторга кўра оладилар.
Эслатма: эндиликда бирор ножўя ёки шубҳали постни ўчиришга зарурат йўқ. У масъуллар томонидан тасдиқланмагунича бошқаларга кўринмайди. Шундай бўлса-да, агар бирор хабар ёки мавзу ўчирилиши керак деб ҳисобласангиз, уни ўчирмай, шу бўлимга кўчириб қўйганингиз маъқул. Постларни сақлаб қолсак, балки кейинчалик керак бўлиб қолиши мумкин. Ҳам бу ерда уларни фақат форум масъуллари ўзаро муҳокама қилишимиз мумкин.
Биродарлар, агар саволлар бўлса бемалол шу бўлимга ёзаверинглар.
Жазакаллоҳу хойрон
«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)