Ассаламу алейкум!
Инсу жиндан бўлмиш мўминларнинг номаи аъмоллари битилган китоб «Иллийюн»да сақланади. «Иллийюн» Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) ривоят қилинишича, еттинчи осмонда, Арши аъло остидадир.
1) “Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари, албатта, Иллийюндадир. (Эй Муҳаммад,) Иллийюн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?! (У) битилган китобдирки, унга (Аллоҳга) яқин (фаришта)лар гувоҳ бўлурлар” (Мутаффифун, 18–20).
Фосиқ ва фожир кишиларнинг қилган ишлари ёзилиб турадиган китоби етти қават ер остидаги Сижжийнда сақланади.
“Йўқ! Албатта, фожирларнинг номаи аъмоллари, албатта, Сижжийнда бўлур. (Ё Муҳаммад,) Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз? (У) битилган китобдир (Мутаффифун, 7–9).
Мана бу оятларни Уламолар кандай тафсир килишган?
Аллох рози булсин!
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)