Abdulloh Salafiy   11-27-2011, 12:53 PM
#1
Савол: Уламолар жанозадан сўнгра тўпланиб муттасил дуо қилиш ҳақида ихтилоф қилдилар. Уларнинг бир қисми буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалардан нақл қилинмагани учун бидъат деб, унинг жоиз эмаслигини очиқ айтдилар. Бошқалари эса бундай дуонинг мустаҳаб ва суннат эканига бордилар. Уларнинг қайси бирлари ҳақдир?

Жавоб(Фатво № 2251-4):
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Дуо – ибодатлардан бири бўлиб, ибодатлар (Аллоҳ тарафидан) белгиланган бўлади. Аллоҳга Аллоҳ машруъ қилмаган нарсалар билан ибодат қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эса жаноза намозидан кейин саҳобалари билан дуо қилгани ривоят қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлгани эса, У зот тупроқ тортилганидан кейин қабр устида турар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтингиз ва унга устиворлик сўранг! Чунки у ҳозир сўроқланади!»– дердилар (Абу Довуд 3221).
Юқоридагилардан, гапнинг тўғриси, маййитга жаноза ўқилганидан кейин жамоат шаклида дуо қилиш жоиз эмас, балки, бидъат экани маълум бўлмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.